| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
04.11.2024
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 29.10.2024й): Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация шу йилнинг 22-24 октябрь кунлари ташриф билан Хорватияда бўлди.

Изоҳ: Олдинги изоҳларимизда айтиб келганимиздек, Россия-Украина уруши фонида Ўзбекистон Ғарб давлатлари томон яқинлашишга ҳаракат қилмоқда. Албатта, Ғарб давлатлари ҳам  бу вазиятдан унумли фойдаланиш учун жиддий қадамларни ташламоқда. Хабарда айтилишича, А. Комиловнинг ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва сиёсий мулоқотни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Ташрифнинг муҳим жиҳатларидан бири Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович билан музокаралар бўлган. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида турли йўналишлар, жумладан, савдо-иқтисодий, транспорт ва инфратузилма, энергетика, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилган. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон учун оғриқли масалалар муҳокама қилинган. Бироқ Ўзбекистон бугун қайси давлатга юзланмасин “ёмғирдан қочиб дўлга тутилган” каби бўлади. Чунки Европа иттифоқи давлатлари ҳам Россия каби ўз олдиларига Ўзбекистоннинг табиий бойликлари ва арзон ишчи кучига эгалик қилишни мақсад қилади. Бунинг учун, албатта, ҳар қандай алоқа турига “тенг манфаатли ҳамкорлик тўнини” кийгизиб ўзбек ҳукуматини ўз таъсир доирасига киритишга ҳаракат қилишади. Аллоҳ таоло мусулмонларга ички ва ташқи сиёсатда Ислом ва мусулмонлар манфаатидан келиб чиқиб иш кўришни ҳамда ташқи сиёсатда фақат Ислом мабдасини ёйишни мақсад қилишни фарз қилган. Аллоҳ айтади:

وَ لَنْ يجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)

Хабар (qalampir.uz 29.10.2024й): Квадробика. Тошкентда квадроберлар пайдо бўлди. Болалар ҳайвонлашяптими?

Изоҳ: Квадробер лотинча quattuor – тўрт ва инглизча aerobics – аэробика сўзларидан олинган бўлиб, ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва одатларига тақлид қилувчи одамларнинг, асосан болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий ҳаракати билан тавсифланган ҳодиса. Улар мушук ёки ит каби ҳайвонларнинг костюмлари ва ниқобларини кийиб, тўрт оёқлаб юришади. Мана сизга демократиянинг оқибати. Нима учун биласизми? Чунки бу иллат айнан демократия гуллаб-яшнаган давлатларда кенг тарқалган. Хабарда айтилишича, 2023 йилнинг сентябрь ойида Германияда 100 га яқин одам ўзларини ит деб эълон қилишларини талаб қилиб увлай бошлаган. Ачинарлиси, Ўзбекистон каби мусулмон юртларига ҳам бу каби иллат етиб келди. Ҳукумат эса бунда асосан ота-оналарни айбдор қилмоқчи бўляпти.  Чунки Ички ишлар вазирлиги ота-оналарни огоҳликка чақириб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жазоланишлари мумкинлигини айтиб қўрқитмоқда. Бироқ айни шу хабарда, Uzum Market’да бундай маҳсулотлар нафақат болалар учун, балки катталар учун ҳам сотилаётгани айтилади. Токи, демократия эркинлик деган ваболари билан бирга инсонлар ҳаётидан улоқтириб ташланмас экан, бу каби иллатлардан жамиятлар холи бўлмайди. Соғлом ҳаёт тарзи фақатгина Ислом мабдаси асосида шаклланиши  мумкин холос. 

قَدْ جَاءَكُمْ مِنَ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

– “Аллоҳдан сизларга Нур ва равшан Китоб келдики, у билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур”. (Моида:15-16)

Хабар (ozodlik.org 30.10.2024й): Россиянинг Красноярск ўлкасида Тергов қўмитаси ва ҳарбий комиссариат ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд чоғида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан бўлган 229 нафар меҳнат мигранти қўлга олинган.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, “Крокус Сити Холл”даги террор хуружи ортидан Россия расмийлари мамлакатга мигрантлар келиши тартиби ва шартларини кучайтира бошлаган. Шунингдек, охирги кунларда тарқалаётган хабарларга кўра, Россия томонидан мигрантларни Украина урушига тарғиб қилиш ҳам кучайган. Бундан кўриниб турибдики, рус ҳукумати мигрантлардан МО давлатларига босим ўтказишда фойдаланишдан ташқари, урушга аскар сифатида ёллашга ҳам уринмоқда. Ўзбек ҳукумати эса босимга учраётган фуқароларини ҳимоя қилиш учун бирор марта ҳам жиддий қадам ташлагани йўқ. Қайтанга ҳар хил фитналар билан урушга жўнатаётган рус ҳукумати қолиб, урушга мажбуран кетаётган ўз фуқароларини қамоқ жазоси билан қўрқитмоқда. Аслида, Ўзбекистон мигрантлар ҳимояси учун бутунлай бошқача йўл тутиши керак эмасми?! Қолаверса, бу меҳнат муҳожирлари ўз юртларида етарли даромад келтирадиган иш билан таъминланганларида Россияда сарсон бўлишармиди?! Аҳолини иш билан таъминлаш айнан ҳукуматнинг вазифаси-ку! Хўш, Ўзбекистон нега ўз фуқароларини рус ҳукуматининг бундай қинғир ишларидан, камситишларидан ҳимоя қилолмаяпти? Бунинг сабаби, Ўзбекистон ҳозиргача ички ва ташқи сиёсатда кўпроқ Россиянинг таъсирида қолиб кетмоқда. Мана, яқинда Тошкент мактабларидан бирида рўй берган ҳодисани танқид остига олиб, сурбетларча изоҳ талаб қилган Россия ТИВ вакиласи Мария Захаровага нисбатан Мирзиёев ҳукумати лом-мим дея олмади. Бу қарамликдан қутулишнинг ягона йўли эса Халифалик давлатини барпо қилишдир. Зеро, Россия каби зўравон мустамлакачиларнинг танобини тортиб, мусулмонларни тўлақонли ҳимоя қиладиган куч фақатгина Халифалик давлати бўлади холос! Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ дедилар: “Имом (яъни халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (gazeta.uz 30.10.2024й): Бюджетнома лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайтариш режалаштирилмоқда (2022 йилда бекор қилинганди).

Изоҳ: Маълум қилинишича, 2−11-синф ўқувчилари учун тўлов ҳар бир тўплам учун 80 минг сўмни ташкил қилиши мумкин. Бу бюджетга юкламани тахминан 376 млрд сўмга камайтириши кутилмоқда. Қизиғи, мазкур тўловни қайта жорий қилишга ота-оналарнинг дарсликларга нисбатан масъулиятсизлик қилганликлари важ-карсон қилиб келтирилган. Кутилганидек, ҳукумат тежамкорлик сиёсатини давом эттиряпти ва буни яна халқ ҳисобидан амалга оширишни режалаштиряпти. Собиқ депутат ва фаол Расул Кушербаев бу ҳақда шундай ёзади: “Агар бюджетни тўлдириш истаги бўлса, нима учун отни калласидек имтиёз берилган монополист ва ер ости бойликларини олиб, истаганча сотаётган гуруҳларга берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинмаяпти?” Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров эса шундай дейди: “Ижара тўловлари бюджет маблағларини тежаш учун эмас, бу маблағларни бошқа каналлар орқали совуриш учун тикланмоқда”. Шу билан бирга, бюджетнинг харажатлар қисмида янги турдаги харажатлар пайдо бўлган ва улар учун қарийб 1,3 трлн. сўм ажратилиши кўзда тутилган. Кўриниб турганидек, ҳукумат ҳар йилги бюджетни халққа торлик, маҳаллий ва хорижий монополист компанияларга кенглик қилиш билан тузиб чиқяпти. Шунингдек, олинган ва олинаётган ножоиз ва зараркунанда қарзларни узишнинг оғирлигини ҳам шу халқнинг бўйнига юклаяпти. Мана шундай бюджет сиёсати бўйича “дарс”ни эса халқаро молиявий ташкилотлар беряпти. Чунки улар ўзбек ҳукуматига кимга қандай солиқ солишни, кимдан нимани ундириш ёки ундирмасликни – буларнинг барчасини белгилаб беришади. Ҳукумат эса шунга кўра қарорлар қабул қилади. Шундай экан, Исломий бошқарув ва унинг бюджет сиёсати бўлмиш Байтулмолни татбиқ қилиш билан аҳволни яхши тарафга ўзгартириш мумкин холос.

Хабар (qalampir.uz 31.10.2024й): Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев бюджет тақчиллигининг ошишига  аҳолининг солиқлар тўламаётгани, тадбиркорлар эса солиқ тўламаслик учун турли хийлалардан фойдаланаётгани сабаб бўлаётганини айтди.

Изоҳ: Бу гап 29 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди. Бу қандай юзсизлик ва ноинсофлик бўлдики, ҳукумат бюджетда ўзи пайдо қилган улкан тешикни ҳеч уялмай халққа тўнкаса! Ҳукумат расмийлари гапини ўйлаб гапирса бўлмайдими?! Ахир, бу гап аҳмоқона, ғирт туҳмат ва ёлғон эканлигини ўзлари ҳам билади-ку! Ахир, ножоиз ва зараркунанда қарзлар олиш, бемаъни сарф-харажатлар, юрт бойликларини талон-тарож қилиш каби қинғир ишлар бюджетни тинкасини қуритмадими?! Анави ноинсоф расмий эса бунда халқни айблаяпти. Бу бечора халқ чўнтагини қоқиштириб бўлса ҳам, аслида ундиришни Аллоҳ ҳаром қилган турли туман солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималарни тўлаб келяпти. Агар тўламаса МИБ деган қўрқинчли ташкилот орқали тийин-тийинигача ундириб олиняпти. Аксинча, ҳукуматдагиларнинг ўзи шу мусулмон халқнинг ҳаққига хиёнат қилиб, табиий бойликларни ўзлаштириш ва талон-тарож қилиб юборишда кимўзарга мусобақалашишяпти. Минг афсуслар бўлсинки, бу бечора халқимиз ҳам қора терга ботиб юрт иқтисодини ушлаб турибди, ҳам ноинсоф бошлиқларнинг маломатини эшитяпти. Ўз халқини ёмон кўриб, уни таҳқирлайдиган бундай бошлиқларни мана шу ғайриисломий демократик тузум етиштириб чиқаряпти. Унинг илдизига болта уриб, ўрнига Исломий бошқарув олиб келинмас экан, ҳали бундай маломатларни халқимиз кўп эшитади.

Хабар (qalampir.uz 31.10.2024й): Ўзбекистонда ўтган бир йил мобайнида кўпхотинлиликни тарғиб қилган 14 нафар шахс жазоланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Изоҳ: Ўзбек ҳукумати ўзини демократик ислоҳотлар тарафдори қилиб кўрсатиш учун Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром, ҳаром қилганларни эса ҳалол қилиб беряпти. Бундан Ғарбдаги кофир мустамлакачиларни рози қилишни кўзлаётгани аниқ. Ҳукуматнинг ақли бошидан учганга ўхшайди, чунки у Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига қарши журъат қиляпти. Унинг бундай сиёсатини танқид остига олиб, тўғри йўлни кўрсатиши керак бўлган анави “дин уламолари” эса оғизларига толқон солиб олганлар. Фақат халққа келгандагина уларнинг тилларига осилган қулф ечилиб кетади. Халққа танбеҳ бериш, насиҳат ва ҳатто маломат қилишда тиллари бурро бўлиб қолади. Бироқ ҳукуматга нисбатан – гўё унда ҳеч бир нотўғри иш, хато-нуқсон йўқдек – фақат дуо ва мақтовда бўлишади холос. Бу динфурушларнинг аҳволи зарбул-масалдаги хўрознинг “бошида қичқириб ўлиб кетсам бўлмасмиди” дея афсус-надомат чеккан ҳолатига ўхшайди. Ҳа, булар ҳам бошида “қичқириб” қолишганида ютуқ ва муваффақият қўлларида бўларди. Мана энди ҳукумат Аллоҳнинг кўпхотинлик ҳақидаги ҳаммага маълум ва машҳур бўлган ҳукмини оёқости қилса ҳам қуллуқ қилиб ўтиришибди. Улар нақадар шармандали ва аянчли аҳволдалар! Мусулмон халқимизга айтамизки, бошлиқларингиз ва уларга хизмат қилаётган имом-домлалар сизни динсизлик сари етакламоқдалар. Уларнинг бор-йўқ ташвиши ўз тахтини сақлаш учун Россия ва Америка каби кофир мустамлакачиларни рози қилиш бўлиб қолган. Шунинг учун бундай бошқарув ва тузумдан воз кечиб, Аллоҳ вожиб қилган Исломий бошқарувни ҳокимият тепасига олиб келишдан бошқа тўғри йўл йўқ.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

04.11.2024й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания хавфсизлик суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига адолатсиз ҳукмларни чиқариш билан Аллоҳнинг йўлига тўсқинлик қилишда давом этмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • МАҚОЛАЛАР

    Рамазонда ёпилган Ақсо Исломга бўлган глобал адоватнинг яққол башарасидир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/