Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (senat.uz 29.05.2025й): Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиши тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилди.
Изоҳ: Маърузада таъкидланишича, 2024 йилда мамлакат учун устувор деб белгиланган 20 та халқаро рейтинг ва индекслардан 10 тасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди, 2 тасида ҳолат ўзгармасдан қолди, 2 таси бўйича эса натижалар ҳали эълон қилинмаган. Масалан, “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида 48 поғонага сакраш ҳисобига 190 мамлакат ичида 91-ўрин, 82,5 балл кўрсаткич қайд этилди. Сўзга чиққанлар бундай кўрсаткич гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижаси эканлигини таъкидлашди. Афтидан, Ўзбекистон ҳукумати “рейтинг яхшилаш” касаллигига учраган кўринади. Унинг бор-йўқ ташвиши рейтингдаги ўрнини яхшилаш бўлиб қолгани ортидан мусулмон халқимиз азият чекяпти. Чунки бу рейтингларнинг мусулмонлар туб манфаатларига умуман алоқаси йўқ. Қайтанга, улар халқимиз туб манфаатларига тамоман зид келади. Биргина хабарда келтирилган “Аёллар, бизнес ва қонун” индексини олайлик. У муслима аёлларга Ғарб дунёқараши ва турмуш тарзини мажбуран тиқиштиришни тақозо қилади. Бунинг оқибатида жамиятимизда бузуқликнинг кенг тарқалиши, оила мустаҳкамлиги ва оилавий хотиржамликка путур етиши каби иллатларга ботиб қоламиз. Бундан бошқа индексларга енгил назар солинса ҳам, шундай хулосага келиш мумкин. Бироқ ўзбек режими Ғарбнинг заҳриқотил инвестиция ва ёрдамларини олиш учун рейтингбозликка муккасидан кетиб қолди. Мазкур рейтингларда ўрнини яхшилашдан юртимизга келаётган улкан зарарларга кўз юмяпти. Аслида, ҳар қандай соҳада тараққий этиш, юксалиш учун бундай бемаъни рейтингларда ўрин олишга уриниш эмас, аксинча бу бузуқ демократик тузумдан воз кечиб, унинг ўрнига Ислом низомини татбиқ қилиш талаб қилинади. Агар ўзбек режими учун одамлар манфаати, юртимиз келажаги муҳим бўлганда эди, албатта, буни Ислом татбиқисиз амалга ошириб бўлмаслигини тушуниб етган бўларди.
Хабар (qalampir.uz 03.06.2025й): Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади.
Изоҳ: 2025 йил 1 июлдан пенсия, болалар нафақалари ва моддий ёрдам миқдорлари 10 фоизга оширилади. 1 августдан эса бюджет ходимлари маоши ва стипендиялар шунчага кўпаяди. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўм этиб белгиланади. Бу каби оширишлар ҳар йили амалга оширилади, бироқ бу билан параллел равишда тарифлар, бозордаги нарх-наволар ҳам ошади. Қалампир.уз хабарида айтилишича, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўм этиб белгиланиши ортидан базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди. Бу эса базавий ҳисоблаш миқдорига қараб ҳисоб-китоб қилинувчи барча тўловлар ва жарималар нархи ҳам ошишини англатади. Масалан, йўл қоидаларининг бузилганлиги учун жарималар ошгани ва миқдори келтирилади. Улардан айримларига эътибор беринг: Рухсатсиз ранг берганлик – 10 млн 300 минг сўм; “Тонировка”дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш учун эса – 16 млн 480 000 сўм жарима тўланади. Қизиқ, халқ ойлик-нафақаларни ошганига хурсанд бўлсинми ёки нарх-наволар ва жарималарнинг ошганига дод десинми?! Буни қарангки, гўё одамларнинг даромади ошадигандек кўринадиган ойликларни оширишдан халқимизга бирор манфаат йўқ! Чунки бу тузумда инсонлар манфаати юзасидан бирорта қонун ёки қарор қабул қилинмайди, балки “халқ учун” деган баландпарвоз гап-сўзлар ортида унинг қонини сўриш ётади. Ҳатто ойликлар оширилиши ҳам инфляция даражасига етмайди. Зеро, инфляция даражаси 10%дан ошиқлиги аниқ. Хуллас, бундан халқнинг иқтисодий аҳволи зиғирча ҳам яхшиланмайди. Бундан ташқари, ўзбек режими ойликларни халқни ўйлаб эмас, инфляция даражасига қараб ҳам оширишга мажбур бўляпти. Натижада ойлик ошди, деган нарса одамларнинг даромади ошишига эмас, билъакс инфляция, нархларнинг тўхтовсиз ошиши сабабли уларнинг янада камбағаллашишига олиб боряпти холос.
Хабар (daryo.uz 03.06.2025й): Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров давлат қарзи бўйича танқидларга: “Мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш учун ташқи маблағ жалб этиш табиий ва зарурий жараён”, – деб жавоб берди.
Изоҳ: Вазирнинг айтишича, жорий йил 1 апрелда Ўзбекистон давлат қарзи 42,4 млрд долларга етган. Шундан 35,6 млрд доллари ташқи, 6,9 млрд доллари ички қарз. Ўтган йилда қарз 10,8 млрд долларга ошган бўлса, бу йил январ-март ойларида давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, давлат ташқи қарзининг 19,3 млрд доллари ёки 54 фоизини халқаро молия институтлари берган. Бунда энг йирик кредиторлар Жаҳон банки (7,74 млрд доллар) ва Осиё тараққиёт банки (7,44 млрд доллар) бўлган. Хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари эса, жами 10,6 млрд доллар кредит ажратган (умумий сумманинг 30 фоизи). Бунда Хитой тараққиёт давлат банки ҳамда Хитой Эксимбанки 3,6 млрд доллар, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги 3,1 млрд доллар кредит йўналтирган. Хорижий инвесторлар эса 5,66 млрд долларлик халқаро облигацияларни сотиб олиш орқали мамлакатга қарз берган. Аслида, ички ресурслар бир қатор эҳтиёжларни молиялаштириш учун етарли бўлмаганда мамлакат қарз олишни бошлайди. Бироқ Ўзбекистон улкан ички ресурс ва имкониятлари бўла туриб, қарз олиши Қўчқоров айтганидек “табиий жараён” эмас, балки айнан муаммодир ва бу муаммонинг бошланиши эмас, муаммолар занжирининг бир ҳалқасидир. Муаммонинг бошланиши эса, ўзбек ҳукумати татбиқ қилаётган капиталистик иқтисод тузумидир. Чунки бу тузум қарз олишга мажбур қиладиган иқтисодий тангликни вужудга келтириб, мустамлакачи давлатнинг қарз тузоғига илинтириб беради. Натижада, эски қарзларни тўлаш мақсадида янги қарзлар олиш билан халқнинг бўйнига кейинги авлодлар тўлайдиган қарз сиртмоғини ташлайди. Қўчқоров эса, давлат қарзини хаспўшлаш учун гапираётганда миллиард ўрнига “триллион” деб бепарво хато қилиши ўзбек ҳукуматининг халқ тақдирига қай даражада эътиборсиз эканлигини кўрсатади.
Хабар (minecofinuz 03.06.2025й): 2025 йил 1-чоракда Давлат бюджети даромадлари 63,9 трлн. сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 21,5%га кўп.
Изоҳ: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган ҳисоботга кўра, бюджет даромадларининг юқори ўсиши ҚҚС (+33,3%), акциз (+29,7%), фойда солиғи (+21,6%) ва даромад солиғи (+20,8%) тушумлари ҳисобига тўғри келган. Бошқача айтганда, мусулмон халқимиз ва маҳаллий тадбиркорлар солиқ тўляпти, иқтисодий база кенгайяпти. Бироқ бунинг муқобилида ҳукуматга яқин монополист компаниялар, “инвестор” деб аталаётган очкўз хорижий ширкатлардан тушаётган солиқлар ўсмаган. Масалан, Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан тушумларда ўзгариш йўқ. Чунки ўзбек режими уларга жуда катта солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берганди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳақда шундай дейди: “2022 йилдан бери конларимиз қўшқўллаб топширилган “хусусий” ва чўнтак компанияларга табиий газ бўйича солиқ ставкалари 3, нефть ва газ конденсати учун 2 баравар пасайтирилди… Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари қарийб 2 трлн.сўмга қисқариб кетган. Бу фақат бухгалтерия йўқотиши холос. Иқтисодий йўқотиш каррасига кўп. Ёки бўлмасам, Президент ёки ҳукумат қарорлари бўйича имтиёз олганлар мол-мулк солиғи амалдаги ставкасини 1%и миқдорида ёки бўлмасам, 0,015% миқдорида тўлашмоқда. Қолганлар эса 1,5%. Шу инсофданми? Қани бу ерда адолатли ҳақиқат?” Ҳа, булар ўринли танқид ва эътирозлардир. Ўзбек режими бюджетни тўлдиришдек оғир юкни ўз халқи гарданига ташлаётган бир пайтда, ҳукуматга яқин компаниялар имтиёзлар ичида “чўмилишмоқда”. Чунки юртимизда капиталистик иқтисод низоми татбиқ қилиняпти. Бу низомда солиқ юки асосан халқ бўйнига бўлади, бойлар деярли солиқ тўлашмайди. Исломда эса солиқ фақат шариат рухсат берган ўринларда ва қурби етган одамлардан олинади. Ҳозиргидек ношаръий солиқлар ундириш асло жоиз эмас. Шунингдек, хорижий компанияларга ҳам ҳеч қандай имтиёзлар берилмайди.
Хабар (OPER_UZ 05.06.2025й): Муфтий бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳожилар футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳақига дуо қилишди.
Изоҳ: Мана шу ҳолат ҳам муфтий ва диний идоранинг Ислом Уммати ва унинг муаммоларидан нақадар узоқлашиб кетганига яна бир ёрқин далил бўлди. Бугун Ғазода мусулмонлар дунё кўз ўнгида аёвсиз қирғинбарот қилинаётган, устиларига тушаётган бомбалар таналарини парча-парча қилиб юбораётган, қонлари дарё бўлиб оқизилаётган бир вақтда, бу сарой муллалари уларнинг ҳаққига лоақал дуо қилишга ҳам ярамай қолишди. Аксига олиб, худди уларнинг устидан кулгандек, футболдаги ғалабани дуо қилиб сўрашяпти! Ҳолбуки, футбол бир ўйин эканидан ташқари, бугун у мусулмон ёшларни ўз Исломини ўрганиш ва унга амал қилишдан чалғитиш ва умматни бир-биридан айириш воситасига айлантирилгани ҳар қандай ақли расо одамга аён! Бошқача айтганда, ўзбек режими бу ва бошқа спорт турларидан ўзининг сиёсий инқирозидан халқни чалғитиш, айниқса ёшларни арзон курашлар, ўткинчи мақсадлар ортидан овора қилиш йўлида фойдаланишга зўр бериб уринмоқда. Эй сарой муллалари, Фаластин, Ғазо ва Ақсо, Шарқий Туркистон, Судан, Яман… Бу юртларда ҳам мусулмонлар яшамоқда! Улар ҳозир шунақанги ҳимоясиз ва ёрдамсиз аҳволдаларки, буни сўз билан таърифлашнинг иложи йўқ. Аллоҳ сизлардан ана шу мазлум биродарларимиз ҳақида сўраганда нима деб жавоб берасиз?! Футбол ўйинида ютиш муҳимроқ эди, дейсизми?! Ҳайф сизларга илм, ҳайф сизларга меҳроб! Сизларга Росулуллоҳ ﷺнинг меросхўрлари бўлишингиз, У кишининг суннатларини қаттиқ ушлашингиз вожиб эди! Ислом Уммати манфаатлари қўриқчиси, унинг бошини бирлаштирувчи ва тўғри йўналиш берувчи маёқ бўлишингиз лозим эди! Бироқ минг афсуски, сизлар кофир мустамлакачилар ва уларга малайлик қилаётган ҳукмдорлар тарафига ўтиб олгансиз. Буни исботлашга ҳеч қандай ҳожат қолмади. Чунки сизларнинг сўзларингиз ва амалларингизни ўзи бунга далолат қилиб турибди. Ўзбекистондаги мусулмон халқимизга ҳам сизнинг қанчалик тубанлашиб кетганингиз фош бўлиб улгурди. Агар Аллоҳга тавба қилиб, яна соф Ислом йўлига, мусулмонлар уйғонишига хизмат қилишга қайтмасангиз, дунё ва Охиратдаги аҳволингиз жуда аянчли бўлади!
Хабар (kun.uz 07.06.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни "Al Mirqab Capital" компанияси бошқаруви раиси Ҳамад бин Жассим Ол Соний ва "Blackrock" инвестиция компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесидан иборат хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, давлат-хусусий шерикликда йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, газ ва электр тармоқлари, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш каби масалалар кўриб чиқилган. BlackRock Американинг дунёдаги энг йирик халқаро инвестиция компанияларидан бири бўлиб, у тахминан 10,5 триллион АҚШ доллари миқдоридаги активларни бошқаради. Қатарнинг “Al Mirqab Capital” компанияси эса АҚШ, Европа ва Яқин Шарқда For Seasons, The Ritz Carlton ва бошқа брендлардаги 20 та йирик меҳмонхона эгасидир. Компания активлари қиймати 8 млрд доллардан зиёдни ташкил этади. Маълумки, АҚШ президенти Трамп 14 май куни Қатар билан 1,2 триллион долларлик шартнома имзолади. Қатар Бош вазири Ал Таний: “Сўнгги ўн йил ичида Қатар терроризмга қарши кураш, Афғонистондан эвакуация қилиш каби муҳим вазиятларда АҚШни доимо қўллаб-қувватлаган. Қатар ҳар доим АҚШга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга интилади, чунки биз бу дўстлик иккала мамлакат учун ҳам ўзаро манфаатли бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз”, – деди. Демак, “Al Mirqab Capital” ҳам, “Blackrock” каби Америка манфаатларига хизмат қилувчи компания бўлиб, бу каби компаниялар Американинг мустамлака қилиш қуроли сифатида Ўзбекистон халқининг манфаатларини эмас, балки фақат ўз манфаатларини кўзлаб ҳамкорлик қилади. BlackRock раҳбари Ларри Финк “Биз ҳукуматлар билан Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳамкорлик қиламиз” деган эди. Ўзбек режими эса, Американинг талон-тарож қилиш мақсадида улкан табиий бойликларимизга кириб келишини “бизга ёрдам бермоқчи” дея халқни алдамоқда. Токи, Халифалик тикланмас экан, бойликларимиз Ғазо аҳлини бомбалаётган яҳуд вужудининг ҳомийси бўлмиш Америка каби кофир давлатлар қўлига ўтиб кетаверади.
Хабар (daryo.uz 07.06.2025й): Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили банклардан кредит олган жисмоний шахслар сони 4,7 млн кишини ташкил этган. Бу 2023 йилдагидан 18 фоизга кўп.
Изоҳ: Марказий банк шарҳида айтилишича, 2024 йил якунида ҳар минг кишига банклар олдида қарз мажбурияти мавжуд 224 нафар меҳнатга лаёқатли ёшдаги доимий аҳоли тўғри келиб, 2023 йилга нисбатан 31 кишига ортган. Таққослаш учун, 2020 йил бошида ҳар минг кишидан 100 нафардан кўпроғида банкдан қарз бор эди. Эътибор беринг, ҳатто коронавирус пандемияси даврида ҳам банкдан қарзи бўлганлар бунчалик кўп бўлмаган! Демак, атиги беш йилда халқимизнинг турмуш даражаси фақат ёмонлашиб борган. Чунки одамлар ўз эҳтиёжларини ўзлари мустақил қондириш имкониятлари тезлик билан қисқариб боряпти. Ўзбекистондаги ишсизлик, инфляция, юқори нархлар, аҳоли даромадларининг пасайиб кетаётгани мусулмон халқимизни янада кўпроқ риболи қарз олишга мажбур қилмоқда. Бу давлатга қарам бўлишни англатади. Давлатга қарам бўлган халқни эса бошқариш осонлашади. Бундан ташқари, Марказий банк аҳоли қарзини қайтара олмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келишидан хавотир билдирган. Жумладан, 2024 йилда аҳолининг умумий қарз юки, яъни ойлик даромадига нисбатан кредит миқдори ўртача 34 фоизни ташкил этди. Банкдан қарз олганларнинг кўпчилиги ойлигининг ярмини кредит тўлашга сарфламоқда. Мазкур тоифадаги одамлар қарзлари умумий кредитларнинг 40 фоизига тенг. Бу жуда катта кўрсаткич. Дарҳақиқат, бу риболи кредит деган нарса халқимиз бошига улкан бало бўляпти. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, одамларнинг умри қарз тўлаш билан ўтяпти. Ислом қонунлари билан бошқариладиган давлатда судхўрлик билан шуғулланишга асло йўл қўйилмайди. Чунки Аллоҳ рибони ҳаром қилган. Одамлар қарзга эҳтиёж сезсалар, давлат фоизсиз ва қурби етганда қайтариш шарти билан қарз беради. Ҳеч кимга унинг тоқатидан ортиқ нарса юкланмайди. Шунингдек, мусулмонларнинг турмуш даражаси Исломдаги иқтисод низоми татбиқи натижасида фақат юксалиб боради. Бир сўз билан айтганда, иқтисодий фаровонликка фақат Ислом қонунларини татбиқ қилиш билан эришиш мумкин холос.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ
09.06.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми