Ёшлар орасида жиноятчиликка барҳам бериш ҳақида мулоҳаза
Ёшлар орасида жиноятчиликка барҳам бериш ҳақида мулоҳаза
بسم الله الرحمن الرحيم
Наманганда маст ҳолда машина бошқариб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йигит 6 йилга қамалди. (Кун.уз)
Хабар тафсилотида келтирилишича, 19 ёшли йигит ўртоқлари билан кечаси тунги клубда спиртли ичимлик ичиб маст бўлади ва шу ҳолда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқариб кобалт машинасини уриб юборади. Оқибатда кобалт машинасидаги уч киши вафот этади.
Бу аянчли воқеа Ўзбек режими татбиқ қилаётган демократик тузумнинг фожеали оқибатларидан биридир. Ҳукумат бу фожеани туб илдизи билан бартараф этиш ўрнига, йигитни маълум муддатга қамаш билан кифояланяпти. Аслида инсон қадри ҳаминқадар бўлган, жамиятдан Исломий қадриятларни бадарға қилиб, фасодни урчитаётган бу режимдан бошқа нарсани кутишнинг ўзи калтабинликдир. Агар фожеани атрофлича ўргансак, бу жиноятнинг келиб чиқишида ушбу режим гуллатиб-яшнатаётган, ёшлар учун фасод макони бўлган тунги клуб ва у ерда бемалол тарқатилаётган спиртли ичимлик асосий омил бўлмоқда. Бу режим Исломни ва унинг қадриятларини жамиятдан бадарға қилиш, Исломнинг энг кичик кўринишларига ҳам қарши курашиш билан кифояланмаяпти. Балки ёшларни бузиш, покиза Исломдан узоқлаштириш учун фасод тарқатувчи тунги клублар, турли кўнгилочар тадбирларни кўпайтирмоқда. Бу тунги клублар спиртли ичимликлар, йигит-қизлар аралаш дискотека, ҳар хил ахлоқий бузуқликлар ўчоғига, ҳатто баъзилари яширинча таблетка шаклидаги гиёҳванд дорилар масканига айланиб қолгани кўпчиликка сир эмас. Лекин мавжуд режим бу фасод унсурларини йўқ қилиш ўрнига, ёшларни Исломдан узоқлаштиришда манфаатли бўлгани учун уларни ривожлантирмоқда. Аслида, уч кишининг ҳаётига зомин бўлган бу жиноятнинг бошланғич манбаи бўлмиш бундай фасодхоналарни зудлик билан ёпиши, маст қилувчи ичимликларни эса бутунлай тақиқлаши, нафақат таъқиқлаш, балки уни ишлаб чиқариш ва мамлакат ҳудудига олиб киришни ман қилиши лозим эди. Аммо ўзбек режими бунга панжа ортидан қарамоқда, балки уларга янада кўпроқ шароит яратиб бермоқда. Инсон муаммоларининг энг тўғри ечими бўлган Исломда эса, бу каби фасодлар қатъиян тақиқланиб, жиноятлар илдизи билан бартараф қилинади ва уларга асло йўл қўйилмайди.
قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ
– “Айтинг: Роббим ошкора ва яширин барча фаҳш ишларни ҳаром қилди”. (Аъроф:33)
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۚ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
– “Албатта, иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз”. (Нур: 19)
أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
– “Эй мўминлар, ароқ (маст қилувчи ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз”. (Моида:90)
Имом Муслим Ибн Умар р.а.дан ривоят қилади: Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир”. Имом Аҳмад муснадида саҳиҳ иснод билан Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилади: Набий ﷺ айтдилар: “Жаброил менга келиб айтдики: “Эй Муҳаммад! Албатта, Аллоҳ хамр-ароқни, уни сиқиб тайёрловчини, уни сиқиб тайёрлатувчини, ичувчисини, уни кўтариб келувчини, сотувчисини, сотиб олувчисини, уни қуйиб берувчини ва қуйиб берилувчини лаънатлади”.
Энди машинани уриб юбориб содир этилган қотиллик жиноятининг жазосига келсак, Исломда инсон ҳаёти қадрли ва дахлсиздир. Инсон ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш учун қасос ва хун ҳақи каби шаръий ҳукмлар белгиланган. Бу ҳукмларнинг ижроси инсон ҳаёти дахлсизлиги ва хавфсизлигини тўлиқ кафолатлайди. Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى ۖ الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالْأُنثَىٰ بِالْأُنثَىٰ ۚ فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاءٌ إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ۗ ذَٰلِكَ تَخْفِيفٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَرَحْمَةٌ ۗ فَمَنِ اعْتَدَىٰ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَلَهُ عَذَابٌ أَلِيمٌ
– “Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшилик билан бўлсин. Бу Роббингиздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унга аламли азоб бор”. (Бақара:178)
وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
– “Сизларга қасос олишда ҳаёт бор, эй ақл эгалари! Шоядки, тақводор бўлсангиз”. (Бақара:179)
Бу ҳукмларнинг ижроси жамиятда фаҳш-бузуқлик тарқалиши, ақлни бузувчи маст қилувчи нарсалар ва инсон ҳаёти қадрсиз бўлишининг олдини олади. Юқоридаги каби оғир оқибатларга олиб келувчи жиноятларни илдизи билан бартараф қилади. Бунинг учун ушбу ҳаётбахш ҳукмларни татбиқ этувчи рошид Халифалик давлатини тиклаш зарур.
Эй мусулмон халқимиз! Ёшларимизни бузуқлик ва жиноятлардан асраш, жамиятимизда хотиржамлик ва фаровонликни кафолатлаш учун Пайғамбаримиз ﷺнинг тариқатларига қадамма-қадам эргашадиган, ўзига эргашувчиларни сира алдамайдиган “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий жамоаси билан бирга пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилинг! Токи, Исломий ҳаёт қайта бошлансин, Аллоҳнинг калимаси олий бўлсин, уммат яна азизликка қайтсин!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
– “Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида, Аллоҳ ва Расулининг чақириғини қабул қилинглар!” (Анфол:24)
Биродарингиз Муслиҳиддин
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми