| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ер ва мулк солиқларини бирлаштириш: соддалаштиришми ёки янги солиқ тузоғими?

Ер ва мулк солиқларини бирлаштириш: соддалаштиришми ёки янги солиқ тузоғими?

By htadmin
11.07.2025
598
0
Share:

 Ер ва мулк солиқларини бирлаштириш: соддалаштиришми ёки янги солиқ тузоғими?

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хусусий мулк эгалари учун ер ва мулк солиқлари бирлаштирилиши режалаштирилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг сўзларига кўра, ер аллақачон шахсий мулкка айланганлиги туфайли, алоҳида ер солиғи ўрнига ягона мулк солиғи тўланиши мумкин. Бу ўзгаришнинг мақсади сифатида солиқ тизимини соддалаштириш ва мулкка ягона ёндашув жорий этиш айтилмоқда. Лекин бу ўзгариш реал ҳаётда халқимиз учун ҳақиқий муаммо ва хавфга айланиши мумкинлигини имкон қадар очиб берамиз.

Солиқ тизимини соддалаштириш ҳақиқатда нима?

Бугунги кунда "солиқ тизимини соддалаштириш" деган ибора тез-тез қулоғимизга чалиняпти. Бир қарашда бу халқ учун енгилликдек туюлади. Аммо амалда бу ибора, ҳар галгидек, давлат фойдасига солиқ йиғимларини ошириш мақсадида янгича тартиб ва механизмларни жорий қилишдан бошқа нарса эмас.

Ҳозирги вақтда ер солиғи ва мулк солиғи алоҳида ҳисобланади. Яъни уй учун алоҳида, ер учун алоҳида тўланади. Янги тизимда эса, бу икки солиқ бирлаштирилиб, ягона ставкада ундирилиши кўзда тутилмоқда. Бу, бир томондан, расмийлаштириш жараёнини осонлаштиради. Лекин иккинчи томондан, умумий солиқ миқдорининг ошиши хавфини ҳам кучайтиради.

Бозор қиймати асосида солиқ ҳисоблаш одамларнинг янги душмани

Янги тизимда мулк учун солиқ миқдорини унинг бозор қийматига қараб аниқлаш режалаштирилмоқда. Бу шундай нарсани англатадики, агар сизнинг уйингиз ёки ерингиз қиммат ҳудудда жойлашган бўлса ва бозордаги нархи ошган бўлса, сиз тўлайдиган солиқ ҳам шунга мутаносиб равишда кўтарилади.

Бироқ бу ерда муҳим савол туғилади: бозор қийматини аниқлаш ҳуқуқи кимнинг қўлида? Агар буни давлат органлари белгиласа, у ҳолда нархни хоҳлаганча ошириш ёки камайтириш (агар давлат фойдасига бўлса) имконияти пайдо бўлади. Бу эса ҳокимият учун манипуляция қилиш воситасига, яъни халқ учун яна зулмга айланиши мумкин.

Аслида кўплаб камбағал ва ўрта даромадли оилалар шаҳар ёки қишлоқларда қимматли ва қадрли ҳисобланган, аммо бозордаги баҳоси юқори бўлган мулкка эга. Бироқ уларнинг реал иқтисодий имкониятлари бу мулкни сақлаб қолишга тўғри келмайди. Агар солиқ айнан бозор баҳосига қараб ҳисобланса, бу оилаларнинг юки янада оғирлашиши муқаррар.

Натижа ўлароқ янги тизим кўпчилик мулк эгалари учун солиқ миқдорининг тез ва кескин ошишига олиб келиши мумкин. Бу эса, шубҳасиз, халқ учун яна бир оғир иқтисодий зарба бўлади.

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев “ҳозирча ер ва мулк солиғи бир вақтда ундирилмаяпти”, деб ишонтирмоқда. Лекин бу гапга ишониб қолиш ҳам керак эмас, бу фақат ҳозирга тегишли. Эртага қонунлар ўзгарса, солиқлар ҳам ўзгаради. Балки бугун иккиси алоҳида тўланса, келажакда бирлаштириб, янада каттароқ суммада солиқ ундирилиши мумкин. Шунинг учун “ҳозирча йўқ” деган гап халқни алдашнинг ўзига хос йўли. Бугун бўлмаса, эртага солиқ юки яна оғирлашиши эҳтимоли жуда юқори.

Қолаверса, бозор нархига қараб солиқни ҳисоблаш ҳокимият учун бир баҳонага айланади. Улар хоҳласа солиқни оширади, хоҳласа камайтиради. Баъзи одамларга енгил қилади, баъзиларга атайин оғир қилиши ҳам мумкин. Бу – аниқ қоидаси йўқ, ким нима деса шу бўладиган ноаниқ тизим. Шунинг учун бундай усул оддий халқ учун беқарорлик ва адолатсизлик манбаи бўлиб қолиши турган гап.

Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми камбағал ёки ўрта даромадли қатлам ҳисобланади. Улар учун мулк нафақат бошпана, балки катта бойлик ва келажакка умид манбаидир. Аммо янги тизимда солиқ миқдори ортиши айнан шу умидни ўчириши, ҳатто одамларни ўз мулкини сотишга мажбур қилиши мумкин.  Бу эса, ўз навбатида, одамлар ҳаётидаги изтироб ва янги муаммоларни кучайтиради.

Шундай экан, ҳозирги ўзгаришлар ҳукуматнинг солиқ тизимини “яхшилаш”га уриниши сифатида тақдим этилса-да, оддий фуқаро учун бу янги молиявий қийинчиликлар келтириши аниқ. Солиқларни бирлаштириш жараёни, аслида, соддалаштириш эмас, балки янги тузоқ, янги оғирлик демакдир.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда дунё бўйлаб татбиқ қилинаётган капиталистик демократия тузуми шароитида давлатлар аслида солиқ йиғувчи механизмга айланиб қолган. Улардан халқ манфаати йўлида ғамхўрлик кутмоқ саҳродаги саробдан сув умид қилгандек бир бефойда ишдир.

Айниқса, бугунги давр ҳукуматларининг асосий ташвишларидан бири – “соддалаштириш”, “адолат”, “янги босқич” каби турли чалғитувчи сўзлар билан солиқ йиғимларини кўпайтиришдир. Бу йўл билан халқни иқтисодий жиҳатдан қамчилаш ва бойликни ҳукумат томонига йиғишга ишлайдиган тизимлар жорий этиляпти.

Бу каби ноҳақ солиқларни йиғиш Исломга мутлақо зиддир. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади:

وَلَا تَأۡكُلُوٓاْ أَمۡوَٰلَكُم بَيۡنَكُم بِٱلۡبَٰطِلِ

– “Ва молларингизни ораларингда ботил (йўл) билан емангиз”. Бақара:188

Бу оят молни ноҳақ йўл билан ейишни, яъни ҳокимият, давлат ёки шахсий таъсир воситасида бир инсон бошқа бировнинг ҳақини тортиб олишини қатъиян ман этади. Тафсирчилар ушбу оятга: “Золим ҳокимиятнинг адолатсиз солиқ жорий қилиши, инсонларни ботил йўл билан молидан маҳрум қилиши” ҳам киради, деб таъкидлаганлар.

Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар: “Соҳиби макс (яъни солиқ йиғувчи) жаннатга кирмайди”. (Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Хузайма ривояти)

Бу ерда “макс” сўзидан – адолатсиз, шаръий асоссиз йиғиладиган солиқ ёки тўлов назарда тутилган. Бу ҳадис Аллоҳнинг қонунига қарши чиқиб, золим тузум эгалари ва уларга хизмат қилувчи солиқ йиғувчилар ҳақида айтилган.

Бинобарин, капиталистик тузум сақланиб қолар экан, бу каби адолатсиз солиқлар ҳам давом этиши турган гап. Зеро, бу тузумнинг табиати шунга асосланган. Лекин яқин келажакда тикланадиган Халифалик давлатида инсонлардан ҳеч қандай ноҳақ солиқлар олинмайди. Фақат Аллоҳ таоло нозил қилган ҳукмлар асосида адолатли тўловлар жорий этилади. Ана шундагина мол-мулк устидан зулм олиб ташланади ва халқ ҳақиқий маънодаги ҳимояга эга бўлади иншаАллоҳ.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин 

11.07.2025

 

0
0

Related posts:

Чегара билмас солиқлар Ҳукумат халққа яна янги солиқ солди
TagsЕр ва мулксолиқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Помпеонинг Ироқ сафари ва Эрон муаммосининг мураккаблашиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитойнинг мусулмонларни репрессия қилаётгани ва қамалганлар аъзоларини ўғирлаётгани ҳақидаги хабарлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Башоратларнинг ютуқларга эришишдаги таъсири

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/