Ўзбек ҳукумати янги йилни байрам қилишда бош-қош бўлишдан уялмаяпти
Ўзбек ҳукумати янги йилни байрам қилишда бош-қош бўлишдан уялмаяпти
بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳар йили бўлганидек, бу йил ҳам ҳукумат янги милодий йилнинг кириб келишини байрам қилиб нишонлаш бўйича жуда катта тайёргарлик ва сарф-харажат қилди. Жумладан, марказий майдонларда ёритгичлар ва ўйинчоқлар билан безатилган катта арча дарахтларини ўрнатиш, арзон озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш, болаларга президент совғалари улашиш, йўловчиларга байрамона базатилган жамоат транспорти ва қорбобо кийимидаги ҳайдовчиларнинг хизмат кўрсатиши, бутун республика бўйлаб байрам тадбирларини ўтказиш кабиларни келтириш мумкин. Расмий ОАВнинг хабар беришича, байрам кунлари учун ҳатто муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилиб, улар доимий равишда ярмаркаларга чиқарилиб турибди. Давлат ва хусусий телерадио каналлар ҳам янги йил билан боғлиқ кўнгилочар дастурлар, шоу-концертлар, кинофильмлар кабиларни эфирга узатишни аллақачон бошлаб юборишган…
Агар эътибор берилса, ҳукуматнинг янги йилни кўтаринки кайфият билан нишонлашга уринишда бош-қош бўлиши йилдан йилга кучайиб бораётганини сезиш мумкин. Афтидан, мусулмон халқимиз янги йилни аввалгидек ўз хоҳиш ва истаги билан байрам қилмаётгани ҳукуматни, айниқса “рус оғалар”ини ташвишга солиб қўйган кўринади. Зеро, сўнгги йилларда одамлардаги янги йилга нисбатан муносабат сезиларли даражада ўзгариб, унга Исломий нуқтаи назардан қараш анчайин кучайиб боряпти. Бунинг натижаси ўлароқ, ушбу кунни байрам қилиб нишонламай, оддий кунлардан биридек ўтказиб юбораётганлар сони йилдан йилга ортяпти. Албатта, бундай ҳолат, аниқроқ айтганда, халқ орасида динимизда бундай байрам йўқ, уни нишонлаш жоиз эмас, деган оммавий раъйнинг урфга айлана боришини ҳукумат эътиборсиз қолдира олмайди. Чунки бу ҳам халқимизнинг ўз Исломига қараб юраётганига далолат қилади.
Бундай ҳолат ўзбек ҳукуматидан ҳам кўра кўпроқ Россия ва Америка каби мустамлакачи давлатларга ёқмайди. Чунки улар ўз маданиятларининг бир қисми бўлмиш куфр байрамларини ҳар ёққа, айниқса, мусулмонларга тиқиштиришга уринишади. Токи, мусулмонлар ўз ақидасига зид бўлган байрамларни нишонлашлари орқали Исломий маданиятдан узоқ турсинлар ва ҳатто уни батамом унутсинлар. Ўзбек ҳукуматининг мусулмонларга “байрам шукуҳи”ни улашишда бунчалик елиб-югураётганининг асосий сабаби ҳам мана шу, десак тўғри бўлади. Шунинг учун бу режим, юқорида урғулаганимиздек, “катта оға”ларини рози қилиш учун мусулмон халқимизга етти ёт бегона бўлган байрамни нишонлашга шунча беҳуда ва беўхшов тадбирларни уюштириб, улкан маблағларни исроф қиляпти.
Бироқ мусулмон халқимиз чин дилдан севиб нишонлайдиган Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамларига келганда, ҳукуматнинг бунчалик куйиб-пишишини кўрмаймиз. Агар унинг ҳар қандай байрамга муносабати бир хил бўладиган бўлса, нега Исломий байрам кунлари болажонларга совға-саломлар улашмайди?! Ёки давлат ташкилотлари, жамоат транспортлари кабилар байрамона безатилмайди?! Нега Исломий байрамлар учун камроқ, янги йил учун эса кўпроқ дам олиш кунлари беради?!… Исломий байрамлар учун давлатнинг баъзи қулайликлар ташкил қилиб беришини ҳисобга олмаганда, ҳукуматнинг эътибори жуда суст. Ҳарқалай янги йилни нишонлаш билан таққосласак, жуда катта фарқ борлигини кўрамиз.
Булардан шундай таассурот пайдо бўладики, Исломий байрамларни халқ ўзи хоҳлаб, ҳақиқий хурсандчилик билан нишонласа, давлат одамларнинг гапирмаслиги учунгина озгина эътибор бериб қўйгандек бўляпти. Ғайриисломий байрамларга келганда, халқдаги рағбат камайиб бораётган бўлса-да, давлат уни нишонлаш учун ҳаракатни шунчалик кучайтиряпти. Бунинг устига, давлат сиёсатига хизмат қилувчи дин уламолари ҳам янги йилни нишонлашни жоиз дея фатво ҳам беришган. Демакки, афсус билан айтамизки, ҳукумат учун ҳануз янги йил ва наврўз каби ғайриисломий байрамлар Исломий байрамлардан кўра аҳамиятлироқ, қадри баландроқ бўлиб қолмоқда.
Албатта, ўзбек ҳукуматининг бундай ёндашуви Исломий нуқтаи назарга зид бўлиб, Ислом оламида кам кузатилаётган ҳолатдир. Бугунги кунда бошқа Исломий юртларда бу каби куфр байрамлари – агар давлат бош-қош бўлмаса – деярли нишонланмайди. Ҳукумат бу иши билан бутун дунё мусулмонларига шарманда бўлаётганини англамаётган кўринади. Айниқса, ҳозир муборак Фаластин заминидаги мусулмон биродарларимиз анави босқинчи, лаънати яҳуд вужуди томонидан ҳар куни, ҳар соатда қони оқизилаётган бир пайтда, бундай иш тутишдан уялиши керак. Ахир, қандай қилиб бир ерда мусулмонлар шафқатсиз қирғин қилинаётган бўлса-ю, бошқа жойида куфр байрамлари нишонланса?! Буни қайси иймон ҳазм қила олади?! Ўзини Ислом умматига алоқадор ҳисоблаган қайси одам бунга қўл уради?! Бундай ишга фақат Ислом ва мусулмонлардан бегоналашиб кетган кимсаларгина қўл уришлари мумкин холос! Шунинг учун ўзбек ҳукуматини бундай шармандали ношаръий ишлардан тийилишга чақирамиз. Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасини ҳам бу борадаги фатвосини бекор қилиб, хатосини тўғрилашга даъват қиламиз!
Албатта, мусулмонларнинг байрамлари ҳам – бошқа ишлари каби – Исломдан олинади ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф ҳам, ноаниқлик ҳам йўқ. Баъзи “уламо”лар фатволарининг эса Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва улар ҳеч қандай шаръий қийматга эга эмас. Бу етарли даражада ёритиб берилган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ وَلَهُمْ يَوْمَانِ يَلْعَبُونَ فِيهِمَا ، فَقَالَ : مَا هَذَانِ الْيَوْمَانِ ؟ قَالُوا : كُنَّا نَلْعَبُ فِيهِمَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ . فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّ اللَّهَ قَدْ أَبْدَلَكُمْ بِهِمَا خَيْرًا مِنْهُمَا : يَوْمَ الْأَضْحَى ، وَيَوْمَ الْفِطْرِ
“Расулуллоҳ ﷺ Мадинага ҳижрат қилиб келганларида Мадиналикларнинг иккита байрами бор эди. Расулуллоҳ ﷺ: “Бу қандай кунлар?” – деб сўрадилар. Мадиналиклар: “Биз жоҳилият даврида бу кунларда байрам қилар эдик” – дедилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ уларга дедилар: “Аллоҳ сизларга бу икки кунни улардан кўра яхшироқ бўлган кунлар: Рўза ва Қурбон ҳайитига алмаштирди”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
31.12.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми