| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Американинг Марказий Осиёга янгича қадами

Американинг Марказий Осиёга янгича қадами

By htadmin
11.06.2025
653
0
Share:

Американинг Марказий Осиёга янгича қадами

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Афғонистон ҳамда Хавфсизлик ва трансмиллий муаммолар масалалари бўйича ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси вакили Мэри Бишопинг билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида афғон мавзуси бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалалари юзасидан мунтазам мулоқотни сақлашда ўзаро манфаатдорлик таъкидланди. Томонлар халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

АҚШ ҳукуматига Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилиш ва ушбу минтақани Россия ва Хитойга қарши геосиёсий курашда фойдаланиш зарурлигини кўрсатувчи режа тақдим этилди ҳамда ҳисобот эълон қилинди. Ҳисобот Америка Ташқи Сиёсат Кенгаши (American Foreign Policy Council, AFPC) қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (Central Asia-Caucasus Institute, CACI) томонидан тайёрланган. У “Аn American Strategy for Greater Central Asia” (“Катта Марказий Осиё учун Америка стратегияси”) деб номланган.

Мазкур ҳисобот АҚШнинг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказдаги стратегик манфаатларини акс эттиради. Ушбу манфаатлар минтақада ўз позициясини мустаҳкамлаш, Россия ва Хитой таъсирини чеклаш, демократик институтлар ва капитализм тизимини “бозор иқтисодиёти” ниқоби остида ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, ҳисоботда минтақа географиясини кенгайтириш, яъни Озарбайжонни стратегик режаларга киритиш назарда тутилган. Озарбайжон минтақадаги давлатлар ўртасида боғловчи бўғин ҳамда энергетика ва транспорт соҳаларида муҳим ҳамкор сифатида алоҳида қайд этилган.

Ҳисоботда шундай дейилади: “Вашингтон АҚШнинг минтақадаги рақобатбардош позицияларини мустаҳкамлаши керак. Бу Россия-Хитой муносабатлари, Осиёдаги геосиёсий рақобат ва муҳим ресурслар, хусусан, уран, нефть ва табиий газ бозорларига таъсир кўрсатади”.

Ҳисобот муқаддимасида экспертлар АҚШнинг амалдаги стратегияси Совет Иттифоқи давридаги Марказий Осиё тушунчасига асосланганини таъкидлашади. Аммо бу тушунча эндиликда актуал эмас. Шу сабабли сиёсий таҳлилчилар Озарбайжонни ҳам Марказий Осиё давлатлари гуруҳига қўшишган, чунки Марказий Осиё ва Озарбайжон ўзини алоҳида сиёсий-иқтисодий минтақа сифатида кўради. “Бу тушунча АҚШ стратегиясидаги геосиёсий йўналишни белгилашда “Катта Марказий Осиё” (КМО) атамасидан фойдаланишни оқлайди”,  дейилади ҳисоботда. Шунингдек, ҳисоботда Афғонистон ҳам КМО таркибига киради. Ҳозирча Америка Афғонистонни муаммо сифатида кўради. Аммо таҳлилчилар таъкидлайдиларки, бу ёндашув қайта кўриб чиқилиши керак. Афғонистон бошқариладиган барқарорлик омилига айланиши лозим. Кўринишидан АҚШ ҳукумати бу тавсияларни инобатга олган. Буни АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Конгрессдаги чиқиши тасдиқлайди. У ўз нутқида Давлат департаменти “Толибон” ҳаракатини хорижий террорчи ташкилот сифатида таснифлаш масаласини қайта кўриб чиқмоқда, деб маълум қилди. Аммо якуний қарор Оқ уйнинг келажакдаги Афғонистон бўйича сиёсатига боғлиқ бўлади. (Amu.tv 21.05.2025й)

Марказий Осиёнинг йирик давлатлари энергия, камёб минераллар ва бошқа ресурслар манбаи ҳисобланади. Уларнинг иқтисодиёт ва технологиялар соҳаларидаги роли нафақат АҚШ, балки унинг эҳтимолий рақиблари учун ҳам муҳим. Масалан, Қозоғистон ва Ўзбекистон уран, камёб ер элементлари, литий ва бошқа муҳим элементларга бой. АҚШ ва бошқа геосиёсий ўйинчилар бу ресурсларга устувор равишда эга бўлишни хоҳлайди. Ҳисоботда қайд этилганидек, Америка учун бу ресурслардан ўзи ва иттифоқчилари фойдаланиш имкониятини қўлга киритиш, шу билан бирга, рақибларига, жумладан, Хитойга улардан фойдаланиш имконини чеклаш стратегик аҳамиятга эга.

Ҳисоботда Дональд Трамп маъмуриятига бевосита тавсиялар ҳам мавжуд. Шуни тушуниш муҳимки, КМО бир четдаги қўшимча ҳудуд эмас, балки Хитой каби қўшни рақиблар билан курашда марказий ўринни эгаллайди. Шундай қилиб, уларнинг тасаввурига кўра, “КМО” бу ўзгарувчан геосиёсий ва иқтисодий шароитда таянч нуқта ҳисобланади. Минтақадаги вазият ҳали ҳам тўғридан-тўғри ҳамкорлик ва учинчи томон лойиҳалари орқали АҚШ таъсирида шаклланмоқда. Таклиф этилаётган стратегия Хитойнинг география ва иқтисодий устунликларини камайтиришга, яъни муқобил савдо йўлаклари ва фойдали қазилмаларнинг диверсификацияланган таъминот занжирларини яратиш орқали АҚШ манфаатларини илгари суришга қаратилган.

Шунга кўра, Трамп ҳукумати Афғонистонни Осиё қитъасига юриш қилиш учун қадам қўйиш жойи, Марказий Осиё орқали Россия ва Хитойни қамал қилиш дарвозаси, минтақанинг улкан бойликларини Покистон ҳамда Ҳинд океани ва Форс кўрфази соҳилларидаги портларга ўтказишда йўлак эканини билгани ҳолда, 2021 йилда шармандаларча чиқиб кетган бўлса-да, бу юртдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун Ўзбекистон қатори Қатар ва Покистон режимларини ҳам ишга солмоқда.

4 июнда эса, Мэри Бишопинг Доҳа шаҳрида Қатар Давлат ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулазиз Ал Халифа ҳамда бошқа бир қатор давлатлар вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Карен Деккер ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. Учрашувда Афғонистон билан боғлиқ умумий муаммолар, жумладан, терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, ноқонуний миграция ва ҳибсга олинган америкалик фуқароларни озод қилиш масалалари муҳокама қилинди. Деккер музокараларни “натижага йўналтирилган” деб таърифлади ва Қатарни умумий устуворликларни илгари суришда “қимматли, ҳамкорликка тайёр дўст” сифатида юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, муҳокамалар “барча ҳибсга олинган америкалик фуқароларни уйларига хавфсиз етказиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва гиёҳванд моддаларга қарши курашиш” масалаларига қаратилган. “Биз Қатарни хавфсизлик, фаровонлик ва минтақавий барқарорликка бўлган умумий интилишимизда қимматли ва ҳамкорликка тайёр дўст деб аташдан ғурурланамиз”,  дея қўшимча қилди Деккер.

Бундан ташқари, Афғонистон Ташқи ишлар вазири Мавлави Амир Хон Муттақи билан Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳак Дар ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу суҳбатда икки қўшни мамлакатнинг дипломатик муносабатларини элчилик даражасига кўтариш икки томонлама кенг ҳамкорлик учун – савдо, хавфсизлик, минтақавий алоқа ва одамлар ўртасидаги алмашинув каби соҳаларда мустаҳкам платформа яратишига хизмат қилиши ҳақида фикр билдирилди. Қобул ва Исломобод ўртасидаги дипломатик ваколатхоналар паст даражада бўлиб, расмий элчилар мавжуд эмас эди. Ҳар икки мамлакат мураккаб геосиёсий динамикага дуч келаётгани сабабли, дипломатик муносабатларнинг даражасини кўтариш қарори минтақада барқарорлик ва прагматик ўзаро ҳамкорлик йўлида муҳим қадам, деб баҳоланмоқда. (Новости Арианы, 01.06.2025й)

3 июнда эса Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон томонидан қўллаб-қувватланаётган кучларнинг Афғонистон ҳудудидан Покистонга қарши террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланишидан огоҳлантирди ва Афғонистон Ислом Амирлиги билан чуқурроқ ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади. Покистон ОАВ хабарларига кўра, Шариф бу баёнотларни Пешоварга олий даражадаги ташрифи чоғида берган. Унга ҳукуматнинг юқори лавозимли амалдорлари ва олий ҳарбий раҳбарият, жумладан, Покистон армияси штаб бошлиғи генерал Осим Мунир, мудофаа ва хавфсизлик бўйича катта федерал вазирлар ҳамда Идоралараро разведка (ИСИ) раҳбари ҳамроҳлик қилган.

Шунингдек, Покистон 2025 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашида етакчи ролларни ўз зиммасига олишга тайёрланмоқда. У Толибонга қарши санкциялар қўмитасига раислик қилади ва Терроризмга қарши кураш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини эгаллайди. Толибонга қарши санкциялар қўмитаси БМТ томонидан белгиланган чоралар, масалан, санкциялар рўйхатига киритилган шахслар ва ташкилотларга нисбатан саёҳатга чекловлар, қурол эмбаргоси ва активларни музлатиш каби чораларга риоя этилишини назорат қилади. Бу муҳим лавозим билан бир қаторда, Покистон Терроризмга қарши кураш қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини ҳам бажаради.

Демак, Америка 20 йиллик урушдан қолиб кетган ўртадаги ўзаро муаммоли масалаларни ҳал қилиш фонида муносабатларни илиқлаштириш учун югурдакларини ишга солар экан, Покистонга сиёсий инструментни ҳам бермоқда. У Россия ва Хитойдан фарқли равишда воситачи давлат орқалигина иш олиб бора олади. Шунга кўра, Марказий Осиёдаги воситачи давлат сифатида Ўзбекистонни танлади. Шунинг учун Россия расман Толибонни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарган, Хитой эса террористик ташкилот деб эълон қилмаган бўлса-да, Ўзбекистон ҳануз Америка позициясида қолмоқда. “Ўзбекистон Афғонистон билан муносабатларда прагматик ва принципиал ёндашувга содиқ қолиб, Ислом Амирлигини шошилинч расмий тан олишни эмас, балки у билан халқаро мулоқотни ёқламоқда”. Бу ҳақда Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов яқинда Ishonch.uz нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Комилов Ўзбекистоннинг позицияси зудлик билан тан олишни назарда тутмаслигини тушунтирди. “Гап уларни тан олишимиз ёки тан олмаслигимизда эмас. Тан олиш вақт ўтиши билан, лекин фақат халқаро ҳамжамият, айниқса БМТ билан мувофиқлашган ҳолда амалга ошади”, – деди.

Афғонистон мусулмонларига қарши ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан ҳарбий ҳужум қилиши учун Америкага имконият яратиб берган Покистон ва Ўзбекистоннинг малай режимлари бугунги кунга келиб, нафақат Афғонистон, балки минтақа мамлакатларига сиёсий ва иқтисодий ҳужум қилишида ҳамкорлик қилмоқда. Куфр боши бўлмиш Америка ва мусулмонларнинг биринчи рақамли қотили Трампнинг хизматида бўлиб, ўзига хорлик тамғасини ёпиштирмоқда. 

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ 

– “Эй мўминлар! Яҳудий ва насронийларни дўст тутманглар. Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларни дўст тутса, у, албатта, улардандир. Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас”.   (Моида:51)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

11.06.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsАмериканинг янгича қадами
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иқтисодни “соя”дан чиқариш сиёсати кимнинг манфаатига хизмат қилади?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун унга қарши қилган макрларини тўхтатгани йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ Суданда ҳарбийларни қўллаб-қувватловчи фуқаровий коалиция тузди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • 13.05.2026

    Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/