| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қачондан буён Исломий даъват қўрқиладиган ва ундан узоқ туриладиган хавфли нарса бўлиб қолди?!

Қачондан буён Исломий даъват қўрқиладиган ва ундан узоқ туриладиган хавфли нарса бўлиб қолди?!

By htadmin
23.01.2025
702
0
Share:

Қачондан буён Исломий даъват қўрқиладиган ва ундан узоқ туриладиган хавфли нарса бўлиб қолди?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ барокатли қилган юртимиз ўзининг фазилатли халқи ва турли хилдаги ҳисобсиз бойликлари билан дунё эътиборида бўлиб келган. Бироқ секуляризм, яъни дунёвий давлатчиликнинг аччиқ самараси ўлароқ қарийб 30 йилдирки Ўзбекистон иқтисодий инқироз, энергетик бўҳрон, ҳақ сўзли инсонларни беаёв жазолаш сиёсати каби нарсалар билан дунё мамлакатлари орасида орқа ўринларда қолиб, жаҳон халқлари эътиборини салбий томондан ўзига қаратиб келяпти. Каримов юритган золимона сиёсатни қоралаган Мирзиёев ўзини реформатор сифатида кўрсатиб, катта ижобий ўзгаришлар қилишни ваъда берган бўлса-да, аслида турли дастур ва стратегияларни жорий қилиш билан аввалги зўравон сиёсатни янги босқичга олиб чиқди, десак тўғрироқ бўлади. Мисол учун, 2021−2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш стратегиясида, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини Ислом даъватига қарши курашишга кенг жалб қилиш белгиланган. Шундан сўнг, турли соҳаларнинг пешқадам фаоллари ва кўплаган обуначиларга эга блогерлар ўртасида Исломий даъват фаолиятларига қарши ҳукумат сиёсатини у ёки бу шаклда қўллаш ҳаракатлари орта бошлади. Бир қарашда, уларни видео чиқишлари, хабар ва изоҳларидан келиб чиқиб, халқ манфаатини ҳимоя қиляпти, деган тасаввур уйғонади. Аммо масалага чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, улар ҳукумат истаган нарсани амалга оширяпти. Бошқача айтганда, улар ҳам айнан мана шу режимнинг ҳаққа қарши ишлаётган тегирмонига сув қуйяпти, холос. Масалан, собиқ депутат Расул Кушербаев 4 ой муқаддам ютуб тармоғида “Қариндошлар гуруҳи”да қулоқлар ёки “ватанпарварлар” бўлади” номли видео чиқиш қилган эди. У мазкур видео мурожаатида 20 ёшли йигит бир йил муқаддам телеграм каналига жойланган биргина диний материал сабабли қамалганини айтган. Халқни ҳушёрликка ва диний материалларни тарқатишдан тийилишга чақирилган бу мурожаатга блогерлар “жума билан табриклаш ва диний материалларга лайк босиш ҳам қамоқ жазосига сабаб бўлади” деган қўшимчаларни ёзишган ва бу “огоҳлантирув”ни ҳозиргача тарқатиб келишяпти. Улар Исломий даъватга нисбатан ваҳима уйғотишдек бундай чақириқ ва хатти-ҳаракатларни жамоатчилик фаоллари номидан халққа ғамхўрлик сифатида амалга ошириб келишяпти.

Буни янада яхшироқ англаш учун жамоатчилик фаоли Расул Кушербаевнинг шу кунларда ютуб ва телеграм каналларида эълон қилган материалларига диққат қаратишнинг ўзи кифоя. Кушербаев маълум қилишича, ўзбек фуқароси С.Илиусинов 2019 йил июль ойида телеграм орқали ўзининг иккита танишига, Ўзбекистон қонунлари шариатга тўғри келмаслиги, қонун чиқарувчи Сенатда мусулмон бўлмаганлар ҳам борлиги тўғрисида овозли хабар юборган. Бироқ орадан 6 йил вақт ўтгач, бу иш кўтарилиб, ЖИБ Олмазор туман судида С.Илиусиновга беш йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Қизиғи шундаки, Олий суд томонидан эълон қилинган таъқиқланган материаллар рўйхати 2024 йилга қадар доимий янгиланиб турилган. Бундан ташқари, С.Илиусинов юборган овозли хабар файли мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, суд С.Илиусиновга жазо тайинлашда унинг муқаддам судланмагани, оилада ёлғиз боқувчилиги, қарамоғида касалманд онаси, турмуш ўртоғи ҳамда уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, овозли хабар бундан олти йил аввал юборилгани, уни бирор бир диний оқим ёки йўналишга мойиллиги йўқлиги, етти ойдан бери қамоқда сақланаётгани, қилмишидан пушаймонлиги, айбига иқрорлиги, маҳалла томонидан кафиллик берилганига қарамай унга нисбатан енгиллик қўлламагани айтилади. Кушербаев бу ишлар адолатдан эмаслигини таъкидлаб, “овозли хабар иккита одамга юборилган бўлса, бундан бирортаси жабр кўрдими?” деган саволни ўртага ташлаб, бу ишда суриштирув, тергов органлари ва судни айблади. Бироқ С.Илиусиновга қўлланган адолатсиз жазони бекор қилиш ёки енгиллатиш йўллари ҳақида тўхталмади. Ваҳоланки, у адлия вазирлиги ва фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразмдаги раҳбарлари меҳрибонлик уйидаги етим қизларни зўрлаб келгани учун қамалмагани, қачонки жамоатчилик норозилик билдирганидан кейингина бу зўравонлар жазоланганини эслаб ўтди. Шундай экан, Кушербаев диний мотивлар билан жазога тортилаётган С. Илиусинов масаласида ҳам жамоатчиликни норозилик кўрсатиб муносабат билдиришга чақириши керак эмасмиди?! Аксинча, у С. Илиусиновга нимадир юборганлик ва лайк босганлик билан боғлиқ қамоқ жазолари берилганини эслатиб, “ким ўзини бошини ташвишдан асрашим керак, қамалишдан сақланишим керак дейдиган бўлса, мана шу ҳолатларга эътибор қаратиши керак. Бу каби ишлар 10 йилдан кейин ҳам кўтарилиши мумкин” деди.

Бундан ташқари, у “моҳиятини тўлиқ англамаган бўлсангиз, диний материалларни тарқатманг” дея Ислом даъватидан тийилишга чақирди. Ва бу ишга қўл урган С.Илиусинов оиласи боқувчисиз, онаси эса қаровчисиз қолиб кетганидан ибрат олишни ҳам қистириб ўтди. Аслида Кушербаев бу мазмундаги чақириғи билан – билибми-билмайми, фарқсиз – Мирзиёев режимининг Исломий даъватга қарши қаратилган халқни қўрқув остида ушлаб туриш сиёсати тегирмонига сув қуйяпти. Яъни бундай “жонкуярлик” чақириқларидан бугунги режим намоёндалари унумли фойдаланяпти. Агар Кушербаев халқ учун чинакам қайғураётган бўлса, масалага Ислом нуқтаи назаридан қарасин ва онгли равишда ёндашсин ҳамда қонуний йўл билан амалий курашга кириб, оммани ҳеч бўлмаса ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришга чақирсин. Мана шу мақсадга мувофиқ иш бўлар эди. Чунки жамоатчилик фикрининг кучи нималарга қодирлигини Кушербаев жуда яхши баҳолай олади. Кушербаевнинг бу видеоси ҳам гўё жонкуярлик қилиб, халқни жазодан огоҳлантириш мақсадида фаол блогерлар тарафидан кенг тарқатилмоқда. Ва бу усул аҳоли орасида тезликда саросима уйғотиши ортидан ҳукуматга нисбатан норозилик кучаймаслиги учун мусулмонлар идорасининг 2023 йилдаги мурожаати ҳам тарқатилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати, Ислом динини фақат расмий сайтлардан ўрганиш кераклиги ва улардаги материалларни тарқатиш жазога сабаб бўлмаслигини айтган. Шунингдек, экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда, хоҳ жума табриги бўлсин, уларни тарқатиш таъқиқланади, дейилади. Бу билан кўпгина блогер ва журналистлар ҳам диний идора қатори Исломий мафкурага қарши курашда битта марказдан бошқарилаётганини тасдиқламоқда. Пайғамбар ﷺ шундай деганлар:

«يَكُونُ فِي آخِرِ الزَّمَانِ دِيدَانُ الْقُرَّاءِ, فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ الزَّمَانَ فَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ وَمِنْهُمْ, وَهُمْ الأَنْتَنُونَ, ثُمَّ يَظْهَرُ قَلاَنِسُ الْبُرُودِ فَلاَ يُسْتَحْيَا يَوْمَئِذٍ مِنْ الرِّيَاءِ, وَالْمُتَمَسِّكُ بِدِينِهِ أَجْرُهُ كَأجْرِ خَمْسِينَ, قَالُوا: أَمِنَّا أَوْ مِنْهُمْ؟ قَالَ بَلْ مِنْكُمْ»

“Охир замонда қориларнинг қуртлари бўлади. Ким ўша замонга етиб борса, тошбўрон қилинган шайтондан ва ўшалардан паноҳ сўрасин. Улар сассиқдирлар. Кейин салла-чопонлар пайдо бўлади. У кунда риёдан хаё қилинмайди. У кунда динни маҳкам ушлаган одам чўғни ушлаган билан баб-баробар бўлади. Динини маҳкам ушлаганнинг савоби эллик кишининг савобидек бўлади. “Биздан эллик кишинингми ёки ўзлариданми?”, деб сўрадилар. “Сизлардан”, деб жавоб бердилар Пайғамбар ﷺ”.

Инсонлар ўйлаб топган тузум ва қонунлар Аллоҳнинг йўлига, шаръий аҳкомларга зид келгани учун ҳар қандай ғайриисломий бошқарув Исломга қарши курашиши табиий.  Мана, масалан, ҳукумат ўзи рухсат бериб ўтказган Қуръон мусобақасида қатнашган мураттаб қориларнинг айримларини бироз ўтиб қамади. Расмий имомлар маърузаларига эксперт хулосаси берилмаганини рўкач қилиб уларни тарқатганларни жазолади. Шунинг учун Россия каби мустамлакачи кучларнинг югурдагига айланган бугунги ўзбек режими, халқимиз диний материалларга лайк босадими йўқми, уни одамларга юборадими йўқми – фарқи йўқ, барибир Исломий даъватнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишни “тақиқланган материалларни тарқатиш, ноқонуний фаолият, экстремизм, терроризм ёки терроризмни молиялаш” каби турли баҳоналар остида давом эттираверади. Бу нарса ҳеч қачон ўз-ўзидан тўхтаб қолмайди. Зеро, бугун ўзбек режими ичида мусулмон халқимизнинг ўз динига нисбатан янада яқинлашувига қарши тиш-тирноғи билан қурашадиган, бошқача айтганда, “саллани олиб кел деса, каллани олиб келадиган” хоинлар талайгина топилади. Мусулмон халқимиз, юртимиз ва динимиз душманларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин, улар нақадар узоқ адашмоқдалар!

Шундай бўлса-да, мусулмон халқимизга айтамиз, сиз Расулуллоҳ ﷺ мақтаган олий сифатларни ўзида мужассам этган уммат  бўлишингиз учун Исломни соф манбалардан ўрганишдан, унга амал қилишдан ва уни бошқаларга улашиш борасида ўзаро мусобақа қилишдан ҳеч ҳам чарчаманг! Ана шунда сиз айни зиммангизга юкланган шарафли вазифани адо этган ҳақиқий уммат бўласиз ва ўзингизга дунёнинг азизлиги, Охиратнинг нажотини вожиб қиласиз! Аллоҳ таоло бундай демоқда:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ

– “Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга (яхшиликка) буюрасиз, мункар(ёмонлик)дан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз”.                                                         (Оли Имрон:110)

Айтиш лозимки, мустамлакачи Россия ва Ғарб Ўзбекистон устида ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашнинг энг самарали йўли сифатида диндор қатламни синдириш кераклигини жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам улар ўзбек режимидан буни терроризмга қарши кураш ниқоби остида узлуксиз талаб қилиб келмоқда. Дарҳақиқат, халқимиз ичидаги ҳақиқий қатъиятли, виждонли, онгли, мард инсонлар қатламини асосан динига амал қилган тақволи кишилар ташкил қилади. Ҳукумат эса аввало ана шундай кишиларни тиз чўктирса, қолган бутун халқни хоҳлаган тарафга етаклай олишини яхши билади. Шу сабабли ҳам Исломий фикрни, даъватни кўтариб чиққан ҳар қандай одамни таъқиб қиляпти ва жиноятчига чиқариб жазолаяпти…

Бироқ вазият қандай бўлишидан қатъий назар, ўзини мусулмон санаган ҳар бир киши Исломга амал қилиши, даъватни ёйиши, Исломнинг адолатли қонунларини ҳаётга олиб келиш учун туну-кун ҳаракат қилиши ва шу жумладан, С.Илиусинов каби адолатсиз судланганларнинг озодлиги учун норозилик билдириши, ижтимоий тармоқларда жар солиши зарур. Шунингдек, ҳаёти, моли ва жонини, хотиржамлигини хавф остига қўйиб бўлса-да, фаолият қилгани сабабли узоқ йилларга қамалган ва ҳозирда судланаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳам озод қилиш учун бор имкониятларини ишга солишлари керак. Зотан, улар ҳам мана шу халқнинг чўғни ушлагандек ҲАҚни маҳкам тутган ва унга чақирган фидоий ўғлонларидир. Халқимиз уйғониши, ғолиблик ва азизлик уларга ҳамроҳ бўлиши учун ушбу йигитларнинг ўрни беқиёсдир. Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб айтганлар: “Албатта Аллоҳ илмни бандалари (қалби)дан суғуриб олиш билан олиб қўймайди, балки илмни олимларни олиш билан олиб қўяди. Ҳатто бирон-бир олимни қолдирмагач, одамлар жоҳил кимсаларни ўзларига бош қилиб олишади, улардан (фатво) сўралганда илмсизлик билан фатво бериб, (ўзлари ҳам) адашиб, (бошқаларни ҳам) адаштиришади”. Бухорий (100), Муслим (2673) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

23.01.2025й

TagsИСЛОМИЙ ДАЪВАТРасул Кушербаев
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Оилавий можароларнинг асл негизи қаерда?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шатдаун нима ва унинг оқибатлари қандай?

  • МАҚОЛАЛАР

    Залолатга етакловчи шоулар қулига айланиб қолманг

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/