Табиий бойлик эгалари кимлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Табиий бойлик эгалари кимлар
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ахвол ёмонлашиб фуқароларнинг муаммолари кўпайиб бормоқда. Ozodlik.org сайтининг 17.01.2014й да берган маълумотига кўра шундай дейилади:
“Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тақчиллиги боис касалхоналардаги вазият оғирлигича қолмоқда. Озодликка мактуб ёзган тингловчилардан бири Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги марказий шифохонада электр энергияси йўқлиги боис, касаллар қийналаётгани, чақалоқлар эса совуқдан кўкариб қолаётганини айтади. Касалхона шифокорлари бу ҳолатни рад этмади.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида яшайдиган муштарийларимиздан бирининг WhatsApp орқали Озодликка ёзишича, Жомбой тумани марказий шифохонасида аҳвол жуда ҳам ёмон:
“Мен Жoмбoй туманиданман. Ўтган йил 25-нoябрда фарзандли булдим. Имoратга деб йиғиб қўйган ёғoчларни ёқиб, қишни ўтказаётгандик. 2014 йил 13 январ кечаси ўғлимнинг тoби қoчди. Дoктoрга oлиб бoрдик. Шамoллатгансизлар деб реанимацияга ётқизди. Бугун палатага oлишган экан, ишдан қайтишда кўришга кирcам cвет йўқ, хoналар cовуқ, печка йўқ. Ҳали 2 oйлик бўлмаган гўдак совуқдан юзлари кўкариб кетган. Боламнинг йиғлагaнини кўриб, йиғлагим келди. Шуми бoлаларга эътибoр, ҳеч бўлмаса шифoхoнага газ cвет бермайдими?”, деб ёзади жомбойлик тингловчи.”
Изох: Яқинда Ўзбекистон Хитой ҳамда Жанубий Кореялар билан табиий газ сотиш борасида шартномалар тузди. Ўз фуқаролари иссиқлик манбаасига мухтож бўлиб турган бир вақтда, бошқа давлатга сотиш капиталистик тузум учун оддий холат. Чунки халқ манфаатларидан, бир тўда мулкдорларнинг манфаатини устун қўйиш, капиталистик тузумнинг жамият ривожи учун берган ечими хисобланади. Шунинг учун инсон наслини, шарафини, обрўсини сақлаш, халқнинг асосий қисмини ташкил қилувчи оддий инсонларнинг мулклари дахлсизлиги, бу тузум учун бегона бўлган тушунчалардир. Давлатнинг ободонлаштириш бахонаси билан аёзли қиш кунларида Жиззах вилоятидаги юздан ортиқ оилаларнинг бошпанасиз қолиши ва бу оилалар давлат томонидан турар жой билан таъминланмаслиги, давлат ташкилот ходимларини хар хил қурилиш ва қишлоқ хўжалик сохаларига мажбурий жалб қилиниши буларга мисолдир.
Исломий тузум татбиқ этиладиган жамиятда эса табиий бойликларга умматнинг бойлиги сифатида эътибор қилиниб, Исломий давлатда бу ишларни тартибга солиб туриш учун “Умумий мулклар девони” фаолият олиб боради.
Бу умумий мулк молларини қидириш, қазиб олиш, бозорга олиб чиқиш ва даромад-буромадни ёзиш ва сақлаш ишлари бажариладиган девондир. Байтулмолда умумий мулкнинг киримларини бошқа молларга аралаштирилмайдиган макон ажратилади. Чунки бу моллар барча мусулмонларнинг мулкидир. Халифа шаръий аҳкомлар доирасида, ўз ижтиҳоди ва фикрига кўра, мусулмонлар учун манфаатли деб кўзлаган ижтиҳодига мувофиқ бу молларни сарф қилади. Умумий мулк девонининг бўлимлари бу мулкчилик шакллари ва бу молларга лозим бўлган нарсага қараб қуйидагилардан иборат бўлади:
а) нефт ва газ бўлими;
б) электр энергияси бўлими;
в) конлар бўлими;
г) денгизлар, дарёлар, кўллар, чашмалар бўлими;
д) ўрмон ва яйловлар бўлими;
е) қўриқхона бўлими.
Табиий бойликлар халқники хисобланади, бу ресурслардан хеч ким ўз манфаати йўлида фойдаланишга хаққи йўқ. Халқга тегишли бўлган табиий бойликлар фақатгина халқ ижтимоий хаётини яхшилаш учун сарф этилиши зарур. Агар бу табиий бойлик халқ эхтиёжидан ортса, яшаш учун зарур бўлган бошқа эхтиёжларни қондириш эвазига сотилиши мумкин, аммо халқнинг ўзи бу табиий ресурсга мухтож бўлса уни бошқа давлатга сотган халқга хоинлик қилган, халқнинг душмани хисобланади. Кўриб турганимиздек Ислом давлатида хар бир муаммонинг ечимига Исломий назар билан қаралади ва Аллоҳнинг хукмларидан ечим изланади. Аллоҳнинг хукмлари эса инсон учун бу хаётда нафақат адолатли, яхши хаётни кафолатлайдиган, бахтли қилувчи хукмлардир, балки хар бир инсон учун фарз хисобланиб Охиратини ҳам обод бўлиши гаровидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
21.01.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ