Ақаба жараёни – ўғирланган тарих ва Исломий уйғонишга қарши қўйилган лойиҳа

Ақаба жараёни – ўғирланган тарих ва Исломий уйғонишга қарши қўйилган лойиҳа
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италияга ташрифи доирасида “Ақаба жараёни” йиғилишида иштирок этди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
Маълумки, 2025 йил 25-26 август кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон–Иордания олий даражадаги саммити чоғида Президент Шавкат Мирзиёев Иордания қироли Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан 10 йил аввал илгари сурилган “Ақаба жараёни” ташаббусини юқори баҳолаган ҳамда мазкур ташаббус доирасидаги навбатдаги йиғилишлардан бирини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф этган эди.
Бу ташаббус 2015 йили Иордания қироли Абдулла II томонидан илгари сурилган бўлиб, расмий талқинга кўра, унинг мақсади — ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва турли давлатлар ҳамда халқаро шериклар ўртасида тажриба алмашиш орқали “терроризм ва экстремизм”га қарши курашишдир. Учрашувлар мунтазам ўтказилиб, дунёдаги минтақавий хавфсизлик масалаларига бағишланади.
АҚШ, Британия, Франция ва Италия “Ақаба жараёни”нинг асосий иштирокчилари. БМТ, НАТО ва Интерпол эса унинг доимий институционал шерикларидир. Шу боис, жараённинг сиёсий тизгини асосан Америка қўлида эканини англаш қийин эмас.
Аслида, “терроризм ва экстремизм”га қарши кураш шиорини ўйлаб топган ҳам, шу баҳона билан дунёнинг турли нуқталарида ҳарбий-сиёсий таъсирини кенгайтирган ҳам айнан АҚШнинг ўзи. Шу тариқа АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари “Ақаба жараёни”ни Яқин Шарқ, Африка ва бошқа ҳудудларда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ниқоби остида ўз геосиёсий манфаатларини илгари суриш воситаси сифатида қўллаб келади. Бу жараён мулоқот, ахборот алмашинуви ва қўшма ҳаракатлар орқали Ғарбнинг таъсир доирасини кенгайтириш учун қулай платформага айланган.
Ўзбекистоннинг “Ақаба жараёни”га фаол жалб этилиши – ташқаридан “халқаро ҳамкорлик” сифатида кўрсатилса-да, аслида у орқали Америка Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтиришни кўзлайди. Бу эса, геосиёсий жиҳатдан, Россиянинг минтақадаги позицияларига қарши қўйилган навбатдаги қадам сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин.
Шуниси эътиборлики, бугун мустамлакачи давлатлар раҳбар ва сиёсатшунослари Исломни фақат ибодат ва ахлоқ қоидалари йиғиндиси деб билишмайди. Улар Ислом ҳам руҳий, ҳам сиёсий идеалогия эканини, у бутун ҳаётни тартибга соладиган мукаммал низом эканини жуда яхши англайдилар. Шу сабабдан улар Ислом тарихини мусулмонлардан ҳам синчковроқ ўрганган – ундаги давлатчилик, етакчилик ва таъсир кучини теран ҳис этганлар.
Бироқ улар ўз сақофий-маърифий дастурлари орқали мусулмонларнинг зеҳнини заҳарлаб, уларни илдизларидан, тарихий ўзлигидан узиб қўйишди. Натижада бугун кўпчилик мусулмонлар “Ақаба жараёни” деб номланган лойиҳа орқали уларга қарши олиб борилаётган мафкуравий курашдан ғафлатда қолишмоқда.
Бу лойиҳага “Ақаба” номи берилгани тасодиф эмас, албатта. Кофирлар яхши билишадики, “Ақаба” номи Ислом давлатининг туғилиши билан боғлиқ. “Ақаба” сўзи СИЙРАТ билан таниш ҳар бир мусулмон учун икки буюк байъатни эслатади. Биринчиси – милодий 621 йилда, иккинчиси – 622 йилда Макка яқинидаги Мино водийсида, “Ақаба” номли жойда бўлиб ўтган. Биринчи байъатда Ясриб (Мадина)дан келган 12 киши ширк ва фаҳшдан тийилишга байъат берган бўлса, иккинчи байъатда – 75 киши Аллоҳнинг Расули ﷺни ҳимоя қилишга, у кишини ўз жонларидек асрашга қасам ичган эдилар. Ана шу иккинчи байъат Ислом давлатининг сиёсий пойдевори, Исломнинг ҳаётда татбиқ этилиши ва рисолат сифатида дунёга ёйилишининг бошланиши бўлган. Демак, “Ақаба” номи – Ислом давлати барпо бўлиши рамзи бўлиб, “Ақаба байъати” бутун Ислом тарихидаги энг муҳим воқеа бўлган, десак муболаға бўлмайди. Зеро, агар ана шу Давлат барпо бўлмаганида, Марказий Осиё минтақасига Ислом даъвати етиб келиб, бу ердаги халқлар мусулмон бўлармиди?! Балки биз ҳозиргача оташпарастлик динининг зулматларида қолиб кетган бўлармидик… Бироқ Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, айнан Ислом Давлати барпо бўлиши ортидан Исломдек энг буюк неъмат бизгача етиб келди, нафақат биз, балки бутун дунёга ёйилди.
Шунинг учун ҳам кофирлар айнан шу ном орқали бугун мусулмонларнинг тарихини масхара қилмоқдалар. Энг аламлиси, мусулмон юртларининг раҳбарлари ҳам бу фитна лойиҳаларида фаол қатнашмоқдалар. Кофир мустамлакачи давлатлар эса, Аллоҳ хор қилгур Иордания қиролини “Ақаба жараёни”га асос солгани учун олқишламоқдалар – худди Абу Жаҳл Дорун-Надвада Пайғамбаримиз ﷺни ўлдириш режасини илгари сурганида шайтон алайҳиллаъна қувонганидек.
Шундай қилиб, “Ақаба жараёни” деган лойиҳа – мусулмонларнинг душманлари томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши кураш учун ташкил этилган сиёсий фитнадан бошқа нарса эмас. Бу ифлос лойиҳани “Ақаба” деб номлаш ғурурли мусулмон учун ҳақорат бўлса, кофирларнинг Ислом ва мусулмонларга бўлган нафрати ва кибрининг очиқ нишонасидир.
Шунинг учун бундай лойиҳаларда қатнашаётган ҳар бир Исломий юрт ҳукуматларини, хусусан, ўзбек ҳукуматини ҳам Аллоҳнинг олдида юзқаролик ва шармандаликдан қаттиқ огоҳлантирамиз! Мусулмон халқимизга эса, ҳукуматни Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган бундай ишларда хамкорлик қилишдан ҳисобдорлик талаб қилиб, ундан қайтариш вожиб эканлигини эслатамиз!
Салоҳиддин
18.10.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ