| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Устозлар, мусулмон фарзандлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

Устозлар, мусулмон фарзандлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

By htadmin
28.11.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Устозлар, мусулмон фарзандлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

Ёшлигимдан онажонимга ҳавас қилиб катта бўлсам устоз бўламан, шириндан – ширин  болаларга бор меҳрим ва билимимни бериб тарбиялайман деб ният қилганман. Шу мақсадда аввал педагогикага ихтисослашган лицейни, кейин Педагогика институтини тамомладим. Ушбу ўкув юртларида биз талабаларга ўқитувчи бўлиш жуда масъулиятли вазифа эканлиги, келажак авлоднинг қай даражада билимли ва жамият юксалишида яроқли кадр бўлиши айнан биз ўқитувчиларга боғликлиги, ўқитувчининг хатоси бир инсон боласининг ҳаётини барбод килиши мумкинлиги қайта – қайта уқтирилар эди.

Онажоним ҳам "Яхши ўқитувчи бўлиш учун болаларни жон дилидан яхши кўриш керак. Синфда нечта ўкувчи бўлса ҳар бирини характерини ўрганиб ўзига яраша муомила қилиш керак. Болалар жуда таъсирчан бўлишади болам. Уларни гўё гулни парвариш қилгандек парваришлаш керак. Шунда ширин ифорларидан баҳраманд бўла оласан. Уларнинг қалблари гўё оппоқ қогоз кабидир. Унга кандай сатрларни битиш биз ўқитувчиларнинг ихтиёримизда. Шу билан бирга бу дунё ва Охиратдаги жавобгарлик ҳам бизнинг гарданимиздадир" – деб менга маслаҳатлар берар эдилар.

Ва ниҳоят ўқишни битириб маҳалламиздаги мактабга бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишга кирдим. Биринчи бор дарсга кирган кунимни хеч эсдан чиқара олмайман. Қалбимни кучли ҳаяжон қамраб олганди ўшанда. Эндигина мактаб остонасига қадам қўйган 1 – “В” синфини менга беришди. Одатда ўқув йилининг биринчи куни "Мустақиллик" мавзусида дарс ўтилади. Биз ўқитувчилардан болаларга мустақиллик ҳақида, ватан ҳақида, юртимиз эришаётган ютуқлар ҳақида гапириш талаб қилинади. Мен ҳам эшитавериб ёд бўлиб кетган жумлаларни бирин – кетин айтиб ўтдим-у сабрим чидамай ҳар бир ўкувчи билан танишишга урундим. Бирин – кетин навбати билан уларни сухбатга тортдим. Уларни беғубор чеҳралари, хали ўрганиб улгурмаган муҳит таъсирида бироз ҳадик ва ҳаяжон билан гапиришлари, мени энди кўриб турган бўлишсада "устоз" деб мурожаат қилишлари, олдиларидаги китобларни катта қизиқиш билан варақлаб, ундаги турфа рангли расмларни завқ билан тамоша қилишларини кўриб онажоним таърифлаганларидек гўзал гулзордаги турфа гулларни ичига тушиб қолгандек хис қилар эдим ўзимни. Уларнинг орасида Таснима исмли бошига оппоқ рўмол ўраб олган бир қиз диққатимни тортди. Бу ширингина қизалоқ бошка болалардан фарқли тарзда қўлларини парта устида қовуштирганча жимгина ўтириб мендан кўзини узмасди. Унинг маюс кўзларида қандайдир қўрқув бор эди гўё. Дарсга киришимиздан олдин кўча эшик олдида директорнинг ўқитувчиларга "Рўмоллилар дарсда ечиб ўтирсин. Эртадан эса кўчадан ечиб келади. Тайинланглар!! Мен хозир кириб хабар оламан!" – деб шанғиллагани ёдимга тушиб бу қўрқувнинг сабаби шу эмасмикан, деб ўйладим. Ним табассум қилиб секин Таснимани ёнига яқин бориб энди гапиришга оғиз жуфтлаган ҳам эдимки, кутилмаганда кичкина қўлчалари билан бошидаги рўмолини маҳкам ушлаб олганча паст овозда, йиғламсираб гапира бошлади – "Устоз мен сизни ҳамма айтганларингизни қиламан, тўпалон қилмайман, “5” бахога ўқийман, кийимларимни озода тутаман, фақат “Рўмолингни еч” – деманг!!” Охирги гапини айтдию паст охангда гапирди ва хўнграб йиғлаб юборди. Мен бу ҳолатдан хайрон бўлиб бироз нима қилишни билмай туриб қолдим. Бошқа болалар ҳам ғала – ғовурни тўхтатиб ҳаммалари бизга қараб қолишди. Таснима эса бошини қўллари устига қўйиб юм-юм йиғлар эди. Кўнглим бўшаб кўзимга ёш келди. Қизалоқни аста ўрнидан тургизиб тиззаларимни ерга қўйганча бағримга босдим. "Бўлди, йиғлама асалим. Мен рўмолингни еч демайман. Нега бошқа ўртоқларинг каби китобларни очиб кўрмаяпсан? Шуни айтиш учун келгандим ёнингга қизим" – деб, уни юпатишга уриндим. Шундагина у бироз тинчланиб йиғидан тўхтади. Уни жойига ўтқазиб "Алифбе" китобини очиб олдига қўйдим ва жойимга бориб ўтирдим. Шу пайт эшик очилиб синфга директоримиз Гавҳар опа кириб келди. Қўлидаги рўйхатга қараганича: "Каримбердиева Муслиманинг синглиси сени синфингда экан Каримбердиева Таснима бугун келдими?!”. Мен Гавҳар опанинг нима ниятда кирганини фаҳмладиму устимдан бир челак муздек сув қуйгандек сесканиб кетдим. Жавоб беришга ҳам улгурмасимдан болаларга кўз югуртириб Таснимани кўриб шанғиллаганича ёнига қараб кетди. Мен эса қизчадан ташвишланганча ортидан югурдим.

Эндигина йиғидан тўхтаб китоб варақлаб ўтирган Таснимани ёнига келдию бор овози билан бақира кетди. "Хой, менга қара, сен ҳам опангга ўхшаб мана бу “матоҳ”ни ўраб келдингми бошингга!!!" – дея, қизалоқнинг бошидаги рўмолни қахр, ғазаб билан ечишга уринди. Қиз бечора жажжи қўлчалари билан рўмолини  махкам ушлаганича хўнграб йиғлаб, қаттиқ қаршилик кўрсатарди. Мен ношуд эса нима қиларимни билмай "Гавҳар опа мен ўзим секин тушунтираман. Хали айтмаган эдим, тушунтирсам ечади!" – дея олдим холос. Гавҳар опа эса баттар жазавага тушиб, баланд овозда "Ечмайди! Бу осонликча ечмайди! Бети қотиб кетган буларни! Опаси ҳам шу, ана турибди эшикни тагида! Етмаганига мана бу зинқарчасини ҳам ўрантириб қўйибди отаси! Мана шуларни орқасидан тинчлик йўқ бу мактабда! Эээ рўмолларинг билан қўшмозор бўлларинг! Сувилонлар…!”. Оғзидан чиқаётган гапларга илон ҳам пўст ташлайдиган Гавҳар опа шу кезда инсонлигини ҳам, аёллигини ҳам, оналигини ҳам, айниқса келажак авлодни тарбиялаш масъулиятини ўз бўйнига олган, ўқитувчи эканлигини унутаёзган эди. Уни дахшатли ҳамласининг қурбони бўлаётган бир кичкинагина мурғак қизалоқ эмас, балки қандайдир оғир гуноҳ устида қўлга олинган бир жиноятчи эди гўё. Бечора Тасниманинг “тош”ни ҳам эритиб юборадиган йиғиси бу инсон қиёфасидаги бераҳм маҳлуққа айланиб улгурган, қалби тошданда қаттиқ директорнинг парвоига ҳам келмас эди. У Таснимага "Эйй зинқарча, эртага мана бу бошингдаги латтани кўрмай! Милицияга бериб юбораман, ана опангни ҳам Огохлантирдим, тушундингми? Тушундингми, деяпман сенга?" – деб ўшқирарди. Қизалоқ эса жавоб ўрнига қўллари билан юзини беркитганча юм – юм йиғларди. Бошка болалар эса нима учун бундай бўлаётганлигини тушуна олмай, қўрқувдан жимгина ўтиришар эди.

Ва ниҳоят Гавҳар опа менга юзланиб "Эртага бунингни рўмолини кўрмай!" – дедию, жахл билан эшик томонга тез-тез юриб чиқиб кетди. Мен ҳам ортидан бориб эшикни ёпиб олар эканман, эшик тагида йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Муслимани кўриб юрагим янада эзилиб кетди. Опа эса "Юр мен билан! Шундоқ жонимга тегиб кетдиларинг." – деб қизни қўлидан тортиб силтаганча етаклаб кетди. Мен бечора Таснимани қандай юпатишни ўйлаб жойимга ўтирдим. Ўзимни базўр ушлаб турган эдимки, агар хозир мактабда эмас, уйимизда бўлганимда йиғлаб-йиғлаб кўнглимни бўшатиб олган бўлар эдим.

Болалар ҳам, ҳаммалари қўрққанча менга қараб туришар, гуёки бўлиб ўтган воқеани, Тасниманинг айби нима эканлигини тушунтириб беришимни хоҳлашаётгандек эдилар. Таснима эса  бир қопағон итдан қочиб қутулган одамдек қўлларини парта устидаги қўлларига бошини қўйиб олганча, қисқа – қисқа нафас олиб йиғлаб ўтирар эди.

Афсус. Менинг мактабдаги биринчи иш куним бу таҳлитда, ўзимни ҳам, ўқувчиларимни ҳам дили хуфтон бўлган ҳолатда ўтганига жуда ачиниб кетдим. Мен бу кунни бир неча йил кутиб, не-не орзу-хаваслар билан, қалбимда бир сурур ва қувонч, шу билан бир вақтда катта бир масъулият билан бошламоқчи эдим. Афсуски ҳаммаси мен ўйлагандек бўлмади. Биринчи иш кунимни бундай нохушлик билан бошланиши мени қаттиқ қайғуга солди. Бегуноҳ, мурғак чеҳрали болажонларимни олдида, айниқса Тасниманинг олдида ўзимни қаттиқ гуноҳкордек хис қилдим… (давоми бор)

Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

30.09.2015й.

Tagsфарзандлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Байрутдаги портлаш мамлакат миқёсидаги фалокатдир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустафо Камол билан Ибн Салмон Умматга хиёнат қилишган жиҳатдагина бир-биридан фарқ қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди кризисга ботиб, ўргимчак тўридан ҳам заиф аҳволга етди!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/