| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Исломий бошқарувми ёки…?

Исломий бошқарувми ёки…?

By htadmin
19.08.2025
346
0
Share:

Исломий бошқарувми ёки…?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Исломий бошқарув, Қуръон ва Суннат билан бошқариш, Исломни татбиқ қилиш, Ислом билан ҳукм юритиш каби жумлалар моҳиятан бир маънони англатади. Бундай жумлалардан Аллоҳ нозил қилган Ислом низоми асосида бошқариладиган давлат – Халифалик назарда тутилади. Тўғри, кимлардир Халифаликни назарда тутмай, Ислом ва бошқа низомлар аралашган бошқарувни назарда тутиши ҳам мумкин. Чунки улар Исломга амал қилиш, деганда кўпроқ шахсий масалаларни назарда тутишади. Бироқ гап давлат бошқаруви ҳақида кетганда, Исломда Халифалик низомидан бошқачаси йўқлигини кўрасиз. Кимлар нималарни назарда тутмасин, барибир Исломда бундан бошқачаси йўқ. Ўша кимлардир Исломий бошқарув ҳақида гапирганда ёки хаёлида тасаввур қилганда, демак, улар Исломдаги давлат бошқаруви ҳақида жуда хира ва хато тушунчага эга. Чунки уларнинг тасаввуридаги нарсанинг Исломга алоқаси йўқ.

Мана шундай хато тасаввур туфайли кўпчилик мусулмонлар, хусусан, Марказий Осиёдаги мусулмонларнинг аксари Исломий бошқарув ёки шу мазмундаги жумлаларга рўбарў келганларида, биринчи навбатда, кўз олдиларига Афғонистондаги Толибон бошқаруви келяпти. Яна бошқалари қайсидир араб давлатини тасаввурига келтиради ва ҳоказо. Бироқ гапни чўзмай, қисқа-лўнда айтадиган бўлсак, ҳозирда Ер юзининг бирорта давлатида Исломий бошқарув йўқ. Унга озгина яқин келадигани ҳам йўқ. Бу ана шу давлатлар юритаётган сиёсатда яққол намоён бўлади.

Узоққа бормайлик, ён қўшнимиз Афғонистонда Толибон юритаётган сиёсатни олсак. Тўғри, Толибон ҳокимиятни қўлга олганидан сўнг Исломий шиорларни кўтариб чиқяпти, ҳатто Исломий бошқарувга интиляпти. Албатта, ҳар бир иймон эгаси мусулмон афғон халқи тепасига ўзларидан бўлган мусулмон раҳбарлар келганига хурсанд бўлиши табиий ҳол. Шубҳасиз, биз ҳам бундай қувончга шерикмиз. Бироқ иш ҳокимиятни қўлга олиш билан тугамаслиги шу ерда очиқ кўринади. Американи ҳарбий жиҳатдан қақшатқич мағлубиятга учратиб, бурнини ерга ишқаб, юртдан қувиб солгач, Толибондаги мужоҳид биродарларимиз олдида юртни қандай бошқариш масаласи кўндаланг бўлди. Гарчи уларда Исломга интилиш ва жиҳодий руҳ жуда кучли бўлса-да, Исломий бошқарув ҳақидаги тасаввурларида хатолик ва хираликлар бўлгани учун Исломни тўғри татбиқ қила олмаяптилар. Улар Исломни қандай тасаввур қилсалар, шуни ҳаётга татбиқ қилишга интиляптилар ёки ҳозир вазият кўтармайди, деган сабаб билан татбиқни ортга сурмоқдалар. Уларнинг тасаввуридаги “Ислом” эса, жуда умумий бўлиб, воқелик, ғайриисломий тузумлар ва халқаро тартиботдан таъсирланишга учраган. Шунинг учун бу ўриндаги масала инсон омилига бориб тақаляпти, Исломнинг ўзига эмас. Яъни кимлардир Толибон Ислом билан бошқаряпти, деганда Толибоннинг Исломийга ўхшаб кўринган бошқарувини назарда тутяпти. Бироқ аслида ҳақиқий, соф Ислом билан ҳукм юритишнинг воқеси бошқача бўлади, Толибон татбиқ қилаётгандек эмас. Тўғри, у Исломдаги баъзи ҳукмларни яхши, баъзиларини камчилик билан татбиқ қиляпти. Бироқ, масалан, иқтисодда Исломдаги иқтисод низомини, таълимда Исломий таълим манҳажини тўлиқ жорий қилгани йўқ. Ёки ташқи сиёсатда бошқа халқ ва умматлар билан тўлиқ Исломга таяниб алоқа қилмаяпти. Шунингдек, афтидан Толибонда ҳам бошқа Исломий жамоалар сингари Исломни тадрижийлик, яъни секин-асталик билан татбиқ қилиш керак, деган хато тушунча ҳам борга ўхшайди. Ва энг асосийси, Толибон эълон қилган “Афғонистон Ислом амирлиги” деган номнинг ўзи ҳам уни миллий давлат эканлигига далолат қилади. Исломда эса миллий давлатга умуман ўрин йўқ, давлат деганда фақат Ислом Давлати ёки Халифалик назарда тутилади… Бундай мулоҳазани узоқ давом эттириш мумкин, бироқ шуни ўзи кифоя қилади, деган умиддаман.

Бироқ бундай мулоҳаза билан мен Толибондаги мусулмон биродарларимизга қарши чиқиш, уларга маломат ёғдиришни қасд қилмадим. Йўқ, асло ундай эмас. Мен шунчаки воқеликни ёритиш ва мусулмонларни чалғитаётган ишларга бироз ойдинлик киритишни ният қилганман. Зеро, ҳеч шубҳа йўқки, Толибон жамоати Марказий Осиёдаги мусулмон халқлар учун, уларнинг устидан зулму зўравонлик билан ҳукм юритаётган анави золим режимлардан кўра анча яқиндир! Чунки энг камида Толибон Исломни даъво қиляпти, режимлар эса Ғарбнинг ахлат демократиясини мусулмон халқларга тиқиштиришга уриняпти. Аллоҳдан Толибондаги мужоҳид биродарларимизни Исломни татбиқ қилишдаги хато-камчиликларидан фориғ бўлиб, уни мукаммал ва гўзал татбиқ даражасига олиб чиқишларига муваффақ қилишини сўраб дуо қиламиз.

Бугун мусулмонлар қайсидир Исломий юртлардаги бошқарувни Исломий деб ўйлаётганларининг сабаби бироз ёришди, деган умиддаман. Буни тўлиқ тасаввур қилиб, ҳақиқий Исломий бошқарув қандай бўлишини эса, ишончли манбаларни ўқиб-ўрганиб билиш лозим бўлади. Чунки, юқорида айтилганидек, бугун бирорта давлатда соф Исломий бошқарув мавжуд эмас, Халифалик тузуми йўқ. Воқеда йўқ экан, Исломий ҳаёт ва бошқарув ҳақида ўқиб-ўрганиш орқали тасаввур ҳосил қилишдан бошқа йўл қолмайди. Бунда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ислом низоми, хусусан, иқтисод, таълим, ҳарбий сиёсат, ижтимо (эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар), ташқи сиёсат, жазолар низомига оид фикр, раъй ва аҳкомлари батафсил баён қилинган китоблари, мақолалари, савол-жавоблари ва бошқа материаллари мусулмонлар учун ишончли ёрдамчи бўла олади.

Зеро, мусулмонлар ўз динлари ҳақидаги тасаввурни қайсидир давлатлар бошқарувидан олмасликлари керак. Балки фақат Ислом аҳкомларидан олсинлар. Мана шунда ҳақиқий Ислом қандай бўлиши ҳақида тўғри тасаввур эгасига айланадилар. Мана шунда Ислом ва мусулмонларга ғайирлиги бор кимсалар томонидан тарқатилаётган Исломга мутлақо алоқаси йўқ стереотиплар, адаштирувчи фикрлардан омонда бўладилар. Энг асосийси, соф Исломий ҳаёт ва бошқарувнинг нақадар гўзаллиги ва мукаммаллигини тушуниб, уни татбиқ қилишга бўлган интилиш ва ғайратлари янада кучаяди!

Форуқ

20.08.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsИсломий бошқарувми ёки…?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир муборак Ақсо масжидидан Уммат армияларини Пайғамбаримиз ﷺнинг шаънини ҳимоя қилишга даъват қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти «Эй онгли ёшлар» кампаниясини бошлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё осмонида икки соя: Адамс ва Ван И сафари нимадан дарак?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/