ХВЖ тавсиялари иқтисодий ислоҳотми ёки мустамлакачилик режасими?
ХВЖ тавсиялари иқтисодий ислоҳотми ёки мустамлакачилик режасими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон 2025 йилда Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) билан навбатдаги IV модда доирасидаги маслаҳатлашувни якунлади. ХВЖ экспертларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий барқарорлик сақланиб қоляпти. Хусусан, 2024 йилда ЯИМ ўсиши 6,5 фоизни, 2025 йилнинг биринчи чорагида 6,8 фоизни ташкил этди. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги пул ўтказмалари, олтин билан боғлиқ бўлмаган экспортнинг ўсиши, хомашё нархларининг ижобий динамикаси ва 2023 йилда импортнинг бир марталик кўтарилиши таъсирининг тугаши туфайли 2024 йилда ЯИМга нисбатан 2,6 фоиз бандга қисқариб, 5 фоиз атрофида шаклланди. Халқаро захиралар юқорилигича қоляпти. 2024 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 1,7 фоиз бандга қисқариб, 3,2 фоизни ташкил этди. ( kun.uz)
Расмий баёнотларда ҳаммаси гўё жуда яхшидек кўринади. Лекин ушбу рақамлар ортида нима ётибди? Бу ҳақиқатан ҳам халқ учун фойдалими ёки АҚШ бошчилигидаги халқаро молия тизимининг яна бир тузоғими?
ХВЖ баёнотида айтилишича, 2024-2025 йилларда иқтисод 6-6,8 фоиз ўсмоқда. Буни катта ютуқ сифатида кўрсатишмоқда. Лекин ҳақиқатда халқнинг даромади ҳам ўсмоқдами? Йўқ. У ҳолда ушбу ўсиш ниманинг ҳисобига бўляпти? Кўпинча бу каби иқтисодий ўсиш давлатнинг ижтимоий харажатларни камайтириши, яъни тиббиёт, таълим, нафақа ва бошқа хизматларга камроқ пул сарфлаш ҳисобига рўй беради. Шунингдек, хорижий компанияларга кенг йўл очиб бериш орқали амалга ошади.
Инфляцияни тушириш дегани ҳам шунчаки нарх тушиши эмас, балки давлат фуқарога камроқ ёрдам беради, одамларнинг маоши кам кўтарилади, бюджетдан халқ учун сарфланадиган пул қисқаради. Бу эса одамлар учун енгиллик эмас, аксинча, қийинчилик дегани.
Энди ХВЖнинг хабарда келтирилган тавсияларига назар ташлаб кўрамиз. Бироқ унинг тавсияларига ўтишдан аввал, бир муҳим ҳақиқатни эсда тутиш лозим: бу ташкилот расман “ёрдам берувчи” бўлиб кўринса-да, аслида АҚШнинг геосиёсий ва иқтисодий манфаатларига хизмат қилувчи молиявий “найза”сидир. Унинг ҳар бир тавсияси, ҳар бир “техник ёрдами” ортида биргина мақсад ётади, у ҳам бўлса, суверен давлатларни ташқи назоратга мойил қилиш, ўз йўлларини танлаш имконидан маҳрум этиш. Шу боис, ХВЖ ҳақида гап кетганда, унинг ортида турган куч – АҚШни, унинг барча сиёсати мустамлакачиликка қурилганини унутмаслик шарт.
ХВЖнинг бешта асосий тавсияси ва улар ортидаги маънолар:
1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва изчил ўсиш учун ислоҳотлар суръатини давом эттириш.
Бу тавсия шунчаки иқтисодий ўсиш ҳақида эмас. Бунинг ортида давлатнинг иқтисодий суверенитетини ХВЖ тузган “қоидаларга” мослаштириш ётади. Яъни давлатнинг ички сиёсати – солиқ, банк, корхона, бюджет, бошқарув – ҳаммаси ХВЖ стандартлари асосида шакллантирилади. Натижада, “иқтисодий ислоҳотлар” ниқоби остида сиёсий қарамликка йўл очилади.
2. Инфляцияни пасайтириш учун ташқи қарзни чеклаш, харажатларни озайтириш.
Қарасангиз, гап жуда оқилона эшитилади, гўё давлат пулни эҳтиёт қилиши, инфляцияни камайтиши керак. Лекин амалда бу нима дегани? Бу – давлат халқка озроқ сарфласин, ижтимоий ёрдамлар қисқарсин, мактаб, шифохона, нафақа, тўловли хизматлар янада қимматлашсин дегани. Яна шундай дейиляпти: олтин нархи баланд, лекин бу бойликни халқ учун эмас, чет элдан олинган қарзларни тўлаш учун сақланг. Яъни халқ бойликдан фойдаланмасин, кредит берганлар рози бўлса бўлди. Бошқача айтганда, олтин халқники, лекин уни халқ эмас, хорижий қарз берувчилар учун асраб қўйишяпти. Бу бор бойлигини ҳам қўлига тутқазмай, “ўз пулинг билан ҳам яшашга ҳаққинг йўқ” деган сиёсатдир.
3. Бюджет имкониятларини яратиш учун солиқ ва харажат самарадорлигини ошириш.
Содда қилиб айтганда, халқдан кўпроқ солиқ йиғинг, лекин камроқ сарфланг. Бу ерда “солиқларнинг ЯИМга нисбати” деган тушунча халқ учун оғир фискал сиёсатнинг нишонасидир. Яъни давлат кўпроқ йиғади, халқ кўпроқ қийналади.
4. Давлат банкларини тижоратга айлантириш, имтиёзли кредитларни қисқартириш.
Бу тавсия ортида шундай маъно ётади: энди банклар халққа ёрдам бериш учун эмас, пул ишлаб топиш учун ишлайди. Ҳозирча кам таъминланган оилалар, фермерлар, ёшлар, ҳунар эгалари учун шундай ёки бундай имтиёзли кредитлар бор. Лекин ХВЖ “буни тўхтатинг, бозор қоидаси бўлсин” демоқда. Натижада нима бўлади? Пул кимнинг қўлида бўлса, ўшанга ишонилади. Яъни бой янада бойийди, камбағал эса қарзга ботади. Шу ўринда яна бир муҳим ҳақиқат шуки, ҳатто “имтиёзли” бўлса ҳам, ҳар қандай фоизли кредит Ислом шариатида ҳаромдир.
5. Нарх ва савдони эркинлаштириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш.
“Эркин бозор, рақобат, самарадорлик” деган жозибадор сўзлар ортида халқнинг бойлиги, завод-фабрикаси, ер-суви, электр ва гази аста-секин хусусий қўлларга, айниқса хорижий инвесторларга ўтиб кетиши ётади. Яъни бу “ислоҳот” эмас, умумий мулкни сотишдир. Нархлар “эркин” бўлса, ким нархни белгилайди? Албатта, хусусий мулкдор. У эса халқни эмас, ўз фойдасини ўйлайди. Натижада, газ, сув, электр, озиқ-овқат ва бошқалар одамлар учун етиб бўлмас даражада қимматлашади. Давлат эса шундай дейди: “Энди менинг вазифам бизнесга аралашмаслик. Ҳамма ўз йўли билан яшайверсин”. Яъни бўйнидаги масъулиятдан қочади, халқ эса “бозор қонуни” деб номланган қўпол адолатсизликка ташлаб қўйилади. Бу “илғор халқаро тажриба” ниқобида ўтадиган, аслида эса юрт бойликларини четга топшириш амалиётидир.
Хулоса қилиб айтганда, ХВЖ томонидан берилган “тавсия”лар аслида мустақил иқтисодий сиёсат эмас, балки ташқи кучларнинг ички ишларга бевосита аралашуви бўлиб, бу ҳеч қачон ҳақиқий иқтисодий равнақ олиб келмайди. Тарих ва тажриба шуни кўрсатдики, ХВЖ қаерга кирса у ерда халқ қашшоқлик исканжасида яшайди, давлат эса фақат хомашё етказиб берувчи омборга айланади.
Шунинг учун, бундай ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш эмас, улардан бутунлай узилиш керак. Аммо бу шунчаки қарор билан ҳал бўлмайди. Чунки ХВЖ, Жаҳон банки, БМТ каби тузилмаларнинг ўзагида капиталистик демократия тузуми ётади. Ушбу тузум туфайли мусулмон халқлар ўз бойлигидан маҳрум, ўз исломий сиёсатидан йироқ яшамоқда.
Ушбу зулмдан қутулишнинг ягона ва муваффақиятли йўли – Ислом тузумини ҳаётга қайтаришдир. Бу тузум Халифалик давлатида ўз амалий татбиғини топади. Халифалик тикланиши билан мусулмон юртларига зулукдай ёпишиб олган барча мустамлакачилик тузилмаларининг илдизи қуритилади. У ҳақида яқинда тикланажак Халифалик давлатининг Конституциясида аниқ битиб қўйилган. Унинг 190-моддасига кўра, Ислом Давлати Ислом асосига қурилмаган ёки Ислом аҳкомларини татбиқ қилмайдиган ташкилотларда иштирок этиши жоиз эмас. Бундай ташкилотлар жумласига БМТ, Халқаро суд, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби давлатлараро ташкилотлар ҳамда “Араб давлатлари бирлиги” каби иқлимий ташкилотлар киради.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
27.06.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми