“Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

“Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ фуқароларига 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади. Бу президент Мирзиёевнинг 3 ноябрдаги ПФ–203-сонли фармонида кўзда тутилган, деб хабар беради ЎзА.
Фармонда янги чоранинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни, шунингдек, туризмни янада ривожлантириш учун шароит яратиш экани айтилади. Шунингдек, ушбу ҳужжатда Ташқи ишлар вазирлигига АҚШга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштириш бўйича АҚШ билан музокараларни бошлаш буюрилган.
Бу фармон 6 ноябр куни АҚШда бўлиб ўтадиган С5+1 саммити арафасида қабул қилингани тасодиф эмас. Бу ҳужжат ҳар қанча виза талабларини енгиллаштириш бўйича музокаралар учун “дипломатик йўл” сифатида кўрсатилмасин, Тошкентнинг Вашингтонга мойиллик сигнали эканини кўрсатади. Мирзиёев режими бу орқали Трамп администрацияси билан яқинлашиш, АҚШнинг минтақавий сиёсатларида “ишончли шерик” сифатида кўринишни истаяпти.
Дональд Трамп иқтидорга келгач, Америка миграция сиёсати кескин ўзгарди – чегаралар ёпилди, талаблар кучайтирилди, юзлаб ўзбекистонлик фуқаролар ҳам депортация қилинди. Бу ҳолат АҚШнинг “эркин дунё” шиорларига зид равишда амалий сиёсатда манфаат устувор эканини яққол намоён қилди.
Россия ҳам шунга ўхшаш усулдан йиллар давомида фойдаланиб келмоқда. У миграция масаласини сиёсий босим қуролига айлантириб, сиёсий имтиёзлар олиш учун меҳнат муҳожирларини оммавий чиқариб юбориш билан таҳдид қилади ёки уларга қонуний мақом беришни Евросиё иқтисодий иттифоқи каби Москва раҳнамолигидаги лойиҳаларга жалб этишда фойдаланади.
Бугунги кунда АҚШ ҳам худди шу мантиқ билан иш тутмоқда – миграцияни ташқи сиёсий босим воситасига айлантирган ҳолда, ўз манфаатларини илгари сурмоқда. Вашингтон бир тарафдан мусулмон мамлакатлари фуқароларининг киришини чеклайди, уларни чиқариб юбориш билан таҳдид қилади, иккинчи тарафдан эса, шу мамлакатларга ўз фуқароларини бемалол жўнатиш ҳуқуқини олади.
Бу ҳолат Америка ташқи сиёсатининг ҳақиқий табиати – “икки стандартли” ва иккиюзламачи эканини яна бир бор исботлайди. Америка ҳамон “демократия” ва “эркинлик” ниқобида ўз геосиёсий манфаатларини илгари суриб, мусулмон мамлакатларига нисбатан мустамлакачилик сиёсатини юритмоқда.
Мирзиёев ҳукумати эса, “иқтисодий ҳамкорлик ва туристик алоқаларни ривожлантириш” деб талқин қилса-да, аслида бу визасиз режим Американинг турли разведка агентлари, миссионерлар, инвесторлар ва нодавлат ташкилотлари учун “тажриба лабораторияси” сифатида Ўзбекистон эшикларини очиб қўйишдир.
Трамп маъмурияти Марказий Осиёдаги режимлар, жумладан, Ўзбекистон ҳукуматидан геосиёсий ва мафкуравий содиқлик эвазига “иқтисодий ёрдам” ва “туристик режим”ни ваъда қилмоқда. Бироқ ҳар қандай визасиз режим икки томонлама эмас, бир томонлама таъсир воситасидир: бир томонга одамлар, таъсир, ғоя ва манфаат оқиб келади, иккинчи томон эса қабул қилувчига айланади.
Шундай экан, визасиз режим – ташқи сиёсатдаги “йўл бериш” шаклидир. Бу билан АҚШ фуқароларига мамлакат ичида эркин ҳаракат қилиш, маълумот тўплаш ва таъсир ўтказиш имкони яратилади. Шу орқали АҚШ нафақат иқтисодий, балки мафкуравий таъсир каналларини ҳам кенгайтиради. Американинг миссионерлик ва нодавлат ташкилотлари кўпинча “маданий алмашинув” ёки “туризм” баҳонасида кириб келади. Бу визасиз режим улар учун идеал шароит яратади. Улар ўз фаолиятини қонуний йўл билан амалга ошириш билан бирга, ғарбча қадриятлар, яъни секуляр дунёқараш, индивидуализм ва гендер тенглик каби бузуқ ғояларини мусулмонлар онгига сингдириши учун имконият эшиклари кенг очилади. Бу эса, жамиятдаги исломий қадриятларни асосидан емирадиган ғояларнинг тарқалишини билдиради. Шу орқали мусулмонлар ўртасида “дин шахсий масала”, “сиёсатдан ажралган бўлиши керак” деган фикрни кучайтириш, Исломни давлат ва жамият ҳаётидан четлатиш кўзда тутилади. Шундай экан, бу қарор фақат иқтисодий эмас, балки мафкуравий хавфни ҳам ўз ичига олади.
Исломда Халифалик давлатининг ташқи сиёсати исломий ақидага асосланади. Россия, Англия, Америка ва Франция каби мусулмонларга нисбатан ғаразли мақсадларга эга бўлган мустамлакачи давлатларга эҳтимолий уруш ҳолатидаги давлатлар сифатида қаралади. Бундай давлатларга нисбатан барча эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши лозим. Демак, бундай давлатлар фуқаролари давлат ҳудудига фақат хорижий паспорт билан ва ҳар бир шахс ҳамда ҳар бир саёҳат учун алоҳида бериладиган махсус визалар орқали кириши мумкин. Агар бу давлатлар биз билан ҳақиқий уруш ҳолатига киришса, ушбу қоидалар бекор қилинади…
Бу каби ташқи сиёсат юритиш эса, давлат ичида ва ташқарисида Ислом тузумини тўлалигича татбиқ қилишни ва бунинг учун уни татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлати тикланишини тақозо этади.
Иззатуллоҳ
06.11.2025й


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ