| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
14.07.2025
1609
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 07.07.2025й): Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2025 йил биринчи чорагида 4,3 млрд долларга ўсиб, 68,4 млрд долларга етди.

Изоҳ: Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзи асосан имтиёзли шартларда олинган ва Халқаро валюта жамғармаси ҳамда халқаро рейтинг агентликлари унинг юкини “ўртача” даражада, деб баҳоламоқда. Умумий ташқи қарзнинг таркибида давлат қарзи 35,8 миллиард долларни (+1,9 млрд), корпоратив (яъни хусусий) қарзлар эса 32,6 миллиард долларни (+2,4 млрд) ташкил қилмоқда. Бироқ “ташқи қарз ошиб бормоқда” деган сўз шунчаки рақамлар эмас, балки халқнинг келажаги билан ўлчанади. Чунки давлат ва хусусий номлар билан олинаётган қарзлар бюджетни тўлдириш, йирик лойиҳаларни молиялаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун, деб кўрсатилмоқда. Аммо “хусусий” деб аталувчи қарзлар ортида ҳам кўпинча давлат улушига эга бўлган банклар ва корхоналар турар экан, бу қарзлар эртага айнан халқ гарданига тушмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Қизиғи шундаки, ҳар йили миллиардлаб доллар қарз олиняпти, лекин мактаблар, шифохоналар, йўллар ва аҳоли инфратузилмаси ҳали ҳам ночор аҳволда қоляпти. Халқнинг иқтисодий аҳволи оғир, меҳнат миграцияси тўхтамаяпти, маҳаллий саноат ривожланмаяпти. Бу саволларга жавоб топиш мураккаб, чунки коррупцияга ботган ҳокимият қарз маблағларини қаерга сарфлаётгани ҳақида халққа ҳисобот бермайди. Хулоса шуки, ташқи қарзнинг ошиб бориши – ҳокимият тепасидаги очкўз раҳбарларнинг эмас, айнан оддий халқ гарданига тушмоқда. Чунки капиталистик демократия тузумида давлат бюджети асосан халқдан йиғиладиган солиқлар билан тўлдирилади. Бу эса ҳар қандай молиявий оғирлик, камбағаллик ва қийинчиликларни айнан халқ елкасига юклаган тузум эканини англатади. Бу каби адолатсиз тақсимот ва уни келтириб чиқараётган капиталистик тузумга фақатгина яқин келажакда тикланадиган Халифалик давлати чек қўя олади. Чунки бу тузумда ҳокимият масъулиятни ҳис қилади, халқ ҳуқуқи кафолатланади ва бойлик адолат билан тақсимланади.

Хабар (vaqt.uz 07.07.2025й): Чжэцзян провинцияси компаниялари вакиллари Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини тежаш соҳаларида ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирди.

Изоҳ: Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган бизнес-симпозиумда Хитойнинг “Holley Group” компанияси вакиллари хитой бизнеси учун Ўзбекистонда яратилган шароитлар ижобий эканини алоҳида қайд этишди. Хитойнинг аграр ҳамкорлиги иқтисодий экспансия ва стратегик таъсирга қаратилган. У озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида ички ресурсларига суянмайди. “Бизнинг 1,4 миллиарддан ортиқ аҳолимиз овқатланмоқчи ва биз тобора яхшироқ овқатланишни хоҳлаймиз”, – деди Хитой Қишлоқ ишлари бўйича Марказий етакчи гуруҳи директори Хан Вэньсю матбуот анжуманида. Шунинг учун Хитой компаниялари ер-сув ресурсларига эгалик қилиш, агротехника олиб кириш орқали хорижий агросекторни ўз таъсирига олишга интилади. Ўзбекистон эса хомашё, арзон ишчи кучи ва ер-сув ресурсларига эгалиги билан Хитой компанияларининг сўлагини оқизади. Улар кўпинча технология, кредит ва бозор тақдим этади. Бу схеманинг ичида “иқтисодий қуллик” мавжуд бўлиб, “техник ёрдам” ортидан фермерларни қарз қопқонига тушириб, қарздан чиқиш учун фермерни ўз маҳсулотларини компанияга топширишга мажбурлайди ва экспорт бўйича қарорни компания қабул қилади. Кенияда Хитойнинг China Jiangsu International Economic and Technical Cooperation Group компанияси 20 000 гектардан ортиқ ерни узоқ муддатли ижарага олиб, Тана дарёсидан фойдаланган ҳолда фермерларни иқтисодий қўллаш соясида иш олиб борди. Оқибатда кениялик фермерлар ўз ерларидан сиқиб чиқарилди, Хитой компаниялари томонидан сув таъминоти фақат ўз лойиҳалари учун йўналтирилди ва 2023 йилда ушбу лойиҳа маҳаллий қаршиликка учраб, фаолияти вақтинча тўхтатилди. Хулоса шуки, Чжэцзян компаниялари ва Хитой делегацияларининг аграр соҳасига қизиқиши Хитойнинг стратегик экспансия сиёсатининг бир бўлаги бўлиб, бунинг оқибати уйғур мусулмонлари устидаги хитойлаштириш сиёсатида очиқ кўриниб турибди. Аллоҳ таоло айтади:

لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا

– “Шубҳасиз, иймон келтирганларга энг ашаддий душманлик қилувчилар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз”. (Моида:82)

Хабар (daryo.uz 07.07.2025й): Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида 45 ёшли эркак етти яшар қизга уйланди. Куёвнинг аллақачон иккита хотини борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Tolo News хабар берди.

Изоҳ: Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар ва хорижий ахборот манбаларининг Афғонистондаги хабарларни ёйишда Исломни хунук қилиб кўрсатишга интилиши кўзга ташланади. Нафақат кўзга ташланади, балки кўп ҳолатларда қасддан бўрттириб кўрсатиш, одамларни қўрқитиш мақсад қилингани шундоқ сезилиб туради. Тўғри, Толибон Исломий бошқарув ўрнатишга уринмоқда. Бироқ Толибондаги Исломни татбиқ қилиш кайфияти ҳақидаги тасаввур тиниқ эмаслиги уни бошқарувда қатор хатоларга йўл қўйишига олиб боряпти. Мана шундай хатоларни ахборот воситалари, хусусан, Ўзбекистондаги ОАВ ҳам гўё “Исломий бошқарув мана бундай бўлади” қабилида тарқатишяпти. Бу бизнинг мусулмон халқимизни Исломга асосланган бошқарув ҳақида хато ва ноаниқ тасаввур уйғотишга олиб бориши, ҳатто ундан қўрқадиган аҳволга солиши мумкин. Шундан сўнг, ёмон бўлса ҳам демократик бошқарув шакли яхшироқ экан, деган ўта хатарли фикрлар оммалашади. Аслида, ўзбек режимининг мақсади ҳам шу, иложи борича халқимизни Ислом ва унинг аҳкомларидан узоқлаштириб, ўзининг ботил бошқарувини оқлаш. Матбуот ҳам мана шу мақсадга билиб ёки билмай хизмат қилмоқда. Маҳаллий нашрлар ходимлари, журналистлар ўзларини мусулмон деб билар эканлар, Ислом ва унинг аҳкомлари борасида бирор хабар тарқатишдан жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Исломнинг покиза ва тенги йўқ мафкураси ва тузуми ҳақида билиб-билмай ножўя хабар тарқатишнинг оқибати дунё ва Охиратда фақат шармандалик ва юзи қаролик бўлади холос. Мусулмон халқимиз эса, Ислом ва унинг аҳкомларини ОАВдан эмас, балки соф Исломий манбалардан ўрганишлари ва амал қилишда ҳам фақат фиқҳий асосга таянишлари вожибдир! Бу борада Ҳизб ут-Таҳрирнинг фикрий, сиёсий ва фиқҳий китоблари, нашрлари ва мақолалари энг ишончли манбалардан биридир.

Хабар (daryo.uz 08.07.2025й): 2025 йил 8 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг “Газпром нефть” компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.

Изоҳ: Учрашувда Россиянинг ушбу йирик компанияси билан нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни “йўл харитаси” доирасида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар геология-қидирув ишларини кенгайтириш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш каби масалалар бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар. Расмий баёнотлар доимо умумий ва “ҳамкорлик”, “истиқбол” каби яхши эшитиладиган иборалар билан тўлиб-тошади. Аммо бу учрашув ортидаги ҳақиқий манзарага назар ташласак, кўплаб муҳим саволлар пайдо бўлади. Биринчи навбатда, “Газпром нефть” Россия давлатининг стратегик компанияларидан бири бўлиб, унинг ҳар қандай қўшма лойиҳада иштирок этишидан нафақат иқтисодий, балки геосиёсий таъсирни ҳам кўзлаши турган гап. Агар иқтисодни юраги ҳисобланган энергетикадаги калит бошқа давлат қўлида бўлса, у ҳолда ҳаракат ҳам ўша калит эгаси кўрсатган йўлдан боради. Иккинчидан, геология-қидирув ва мураккаб конларни ўзлаштириш дегани, янги ресурслар, янги қазиш ишлари ва шунга яраша ташқи инвесторларга кенг имтиёзлар берилмоқда, дегани. Лекин бу “ҳамкорлик” натижасида халққа нима фойда бўляпти?! Энергия нархи пасайяптими?! Аксинча, сўнгги йилларда газ ва бензин нархлари ортиб боряпти, энергия таъминотида эса кетма-кет узилишлар кузатилмоқда. Рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлаш деган гаплар ҳам кўпинча ташқи технология ва билимларга боғлиқликни мустаҳкамлайди, ўз мутахассисларини етиштиришга эмас, балки четдан келадиганлар учун имконият яратишга хизмат қилади. Шу ўринда яна бир муҳим нуқта: “Газпром нефть” ва бошқа шунга ўхшаш йирик компаниялар ўзларининг олиб кирган технологиялари ва шартлари билан нафақат иқтисодий, балки сиёсий жиҳатдан қарамликни мустаҳкамлайди. Уларнинг келишувлари ортида давлат иқтисодиёти эмас, сиёсий элиталарнинг тор манфаатлари биринчи ўринга қўйилади. Хуллас, бу каби “ҳамкорлик”лар юрт бойликларини талон-тарож қилишдан бошқа нарса эмас.

Хабар (gazeta.uz 09.07.2025й): 2025 йил 8 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида «Иссиқликтаъминоти» АЖ бошқарув раиси Илҳом Тўраев аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги субсидиялар 2030 йилгача босқичма-босқич тўлиқ тугатилишини маълум қилди.

Изоҳ: “Иссиқликтаъминоти” раҳбари Илҳом Тўраевнинг айтишича, ҳозирда иссиқ сув ва иситиш хизматларининг амалдаги нархи билан бозордаги ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ давлат бюджети ҳисобидан тўлдириляпти. Лекин бунинг ўрнига, “соҳани ривожлантириш” баҳонасида субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади. Аслида эса бу қарор халқ манфаати учун эмас, балки бозорга тайёрланган хусусий компаниялар ва келажакда давлат мулкини сотиб оладиган манфаатдор доиралар учун қулай муҳит яратишга қаратилган. Чунки субсидия бу – давлатнинг халққа берган камтарин, лекин муҳим ёрдами. У орқали нарх арзонлашади ва ҳамма учун етиб борувчи бўлади. Эндиликда бу ҳимоя тузилмасини йўқ қилиш – бутун оғирликни халқ гарданига юклаш, ҳисоб-китобни эса фақат бозор талаблари асосида олиб бориш деганидир. Ҳар йили нарх оширилиши оқибатида камбағал аҳоли иссиқ сув ва иситиш хизматларидан фойдаланиш имконидан ҳам маҳрум бўлади. “Иқтисодий самарадорлик” деган шиор ортида халқ учун зарур бўлган хизматлар энди бозорда пулга сотиладиган товарга айланяпти. Бу Ўзбекистонда татбиқ қилинаётган капиталистик демократия тузумининг навбатдаги аччиқ мевасидир. Бу тузумда давлат халқни эмас, инвесторларни ва йирик хусусий компанияларни ҳимоя қилади. Таъминот хизматлари халқ учун арзон ва осон етиб бориши керак, деган қараш ўрнига, уларни фойда келтирадиган бозор маҳсулотига айлантириш мақсад қилиняпти. Бу ислоҳот деб аталадиган, аслида эса халқ учун оғирлик келтирадиган сиёсатдир. Хулоса шуки, субсидиядан воз кечишни “самарадор қарор” деб кўрсатиш мумкин, лекин амалда бу оддий халқнинг юки янада оғирлашишини англатади. Яқинда тикланадиган Исломий Халифалик давлатида иссиқлик таъминоти каби хизматлар шариат асосида бепул ва сифатли тақдим этилади. Чунки Ислом ҳокимияти халқни оғирликдан халос қиладиган ва уларнинг ҳаққини адолат билан таъминлайдиган тузумдир.

Хабар (daryo.uz 10.07.2025й): Ўзбекистон президенти эрта никоҳларнинг олдини олиш ва бу борадаги жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғини берди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Ўзбекистонда ҳозирда никоҳ ёши эркак ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. 2022 йилга қадар аёллар учун бу ёш 17 бўлган. Алоҳида ҳолларда туман/шаҳар ҳокими томонидан никоҳ ёши бир йилга камайтирилиши мумкин. Эрта никоҳлар ҳақида баҳс очилганда, жамиятда аксар ҳолларда икки нуқтаи назар тўқнашади: демократик қонунчиликка асосланган ёшга боғлиқ ёндашув ва Ислом шариатидаги фиқҳий қараш. Президентнинг бу топшириғи ушбу баҳсларни яна авжга чиқариши мумкин. Биринчидан, ёшни 18 билан чеклаш Ғарб қонунчилигидан олинган ва аслида бу қарорнинг ҳеч қандай фиқҳий асоси йўқ. Бундай чекловни илмий асосга кўра исботлашга уринишган, холос. Аммо Ислом шариатида никоҳнинг асосий мезони – жисмонан балоғатга етиш ва ақл-заковати етарли бўлишидир. Бу ёш одамдан одамга, муҳитдан муҳитга қараб ўзгаради. Шунинг учун шариатда мустаҳкам “18 ёшдан кейин” каби чегара йўқ. Иккинчидан, қонун билан никоҳ ёшини белгилаш орқали никоҳ эмас, фаҳш ёйилади. Расмий никоҳ ёшига етмаган ўғил-қизлар шахсий муносабатларига чекловлар қўйилгани билан, амалда улар яширинча яшашмоқда, ҳамон никоҳсиз ҳомиладорлик ҳолатлари кўпаймоқда. Бу эса жамиятни иккиюзламачиликка, “фаҳшни яшириш”га мажбур қилмоқда. Яъни қонун одамларни никоҳга йўналтиришга хизмат қилмайди, аксинча фасод муносабатларни никоҳдан устун қўяди. Чунки агар шахс 18 ёшга тўлса, у никоҳсиз алоқа қилгани учун жазоланмайди. Учинчидан ва асосийси, Исломда никоҳ фақат шахсий масала эмас, балки у жамиятни фаҳшдан тозалайдиган, авлодни муҳофаза қиладиган, фитрий эҳтиёжга тўғри ечим берувчи бир институтдир. Буни Расулуллоҳ ﷺ: “Эй ёшлар жамоаси! Ким никоҳга қодир бўлса, у, албатта, уйлансин! У кўзни ҳам, фаржни ҳам сақлайди”, – деган ҳадислари билан таъкидлаганлар. Ўзбек режими эрта никоҳ, деган нарсани ўткир муаммо сифатида кўтариб, жазо чораларини кучайтириш билан Ислом аҳкомларига қарши чиқиш ва жамиятимизни фаҳшга ботиришни янада кучайтиряпти холос.

  

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

14.07.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк келажакни қандай тасаввур қиласиз?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Аёлга қарши зўравонликка чек қўйиш қонуни» ялтироқ шиор ва ифлос ғоядир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазо кўрсатган қаҳрамонлик келаси озодлик йўли учун умид бағишловчи босқичдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/