Чўпоннинг ўзи қўйларга душман бўлса, бўрида айб йўқ!

Матбуот баёноти
Чўпоннинг ўзи қўйларга душман бўлса, бўрида айб йўқ!
Хартум вилоятида қизамиққа қарши эмлашдан сўнг уч нафар бола вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш учун текширув бошлаганини маълум қилди. «Sudan Tribune» хабарига кўра, икки нафар бола эмлаш дозасини олгандан сўнг бир соат ичида вафот этган, учинчи бола эса Умму Дўрмондаги «ал-Балк» шифохонасида тўққиз кун давомида ёрдам кўрсатилганидан кейин ҳаётдан кўз юмган. (Sudan Tribune, 2025 йил 5 август).
Кошки, шундай ҳолат биринчи марта содир бўлганида эди… Бироқ, афсуски, бу охиргиси ҳам эмас, чунки болаларнинг эмлаш ортидан вафот этиши илк бор кузатилаётгани йўқ. Нима содир бўлаётганини аниқлаш ва ушбу заҳарнинг фарзандларимиз учун хавфини текшириш ўрнига, эшиклар ланг очиб бериляпти. Судан аҳлининг жигарпора фарзандларидан ким ҳалок бўлиши эса, ҳеч кимни қизиқтирмаяпти.
Бу фожиа Соғлиқни сақлаш вазирининг БМТга қарашли Болаларни ҳимоя қилиш ташкилоти «ЮНИСЕФ» минтақавий директори билан учрашуви пайтига тўғри келди. Учрашувда агентликнинг болалар соғлиғига оид фаолиятлари, эмлаш жараёнлари, вакциналарни етказиб бериш ҳамда эпидемияларга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. Вазирнинг таъкидлашича, «ЮНИСЕФ» Жаҳон банки лойиҳалари, халқаро қўллаб-қувватлаш ташаббуслари ва Глобал вакцина альянси доирасида ҳамкорлар ишончини қозонган. Шу саъй-ҳаракатлар натижасида, Суданда лойиҳаларни амалга ошириш учун 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратишга эришилган.
Судан халқи болаларининг тақдири ва улар бошидан кечираётган барча кулфатлар учун масъулият бу ожиз ва бўйсунувчан ҳокимият зиммасидадир. Чунки у дин ва ахлоқдан йироқ, ҳеч қандай инсоний қадриятни эътироф этмайдиган капиталистик ташкилотлар билан ўз фарзандларининг жонлари борасида савдолашмоқда. Зеро, бу ташкилотларнинг ҳар бир қадами фақат ўз манфаатларига қаратилган – ҳатто бу манфаат болаларнинг парчаланган жасадлари эвазига қўлга киритилса ҳам. Бугун Ғазо болалари очликдан ҳалок бўлаётган бир пайтда, бу ташкилотлар бефарқ томошабин сифатида қараб турибди. Илгари ҳам худди шундай фожиалар Шом, Ироқ ва Яманда содир бўлган ва бу рўйхат тугалланмас даражада узун. Қандай қилиб биз қотил ташкилотларга ишона оламиз?! Ахир, улар «инсонпарварлик» ниқоби остида ўз ғаразли режаларини амалга оширмоқда, вакциналарини тажриба сифатида синашда эса ҳимоячиси ва қалқони йўқ инсонлардан фойдаланмоқда. Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ Китобида кофирларни бизнинг душманимиз деб ҳукм қилган экан, қандай қилиб биз уларга ва уларнинг фарзандларимизга қаратилган ишларига ишонишимиз мумкин?!
Мусулмон болаларини бу ожиз тузумлар иштирок этаётган фитналардан ким ҳимоя қилади?! Ким тил бириктирувчиларнинг қўлини кесади?! Ким фарзандларимизнинг келажагини кафолатлаб, уларга яхши ризқ, фаровон ҳаёт, соғлом муҳит ва ёруғ истиқбол яратиб беради?! Албатта, бунга қодир ягона давлат – Халифалик давлатидир. Дарҳақиқат, Халифалик ҳукмронлик қилган пайтларда Амирул мўминин Умар розияллоҳу анҳу Онаси эмизишдан тўхтатган чақалоқнинг йиғисини эшитиб, уни тинчитиш учун туни билан елиб-югурди ва онасига Байтулмолдан нафақа тайинлади. Эртаси тонгда Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганида, у шундай йиғлади-ки, йиғидан қироати ўзгариб, одамлар унинг ҳазрат Умар эканини ажрата олмай қолдилар. Ўшанда у «Эй Умар, ҳолингга вой бўлсин! Сенинг Халифалигинг даврида қанча мусулмон болалари нобуд бўлди!», деган эди.
Сиз мусулмонлар ўз фуқароларига ғамхўрлик қилувчи халифа билан фарзандларингизни душман қўлига топшираётган малай ҳукмдорлар орасида қандай улкан фарқ борлигини энди англаб етгандирсиз?! Шунинг учун ёдда тутинг: фарзлар тожи бўлмиш Халифаликни барпо этиш йўлида ҳаракат қилмагунингизча, Аллоҳ таоло ҳузуридаги жавобгарликдан қутула олмайсиз.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ