ЯИМ кўрсаткичи аҳоли фаровонлигининг мезоними?

ЯИМ кўрсаткичи аҳоли фаровонлигининг мезоними?
بسم الله الرحمن الرحيم
Капиталистик иқтисод низомида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) аҳоли фаровонлигининг асосий кўрсаткичи сифатида кўрилади. Бунинг сабаби шуки, ушбу низомга кўра юртдаги ресурслар нарх механизми асосида тақсимланади. Яъни ҳар бир шахс мана шу ЯИМга қўшган ҳиссасига қараб маълум миқдордаги молга эга бўлади. Соддароқ айтганда, у қанча даромад топса, шу даромад чегарасида ўз эҳтиёжларини қондиради. Шунга кўра, иқтисодчилар аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг бирдан-бир йўли бу – ишлаб чиқаришни мумкин қадар юқори даражага кўтариш, деб ҳисоблашади. Шунинг учун мамлакатлар бойлиги ва аҳолиси фаровонлиги асосан ЯИМ билан ўлчанганлиги сабабли ЯИМни ўстиришга катта эътибор бериладиган бўлди. Шунингдек, бир йиллик ЯИМ миқдорини аҳоли жон бошига тақсимлаб, ҳар бир шахс учун тўғри келадиган суммани чиқариш билан аҳолининг ўз эҳтиёжларини қанчалик қондира олаётгани ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилишда ҳам ушбу кўрсаткичдан фойдаланилади. Бироқ иқтисодчилар ЯИМнинг бундай тақсимоти ҳар бир шахс ҳақиқатдан ҳам шунча даромадга эга бўлишини англатмаслигини тан олишади. Шунга қарамай, ҳозиргача бу кўрсаткич ва унинг аҳоли жон бошига тақсимотидан фаровонлик даражаси мезони сифатида фойдаланиб келиняпти.
Ўзбекистон ҳукуматининг айни кўрсаткични ўстириш мақсади “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида баён қилинган. Унда айтилишича, кейинги етти йил ичида аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш мақсад қилинган. Маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 1,9 минг долларни, 2023 йилга келиб эса 2,5 минг долларни ташкил этди. Ҳукумат ЯИМни ўстириш билан аҳоли даромадларини кўтаришини, хусусан камбағалликни қисқартиришини даъво қилмоқда. Бироқ бундай ёндашув қанчалик тўғри ёки нотўғри, у ҳақиқатдан ҳам кутилган натижани берадими йўқми, бу борада мулоҳаза қилиш лозим. Бунинг учун, биринчи навбатда, иқтисоди ривожланган давлатларда ҳолат қандай эканига бир назар соламиз. 2023 йил декабр ойида ЮНИСEФ эълон қилган ҳисоботга кўра, 40 та энг бой давлатда 69 миллиондан ортиқ бола қашшоқлик чегарасидан пастда яшамоқда. Ҳисобот муаллифларига кўра, Франция ва Британиядаги болалар энг оғир аҳволда. Муаллифлар давлат раҳбарларини қашшоқликка қарши курашда сиёсий ирода кўрсатишга чақириб, мамлакатнинг бойлиги ва ривожланиш даражаси ўз-ўзидан барча фуқаролар тўкин-сочинликда яшашини англатмаслигини таъкидлайди. Масалан, Британияда 19,6 фоиз, Францияда эса 10,4 фоиз аҳоли камбағаллик чегарасида яшайди. АҚШда эса тубжой америкаликларнинг 29 фоизи ва афро-америкаликларнинг 30 фоизи, оқ танлиларнинг 10 фоизи қашшоқлик чегарасидан пастда яшайди. Ушбу маълумотда келтирилган Америка, Британия ва Франция давлатларининг 2023 йилдаги аҳоли жон бошига даромади миқдори мос равишда 76,4, 48,9 ва 45,9 минг долларни ташкил қилади. Ўзбек ҳукумати эса 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга кўтариш устида бош қотиряпти, ҳатто буни стратегик режа даражасига кўтариб, энг асосий мақсадлар қаторига қўшган. Дунёнинг энг йирик иқтисодларидан бўлмиш Америка, Франция, Британия ва бошқа давлатларда эса камбағаллар миллионлаган одамларни ташкил қиляпти. Ваҳоланки, бу давлатлардаги аҳоли даромади ҳозир Ўзбекистонникидан бир неча ўн баробарга кўпроқ. Ҳеч шубҳа йўқки, 2030 йилда Ўзбекистон 4 минг долларлик маррага етиб борганда, бу давлатларники янада ўсган бўлади ва ҳоказо.
Булардан аён бўладики, ЯИМ кўрсаткичи бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад қанчалик юқори бўлмасин, бу нарса аҳоли фаровон эканлигини, шунингдек ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжлари қондирилиб, камолий (иккинчи даражали) эҳтиёжларини қондириши учун ҳам шарт-шароитлар муҳайё қилинганлигини англатмайди. Демак, бундан келиб чиқадики, камбағаллар сонини статистика ва рақамларни “ўйнатиш” билан сунъий равишда камайтириб туришдан бошқа иш ҳукуматнинг қўлидан келмайди. Чунки у иқтисодиётни капиталистик иқтисодий низом асосига қурмоқчи бўляпти. Бироқ ривожланган давлатлар мисолида кўрдикки, улар ҳар қанча тараққий этмасин, иқтисодий муаммолардан ҳалигача қутула олгани йўқ, аксинча муаммолар гирдобига ботиб қолган. Зотан, ЯИМни аҳоли жон бошига калькуляторда тақсимлаб қўйиб, фалон минг доллардан тўғри келяпти, дейиш билан қорни тўйиб овқатлана олмаётган, истагандек кийинишдан маҳрум бўлаётган, уй-жойсиз қишин-ёзин сарсон юрган йўқсиллар муаммосини ҳеч қачон қилиб бўлмайди. Чунки капиталистик иқтисодий низомда тақсимот масаласига деярли эътибор берилмайди, балки шунчаки бу нарх механизмининг ўзига ташлаб қўйилади холос. Шунинг учун ким кучли бўлса яшайди, ким ожиз-йўқсил бўлса, у деярли ўлимга маҳкум. Бекорга капиталистик тузумга “ўрмон қонуни” дея баҳо берилмаган. Тўғри, бу тузумнинг мана шу улкан “чоки”ни ямаш мақсадида ожиз одамлар учун ижтимоий ҳимоя дастурлари қабул қилинган. Бироқ шу аҳволда ҳам камбағаллар ва кам даромадли аҳоли сони йилдан-йилга ошиб боряпти. Масалан, Оксфам хайрия ташкилоти дунёдаги ҳаддан ташқари бой бўлиш ва ўта қашшоқлик ҳақида даҳшатли ҳисобот эълон қилган эди. Ҳисоботга кўра, “сўнгги икки йил ичида дунёдаги энг бой одамларнинг бир фоизи дунё аҳолиси эга бўлган бойликнинг деярли икки баробарига эгалик қилмоқда”. Бунинг маъноси шуки, ана шу бир фоиз инсон 2020 йилдан бери дунёдаги янги бойликларнинг учдан икки қисмига, яъни 42 триллион долларга эгалик қилмоқда. Оддий арифметик ҳисоб билан айтганда, 42 триллионга эгалик қилувчи мана шу 1% инсонлар қолган 99% инсониятга айни рақамнинг ярмини, яъни атиги 21 триллионни қолдирмоқда холос.
Бойликни инсониятга мана шундай адолатсиз ва даҳшатли тарзда тақсимлаш фақат бир нарсага – капиталистик тузумнинг нақадар ваҳшийлиги ва таназзулига далолат қилади. Шундай экан, ўзбек ҳукуматининг даромадни фалон йилгача фалонча минг долларга етказамиз деяётгани бир нарсага, яъни халқимизга қандайдирки ваъдалар билан умид бериш ва ўз ҳукмронлик даврини узайтиришга уринишга далолат қилади холос. Шунинг учун сарлавҳадаги саволга жавобан айтамизки, ЯИМ ҳам, аҳоли жон бошига тўғри келадиган маблағ миқдори ҳам фаровонлик белгиси эмас. Хусусан, ЯИМ бор-йўғи мамлакатда бир йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бозордаги қиймати холос. Бу кўрсаткичдан мамлакатнинг қанчалик даражада бой ё камбағал эканлигини билиш мумкиндир, лекин унга асло иқтисодий фаровонлик белгиси сифатида қаралмайди. Чунки аҳолининг иқтисодий жиҳатдан фаровонлиги – ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжлари тўлиқ таъминланганлиги ва камолий эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратилганлиги билан ўлчанади. Бундай ўлчов фақат Исломда мавжуд бўлиб, бу айни тўғри ёндашувдир. Исломда одамлар орасидаги иқтисодий мувозанатни ушлаб турадиган аҳкомлардан айримларини қуйида келтириб ўтамиз:
1. Нафақа аҳкомлари. Бу аҳкомлар Ислом ҳар бир нафақахўрнинг нафақасидан жавобгар бўлган кишининг устидаги ҳаққини баён қилган. Мисол учун, оталар зиммасидаги фарзандлар нафақаси, фарзандлар улғайганида уларнинг зиммасидаги ота-онанинг нафақаси, эр зиммасидаги хотиннинг нафақаси ва ҳоказолар каби;
2. Мерос аҳкомлари. Бунда Ислом очиқ-ойдин белгиланган қонунларга мувофиқ ҳар бир меросхўрга меросдан ўз насибасини кафолатлаган;
3. Омма мулки аҳкомлари. Бунда айни мулк тушумлари инсонлар эҳтиёжларига инфоқ қилинади. Таълим, соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар каби;
4. Давлат мулки. Ушбу мулк орқали камбағалларга улардан камбағаллик сифатини даф этиш учун маълум маблағ берилади;
5. Музорабага ихтисослашган ширкатлар аҳкомлари. Бу ширкатлар орқали маблағи бўлмаган шахс маълум ишлаб чиқариш ширкатининг эгасига айланади, унинг ширкатини маблағи бор шахс молиялаштиради;
6. Ерни ижарага беришнинг ҳаромлигига, балки ери бор шахс унга экин экиши ёки биродарига беришига оид аҳкомлар;
7. Молни хазина қилиб сақлашнинг ҳаромлиги аҳкомлари. Бу билан иш тополмаётган шахсларни иш билан таъминловчи лойиҳалар бўйича маблағ ётқизиш фарз бўлади;
8. Судхўрликнинг ҳаромлиги тўғрисидаги аҳкомлари. Бу аҳкомлар бозорда ишлаб чиқариш айланмасидаги пулнинг етарли бўлишини таъминлайди;
9. Закот аҳкомлари. Закот моллари молга муҳтож бўлган саккиз синфдаги кишиларга етиб боради;
10. Солиқлар аҳкомлари. Солиқ жамиятдаги очлик ва фавқулодда қашшоқлик эҳтиёжини қондириш учун махсус вақтларда бадавлат мусулмонларга солинади.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
29.03.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ