Россия-Озарбайжон зиддияти фонида Хива форуми

Россия–Озарбайжон зиддияти фонида Хива форуми
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
30 июн куни Хива шаҳрига Озарбайжон парламенти делегацияси Миллий Мажлис раиси Соҳиба Ғафарова бошчилигида ташриф буюрди. Урганч халқаро аэропортида меҳмонларни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева кутиб олди. Ташриф 1-2 июль кунлари бўлиб ўтадиган икки мамлакат ўртасидаги “Янги уфқларни излаш йўлида: мулоқотдан ҳамкорлик ҳаракатларигача” мавзусида биринчи ўзаро парламент форумини ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, у икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги босқич сифатида баҳоланмоқда. Тадбир ҳар икки мамлакат парламентларидан вакилларни, шу жумладан, аёл депутатлар ва ёшлар парламент уюшмаларини ўз атрофида жамламоқда. Форумнинг мақсади – парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.
Форум якунида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма ташаббусларни самарали амалга ошириш бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга қаратилган якуний ҳужжат қабул қилиниши режалаштирилган.
Ушбу форумнинг ўзига хос аҳамияти унинг Россия – Озарбайжон ўртасидаги зиддият таранглашган бир пайтда ўтказилаётганидир. Маълумки, Россия куч тузилмалари томонидан Екатеринбургда Озарбайжон диаспорасига қарши ўтказилган кенг кўламли махсус амалиёт ортидан Боку ва Москва ўртасидаги таранглик шиддат билан ўсмоқда. Ҳодиса оқибатида камида икки нафар Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди. Жавоб тариқасида Озарбайжон Россия иштирокидаги барча маданий тадбирларни тўхтатди ва Москвани расман этник зўравонликда айблади.
30 июн, душанба куни Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот органлари Бокуда жойлашган Россия давлат ахборот агентлиги – “Sputnik-Озарбайжон” таҳририятида тинтув ўтказди. Бино махсус кучлар томонидан ўраб олинди. Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини тасдиқлади, аммо сабабларини айтмади. Озарбайжон телеканалида Россиянинг ҳаракатлари “1937 йилдаги услубларга қайтиш” дея баҳоланди. 1937 йили Сталин режими томонидан “халқ душманлари”ни оммавий қирғин қилиш амалиёти ўтказилган эди.
2024-2025 йилларга келиб Кавказ ва Марказий Осиёда Россиянинг анъанавий таъсири жиддий синовдан ўтяпти. Қорабоғдаги сўнгги воқеалар, Арманистоннинг Ғарбга юз буриши ва Озарбайжоннинг Туркия орқали НАТО ва АҚШ билан яқинлашуви Россия учун янги муаммолар туғдирмоқда. Путин эса ўз навбатида босим ўтказиш учун “ричаглар”дан унумли фойдаланишга уриняпти. Бунинг фонида АҚШнинг геосиёсий мақсадларига мувофиқ ҳаракатланувчи Туркий давлатлар ташкилотининг ҳам фаоллашуви кузатилмоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон ТДТнинг икки муҳим минтақаси – Марказий Осиё ва Кавказнинг стратегик нуқтасида жойлашгани ҳолда АҚШнинг постсовет ҳудудида ташаббусни ўз қўлига олишида суянадиган давлатлар ҳисобланади. Шунинг учун бу икки давлат ўртасидаги Хива форуми расман парламентлараро ҳамкорликка бағишланса-да, унинг ортида “юмшоқ куч” орқали таъсир ўтказишга қаратилган Американинг геосиёсий манфаатлари ётади. Москва эса буни минтақадаги ўз позицияларига билвосита таҳдид сифатида қабул қилади. Чунки Россия ҳанузгача Марказий Осиёни ўз таъсир доирасида деб ҳисобласа-да, Ўзбекистоннинг бошқа стратегик рақиблари билан алоқаларни чуқурлаштириши, минтақадаги “кўп ўйинчи” моделини ривожлантириши билан бирга, Россиянинг минтақавий сиёсатдаги “ягона доминант куч” сифатидаги имкониятларини пасайтиради. Шу сабабли, Россия ўз жанубий чегараларида “бегона” бўлган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий тузилмаларнинг шаклланишига ҳушёрлик билан қарайди.
Ўзбекистоннинг Туркия ва Озарбайжон ўртасида 2021 йил 15 июнда Шуша шаҳрида имзоланган “Шуша декларацияси” деб номланган стратегик мудофаа ҳамкорлиги бўйича келишувга қўшилганлиги ҳақидаги гап-сўзлар, шунингдек, 2025 йил 20 июн куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги Ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 14-мажлисида томонлар 2030 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича келишувга эришганлиги ҳамда Россия орқали ўтадиган транспорт маршрутларига муқобил сифатида хизмат қиладиган минтақалараро транспорт коридорларини ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида муҳокама қилингани Путин ҳукуматини хавотирга солиши табиий. Шунга кўра, Россия – Озарбайжон зиддияти фонида ўтказилаётган Хива форуми Ўзбекистоннинг кўпвекторликка асосланган мувозанат сиёсатини ҳам синов остида қолдириши эҳтимоли юқори.
Хулоса шуки, Мирзиёев бошчилигидаги ҳукумат Марказий Осиё геосиёсий кучлар ўртасида кураш майдонига айлангани боис, минтақада вужудга келган вазиятга нисбатан муваффақиятли деб танлаган кўпвекторли сиёсати, аслини олганда хатарли эканлигини, исталган пайтда кучлар ўртасидаги тўқнашув янада кескинлашиб, мамлакат хавфсизлиги ва келажагини хатарли ҳолатга келтириб қўйиши мумкинлигини тушунмоғи лозим.
Хатарларни бартараф қилишнинг ягона йўли эса, халқаро майдонда адолатни қарор топтириб, кучли заифни эзишига йўл қўймайдиган Рошид Халифалик давлатини тиклашдир.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
02.07.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!