Made in Uzbekistan: АҚШ билан савдо ортида асосан қайси томоннинг манфаати устувор?
Made in Uzbekistan: АҚШ билан савдо ортида асосан қайси томоннинг манфаати устувор?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) делегациясининг АҚШга амалга оширган ташрифи чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш бўйича бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ташриф доирасида Нью-Йоркда бўлиб ўтган Texworld NYC, Apparel Sourcing USA ва Home Textiles Sourcing Expo каби нуфузли халқаро кўргазмаларда 25 та ўзбек тўқимачилик компанияси “Made in Uzbekistan” бренди остида иштирок этди. Шунингдек, АҚШнинг етакчи компаниялари ва ишлаб чиқарувчи уюшмалари билан музокаралар ўтказилиб, савдо шартлари, сорсинг механизми, Amazon ва Walmart каби йирик чакана савдо тармоқларига чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди. Америка бозори талабларига мос сертификатлаш ва қадоқлаш бўйича қўшма семинарлар ташкил этишга келишилди. Шунингдек, GSM-102 дастури доирасида АҚШдан пахта импорти ва “Made from U.S. Cotton” лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди. (dunyo.info)
Албатта, АҚШ бозорига чиқиш ҳар бир ишлаб чиқарувчи учун катта имконият сифатида қаралади. Бу ерда харид қобилияти юқори, брендларга ишонч кучли ва Amazon, Walmart каби оммавий онлайн маркетплейслар орқали кенг аудиторияга етиб бориш мумкин. Ўзбекистон учун бундай бозорда иштирок этиш – экспортни маҳсулот ва бозорлар кесимида диверсификация қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва ташқи савдо балансини яхшилаш имкони демакдир.
Бироқ ушбу йўл манфаатни эмас, балки кўплаб мураккаблик ва таҳдидларни ўз ичига олади:
- Сертификат ва стандартлар: АҚШ бозорида фаолият юритишни истаган ишлаб чиқарувчилардан саноат, экологик ва ахлоқий стандартларга жавоб берадиган сертификатлар талаб этилади. Бу талаблар кичик ва ўрта бизнес учун оғир молиявий юк бўлиши мумкин. Масалан, тўқимачилик соҳасида кенг тарқалган OEKO-TEX® Standard 100 сертификати маҳсулот таркибини халқаро лабораторияларда таҳлил қилишни, тестдан ўтказишни ва ҳар йили сертификатни янгилаб туришни талаб қилади. Бу эса каттагина харажат ҳамда анча вақт талаб этади. Шундай қилиб, кўплаб маҳаллий корхоналар халқаро бозорда рақобатга киришишда жиддий қийинчиликка дуч келади.
- Сорсинг (сорсинг – йирик халқаро компанияларнинг ишлаб чиқаришни арзон ва стратегик жойларда ташкил этиши) сиёсати: Кўпгина музокараларда АҚШ томони ўз ишлаб чиқаришини арзон ва стратегик жойларга кўчириш, яъни сорсинг модели асосида ёндашмоқда. Бу эса ўзбек ишлаб чиқарувчилари АҚШ брендлари учун арзон ишчи кучи ва хомашё манбасига айланиши мумкинлигини англатади. Масалан, Levi Strauss & Co. компанияси сўнгги йилларда Хитой ва Бангладешдаги ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ниятида, ишлаб чиқаришни арзон ва геостратегик жиҳатдан қулай мамлакатлар қаторида Ўзбекистонга қизиқиш билдирган. Бу, бир тарафдан, иш ўринлари яратилишига ҳисса қўшса-да, иккинчи томондан маҳаллий брендларнинг шаклланиши ва қўшимча қийматли маҳсулотлар ривожига тўсиқ бўлиши мумкин.
- Бренд устуворлиги: Ҳатто маҳсулотлар “Made in Uzbekistan” белгиси билан экспорт қилинса-да, улар аксарият ҳолларда Америка брендлари номи остида бозорга чиқарилади. Бу эса маҳаллий брендлар танилиши ва глобал имиж яратилишига тўсқинлик қилади. Масалан, American Eagle Outfitters ёки юқорида тилга олинган Levi Strauss & Co. каби брендлар маҳсулотларини аслида ўзбек ишлаб чиқарувчилари тайёрлаган бўлиши мумкин, аммо бозорда у маҳсулотлар айнан америка брендлари номи билан сотилади. Натижада “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деган маълумот фонга сурилиб, маҳаллий маҳсулотнинг халқаро даражадаги шуҳрати камаяди.
Демак, Америка Ўзбекистонда ўзининг иқтисодий таъсирини кенгайтириш учун айрим шарт ва механизмларни қўлламоқда. Америка учун Ўзбекистон каби мамлакатлар – арзон ишчи кучи, табиий ресурслар ва стратегик жойлашуви билан муҳим ўта минтақа. Шу боис, у ўзига қулай бўлган шартларни – стандартлар, сертификатлар, сорсинг тизимлари ва бренд устуворлигини ўрнатиб, Ўзбекистонни ўз бозорига интеграция қилишга интилмоқда. Бундан кўзланган мақсадлардан бири – Хитой ва Россия таъсирини камайтириш эканини ҳам унутмаслик лозим.
АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, 2022 йил сентябрида Марказий Осиёда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус ташаббус – Иқтисодий барқарорликни ошириш дастури ишга туширилди. Бу дастур Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушидан сўнг, минтақа давлатларини иқтисодий жиҳатдан янада “мустақил” қилишга қаратилган. (strtrade.com)
Шундай қилиб, Америка каби йирик геосиёсий кучлар билан олиб борилаётган ҳар қандай савдо-иқтисодий ҳамкорлик, одатда, икки томонлама тенг манфаат эмас, балки уларнинг стратегик устунлигига хизмат қилувчи тизимда амалга оширилади. Бундай муносабатларда ташқи кўринишда дўстона ва ҳамкорликка чорловчи шиорлар бўлса-да, улар ортида иқтисодий қарамлик, бозорни назорат қилиш ва сиёсий таъсирни кучайтириш каби мақсадлар яширинган бўлади.
Шу сабабли, ҳар қандай жозибали дипломатик муросалар ёки очкўз компанияларга аталган “тантанали” таклифларга алданмаслик керак. Ўзбекистон ва унга ўхшаш Ислом юртлари, токи улар ўз табиий бойликлари, иқтисодий сиёсатлари ва ташқи алоқаларини Халифалик остидаги мустақил исломий бошқарув тизими асосида юритмас экан, мустамлакачиликнинг турли шаклларидан, айниқса иқтисодий ва маданий таъсирларидан умуман қутула олмайди.
Салоҳиддин
09.08.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми