| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инсон ҳуқуқлари ниқобидаги геосиёсий шантаж 

Инсон ҳуқуқлари ниқобидаги геосиёсий шантаж 

By htadmin
14.07.2025
0
Share:

Инсон ҳуқуқлари ниқобидаги геосиёсий шантаж 

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Keystone-SDA агентлигининг хабар беришича, БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг ҳибсга олинишини халқаро нормаларга зид деб тан олди. Гулнора Каримова 10 йилдан зиёд вақт олдин ҳибсга олинган ва қамоқда сақланмоқда. 2025 йил 3 июль, пайшанба куни эълон қилинган хулосада, экспертлар Ўзбекистон унинг асосий ҳуқуқларини, шунингдек, мамлакатнинг бир қатор халқаро мажбуриятларини бузган деб ҳисоблайди.

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Каримова Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ордерсиз ва ҳеч қандай изоҳсиз ҳибсга олинган. БМТ номидан иш олиб бормайдиган мустақил экспертлар Ўзбекистон ҳукуматини халқаро ҳуқуқ талаб қилганидек, бу қонунбузарликларни зудлик билан бартараф этишга ва Каримовага товон пули тўлашга чақирмоқда. Улар, шунингдек, унинг ҳибсга олиниши ва қамоқда сақланиши ҳолатлари бўйича мустақил тергов ўтказишни талаб қилмоқда. Экспертлар, масъул шахслар жазоланиши кераклигини таъкидламоқда.

Каримованинг Женевадаги адвокатлари 2021 йилда БМТ Ишчи гуруҳига шикоят аризаси билан мурожаат қилишган. Улар ўз мижозининг ҳуқуқлари “систематик бузилиши” ҳақида баёнот беришган. Уларнинг маълумотларига кўра, Каримова биринчи суд жараёнига қадар 18 ой қамоқда сақланган, суд жараёнларининг ўзи эса сохта бўлган. Ҳуқуқшунослар Швейцария ва Ғарб суд органларини “адолатсизликни қонунийлаштиришда” айблашди.

Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳининг хулосасига жавобан расмий баёнот билан чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримова иши бўйича Ишчи гуруҳнинг хулосаларини бир томонлама ва нохолис деб ҳисоблайди, чунки улар Ўзбекистоннинг расмий жавобини инобатга олмаган. Ҳукуматнинг таъкидлашича, барча жиноий ишлар Ўзбекистон қонунлари ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ, ҳимоя ҳуқуқи тўлиқ таъминланган ҳолда олиб борилган. Суд қарорлари етарли далиллар асосида оғир жиноятлар, жумладан, солиқдан қочиш ва пул ювиш бўйича қабул қилинган. Ҳукумат бу ишда сиёсий сабаблар борлигини қатъиян рад этади ва қайтарилган жиноий маблағлар БМТ кўмагида Ўзбекистондаги ислоҳотларга йўналтирилаётганини билдиради. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга содиқ қолади ва ўз обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Агар БМТ институтлари, айниқса, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишчи гуруҳлар ортида АҚШ тургани ҳисобга олинса, Трамп маъмурияти Гулнора Каримова ишидан Мирзиёев ҳукуматига босим ричаги сифатида фойдаланаётгани маълум бўлади.

Мирзиёев ҳукумати сўнгги йилларда Ғарбга юзланаётган бўлса-да, Хитой ва Россиянинг таъсири кучайишига хизмат қиладиган унинг айрим стратегик қарорлари АҚШнинг геосиёсий мақсадларига тўғаноқ бўлмоқда. Айниқса, Путин режими Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олиши ортидан стратегик манфаатларига қаратилган вазифаларни Ўзбекистон ҳукуматига юклаши АҚШни тезкор чоралар кўришга ундаши табиий.

АҚШ бошчилигидаги коллектив Ғарб учун Марказий Осиё Россия ва Хитойга қарши геосиёсий фронт ҳисобланади. Ўзбекистонга эса, стратегик жойлашуви жиҳатидан минтақанинг марказий ўйинчиси деб қарайди. Шунинг учун Ғарб, айниқса АҚШ Мирзиёевнинг қайси тарафга оғишига катта эътибор қаратади. Агар у Хитойга яқинлашса ёки Россия билан хавфсизлик соҳасида чуқурроқ ҳамкорликка киришса, шу каби “босим ричаги” орқали ташқи сиёсий мувозанатни бузишга уринади.

Каримова иши халқаро миқёсда танилган, шов-шувли иш. Агар БМТ ишчи гуруҳлари унинг ҳибсга олинишини ноқонуний, деб чиқса, нафақат Ўзбекистон суд тизими, балки ҳозирги сиёсий раҳбариятнинг Каримов режими билан узилмаган боғлиқлиги каби манзара яратилади. Бу билан Ғарб келажакдаги салбий оқибатлар ҳақида сигнал бераётганини тушуниш мумкин.

Хулоса шуки, Мирзиёев Ғарб билан ҳамкорликка очиқ, аммо мувозанатни сақлашга интиляпти. АҚШ эса, айнан шу мувозанатни бузиб, Ўзбекистонни “ўз лагерини аниқлаш”га мажбурлаш учун “босим ричаги”ни ишга солмоқда.

Гулнора Каримова иши энди жиноят иши эмас, балки геосиёсий тортишувнинг шахмат донасига айланди.

Золим Каримовнинг репрессив сиёсатига ҳамоҳанг қизи Гулнора миллиардлаб доллар маблағни хорижга олиб чиққани ҳамда молиявий тузилмалар орқали Швейцария, Франция, Люксембург каби мамлакатларда “ювгани” маълум. Шунга қарамай, уни БМТ тузилмалари ёрдамида ҳимоя қилиши Америка учун ўзининг геостратегик манфаатлари йўлида ҳар қандай жиноят ва ҳалқаро меъёрларнинг бузилишига кўз юмиши ёки уни оқлаши у ёқда турсин, ҳатто бу жиноятларни ўзи вужудга келтириб, ўзи бошқаришининг яққол мисоли бўлган босқинчи яҳудий вужудининг Ғазодаги мислсиз жиноятларини қўллаб-қувватлаши олдида ҳеч нарса эмас. Шунинг учун Мирзиёев ҳукуматининг АҚШ босимлари қаршисида ҳимояланиши уни муаммолар гирдобига тортади холос.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати чорраҳада турган одам мисолига ўхшайди: бир томонни ўтказиб юборса, бошқа томонларнинг йўлини тўсади. Шундай экан, бу каби вазиятлардан чиқишнинг ягона йўли – Ислом асосида ҳукм юритадиган ва Ер юзига адолатни ўрнатадиган Рошид Халифалик давлатини тиклаш вазифасини ўз зиммасига олишдир. Мана шу энг тўғри ва чиройли ечимдир. Аллоҳ таоло айтади: 

فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

– “Бирон нарсада тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтарингиз. Мана шу яхшироқ ва гўзалроқ ечимдир”.      (Нисо:59)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

14.07.2025й

TagsИнсон ҳуқуқлари ниқобидаги геосиёсий шантаж
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқнинг одил талабларига Абдулмаҳдий ҳукуматининг бўйсунгани коррупциячилар замони тугаётганидан даракдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ҳибсга олди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/