| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Трамп ва Харрис ўртасидаги дастлабки сайловолди дебатга бир назар

Трамп ва Харрис ўртасидаги дастлабки сайловолди дебатга бир назар

By htadmin
31.10.2024
552
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Трамп ва Харрис ўртасидаги дастлабки сайловолди дебатга бир назар

2024 йил 10 сентябрда «ABC News» телерадиокомпанияси мезбонлигида президентликка Республикачилар партиясидан номзод собиқ президент Дональд Трамп билан Демократлар партиясидан номзод вице-президент Камала Харрис ўртасидаги дастлабки сайловолди дебати бўлиб ўтди. Йирик сондаги телетомошабинлар кузатуви остида бўлиб ўтган ушбу баҳс иккала номзодга ҳам кескин сайлов пойгасида ўз позициясини мустаҳкамлаши учун қулай имконият бўлди. Яъни бир нечта муҳим штатларда муддатидан олдин овоз бериш олдидан ҳамда америкалик сайловчиларнинг овоз беришлари режалаштирилган ноябр сайловларига икки ой қолганда қулай имконият бўлди. Дебатда асосий эътибор аборт, миграция сиёсати, иқтисод, Ғазо ва Украина урушлари ҳамда АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши оқибатлари каби муҳим масалаларга қаратилди. Бу дебат кўриб чиқиш керак бўлган айрим масалаларни кўрсатди:

Биринчи: гарчи дебат яхши услуб бўлиб, номзодларга ўз менталитетини кўрсатиш ва сайлов дастурини тақдим этиш ҳамда сайловчилар билан мулоқот қилиш имконини берса-да, бироқ у Ғарб мамлакатларида, айниқса, Америкада номзодларнинг ўзини тутиш услуби туфайли ўз қийматини йўқотмоқда.

Аслида, дебатда ҳар бир номзод тортишув, қарши ташвиқот ва шахсий ҳужумдан қочиши, бунинг ўрнига, ўз дастурини тақдим қилиши ва менталитетини кўрсатиши керак. Дебатларда ҳар бир номзоднинг вазифаси долзарб муаммоларга энг тўғри ечимни тақдим қилиш ҳамда халқни юксалтириш ва сиёсий тартибни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдан иборат бўлиши лозим. Бироқ Харрис билан Трамп ўртасидаги мунозара провокацион спектаклга айланиб, асосий мақсад рақибни хато қилишга мажбур қилиш бўлди. Бу эса салбий нуқта бўлибгина қолмай, балки ҳар бир томоннинг ҳам индивидуал, ҳам партия даражасида бир-бирини йўқ қилиш истагини кўрсатади. Бундай ёндашув мунозаранинг халқ манфаати ва сиёсий тузумга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган шармандали шоуга айланиб кетишига олиб келди.

Агар номзодларнинг ҳар бири аниқ дастур ва тўлақонли сиёсий лойиҳага эга бўлганда эди, улар ўзаро ҳужумларга эмас, балки конструктив муҳокамага эътибор қаратишлари мумкин бўлар эди. Рақибининг обрўсини тўкишга қаратилган бундай ёндашув ҳар икки номзоднинг ҳам заиф ва тайёр эмаслигини тасдиқлайди.

Иккинчи: Харрис жуда муҳим масалани кўтарди. У Трампни «Америка ҳукумат тизимини қайта ташкил этиш режаси» бўлган 2025 лойиҳаси билан боғлиқликда айблади. Трамп эса буни рад этди. Маълумки, бу лойиҳа консерватив кун тартибини илгари сурувчи Вашингтонда жойлашган Heritage Foundation тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган.

NPR веб-сайти хабарига кўра, «Лойиҳа режаси 920 саҳифадан иборат бўлиб, АҚШнинг кейинги ҳукумати қандай бўлиши кераклиги, жумладан, президент ваколатларини кенгайтириш тўғрисида ҳамда партияга содиқ бўлган шахслар билан алмаштириш имкониятини таъминлаш учун федерал ишчи кучини ислоҳ қилиш ҳақида консерватив тасаввурни тақдим этади». Веб-сайтда, шунингдек, «Лойиҳанинг Трампнинг шахсий режаси эмаслиги, балки агар у сайловда ғолиб чиқса, унинг президентлигида амал қилиш учун ишлаб чиқилган»лиги таъкидланди. Аввалроқ Байден бундай дея ўзининг хавотирларини билдирган эди: «2025 лойиҳасидан ҳар бир америкалик қўрқиши керак. Чунки у Трампга кундалик ҳаётимиз устидан чегара билмас ҳокимият беради».

Лойиҳанинг расмий веб-сайтига кўра, у «самарали консерватив бошқарув» учун замин яратиши кутилаётган тўртта асосий тамойилга асосланади: сиёсий кун тартиб, кадрлар, тренинг ва 180 кунлик ҳаракатлар режаси.

Лойиҳада ижро ҳокимиятида кенг қамровли ислоҳотлар ўтказиш батафсил баён қилинган, жумладан, порнографияни жиноий жавобгарликка тортиш, унга кенг қамровли тақиқ қўйиш, савдо ва таълим вазирликларини тугатиш, аборт таблеткаларини сотишни тўхтатиш каби.

Лойиҳада, шунингдек – Нью-Йорк Таймс газетасига кўра – Мексика билан бўлган чегарада «қамоққа олишда ёрдам бериш» ва миллионлаб ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилиш учун АҚШ армиясининг киритилиши ҳам қўллаб-қувватланган.

Трамп маъмуриятидаги собиқ расмийлар етакчилик қилаётган айни лойиҳада, шунингдек, минглаб давлат хизматчиларини ишдан бўшатиш, президент ваколатларини кенгайтириш ҳамда кенг қамровли солиқ имтиёзларини жорий этишга чақирилади.

Трамп дебатда бундай деди: «Мен 2025 лойиҳаси ҳақида ҳеч нарса билмайман… Унинг ортида ким турганини ҳам билмайман. Мен уларнинг баъзи фикрларига қўшилмайман, улар менга кулгили ва бемаъни туюлади».

Трамп ва унинг жамоасининг лойиҳага алоқадорлигига асосланиб шуни таъкидлаш мумкинки, ҳатто баъзи конституциявий масалаларни қайта кўриб чиқиш ва ҳокимиятни ижро этувчи ҳокимият фойдасига қайта тақсимлаш ғоясининг ўзи ҳам яқинлашиб келаётган таҳдиддан далолат беради. Бу ўнг қанот элиталари Американи нафақат халқаро миқёсда, балки ички миқёсда ҳам эркинлик тамойилларига путур етказадиган диктатурага айлантира олишининг аниқ белгисидир.

Учинчи: дебатни кузатган киши ҳеч бир томон кенг қамровли сиёсий лойиҳа тақдим қилмаганини, балки унда асосий эътибор ўзаро ҳужумлар ва провокациялар ҳамда бу ҳужумлардан ҳимояланиш ҳаракатларига қаратилганини гувоҳи бўлади. Фақатгина иқтисод, божхона тарифлари, буларнинг инфляция ва савдо урушларига таъсири каби айрим сиёсий мавзулар кўтарилди. Масалан, Трамп «Ғазо ва Украинадаги урушни тўхтат»моқчилигини айтди. Бироқ бу қандай содир бўлишини, кимнинг ҳисобига бўлишини баён қилмади. Бу ҳисоблаб чиқилган сиёсий стратегиями ёки хавфли ва қалтис оқибатларга олиб келадиган сиёсий саргузаштми?! Харрис ҳам «(Ғазодаги) бу уруш тугаши керак. Ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш керак. Ғазони қайта тиклаш икки давлат ечимини талаб қилади» деди. Шу билан бирга, Трамп АҚШдаги яҳудий жамоасини ўзига жалб қилишга ҳаракат қилиб, «Харрис Исроилни ёмон кўради. Агар у сайловда ғолиб чиқса, икки йилдан кейин Исроил йўқ бўлиб кетади», деди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, империяларнинг таназзулга юз тутиши ва заифлашиши, одатда, бирданига содир бўлмайди. Балки унинг ўзига хос сабаблари ва муқаддималари бор бўлиб, бу кўплаб омилларга қараб турли вақтларни олиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, қуёш сўнишга қараб кетмоқда. Америка аллақачон ушбу таназзул йўлига кириб бўлган. Бу хаёл ёки шунчаки орзу эмас. Ҳатто кўплаб америкалик мутафаккирлар ҳам буни аллақачон айтиб ўтиб, Американинг таназзули ва қулаши ҳақида кўплаб китоблар ёзишган. Бироқ Американинг ҳақиқий таназзулга учраши халқаро майдонда у билан жаҳон етакчилиги учун рақобатлаша оладиган мафкуравий давлат пайдо бўлганда содир бўлади. Бу давлат яқинда Аллоҳнинг ёрдами билан барпо бўладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидир.

Роя газетасининг 2024 йил 2 октябр чоршанба кунги 515-сонидан

 

Tagsсайловолди дебатТрампХаррис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Йўқолиб бораётган суверенитет: Покистоннинг янги нефть битими

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Римда бўлиб ўтган G20 саммити

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Афғонистон армияси ва ҳукумат структурасидаги «ислоҳот»и

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/