Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (ozodlik.org 05.05.2025й): Ўзбекистонда сўнгги ойларда гўшт нархи шиддат билан кўтарилиб боряпти. Тошкентда бир килограмм лаҳм гўшт нархи 180 минг, суякли гўшт эса 160 минг сўмга чиқди.
Изоҳ: Хабарда гўшт импортига чекловлар қўйилгани ва фақат айрим тадбиркорларгагина рухсат берилаётгани айтилади. Бу ҳолатнинг ўзиёқ бозор юқори нархларни сақлаш учун монополистлар назорати остида қолиб кетаётгани ва гўшт импорти улар томонидан монополлаштирилганини англатади. Бошқа томондан, чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга чорва озуқаси учун етарли ер ажратиб берилмаётгани ва ем-хашак нархининг кескин ошгани ҳам гўштнинг қимматлашишига олиб келаётгани таъкидланади. Ерлар асосан пахта етиштириш учун берилаётгани қайд қилинган. Ўзбекистонда “яширин буйруқлар” амалиёти кенг тарқалганини инобатга олсак, бундай ишлар расмий ҳужжатларда қайд этилмайди. Ҳозирги кунда гўштнинг қимматлиги сабабли аҳоли орасида ушбу муҳим маҳсулот истеъмоли сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Ўзбек расмийларидан бирининг уялмай-нетмай “биз кўп гўшт еяпмиз” деганини халқимиз ҳали-ҳануз унутгани йўқ. Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, гўшт нархининг ошишида бош айбдор ўзбек режими ва у татбиқ қилаётган ғайриисломий капиталистик тузумдир. Шу ерда халифа Умар ибн Хаттоб р.а.нинг Мадинада очарчилик бўлган пайтда хизматчиси унга туя гўштидан тайёрланган таом келтирганда айтган машҳур сўзлари беихтиёр ёдимизга тушади: “Агар Умар халқ билан бир хил овқат емаган бўлса, у қандай қилиб халқ дардини ҳис қилади?! Мен бундай таомни емайман!” Бугун эса халқдан узилган, унинг дардидан бегона ношуд раҳбарлар халқнинг еб-ичишидан ҳам фойда олишдан қайтмаяпти. Ислом уммати эса бундай раҳбарлардан безиди. Уммат бугун Абу Бакр, Умарлардек Аллоҳдан чин маънода қўрқадиган ғамхўр раҳбарларга нақадар муҳтождир!
Хабар (gazeta.uz 05.05.2025й): “Ўзбекнефтгаз” 850 миллион долларлик еврооблигация чиқарди.
Изоҳ: Таъкидланишича, бу қарз мамлакат тарихидаги энг йирик евроқарз эмиссияси ҳисобланади. Облигациялар беш йиллик муддатга чиқарилди ва йиллик фоиз ставкаси 8,75% этиб белгиланди. Компания бу маблағни асосан эски қарзларни ёпиш ва айрим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун сарфлашини маълум қилди. Буни қарангки, компания эски қарзларини ёпиш учун яна қарз оляпти! Бу худди фирибгар кимсалар тутадиган йўлга ўхшайди. Одатда шу тоифа одамлар бировлардан олган қарзларини мана шундай йўллар билан ёпишга уринишади. Бироқ бунинг оқибати нималарга олиб келишини тасаввур қилиш қийин бўлмаса керак. Охир оқибат бунинг жабрини кўпинча ўша одамларнинг яқинлари тортади ва қарзларни улар узишларига тўғри келади. Ушбу давлат компанияси ҳам шунга ўхшаш йўл тутяпти. Агар компания банкрот ёқасига келиб қолса, ҳечқиси йўқ, давлат қараб турмайди. Бу эса давлат бюджетига босим бўлиб тушишини ва қарз юки иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволдаги халқ гарданига юкланишини англатади. Шунинг учун хорижий инвесторлар “Ўзбекнефтгаз”нинг молиявий ҳолатидан кўра, унинг ортида турган давлат кафолатига ишонмоқда. Шунингдек, S&P Global халқаро рейтинг агентлиги компаниянинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари яхшиланиб бораётганини ҳам таъкидламоқда. Аммо бу яхшиланиш газ тарифларини ошириш ҳисобига бўляпти. Демакки, бу ҳам яна халқ ҳисобига тўғри келяпти. Ўзбек режими орқа-олдига қарамай қарз олишдан тўхтамаётганининг сабаби ҳам айнан мана шу. У бу қарзлар қаерга ва қандай ишлатилаётгани ҳақида ҳеч кимга ҳисоб бермаётгани етмаганидек, осонгина халқни бўйнига юклаб юборишдан ҳам уялмаяпти. Қўл учида, амал-тақал қилиб кун кўраётган халқимиз эса, ҳатто нима учун бу қарзларни айнан ўзлари тўлаётганини ҳам билмайди. Шундай экан, мусулмон халқимиз кўзини очиши зарур. Ўзбек режимининг бирор мантиққа тўғри келмайдиган бундай сиёсати қурбони бўлишни бас қилиб, уни ҳисобга тортиши лозим. Акс ҳолда ҳукумат тепасида ўтириб олган бир сиқим амалдорлар еб юбораётган миллиардлаган қарзларни тўлашдан халқимизнинг боши чиқмай юраверади.
Хабар (uzdaily.uz 05.05.2025й): 2025 йил 4 май куни Air Samarkand авиакомпанияси Самарқанд ва Тель-Авив ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйди.
Изоҳ: Рейснинг очилиши муносабати билан Самарқанд ва Тель-Авив халқаро аэропортларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Йўловчилар эсдалик совғалар, байрамона таомлар билан кутиб олинди. “Тель-Авивга рейсларнинг очилиши авиакомпаниямиз учун муҳим воқеадир. Биз ҳам Ўзбекистон, ҳам (исроил)дан келаётган сайёҳлар, зиёратчилар ва ишбилармон йўловчилар томонидан барқарор қизиқишни кузатмоқдамиз. Маршрут мамлакатларимиз ўртасидаги ҳаво қатновининг талабгор ва мустаҳкам ҳалқасига айланишига ишонаман”, – деди Air Samarkand бош директори Зафар Бутаев. Яҳуд вужудини давлат сифатида эътироф этишга қаратилган ҳар қандай алоқалар қатъий ҳаром эканига қарамасдан, ўзбек режими босқинчи бу вужуд билан алоқаларни кучайтирмоқда. 2024 йил феврал ойида (исроил) иқтисодиёт вазири Нир Баркат ЖСТнинг вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев билан учрашуви чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасига имзо чекиб: “Биз Эроннинг ислом олами билан муносабатларимизни бузишга уринаётганига қарамай, мўътадил мусулмон мамлакатлари билан алоқаларимизни мустаҳкамламоқдамиз. (Исроил) ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши икки давлат компаниялари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради”, – деган эди. Саида Мирзиёева ўзининг телеграм каналида Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаган (исроил) элчиси Зехавит Бен-Хиллел ҳақида: “Биз унинг давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, фаол ҳамкорлигини юксак қадрлаймиз”, – деб ёзди. Жорий йил 12 феврал куни ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунир Аминов ва (исроил) элчиси Гидеон Лустиг учрашиб, савдо, туризм, қишлоқ ҳўжалиги, фармацевтика, таълим ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди. Ўзбек режими жиноятчи вужуд билан алоқаларини узмас экан, Ғазода гўдакларнинг дарё бўлиб оқаётган ҳар бир томчи қони учун, парчаланаётган танасининг ҳар бир парчаси учун, албатта, жавоб беради.
Хабар (podrobno.uz 06.05.2025й): ХВЖ демографик муаммолар туфайли Ўзбекистонга пенсия ёшини оширишни тавсия қилмоқда.
Изоҳ: ХВЖ (Халқаро валюта жамғармаси)нинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари Коба Гвенетадзе: “Биз Ўзбекистон ҳукуматининг пенсия ислоҳотини режалаштириш жараёнида техник ёрдам кўрсатмоқдамиз. Ушбу чора давлат бюджетига тушадиган юкни камайтиришга қаратилган”, – деди. Ҳозирда пенсия ёши эркаклар учун 60 ёш ва аёллар учун 55 ёшни ташкил этади. ХВЖ Американинг учинчи олам мамлакатларини иқтисодий мустамлака қилиш қуроли бўлиб, қарз қопқонига илинтириш орқали халқларнинг қонини сўради. Мирзиёев иқтидорга келгач, Ўзбекистоннинг ХВЖ билан алоқалари фаоллашди. Мирзиеёв фоизли кредитларни қайта тикланмайдиган ўринларга ишлатиш шарти билан олиб, мамлакатни ташкилотнинг қарз қопқонига туширди. 2025 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ХВЖ олдидаги умумий қарзи тахминан 150 миллион долларни ташкил этди. Бу эса йил сайин фоиз қўшилиб борадиган қарзни халқ бўйнига илди дегани. Шунингдек, ўзбек ҳукумати ташкилотнинг давлат чиқимини камайтириш, киримини эса кўпайтириш бўйича халқнинг тинкасини қуритадиган талабларини бажаришдан тап тортмаяпти. Масалан, 1 майдан электр энергияси ва табиий газ нархи кўтарилиши ортидан газ қуйиш шохобчалари учун табиий газ нархи 1 куб метр учун 2500 сўмгача ошди. Натижада метан нархи истеъмолчилар учун 5200 сўмгача кўтарилди. Бундан ташқари, умумий мулкка тегишли йирик корхоналарни хусусийлаштириш, бою камбағалнинг нолегал даромадларини легаллаштириш – буларнинг барчаси ХВЖнинг талабидан келиб чиқмоқда. Кофир Ғарб бузуқ дунёқарашини мусулмон халқимизга сингдириб, кекса ёшдагилар қаровсиз ташлаб қўйиладиган муҳитни пайдо қилиши ортидан “қариялар уйи”, деган аждодларимиз учун етти ёт бегона бўлган нарсани ҳаётимизга тиқиштира олди. Энди эса, кексалик нафақасини бермаслик йўлидан бормоқда. Бунинг сабаби, моддий манфаатга асосланган капиталистик куфр тузуми аслида кекса қатламни жамият учун зарарли деб ҳисоблашидир. Бу иқтисодий зулмлар қаршисида ягона ечим Аллоҳнинг адолатли қонунларини татбиқ қиладиган рошид Халифалик давлатини тиклашдир. Зеро, ёлғиз Халифалик давлатигина кофир Ғарбнинг иқтисодий ҳукмронлигига барҳам бериб, мустамлакачилар ҳамд уларнинг ХВЖ ва Жаҳон банки каби муассасаларига ўз иқтисодий ишларига аралашишига мутлақо йўл қўймайди.
Хабар (andijon_bugun 06.05.2025й): 19 ёшли йигит нашид тарқатгани учун 3 йилга қамалди.
Изоҳ: ISHOCH TV хабарига кўра, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси терроризмга қарши курашиш бўлимининг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирда Қумқўрғон туманида яшовчи 19 ёшли йигит телефон аппаратидаги телеграм ижтимоий тармоғига очилган профилининг ҳикоялар бўлимига ИШИДнинг байроғи акс этган видео нашидни жойлагани аниқланган. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўз РЖК нинг 244 прим 1 моддаси, 3-қисми Г банди билан 3 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилди. Ўзбек режими “терроризмга қарши кураш” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашишда ёшни ҳам, қарини ҳам аяб ўтиргани йўқ. Ҳатто бу режим битта “лайк” босгани учун кекса онахонни жазолашдан ҳам тап тортмади. Бу билан у Исломнинг ҳаётга қайтишини ўзининг ҳалокати деб билган кофир мустамлакачи давлатларни рози қилиш пайида. Қимор ва фаҳшга қонуний тус бериб, жамиятни хориж инвесторларига “кайф” қилиб яшайдиган тарзда тайёрлашга ошиқаётган ҳукумат Исломий муҳитни пайдо қилувчи ҳар қандай кўринишларни йўқ қилишга зўр бериб интилмоқда. Бунинг учун қонун қаттиққўллигидан фойдаланиб берилган жазоларни омма-халққа қўрқув солиш учун матбуотнинг барча воситалари орқали кенг ёймоқда. Қумқўрғонлик йигит ишини англамасдан қилгани ва қилмишидан пушаймонлигини билдирса ҳам “енгил жазо қўлладик” деб 3 йилга қамагани етмагандай, қўллаган бу жазони барча ўқувчи ва хизматчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларига тарқатди. Бугунги кунда Ислом оламида уйғониш ҳаракатлари ҳар қачонгидан авж олган бир пайтда, куфр учун хавфсизлик энг долзарб масалага айланди. Бу ўринда хўжайинлари қўрққан нарсадан қўрқадиган, улар нимани хоҳласа, у ҳам шуни хоҳлайдиган ўзбек режими мустамлакачи кофирлар хавфсизлигини таъминлаш учун биргина нашиддан қўрқиб, халқнинг тинч ва осуда яшашига, хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу эса, Ўзбекистон мусулмонларини ҳимоячиси бўлган Халифага янада эҳтиёж сезишига олиб келади, албатта. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (Халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг олиб борилади ва у билан ҳимояланилади”.
Хабар (Ozodlik Radiosi 07.05.2025й): “Озодлик” хабарига кўра, ўқитувчиларни навбатдаги аттестациядан ўтказиш жараёнида муаммолар ва норозиликлар келиб чиқди.
Изоҳ: Самарқандда аттестацияга келган ўқитувчи йўлакда одамлар орасида юрибди. Бироқ имтиҳон залидаги мониторда “жонли эфир” орқали айнан шу ўқитувчининг тест топширётгани кўрсатилмоқда. Бу зиддиятли ҳолатни пайқаб қолганлар ўқитувчини видеога олиб, масъуллардан изоҳ беришни талаб қилишган. Ижтимоий тармоқларда тест саволлари фандаги мавзуга мос келмаслиги, ташкилий ишлар шаффоф эмаслиги ҳақида шикоятлар кўпайган. Адолат талаб қилган ўқитувчилардан бири эса ҳушидан кетган. “Айрим она тили ва адабиёти ўқитувчилари билан гаплашдим, уларнинг айтишича, дарсликнинг исталган жойидан мавзулар олиниб, тест тузилган. Масалан, “Мауглининг онаси ким бўлган? Исми нима бўлган?” каби саволлар қанчалик даражада ўқитувчининг маҳоратини белгилаб беради?” – дейди таълим бўйича эксперт Комил Жалилов. Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов эса, муҳокама бўлаётган бу муаммо ва норозиликларни “сунъий шов шув кўтариш” деб атади. “Бир нарсани ишонтириб айтмоқчиманки, тизим шаффоф ва адолатли қилиб ишланган ва унга ҳеч ким аралаша олмайди. Қолган барчаси бу “хайп” учун қилинаётган ишлар”, – деб ёзди Ражабов телеграмдаги саҳифасида. Юқоридаги ҳолатлар Ўзбекистонда таълим тизими қанчалик аянчли ҳолатда эканлигининг бир кўриниши, холос. Ўзбек режими мустамлакачилар белгилаб берган таълим сиёсатини юритар экан, ҳолат бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Чунки бу сиёсат мусулмон халқи ичидан Ғарб тараққиётини ортда қолдирадиган даражадаги етук мутахассислар етишиб чиқишини ман қилади. Балки 12 аср илм-фан ва маданиятда дунёда етакчилигини эгаллаб келган Исломий ҳаётнинг қайтмаслиги учун ўқитувчилар ўз ўқувчилари орқасидан, масжидларга боряптими, намоз ўқияптими, Қуръон таълимига қатнайдими-йўқми – хуллас, шу каби шубҳа-гумонларни қўйиб, жосусликни зўр уддаласа кифоя. Шунинг учун, бугунги таълим сиёсатининг натижаси ўлароқ, ўқитувчилар ўқувчиларни таровеҳ ва жума намозларидан тўсаётгани, ҳижобларини мажбурлаб ечтираётгани, Қуръондан сабоқ олса, қайтараётганининг гувоҳи бўляпмиз. Ўзбек режими юлғичлик мақсадида ўқитувчиларни бепул мажбурий аттестациядан йиқитиб, пуллик ихтиёрий аттестациядан ўтишга мажбурлаши эса, йўл-йўлакай қилинадиган одатий ҳолга айланган.
Хабар (gazeta.uz 08.05.2025й): Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун Москвага етиб борди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, президент Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиши ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Одатда, бундай расмий ташрифларда давлатлар раҳбарларини давлат раҳбари, бош вазир ёки ташқи ишлар вазири кутиб олиши керак эди. Бироқ Шавкат Мирзиёевни булардан бирортаси кутиб олишда иштирок этмагани эътиборга моликдир. Маълумки, 9 май кунини нишонлаш Россия учун ўзининг куч-қудрати тимсоли сифатида жуда муҳим. Айниқса, Россия-Украина уруши фонида бу куннинг Россия учун аҳамияти янада кучайган. Биринчидан, Марказий Осиё минтақасидаги нуфузини сақлаб қолиш. Иккинчидан, Россияга қарши изоляцион сиёсат юргизаётган коллектив Ғарбга ўзининг ёлғиз эмаслигини кўрсатиб қўйишдир. Биз мусулмонлар учун эса, қайси кунни байрам қилишни Аллоҳ белгилайди. Агар урушдаги ғалабаларни байрам қилиш шариатда авло бўлганида, Бадр ғазоти каби буюк ғалабалар нишонланган бўларди. Иккинчи жаҳон урушининг эса, Ислом ва мусулмонларга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Чунки бу уруш кофир мустамлакачи давлатлар томонидан дунёни қайтадан бўлиб олиш уруши эди. Афсуски, мазкур қирғинбарот урушда минтақамиздан миллионлаган мусулмонлар қурбон бўлганлар, Аллоҳ уларни мағфират қилсин. Худосиз коммунист Совет давлати ҳимояси учун Ислом ва мусулмонларга бегона бўлган Иккинчи жаҳон урушида мусулмонлар қони беҳудага тўкилгани қолди холос. Буни эса минтақа раҳбарлари бир оғиз тилга олишга қўрқишади. Шунинг учун уларнинг 9 май кунидаги байрамда қатнашишлари зоҳиран бўлса-да, ўрисни ўз “хожа”си эканини эътироф этишдан бошқа нарса эмас.
Хабар (kun.uz 08.05.2025й): Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етди. Ҳодиса оқибатида канал суви тошиб, атрофдаги кўчаларни сув босди.
Изоҳ: Ҳодиса ҳақида давлат ташкилотлари бир-бирига зид бўлган маълумотлар беришди. Чунки Ўзгидромет маълумотига кўра, сув тошқини оқибатида ҳудуддаги 560 та хонадонни сув босган. ФВВ эса 30 та хонадоннинг ичига, 70 та хонадоннинг эса томорқасига сув кирганини билдирди. Ҳодиса жойига келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов аҳоли кўрган зарар қоплаб берилишини айтди. Унинг айтишича, сув тошишига сабаб Ўзбекгидроэнерго ташкилоти Россия компанияси билан ҳамкорликда 6,6 мегаваттли ГЭС қуришни бошлаган. Сув келаётган каналнинг чеккасида емирилиш бўлган ва шу ердан сув чиқиб кетган. Бироқ “Ўзбекгидроэнерго”га кўра эса, техноген ҳолатга “ГЭС қуриш мақсадида каналга ортиқча сув ташлангани” эмас, каналга “лойиҳавий сув ўтказиш қобилиятидан кўп сув келгани” сабаб бўлган. Бу ўринда ҳам гап-сўзлар чалкаш келяпти. Албатта, бундай чалкаш маълумот ва баёнотлар янгилик эмас. Одатда, халққа нима дейиш пухта келишилмаган ҳолатларда мана шундай чалкашликлар юзага келади. Бунинг ортидан халқимизни кўзини бўяш учун бўлган ҳаракатлар фош бўлиб қолади. Бундай техноген ҳодисаларда одамлар ҳалок бўляпти, жароҳат оляпти ва мол-мулкига зарар етяпти. 2020 йилдаги Сардоба сув омборидаги тошқин, Бойсунда газ конидаги портлашлар – буларнинг барчаси ўзбек ҳукуматининг лоқайдлиги, коррупцияга ботиб кетганлиги, ўз халқи хавфсизлигига жуда беэътиборлиги ортидан келиб чиқяпти. Албатта, бу ўринда ҳукумат татбиқ қилаётган яроқсиз тузум бош сабабчи бўлади. Чунки бундай тузумда манфаат инсонлар ва уларнинг хавфсизлигидан устун туради. Яна бир эътиборли жиҳати шуки, Россия билан амалга оширилаётган нисбатан соддароқ ГЭС қурилишида шунақанги даражада лоқайдлик қилинган бўлса, унда АЭС қурилиши ҳақида нима дейиш мумкин?! Аллоҳ сақласин, бирор фалокат юз берса, расмийлардан яна ўзларини оқлаш ва ёлғон ваъдалар беришдан бошқа нарсани кутиб бўлмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
12.05.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб