Судандаги халқаро аралашув мустамлакачилик аралашуви бўлиб, уни Халифалик давлатидан бошқаси тўхтата олмайди

Матбуот баёноти
Судандаги халқаро аралашув мустамлакачилик аралашуви бўлиб, уни Халифалик давлатидан бошқаси тўхтата олмайди
БМТнинг Судандаги фактларни аниқлаш бўйича мустақил халқаро миссияси тавсиясининг тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун тинчликпарвар кучларни жойлаштиришга оид тавсиясидан сўнг Судандаги ушбу очиқдан-очиқ халқаро аралашувга нисбатан турлича муносабат билдирилганига гувоҳ бўлдик. Одамлар бу масалада икки қисмга бўлинган. Бир тоифаси аралашувни рад этиб, айни тавсияни фақат дипломатик нуқтаи назардан рад этувчи Америка қарашларини қабул қилган ҳукумат нуқтаи назарини ёқламоқда. Иккинчи қисмдагилар одамларга бўлаётган тажовузларни тўхтатишни баҳона қилиб, аралашувга яшил чироқ ёқмоқда.
Ушбу тавсияларга нисбатан биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари буюк Ислом мабдаидан келиб чиққан ҳолда айни аралашувни рад қилиб, қуйидагиларни таъкидлаймиз:
Биринчидан: Кофирлар мусулмонлар устидан ҳоким ва ҳукмрон бўлмасликлари учун Ислом кофирлардан ёрдам сўраш ва уларни дўст тутишни ҳаром қилди. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا﴾
«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
Яна бундай деди:
﴿إِنَّ ٱلۡكَٰفِرِينَ كَانُواْ لَكُمۡ عَدُوّٗا مُّبِينٗا﴾
«Албатта, кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир» [Нисо 101]
Иккинчидан: Судан аҳли шуни билмоқлари лозимки, Судандаги сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар, аслида, америкапараст Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари раҳбарлари билан армия қўмондонлари ўртасидаги нуфуз ўтказишга қаратилган халқаро курашдир. Бу урушни келтириб чиқаришдан Британия нуфузини йўқ қилиш ва доиравий келишувни бекор қилиш мақсад қилинган. Чунки доиравий келишув Британияга малай бўлган фуқаролик кучлари манфаатига хизмат қилар эди. Маълумки, фуқаролик кучлари эски Озодлик ва Ўзгариш, ҳозирда Тараққиёт кучлари деб аталмоқда.
Учинчидан: Судан аҳли онгли бўлмоқлари ва мустамлакачиларга малайлик қилаётган раҳбарлар ўйинига алданиб қолмасликлари керак. Нега улар БМТ аралашувига рози бўлмаяптилар-у, Жидда платформаси орқали АҚШ аралашувига рози бўляптилар? Ахир, бу давлатлар ҳам, халқаро ташкилотлар ҳам барчаси Ислом ва мусулмонларнинг душманлари бўлиб, фақатгина Америка ва Британия каби йирик мустамлакачи давлатлар манфаатига хизмат қилишади-ку!
Тўртинчидан: Юртимизга нисбатан бундай хунук ва ошкора аралашувни фақат Исломга асосланган давлат, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати тўхтата олади. Қутулиш ва чиқар йўл ёлғиз Халифалик давлатидир. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ بَعْدِي فَسَيَرَى اخْتِلَافًا كَثِيراً، فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ، فَتَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ»
«Мендан кейин яшайдиганлар кўп ихтилофларга гувоҳ бўлади. Шунга биноан, менинг суннат-йўлимни; тўғри йўлдаги рошид халифалар йўлини маҳкам тутиб, уни оғиз тишларингиз билан маҳкам тишланглар». (Имом Аҳмад билан Абу Довуд ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Судан вилоятидаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ