Бу қадар шафқатсизликнинг сабаби нима?
Бу қадар шафқатсизликнинг сабаби нима?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Сўнги йилларда жамиятимизда ота-оналарнинг фарзандларига нисбатан шавқатсиз муносабатлари, ҳаттоки ўлдириш ҳолатлари ҳам, афсуски, учрамоқда. Масалан, Жиззах вилоятида ота ўз болаларини ҳақоратлаб, аёвсиз калтаклагани видеога тушгани ижтимоий тармоқларда тарқалди. Аввалроқ Фарғона шаҳрида яшовчи она TikTok жонли эфирида фарзандини калтаклагани ошкор бўлган эди.
Хабарларга кўра, болаларга нисбатан бундай ноинсоний муносабатлар кўпинча эр-хотин ўртасидаги низолар оқибатида юзага келмоқда. Масалан, эр хотинига бўлган ғазабини фарзандлари орқали чиқаради. Хотин эса эридан хафа бўлганида аламини фарзандларидан олади. Натижада, ёш ва бегубор болалар нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам мажруҳ бўлиб қолади. Халқимиз етим ва муҳтож болаларни ҳам қарамоғига олиб, ўз фарзандлари каби асраб-авайлаб келгани бизга тарихдан маълум. Иккинчи жаҳон уруши йилларида юртимизга эвакуация қилинган минглаб етим болаларни халқимиз ўз фарзандларидан кам қилмай тарбиялаган. Афсуски, бугунги кунда ана шундай халқнинг авлодлари ўз фарзандларига нисбатан меҳр кўрсатишда оқсаётгани кузатилмоқда. Нега бундай ҳолат юзага келяпти ва унинг ечими нима?
Ўзбекистон ҳукумати вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш мақсадида қатор қарор ва қонунлар қабул қилди, ижтимоий агентликлар ташкил этди, ордер бериш тизимини жорий қилди. Бироқ бу чораларни таҳлил этилганда, улар муаммонинг илдизини йўқотишга эмас, оқибатига қарши курашга қаратилгани кўринади. Шундай шароитда эса савол туғилади: аслида нима қилиш лозим?
Aввалo, жамиятимиздаги бу иллатнинг илдизини аниқлаш зарур. Фақат шундагина муаммони тўлиқ ҳал қилиш мумкин бўлади. Хўш, муаммонинг илдизи қаерда? Бу саволга жавобни эса бугунги кунда амал қилаётган тузум ва унинг асосидан излаш зарур. Чунки жамиятда инсонларнинг тушунчалари ва ҳаёт тарзини шакллантиришда татбиқ қилинаётган тузумнинг ўрни жуда муҳим.
Ҳар қандай жамиятдаги муаммолар ўша халқнинг устидан ҳукмронлик қилаётган ҳазорат, яъни дунёқарашдан келиб чиқади. Бугунги кунда мусулмонларга Ғарб дунёқарашини мажбурлаб сингдириш ҳаракатлари изчил давом этмоқда. Ғарб дунёқараши ҳаётни тасвирлашда ҳам, бахт ҳақидаги тушунчасида ҳам исломий дунёқарашга мутлақо зиддир.
Ҳозирда ҳётимизга татбиқ этилаётган капиталистик демократия тузумида асосий ғоя динни ҳаётдан ажратишга қаратилган. Ундан аввал эса 70 йил давомида динни бутунлай инкор этувчи социалистик тузум зулм йўли билан одамлар онггига сингдирилди. Ҳар икки тузумда ҳам дин омили жамиятдан четга сурилди. Соддароқ айтганда, инсонлар ўзаро муносабатларида динни асос қилиб олмайдилар. Бу эса инсонлар ўртасидаги муносабатлардан меҳр-шафқат, раҳмдиллик, ҳурмат ва иззат каби туйғулар йўқ бўлишини англатади.
Ғарб дунёқараши “дин ҳаётга аралашмасин, Аллоҳ инсонларнинг оилавий муносабатлари ёки бошқа ишларига қўшилмасин, балки одамлар ўз хоҳишига кўра яшасин” деган ақидага асосланган. Улар учун ҳаёт тасвири моддий манфаатгагина қаратилган. Инсонни инсонга боғлайдиган нарса фақат манфаат деб қаралади. Шу боис инсон ҳаётидаги барча руҳий, инсоний ва ахлоқий қийматлар ўрнини ягона моддий манфаат эгаллаю олган. Бахт эса имкони борича тананинг лаззат олиши ва бу лаззатни таъминлайдиган воситаларга эгалик қилишда деб тушунилади.
Бундай дунёқараш ҳукмрон бўлган жамиятда зўравонлик, ҳасад ва адоватнинг авж олиши, меҳр-оқибатнинг йўқолиши, оилаларнинг парчаланиши ва ахлоқнинг тунтароқ ҳолатга келиши табиий оқибатга айланади.
Ўзаро муносабат деганда жамиятдаги барча муносабатлар, жумладан, ота-оналарнинг фарзандлари билан алоқалари ҳам назарда тутилади. Демак, инсондаги энг яхши сифатларнинг намоён бўлиши Ислом билан чамбарчас боғлиқ. Агар жамият Исломий қадриятлардан айри ҳолда шакллантирилса, ўзаро муносабатларнинг тубан аҳволга тушиши табиий ҳолдир. Бугун ота-оналарнинг фарзандларига муносабатида шу тубанликни кузатиш мумкин.
Бу фақат Ўзбекистонгагина хос ҳолат эмас, балки бутун дунёда кенг тарқалган муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 40 миллион бола турли зўравонликка дучор бўлади. Турли мамлакатларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болаларга шафқатсиз муносабатда бўлувчиларнинг атиги 10 фоизи руҳий носоғлом инсонлардир. БМТ маълумотларига кўра эса ҳар йили тахминан 2 миллион, яъни 14 ёшгача бўлган бола ота-оналарнинг зулмига дучор бўлади. Уларнинг ҳар ўнинчиси ҳалок бўлади, яна тахминан 2000 нафар бола ўз жонига қасд қилади.
Юқоридаги мисоллардан кўринадики, муаммонинг илдизи капиталистик демократия дунёқараши ва тузумига бориб тақалади. Шунинг учун муаммонинг ечимини топишда тарихга мурожаат қилиш ва ҳақиқий адолат манбаи бўлган Ислом дунёқарашини ўрганиш зарур. Ислом нозил бўлган даврда Макка араблари орасида қиз фарзандларни тириклай кўмиш одати мавжуд эди. Ислом келиши билан бу одатга барҳам берилди, қиз фарзандлар ҳурмат ва муҳаббат билан тарбиялана бошлади. Ислом аёллар ва болаларга бўлган муносабатни тубдан ислоҳ этди. Бир сўз билан айтганда, Ислом оилавий зўравонлик ва фарзандларга нисбатан шафқатсизликка барҳам берди.
Бугун ҳам оилавий зўравонлик Ғарб дунёқараши таъсири остида ортиб бормоқда. Шунинг учун инсоният бу муаммониниг ечимида ҳам сўзсиз Исломга муҳтож. Аммо Исломни шахсий масалалар доирасида эмас, ҳаётнинг барча соҳасига ечим берувчи бир бутун тузум сифатида қабул қилиш зарур. Ана шундагина инсонлар орасида меҳр-шавқат, иззат-икром туйғулари шаклланади, жумладан, оилавий зўравонликлар ҳам барҳам топади. Исломни ҳаёт йўли сифатида қабул қилган инсон Аллоҳни танийди, Унинг назоратини доимий ҳис қилади ва бировларга зулм қилишдан тийилади.
Таъкидлаш лозимки, гендер тенглиги каби жамиятга сингдирилаётган Ғарб ғоялари ҳам оилавий муносабатларга сезиларли таъсир қиляпти. Агар аёллик ва оналик вазифаси каби Исломий қадриятлар жамиятдан узоқлаштирилса, оилавий муносабатларда муаммолар пайдо бўлиши табиий. Шу йўсинда, оилавий зўравонликка барҳам бериш нафақат ота-оналарнинг шахсий масъулияти, балки бутун жамиятдаги маънавий, ҳуқуқий ва ижтимоий тизимларни Ислом асосида қайта шакллантиришни талаб қиладиган кенг жараёндир.
Исломга қайтиш орқали нафақат оилавий зўравонликка барҳам берилади, балки жамиятнинг маънавий мустаҳкамлиги, инсонлар орасидаги ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тикланади. Ҳар бир оила ўз фарзандларидан ташқари, келажак авлодлар учун ҳам соғлом ахлоқий муҳит яратади. Оилавий муносабатлардаги меҳр, раҳм-шафқат ва иззат-икром орқали жамият ҳам олий қадриятлар узра барқарор шаклланади. Аллоҳ таоло дейди:
فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا
– “Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррар”. (Тоҳа:123-124)
Салоҳиддин
07.09.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми