| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
21.10.2024
510
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 15.10.2024й): Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев 15 октябр куни Тошкентда халқаро конференция доирасида Kun.uz мухбирининг Умра лицензияси янги шартларига доир саволларига жавоб берди.

Изоҳ: Қўмита раисининг янги шартлар ҳақидаги саволларга берган жавоблари биз, яъни Ўзбекистондаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мазкур масалада ўзбек ҳукуматининг мақсади нима эканлиги ҳақида анча олдин айтган фикрларимизни тасдиқламоқда. Ўшанда бундай қоидалар жорий қилинишидан асосан икки мақсад кўзланганини айтган эдик. Биринчиси, Ҳаж ёки Умра сафарларига бораётган мусулмонлар устидан назоратни кучайтириш. Токи юртдошларимиз бошқа мамлакатлардан келаётган мусулмонлар билан учрашиб, ўз динларига доир кўп нарсаларда улардан ибрат олиб қўйишмасин! Иккинчиси, монополия қилиш. Энди Қўмита раисининг ҳар ким хоҳлаган йўли билан кетаверсин, бунга ҳеч қандай тўсиқ йўқ, деган гапига келсак, аксар одамлар буни эплай олишлари анча қийин  эканлигини улар жуда яхши билишади. Шунингдек, ҳукумат 18 ёшгача бўлган ёшларга тақиқ қўйиб, ёши асосан 40 ёшдан ошганларга сафарга боришга рухсат беряпти. Бу ҳам, албатта,  юқоридаги гапларимизни тасдиқлаб турибди. Шу ўринда, Усмоний Халифалик давлатининг буюк султони – амирул мўминин Абдулҳамидхон даврида Истанбулдан Мадинаи Мунавварагача темир йўл линияси ишга туширилганини ёдга олиб ўтишимиз жуда ўринлидир. Ўша вақтда темир йўл қуриш жуда қиммат лойиҳа ва давлат иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда бўлишига қарамай, шундай муваффақиятга эришилган эди. Мақсад ҳам олий – мусулмонлар бирлигини мустаҳкамлаш ва оғирини енгил қилиш. Ҳа, ўз давлатимиз бор бўлган вақтда мусулмонлар ҳаж ва умрани эмин-эркин, ҳеч қандай тўсиқ ва чекловларсиз адо қилишган. Халифалик қайта тикланганидан сўнг ҳам мана шундай енгиллик ва ғамхўрлик яна қайтади иншаАллоҳ!

Хабар (islom.uz 15.10.2024й): 15 октябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди, дея хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Изоҳ: Хабар қилинишича, анжуманда дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди. Конференция номидан ҳам кўриниб турибдики, гўё мусулмонларга қарата “тинчлик тарафдори бўлинг, биродарларингизни қамаб, қамал қилиб ўлдираётган бўлсалар ҳам бағрикенглик қилинг, чунки Ислом шунга буюради” дейилаётгандек. Бутун дунё кўз ўнгида бир қанча Исломий юртларда, хусусан, муборак Фаластин заминида ҳар куни юзлаган мусулмонларнинг қони тўкилаётган бир вақтда, тинчлик конференциясини ўтказиш энг катта хиёнат эканлигини ҳар бир иймон эгаси англаб турган бўлса керак. Шунингдек, ушбу конференция расмий уламоларнинг динфурушлик борасида ҳаддан ошганликларини ҳам кўрсатмоқда. Ахир, булар йиғилиб олиб Ислом тинчлик динидир, дея ваъз ўқиш ўрнига, мусулмон армиялардан ўз вазифасини бажаришни, яъни яҳудлар зулми остидаги мазлум биродарларига ёрдам беришни талаб қилишлари улар учун вожиб иш эмасмиди?! Афсуски, бугунги муфтий ва имомлар малай ҳукмдорлар билан бир сафда турган ҳолда Аллоҳнинг динини мана шундай анжуманлар орқали бузиб кўрсатиб, кофир мустамлакачи давлатларга беқиёс хизмат кўрсатишмоқда. Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилдилар:

صِنْفَانِ مِنَ النِّاسِ إِذَا صَلَحَا صَلَحَ النَّاسُ وَإِذَا فَسَدَا فَسَدَ النَّاسُ: الْعُلَمَاءُ وَالأُمَرَاءُ

“Икки турли инсон борки, улар ислоҳ бўлса, одамлар ислоҳ бўлади. Улар бузилса, одамлар ҳам бузилади. Улар уламолар ва раҳбарлардир”.

Хабар (gazeta.uz 17.10.2024й): Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси уч йилга қамалди.

Изоҳ: Судланувчининг сўзларига кўра, у Россия паспорти ва моддий манфаат эвазига Россия қуролли кучлари сафига ёлланган. Бу каби Россия армияси сафида Украинага қарши урушга ёлланган минглаган Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумотлар бор. Ва уларнинг аксари ўрислар тарафидан турли жирканч услуб ва воситалар билан урушга боришга мажбурланаётгани ҳам сир эмас. Бироқ ўзбек ҳукумати шуларни билгани ҳолида рус тарафига лом-мим дегани йўқ. Фақатгина ўз фуқароларини урушга бормаслик борасида огоҳлантириш ва борганларни жазолаш билан чекланмоқда холос. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек ҳукумати қўрқоқлиги сабаб ўзининг “рус оғаси”ни аскар билан таъминлашга зимнан ёрдам беряпти. Акс ҳолда у ўз фуқароларининг, бўлиб ҳам мусулмон йигитларнинг бегона урушда арзон қурбон бўлишларига жим қараб турармиди?! Бундан ташқари, ушбу ҳолат фонида ўзбек ҳукуматининг ҳимоясиз мусулмонлар қатламига нисбатан нақадар журъатли ва Исломга нисбатан қанчалар тоқатсиз эканлигини ҳам кўришимиз мумкин. Яъни, масалан, 2018 йилнинг 2 апрел кунги Kun.uz тарқатган хабарга кўра, Суриядаги жангларда қатнашган мусулмонлар 14 йилга қамалган эди. Демак, пул учун кофир рус давлатини ҳимоя қилиб ҳаром амал қилса енгил жазо, бироқ мусулмонлар сафида туриб кофирга қарши жиҳод қилса, яъни фарз амалини бажарса оғир жазо! Нақадар пастлик, нақадар сурбетлик! Мусулмонлар устидаги бу кўргуликларнинг бош сабаби, албатта, уларни ҳимоя қиладиган қалқон – халифанинг йўқлигидадир. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:

وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ

“Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (qalampir.uz 17.10.2024й): Бухоро вилояти бўйлаб саксовулнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда сўнгги 2 ойда 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

Изоҳ: Шу каби хабарлар тарқалганда, ўз-ўзидан одамларни бунга нима мажбур қиляпти деган савол туғилади. Албатта, бунинг жавоби оддий. Ҳукумат халқнинг энергияга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб беролмаяпти. Балки одамларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришдан бошқасига ярамаяпти. Шундай экан, одамлар нима қилсин? Улар учун ё таппи, ё қаердандир ўтин топиб ёқишдан бошқа чора қолмайди. Мана, ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёмғир ёғиши оқибатида нимстанция ва трансформаторлар отиб юбораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Агар куздаги аҳвол шундай бўлса, қишнинг совуқ кунларида қандай бўларкин?! Худди аввалги йилларда бўлганидек, бу йил ҳам Мирзиёев 10 июн кунги йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун яна 14 трлн сўм ажратилишини маълум қилганди. Бироқ бундай “тайёргарлик” қўл учида қилинаётгани халқимизга аллақачон маълум бўлиб бўлган. Ҳукуматнинг бу йилги режаси ҳам эплаб-сеплаб қиш мавсумини ўтказиб олиш эканига ҳеч шубҳа йўқ. Чунки газ конларининг катта қисмини Россияга арзонгаровга “тортиқ қилиб” юбориб, газга бой Ўзбекистонни импортчи давлатга айлантирган мана шу ҳукуматдир. Шунингдек, электр ва газ тарифларини Жаҳон банки талабларига кўра ошириб, халқни оғир аҳволга солган ҳам мана шу ўзбек ҳукумати. Шундай ҳолатларда рошид халифа Умар р.а.нинг Мадинадаги очарчилик даврида халқнинг дастурхонида гўшт ейилмаётгани учун гўштдан воз кечиб, халқ билан бирга ҳамдард ва ҳамнафас бўлганлиги кўз ўнгимизга келади. Бунинг сабабига келсак, Умардек ҳақгўй ва одил раҳбарларни Исломий ақида етиштириб чиқарган бўлса, бугунги раҳбарларни худосиз коммунистик мафкура ёки манфаатпарастликка асосланган демократия тарбия қилган.    

Хабар (president.uz 17.10.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича учрашувда, жумладан, терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ҳамда хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва самарали мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланган. Жорий йилнинг сентябр ойида эса Мирзиёев Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбарини қабул қилган эди. Бундай учрашувлар мусулмонлар манфаати учун эмас, балки фақат зарарига ишлаётганини воқелик кўрсатиб турибди. Бажарадиган иши доимо мусулмонлар устидан жосуслик қилишга қурилган мана шу ташкилотлар бугунги ҳукуматларнинг эгри сиёсатига рози бўлиб сукут сақламаётган, хусусан, Исломни ҳокимият тепасига олиб келиш учун ҳаракат қилаётган эр йигитларни таъқиб ва тазйиққа оляпти. Мазкур учрашувлар орқали ўз фикри ва иймон-эътиқоди учун четга чиқиб кетишга мажбур бўлган мусулмонларни хорижда ҳам таъқиб қилишни давом эттиришга кенг йўл очиляпти. Идоралараро мувофиқлаштиришдан ҳам айни шу мақсад кўзланган. Афсуски, ушбу разведка ва хавфсизлик ташкилотлари кофир мустамлакачи давлатларнинг жосус ва айғоқчилари бўлмиш ҳақиқий хоинларни тутиш ўрнига, аксинча ўз халқига фақат яхшиликни истайдиган бегуноҳ мусулмонларни “овлаш” билан машғул бўлмоқда. Чунки ҳозирги дунёдаги етакчи кучлар биз мусулмонларга дўстни душман, душманни дўст қилиб кўрсатиш устида тинимсиз иш олиб бормоқда. Аслида бу Аллоҳ таоло Қуръон оятларида “Фитна қатлдан ҳам каттароқдир” дея уқтирган нарсанинг ўзгинасидир. Барча муаммоларимизнинг ечимини Аллоҳнинг шариатидан олмас эканмиз, биз мусулмонлар ана шу ташкилотларнинг таъқиб ва зулмлари қурбонига айланиб қолаверамиз.

Хабар (qalampir.uz 19.10.2024й): Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон 29-Томонлар Конференцияси (COP29) доирасида яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолайди. Бу ҳақда Озарбайжон Энергетика вазири Парвиз Шаҳбозов 18 октябрь куни расмий матбуотда эълон қилинган мақоласида маълум қилди.

Изоҳ: Унинг айтишича, ҳужжатда Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудудида Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан Европага яшил энергия етказиб бериш учун юқори вольтли кабель ётқизиш орқали уч мамлакатнинг энергия тизимларини улаш имконияти ўрганилиши кўзда тутилган. Маълумки, ҳозир Ўзбекистонда ўттизга яқин йирик қуёш станциялари қурилиши кетмоқда. Расмийлар шу пайтгача ишга туширилган муқобил энергия станциялари учун жами 2,1 миллиард доллар сарфланганини айтган. Айни пайтда Ўзбекистонда яна 13 млрд долларлик муқобил энергия лойиҳалари амалга ошириляпти. Албатта, буларнинг ҳаммаси четдан олинаётган қарз ва инвестициялар эвазига бўляпти. Лекин шунда ҳам бечора халқнинг электрга бўлган эҳтиёжи қондирилмаяпти. Демак, бу қарзлар тўлиғича ўз ўрнига сарфланмай, бундай лойиҳалар ортидан ҳукуматдагилар ва уларга яқин кимсаларнинг чўнтаги тўлдирилаётгани ҳам турган гап. Қарзлар эса яна айланиб халқ бўйнига тушади. Энди ушбу уч давлатнинг Европага яшил энергия экспорт қилишига келсак, кўриниб турибдики, қурилаётган ушбу йирик станциялардан олинадиган электр халққа берилмайди. Аксинча, бунинг ҳузурини кўпроқ анави Европа давлатлари кўради. Қурилишлардан фойда олиб кўзи тўймаган очкўзлар, ана шу станциялар орқали олинган электрни сотиб фойдасини чўнтакка уриш режасини ҳам аллақачон тузиб қўйишган бўлса керак. Халқимиз энергия манбаларига зор бўлиб турган бир вақтда, ҳукуматдагиларнинг бу даражадаги ноинсофлиги инсонни “лол” қолдирмасдан иложи йўқ. Ислом қонунлари татбиқи кечиккани сари халқимиз бошидаги бундай балолар ортса ортадики, асло камаймайди. 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

21.10.2024й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    «Туҳмат, бўҳтон ва ёлғонларни давом эттиринглар, ана шунда ишонишади». Моди давлат муассасаларини шу доктрина асосида бошқармоқда!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳиндистон ўз ташқи ишлар вазирини Даккага жўнатган пайтда, бенгал денгиз ҳудудидаги икки кемани қўлга олиш билан қандай нома юборди?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ўнта муниципалитетнинг мусулмонлар устидан жосуслик қилиши демократик қонун устуворлиги орқали демократиянинг емирилишидир!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/