Сисий режими яҳудий вужудига ёрдам бераётганини асло яширолмайди

Матбуот баёноти
Сисий режими яҳудий вужудига ёрдам бераётганини асло яширолмайди
Кўплаб оммавий ахборот воситаларига кўра, Миср яҳудий вужуди учун мўлжалланган қурол-яроғ ва портловчи моддалар юкланган «MV Ketrin» кемасига Искандария портига тўхташ ва юкларни туширишига рухсат берган. Бу Халқаро Амнистия ташкилотини «Миср Исроилга портловчи моддаларни ноқонуний олиб ўтишига ёрдам бермаслиги ёки қулайлик яратмаслиги керак», дея баёнот беришга ундади. Илгари ушбу ташкилотнинг Словениядаги бўлими раисаси Наташа Буссел «MV Ketrin» кемасига юкланган дея кўрилаётган қирғинбарот қуроллар «Исроил»га етиб бормаслиги керак, чунки бунда фаластинлик тинч аҳолига қарши содир этилаётган уруш жиноятига шерик бўлиш хавфи бор» дея огоҳликка чақирган эди.
Миср ҳукумати ушбу ҳарбий ёрдамларини яширишга муваффақиятсиз уриниб, яҳудий вужудига ҳарбий жиҳатдан ёрдам кўрсатаётганини инкор қилувчи расмий баёнот чиқарди. Бироқ бу баёнотдаги сўзларининг ёлғонлиги ва ишонтириш мумкин эмаслиги аниқ. Чунки мазкур кеманинг Миср портига лангар ташлаганлигининг ўзи ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлов мавжуд эканига далил.
Маълумки, кема юклари билан 21 июл куни Вьетнамнинг Хайфон портидан йўлга тушди. 24 августда Намибия ҳукумати ўзининг асосий портларидан бирига кеманинг тўхташи учун берган рухсатини бекор қилди. Чунки кема ҳайдовчисидан ундаги қурол-яроғнинг яҳудий вужуди учун олиб кетилаётгани тўғрисида маълумот олди. 31 августда БМТнинг босиб олинган Фаластин масаласи бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезе «MV Ketrin» кемаси бортида яҳудийлар томонидан фаластинликларга қарши ишлатилувчи саккизта портловчи тизимлар (ҳаво бомбалари, ракеталарнинг асосий компонентлари) мавжудлиги тахмин этилаётгани тўғрисида баёнот берди ҳамда давлатларни ушбу кеманинг ўз портларига қабул қилмасликка чақирди.
Европа ҳуқуқий ёрдам маркази аввалроқ кеманинг Африка ва Ўрта Ер денгизидаги, хусусан, Ангола, Словения, Черногория ва Мальтадаги кўплаб портларга лангар ташлашига рухсат берилмаганини билдирган эди. Португалия ҳукумати кемадан португал байроғини немис байроғига ўзгартиришини талаб қилган. Қўшимча маълумотларга кўра, марказ ўз сўровида ушбу портловчи моддаларни Ғазода давом этаётган уруш пайтида ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкинлигини, бу эса уруш жинояти ва инсониятга қарши геноцид содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини хабар қилди. Маълумотларга кўра, кемадаги юк яҳудий вужудининг ҳарбий техника етказиб бериш соҳасидаги энг йирик компанияси «Elbit Systems» учун кетаётган бўлган.
Ушбу далиллар Миср ҳукуматининг кема юклари Миср ҳарбий саноати учун мўлжалланганлиги тўғрисидаги даъвосини ёлғон эканини очиб ташлади.
Шунга биноан, ушбу кеманинг – сабабларидан қатъий назар – Миср портига тўхташига рухсат беришнинг ўзи, шубҳасиз, шуни кўрсатмоқдаки, Миср режими яҳудий вужуди билан ҳамкорлик қилиб, унинг Ғазо аҳлини қатли ом қилишида қўллаб-қувватламоқда ҳамда бу билан яҳудийларнинг янги тарихда мисли кўрилмаган жиноятлар орқали болалар ва аёлларни қирғин қилиб, уй-жонларни вайрон этишларига шерик бўлмоқда.
Миср режими кеманинг кўплаб юртлардаги портларга лангар ташлашига йўл қўймаслик кераклиги тўғрисидаги огоҳлантирувларга эътибор бермай, мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини, Умматнинг ғазабини, бутун дунё бўйлаб холис инсонларнинг Фаластинда рўй бераётган геноцид ва шафқатсиз уруш жиноятларига нисбатан реакцияларини эътиборсиз қолдириб, юзсизлик ва такаббурлик билан кеманинг ўз портига тўхташига рухсат берди. Миср режими шу орқали ўзининг босқинчи вужуд билан тил бириктириб, унга тўхтовсиз ёрдам бериб келаётганини ва Умматдан бутунлай ажралиб олганини яна бир бор исботлади. Зеро, Уммат бундай хиёнатларни қабул қилмайди, бу хорлик ва хўрликка рози бўлмайди.
Бошқа томондан, Сувайш канали маъмурияти ўзининг расмий баёнотида «Константинопол шартномасига кўра, ҳарбий кемаларнинг қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, каналдан ўтишига рухсат бериш мажбуриятини олганликларини ва навигация эркинлигини ҳимоя қилишларини» таъкидлади. Бу билан у яҳудий вужудига бевосита ёки билвосита ёрдам бераётган ҳарбий кемаларнинг ўтишига рухсат беришда ўзини айбсиз эканини исботлашга уриняпти. Бу маъмурият битта халқаро конвенцияга амал қилгани билан ўз қилмишини оқламоқчи бўляптию, бироқ унинг бошқа конвенция, яъни Женева конвенциялари бўйича ўз мажбуриятларига зид ҳаракат қилаётганига асло шубҳа йўқ. Чунки Женева конвенциясида тинч аҳолига қарши жиноятлар учун қўлланаётган ҳарбий техникаларнинг ташилишини олдини олиш ва бундай ишларни тақиқлашга ҳаракат қилиш айтилган.
Фаластиндаги ҳимоясиз аёллар ва болаларга қарши урушда фақат Миср режими эмас, балки ундан узоқроқ давлатлар ҳам яширин ва ошкора тарзда ўзларининг тижорат ёрдамларини кўрсатишда давом этмоқда. Масалан, араб давлатлари яҳудий вужуди учун озиқ-овқат ва саноат маҳсулотларининг Форс кўрфазидан то Фаластинга қадар қуруқлик йўллари орқали ўтишига рухсат беришмоқда. Бунга яҳудий вужуди билан Туркия ўртасидаги машҳур тижоратни ҳам қўшиш мумкин.
Эй томирида хайр қони оқаётган буюк Ислом Уммати ўғлонлари!
Яҳудий вужуди маҳсулотларини ёки уни қўллаб-қувватловчи ширкатлар маҳсулотларини бойкот қилиш билангина кифояланиб қолманг. Балки сиз бу қонхўр вужудни қўллаб-қувватлаётган ва унинг жиноятларига ёрдам бераётган ҳар бир қўлни қирқиб ташламоғингиз даркор. Бундан ҳам зарур вазифангиз анави малай ҳукмдорларни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилишдан иборат. Халифалик яҳудийларни ва уларнинг вужудларини ушбу муборак заминдан суғуриб ташлаб, улардан тозалайди.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангизлар У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ