Суратга олиш, расм чизиш ва видеолар соҳасида cунъий интеллектдан фойдаланиш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволларга жавоб
Суратга олиш, расм чизиш ва видеолар соҳасида сунъий интеллект дан фойдаланиш
Ислом Абу Халил ва Роид ал-Ҳарш Абу Муозга
Ислом Абу Халил: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, фазилатли шайхимиз! Аллоҳ сизни ҳифзу ҳимоясида сақласин ва Исломни ер юзида сизнинг қўлларингиз билан қоим қилсин.
Мен сунъий интеллект ҳақида ҳозирги замонда кўпчилик инсонлар учун муҳим бўлган бир саволни бермоқчиман ва жавобни расмий саҳифангизда нашр қилсангиз, иншоаллоҳ, ҳаммага фойдали бўлади деб умид қиламан.
Бугунги кунда кўп одамлар инсонлар ёки ҳайвонларнинг суратларини яратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқдалар. Инсон сунъий интеллектга муайян маълумотлар ва баъзи мезонларни киритиб, ундан сурат яратишни сўрайди, шунда у анимацион (жонлантирилган) ёки воқеий шаклдаги суратлар ёки видеолавҳаларни чиқариб беради. Шунингдек, подкаст ёки дастур яратиш учун мавжуд шахснинг суратини киритиш мумкин ёки умуман мавжуд бўлмаган шахснинг суратини яратишни сўраш ҳам мумкин.
Биринчи савол:
- Сунъий интеллектдан фойдаланиб одамлар ёки ҳайвонлар суратларини яратиш шаръан жоизми? Шунингдек, даъват мақсадида ёки умуман олганда анимацион расмлар ёки видеолавҳалар яратиш-чи?
Иккинчи савол:
- Агар сунъий интеллект ёрдамида одамларнинг суратларини яратиш жоиз бўлса, бу суратларда шаръий меъёрларга риоя қилиш лозимми? Яъни, аёл ҳижобда бўлиши керакми ёки йўқми?
Жавобингиз учун олдиндан ташаккур, Аллоҳ сизга барча яхшиликларни ато этсин.
Ислом Абу Халил, 25.11.2025
2- Роид ал-Ҳарш Абу Муознинг саволи:
- Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
- Бугунги кунда сунъий интеллектда матнни суратга айлантириш, шунингдек, суратнинг кўриниши ёки сифатини ўзгартириш ёки уни ҳаракатланувчига айлантириш мумкин. Матнли маълумот асосида видеолар ҳам тайёрлаш мумкин. Суратдаги ўзгариш (масалан, уни ҳаракатланувчи (мултипликация) га ёки анимацияга айлантириш) "қўлда чизиш" ҳисобланадими ёки бошқа нарсами? Ёки бу бевосита инсоннинг иши эмас, балки алгоритмларга асосланган " генератив интеллект Gen AI " ҳисобланадими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Иккалангизнинг саволингиз бир-бирига ўхшаш, унга жавоб эса қуйидагича:
Биринчидан: Сунъий интеллектнинг моҳияти
Сунъий интеллект дастурлари инсоният учун очилган катта ва кенг эшикдир. Сунъий интеллект Холиқ субҳанаҳу ва таолонинг азамати-буюклигига яна бир далилдир:
﴿عَلَّمَ الْإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ﴾
"Инсонга билмаган нарсаларини ўргатди" – [Алақ: 5]
Натижада инсон фақат ўзининг саъй-ҳаракати билан бажариши қийин бўлган ишлар ва вазифаларни амалга ошириш учун машиналар, ҳисоблагичлар, алгоритмлар ва компьютер дастурларидан фойдаланишга қодир бўлиб қолди. Сунъий интеллект илм-фан ва амалиётда катта сакраш бўлиб, у воситалар ва услубларда ҳамда одамларнинг ҳаёт маромида, маданий тараққиётда улкан ўзгаришлар ясашга кафилдир.
Иккинчидан: Сунъий интеллектнинг қўлланиш соҳалари
Сунъий интеллект фақат бир соҳага чекланиб қолмайди, балки у кўп функцияли бўлиб, илм-фан, билим ва амалиёт соҳалари қанча бўлса ҳам, уларда қўлланиши мумкин… Масалан, ундан соғлиқни сақлаш, тиббиёт, шифохоналарда, илм-фан ва ихтиролар соҳасида, таълим соҳасида, ҳарбий соҳада ва урушларда, турли санъат соҳаларида ва бошқа кўпгина соҳаларда самарали фойдаланиш мумкин.
Ундан – инсоннинг танловига кўра – бошқа илм-фан ва ихтиролар каби, яхшиликда ҳам, ёмонликда ҳам фойдаланиш мумкин. У инсоният фаровонлигига хизмат қилиши ва катта фойда келтириши мумкин, шунингдек, ёмонлик, бузғунчилик, одамларга зулм ва тажовуз қилиш, молларини ботил йўл билан ейиш кабиларга ҳам хизмат қилиши мумкин.
Учинчидан: Сунъий интеллектдан суратга олиш ва расмда фойдаланиш
Биз жавоб бермоқчи бўлаётган савол сунъий интеллект дастурларидан суратга олиш, расм чизиш, видеолар ва роботлар каби соҳаларда фойдаланиш ҳақидадир. Бу саволга жавоб бериш учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:
1. "Тасвир" (суратга олиш/расм чизиш) сўзининг луғавий ва шаръий маъноси
Тасвир луғатда жонзотнинг яратилишига ўхшаш суратини яратиш, яъни унга ўхшашини ёки унинг монандини яратишдир. Жонзотнинг сурати унга қанчалик яқин бўлса, ижодкорлик шунчалик кучли ва улкан бўлган бўлади. Яъни, нарсани тасвирлаш унинг ўхшашини яратишдир. Шунинг учун "Мусаввирлар" (рассомлар) сўзининг маъноси ўхшатувчилар демакдир. Нарсанинг айнан ўзини бирон бир восита ёрдамида кўчириш эса "тасвир" сўзининг маъносига тўғри келмайди.
Ҳаром қилинган тасвир — жонли нарсанинг суратини чизиш бўлиб, нарсани тасвирлаш деганда унга ўхшаган нарсани қўл билан ё камера билан ёки қуруқлик ёки ҳавода бошқа бирон бир асбоб билан чизиш ва расмга олиш тушунилади, у нарсанинг айнан ўзини қайсидир бир восита ёрдамида кўчириш эмас.
2. Жонли нарсалар суратини чизиш ҳаром эканининг далиллари:
- Бухорий Саҳиҳида Саид ибн Абу ал-Ҳасан роҳимаҳуллоҳдан шундай дегани ривоят қилинади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб: "Эй Ибн Аббос, мен қўл санъатим билан тирикчилик қиладиган инсонман, мана бу суратларни ясайман", деди. Шунда Ибн Аббос деди: "Мен сенга фақат Расулуллоҳ ﷺ дан эшитганимни айтаман. У зотнинг шундай деганларини эшитганман:
«مَنْ صَوَّرَ صُورَةً فَإِنَّ اللَّهَ مُعَذِّبُهُ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ وَلَيْسَ بِنَافِخٍ فِيهَا أَبَداً »
Ким бир суратни чизса, Аллоҳ уни то у унга жон киритмагунча азоблайди, ваҳоланки у унга ҳеч қачон жон кирита олмайди.
Буни эшитиб у киши қаттиқ қўрқиб, ранги оқариб кетди. Ибн Аббос дедилар: "Эй бечора! Агар сурат ясашдан бошқасига кўнмасанг, мана бу дарахтнинг,, жони бўлмаган ҳар нарсанинг суратини ясашинг мумкин!"".
- Бухорий "Саҳиҳ" ида Абдуллоҳдан, у Нофеъдан ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу унга, Расулуллоҳ ﷺнинг шундай дегани хабарини берган:
«إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ»
Албатта, мана шу суратларни ясаганлар Қиёмат куни азобланадилар, уларга: "яратган нарсаларингизга жон киритинг!" дейилади.
- Муслим "Саҳиҳ" ида ….. Нофеъдан, у Қосим ибн Муҳаммаддан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, онамиз суратлар бор ёстиқча сотиб олган эдилар. Расулуллоҳ ﷺ уни кўриб, эшик олдида туриб қолдилар ва кирмадилар. Унинг юзида норозилик ифодасини кўрдим ёки кўринди. Буни кўриб онамиз: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга ва Унинг Расулига тавба қиламан, нима гуноҳ қилдим?", деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ:
«مَا بَالُ هَذِهِ النُّمْرُقَةِ فَقَالَتْ اشْتَرَيْتُهَا لَكَ تَقْعُدُ عَلَيْهَا وَتَوَسَّدُهَا فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ (ِإنَّ أَصْحَابَ هَذِهِ الصُّوَرِ يُعَذَّبُونَ وَيُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ»
Бу ёстиқча бу ерда нима қиляпти? дедилар. Онамиз: “унга ўтиришингиз ва ёстиқ қилишингиз учун сотиб олдим", деди. Расулуллоҳ ﷺ: "Албатта бу суратлар соҳиблари (уларни чизганлар) азобланадилар ва уларга: "яратган нарсаларингизни тирилтиринг!" дейилади)", дедилар.
- Буни Шахсия китобининг 2 — жузъида жонсиз нарсаларни тасвирлашнинг мубоҳлиги ҳақида келган далил ҳам тасдиқлайди: “ дарахт ва унга ўхшаш жонсиз нарсалар суратини чизишнинг мубоҳлиги ҳадисларда, жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳадисида очиқ келган:
«فَمُرْ بِرَأْسِ التِّمْثَالِ يُقْطَعْ فَيُصَيَّرَ كَهَيْئَةِ الشَّجَرَة»
Бас, буюр, ҳайкалнинг бошини кесиб ташлансин, шунда у дарахт шаклига ўхшаб қолади. (Буни Аҳмад чиқарди, Термизий ва Абу Довуд ҳам чиқарган). Бу эса дарахт ҳайкалини қилишда ҳеч бир гуноҳ йўқлигини англатади. Ибн Аббос ҳадисида эса бундай дейилади: мен Расулуллоҳ ﷺ нинг шундай деганларини эшитдим:
»كُلُّ مُصَوِّرٍ فِي النَّارِ يَجْعَلُ لَهُ بِكُلِّ صُورَةٍ صَوَّرَهَا نَفْساً فَتُعَذِّبُهُ فِي جَهَنَّمَ و قَالَ فإِنْ كُنْتَ لَا بُدَّ فَاعِلاً فَاصْنَعْ الشَّجَرَ وَمَا لَا نَفْسَ لَه«
Ҳар бир мусаввир дўзахдадир, унга – у чизган ҳар бир сурат учун бир жон яратиб берилади, у уни Жаҳаннамда азоблайди. Ва дедилар: Агар қилишдан бошқа чора тополмасанг, дарахтни ва жонсиз нарса суратини яса. (Имом Муслим чиқарди).
Демак, юқоридаги нусусларда фақат жонли нарса суратини чизиш ҳаром қилинди. Бу ҳукм омм эмас, фақат жонли нарсага хосдир. Бунга (حتى ينفخ فيها الروح) (то унга жон киритмагунча), ва (أحيوا ما خلقتم) (яратган нарсаларингизни тирилтиринг) жумлалари ва дарахт каби нарсаларни истисно қилингани далолат қилиб турибди. Яъни, ҳаром қилинган сурат жонли нарсани чизишдир. Шунинг учун, бошқа мутлақ ёки омм нусусларга, усулда келганидек, муқайяд(қайдли) ва хос маъно берилади. Яъни, фақат жонли нарсани чизиш ҳаром, деган маъно берилади. Масалан, мана бу ҳадислардаги каби Ибн Умардан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَةَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
“Албатта, мана бу суратни ясайдиганлар Қиёмат куни азобланадилар”
Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, у бундай деди: мен Расулуллоҳ ﷺ нинг шундай деяётганларини эшитдим:
«كُلُّ مُصَوِّرٍ فِي النَّارِ»
“Ҳар бир мусаввир дўзахдадир”.
Бу каби ҳадислардан ана шу маъно тушунилади.
3. Тасвирнинг воқесига келсак, у жонли махлуқотга ўхшатишдир, унинг айнан ўзини кўчириш эмас. Бу қуйидаги далилларга кўра шундай:
а- "Умдат ул-Қорий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий"да келганки, Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо деди: “Расулуллоҳ ﷺ сафардан келдилар, мен ўзимнинг суппачамга жунли кийимни парда қилиб осиб қўйгандим, унда тасвирлар бор эди. Расулуллоҳ ﷺ уни кўриб, йиртиб ташладилар ва:
«أشَدُّ النَّاسِ عَذَاباً يَوْمَ القِيامَةِ الَّذِينَ يُضاهُونَ بِخَلْقِ الله.. »
“Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатган кимсалардир…), дедилар.
б-Ибн Ҳажарнинг "Фатҳ ул-Борий" китобида ҳам бу ҳадис ҳақида худди шулар келган:
«أَشَدُّ النَّاسِ عَذَاباً يَوْمَ القِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللَّه»
Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатганлардир ( яъни, улар ўзлари ясаган нарсаларни Аллоҳ яратган нарсаларга ўхшатадиганлар). Муслимда, Зуҳрий Қосимдан қилган ривоятда эса: "الَّذِينَ يُشَبِّهُونَ بِخَلْقِ اللَّهِ" Аллоҳнинг яратганига ўхшатганлар, деб келган.
Шунга биноан, демак, ҳаром қилинган тасвир Аллоҳнинг яратганига ўхшатиш учун жонли нарса суратини чизишдир. Яъни, ҳаром қилинган сурат – Аллоҳнинг яратганига ўхшатилган, яъни Унинг яратгани билан ўхшаш бўлган ва ўхшашлик Аллоҳнинг яратганига қанчалик яқин бўлган, суратдаги ижодкорлик қанчалик кучли бўлган бўлса, ана ўша суратдир.
Шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг яратганига ўхшатганлар бошқа ҳадисларда "мусаввирлар" деб номланган:
- Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан шундай дегани ривоят қилинади, мен Расулуллоҳ ﷺнинг шундай деяётганларини эшитдим:
«إن أشد الناس عذابا يوم القيامة المصورون»
Қиёмат куни одамларнинг энг қаттиқ азобланадигани мусаввирлардир (Муттафақун алайҳ).
- Насоийнинг "Сунан"ида … Муслим ибн Субайҳдан, у Масруқдан, у Абдуллоҳдан шундай деганини ривоят қилади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«إِنَّ مِنْ أَشَدِّ النَّاسِ عَذَاباً يَوْمَ الْقِيَامَةِ الْمُصَوِّرُونَ»
Албатта, Қиёмат куни одамларнинг энг қаттиқ азобланадигани мусаввирлардир.
Ҳизбга асос солган амир роҳимаҳуллоҳнинг 1969 йил 23 мартдаги саволга берган жавобида қуйидагилар келган:
"وقال ﷺ: «يَا عائِشَةُ أَشَدُّ النَّاسِ عَذَاباً عِند اللَّهِ يَوْمَ القيامةِ الَّذينَ يُضاهُونَ بِخَلقِ اللَّهِ» أي الذين يصورون"
“Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Эй Оиша, одамларнинг Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида энг қаттиқ азобланадиганлари Аллоҳнинг яратганига ўхшатган кимсалардир”, Яъни сураткашлардир.
Маълумки, ўхшашлик ёки ўхшатиш ҳаром қилишнинг иллати элмас. Шунинг учун дарахт ва бошқа жонсиз нарсалар суратини чизиш, айтиб ўтганимиздек, мубоҳдир. Зотан, ўхшашлик ёки ўхшатиш жонли нарсанинг ҳаром қилинган суратининг васффидир. Яъни, таҳқиқу-л-манот (ҳукм тааллуқ топадиган воқеликни аниқлаш) бобига киради: агар сурат Аллоҳнинг яратганига ўхшатилса, у ҳаромдир, аммо сурат жонзотнинг айнан ўзини кўчириш бўлса, у ҳаром бўлмайди. Чунки яратилган нарсани тасвирлаш унга ўхшаш намунани ёки шаклни ижод қилишдир, унинг айнан ўзини кўчириш эмас.
Ўзини кўчириш эса: шахсни тасвирлаш эмас, яъни ундан намуна олиш эмас, балки шахснинг айнан ўзи ва нарсанинг айнан ўзининг акс этишидир. Бинобарин у тасвирлашдан қайтарувчи ҳадис ҳукми остига кирмайди ва унга тўғри келмайди. Чунки бу – таҳқиқу-л-манот бобидан, далилни баҳс қилиш-текшириш бобидан эмас, шунинг учун унда ҳукм берилмоқчи бўлган нарсанинг воқеси, унинг нима эканлиги ҳақида баҳс қилиниб, сўнгра унга ҳукм татбиқ этилади”. 1969/03/23 даги саволга жавобдан иқтибос.
Тўртинчидан: юқоридагиларга асосланиб мазкур саволларга қуйидагича жавоб берамиз:
1. Қўлда чизиш ва ҳайкалтарошлик
Биз расм чизиш, ҳайкалтарошлик ва фотографик тасвир ҳукмларини китобларимизда ("Исломий Шахсият"нинг иккинчи жузъида), нашр қилинган саволларга жавобларимизда, жумладан, 2017/03/19 даги саволга жавобда баён қилганмиз. Унда кўпгина тафсилотлар ва далиллар бор… Жонли нарсалар суратини қўлда чизиш ва уларнинг ҳайкалларини ясаш, модомики инсон меҳнати билан бўлар экан ва яратишга ўхшатиш бўлар экан, шаръан ҳаромлигини ҳам (болалар ўйинчоқлари бундан мустасно) баён қилганмиз. Батафсил далиллар жой олган ўша жавобга мурожаат қилиниши мумкин.
2. Компьютерда чизиш
Компьютер пайдо бўлганидан кейин расм чизиш ва тасвир дастурларидан фойдаланиб, “сичқонча” ёрдамида жонли нарсаларнинг расмини чизиш ва тасвирлаш имкони пайдо бўлди. Компьютерда расм чизиш ҳақида айтадиган бўлсак, бу – расмни ўзига хос тарзда кўчиришдир. Бунда мусаввир расмлар ва суратларни чиқаришда дастурий имкониятлардан фойдаланадиган бўлди… Лекин инсоннинг меҳнати(қўл кучи) билан бўлган расм, яратишга ўхшатиш сифатида қолаверди. Яралганга ўхшашлик қанчалик кучли бўлса, ижодкорлик шунчалик кучли бўлган бўлади.
3. Фотосурат (Ҳаром эмас)
Фотосурат мубоҳ бўлиб, ҳаром эмас. Чунки у нарсанинг айнан ўзини кўчиришдир, унга ўхшатиш эмас. Бунга баъзи далиллар:
- 23/03/1969 даги саволга жавобдан: “Фотосуратга келсак, у ойнага ўхшайди. Ойнада нарсанинг айнан ўзи акс этганидек, фотоаппаратда ҳам худди шундай. Фотоаппарат чиқарадиган нарса чизма ёки шакл бериш эмас, бундан ташқари у шахсни тасвирлаш эмас, яъни ундан намуна олиш эмас, балки шахснинг айнан ўзи ва нарсанинг айнан ўзи акс этишидир. Бинобарин у жонлик нарсанинг суратини чизишдан қайтарувчи ҳадис ҳукми остига кирмайди ва унга тўғри келмайди. . Чунки бу – таҳқиқу-л-манот бобидан бўлиб, далил излаш бобидан эмас, шунинг учун унда ҳукм берилмоқчи бўлган нарсанинг воқеси ҳақида, унинг нима эканлиги ҳақида изланилиб, унга ҳукм татбиқ этилади.. Бу ўринда нарсанинг воқелиги акс этиш бўлиб, чизма ёки шакл бериш эмас. Шунинг учун унга сурат чизиш ҳукми тўғри келмайди, у бу ҳукм остидан чиқади ва унга ойнада акс этиш тўғри келади ёки бошқача айтганда, у мубоҳлар ҳақидаги амрларнинг омм ҳукмлари остига киради. Шунга кўра, фотоаппарат билан суратга олиш ҳаром эмас. 05 Муҳаррам 1389ҳ. – 1969 йил 23 март).
- 1971/1/22 даги саволга жавобдан: ]“тасвир – расм, ўймакорлик ва инсоннинг ўзи тасвирлаш билан шуғулланадиган бошқа нарсалардир. Аллоҳ таоло жонзотларнинг расмини чизишни мусулмонга ҳаром қилди. бу қоғозга расм чизиш бўладими, кийим ёки девор ёки бошқа нарсага расм чизиш бўладим, фарқи йўқ. Мусулмонга барча жонзотлар суратини тошга ёки идишларга ёки бошқа нарсаларга ўйиб тасвирлашни ҳаром қилди. Мусулмонга барча жонзотлар расми ёки нақшини терига бўлсин ёки ганч билан ёки ўйиб деворга тушириш бўлсин ёки ранг бериб кийимга ва бошқа нарсага тушириш бўлсин, ҳаром қилди. Мусулмонга луғатда тасвир сўзи остига кирадиган йўниш, расм, ўйиш, клише ясаш ва бошқалар каби барча нарсани ҳаром қилди. Аммо луғатда тасвир ҳисобланмайдиган нарса ҳаром бўлмайди. Шунинг учун фотосуратга олиш ҳаром эмас, сунъий йўлдош ва бошқа нарсадан олинадиган фототасвир ҳаром эмас” 1971/01/22..[
4. Сунъий интеллект орқали сурат, расм ва видео чиқариш
Сунъий интеллектдан фойдаланиб жонзотларнинг суратлари, расмлари ёки видеоларини чиқаришнинг воқелиги қуйидагича:
а- Шахс сунъий интеллект дастурида бирон матнни ёзиб, шу матн орқали жонзот суратини шакллантиришни сўрайди. Масалан: "Фалончи президентни спорт кийимида суратга олиш"ни сўрайди, шунда сунъий интеллект дастури ўша талаб қилинган президентнинг спорт кийимидаги суратини чиқариб беради, бу – фотосурат ёки расм кўринишида бўлиши мумкин.
Бу видеороликлар чиқаришга ҳам тегишли. Чунки шахс махсус дастурдан муайян сифатлардаги видеороликларни чиқаришни сўраши мумкин. Масалан, дастур фалон имом-хатибнинг жума хутбаси видеосини чиқариб беради, бунда дастур ўзидаги маълумотлардан фойдаланиб, ўша хатибнинг жума хутбасини қилаётгани ҳақидаги видеони қандай талаб қилинган бўлса, ўша тарзда чиқариб беради ва ҳоказо.
б- Юқорида: Тўртинчидан дейилган пунктнинг:1 ва 3-бандида айтганларимизга асосланиб айтамизки:
- Агар сурат маълум жой ва замондаги фотосурат каби нарсанинг айнан ўзини кўчириш бўлса, бунда ҳеч қандай муаммо йўқ.
- Аммо сурат нарсага унинг яратилиши жиҳатидан ўхшатиш бўлса, яъни қўлда ёки компьютерда чизиш каби, жоиз эмас. Чунки унга "тасвир" сўзи тўғри келади, яъни (يضاهون خلق الله) (Аллоҳнинг яратганига ўхшатадилар) ифодаси тўғри келиб қолади. Бу суратга ҳақиқий бўлмаган, яъни воқеликка мос келмайдиган ишлар қўшилса, масалан, кишининг юз тузилишини ёки кийими турини ўзгартириш ёки у йўқ бўла туриб жума хутбаси ўқиётганини кўрсатиш ёки ўлган одам суратини шаклга солиш каби, яъни бу суратни кўрсатиш пайтида суратдаги шахсни замон ва маконда бошқача кўринишда кўрсатиш, бу ҳаром эканлигидан ташқари алдаш, ёлғон ва зарар етказиш ҳақидаги нусусларга ҳам тўғри келади. Бунга сабаб суратлар борасида ҳақиқатга зид равишда ўйин (манипуляция) қилинганидир:
- Набий ﷺ бундай дедилар:
«الْخَدِيعَةُ فِي النَّارِ وَمَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»
Алдамчилик дўзахдадир ва кимки бизнинг ишимизда бўлмаган ишни қилса, у рад этилади (Буни Бухорий чиқарди).
- Расулуллоҳ ﷺ бундай ҳам дедилар:
«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ»
Зарар бериш ҳам йўқ, зарар кўриш ҳам йўқ (Буни Аҳмад ва Ибн Можа чиқарди, Ҳоким ҳам “Мустадрак”да чиқарди).
- Расулуллоҳ ﷺ яна дедилар:
«وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ»
Ва албатта, ёлғон фожирликка йўллайди, фожирлик эса дўзахга йўллайди. Буни Муслим::
«وَإِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ فَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ»
Ёлғондан сақланинглар, чунки ёлғон фужурга йўллайди, фожирлик эса дўзахга йўллайди, деган лафз билан чиқарди.
Демак, нарсанинг ҳақиқатини ўзгартириб, уни ҳақиқатидан бошқача кўрсатадиган тасвир ёлғон ва алдаш бўлиб, тўғри бўлмайди ва жоиз эмас. Шунингдек, суратга олинадиган дахлсиз шахсни бутунлай бошқача тасвирлаб тасвирда манипуляция қилиш орқали унга зарар етказиш ҳам юқоридаги далилларга кўра тўғри бўлмайди ва жоиз эмас. Бундай суратларни чиқариш учун сунъий интеллект дастурларидан фойдаланадиган кимса гуноҳкор бўлади.
Қуйидаги ҳолатларда гуноҳ янада зиёда бўлади:
- Пайғамбарлар ва Расулларнинг суратларини ёки уларни акс эттирадиган ва уларнинг тилларида гапирадиган видеоларни чиқариш, Чунки Пайғамбарларнинг ҳурмати бор. Зеро, Пайғамбарни Аллоҳ субҳанаҳу нубувват ва рисолатга танлаган бўлиб, бу нубувват ва рисолат унгагина хос бўлган, айро хусусиятдир, бу хусусият бошқа инсонларда йўқ. Шунинг учун Пайғамбар ёки ваҳий қилинган Расулнинг суратини ёки видеосини яратиш рисолатга тажовуз, нубувватга ҳаққини бермаслик ва рисолатни қадрламасликдир. Бунда Рисолат ва Расулга нисбатан катта зулм ётади…
- У орқали куфр ғояларини тарғиб қилиш ёки фисқу фужурни тарғиб қилиш ёки ор-номусга путур етказиш ёки ҳаром бўлган бошқа ишлар ва сўзларни тарғиб қилиш учун сурат ёки видео яратиш (ҳам ножоиздир).
Бу масалада мен рожиҳ (кучлироқ) деб билган раъй мана шу. Валлоҳу Аълам ва Аҳкам.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 18 жумодул-охир 1447ҳ
9 декабр 2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми