| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Давлатни тиклаш учун ҳаракат қилишдаги жиҳод

Давлатни тиклаш учун ҳаракат қилишдаги жиҳод

By htadmin
12.11.2016
1826
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволларга жавоблар
1 – Давлатни тиклаш учун ҳаракат қилишдаги жиҳод
2 – Ҳаждаги ифоза (ҳожиларнинг йўналиши)

Биринчи савол:

Бу ўринда: «Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилишда Мадина даврига эмас, Макка даврига таянади, Халифаликни тиклашга даъват қилиш босқичида жиҳод қилишни шариатга зид деб ҳисоблайди, чунки Росулуллоҳ САВ буни қилмаган» деб айтадиганлар бор… Буни айтувчи яна шундай қўшимча қилади: Нима учун Халифаликни тиклаш далиллари Мадина давридан олинмайди? Бу даврда жиҳод бўлган ва унга амал қилинган. Бу масалага қониқарли жавоб борми? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Бу саволда баён қилиш керак бўлган бир қатор масалалар бор:
1 – Хоҳ Китобда, хоҳ Суннатда ворид бўлган далилларга эргашиш вожиб. Бу борада Маккаи Мукаррамада ворид бўлган далиллар билан Мадинаи Мунавварада ворид бўлган далиллар ўртасида фарқ йўқ.

2 – Талаб қилинаётган далиллар битта масаланинг далилларидир ва бошқа масаланинг далиллари эмас (Битта масала устида изланаётган далиллар бошқа масаланинг устида эмас, айни ўша масала устида изланади):

а) Масалан, агар мен қандай таҳорат қилишни ўрганишни истасам, таҳорат далиларини, у Маккада нозил бўлганми ёки Мадинадами фарқсиз, таҳорат далилларидан излайман ва бу далилардан қабул қилинган усул қоидаларига мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Бироқ мен таҳоратни ва уни қандай қилишни олиш учун рўза далилларини изламайман.

б) Масалан, агар мен ҳаж ҳукмларини билишни истасам, ҳаж далилларининг ўзидан – улар Маккада нозил бўлганми ёки Мадинадами фарқсиз – излайман ва бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Бироқ мен ундан ҳаж ҳукмларини ва уни қандай адо этишни олиш учун намоз далилларини изламайман.

в) Масалан, жиҳод ҳукмларини, яъни жиҳоднинг фарзи айн ёки фарзи кифоялиги, у мудофаа учунми ёки биз томондан бошланадиган жиҳодми, жиҳоднинг ортидан келадиган фатҳ ҳукмлари ва Исломни ёйиш ҳукмлари, уруш орқали фатҳ қилиш ёки сулҳ билан фатҳ қилиш ҳукмларини билишни истасам, жиҳод далилларининг ўзидан излайман. Бу далиллар Маккада нозил бўлиши ёки Мадинада нозил бўлишининг фарқи йўқ. Бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Бироқ мен ундан жиҳод ҳукмларини ва унинг тафсилотларини олиш учун закот далилларини изламайман.

г) Ҳар бир масалада шундай бўлади. Унинг далиллари Маккада ёки Мадинада ворид бўлса, ўша жойдан изланади. Бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ масаланинг шаръий ҳукми олинади.

3 – Ҳозир биз Исломий давлатни тиклаш масаласига тўхталамиз ва далиллар Маккада нозил бўлганми ёки Мадинадами фарқсиз, унинг далилларини излаймиз. Сўнг бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ шаръий ҳукмни истинбот қиламиз.

Биз Росулуллоҳ САВ Маккаи Мукаррамадаги сийратида баён қилиб берган далиллардан бошқа Исломий давлатни тиклашнинг ҳеч қандай далилларини топмадик. У киши бошида Исломга махфий даъват қилдилар, натижада бир мўмин, собир гуруҳни пайдо қилиб олдилар… Сўнгра бу гуруҳни Маккада ва ҳаж мавсумларида одамларга эълон қилдилар… Сўнгра қувват ва ёрдам аҳлидан нусрат талаб қилдилар. Оқибатда Аллоҳ Субҳанаҳу у кишини ансорлар билан икром қилди ва уларга ҳижрат қилиб давлатни тикладилар.

Мана шулар давлатни тиклаш далилларидир ва бундан бошқа далил йўқ. Росулуллоҳ САВ бу далилларни ўз сийратида бизга қониқарли баён қилиб берганлар. Биз бу далилларга риоя қилишимиз вожиб. Мавзу жиҳод фарз қилинишидан олдинги Макка даври ва жиҳод фарз қилинганидан кейинги Мадина даври эмас. Балки мавзу давлатни тиклаш далилларини излашдир. Бу далиллар Росулуллоҳ САВ Мадинага ҳижрат қилиб давлатни тиклагунгача бўлган Макка давридагина мавжуд.

У бир масала бўлса, жиҳод ундан бошқа масаладир. Айтиб ўтганимиздек Халифаликни тиклаш далиллари ўз манбасидан олинади ва жиҳод далиллари ҳам ўз манбасидан олинади. Уларнинг бири иккинчисига боғлиқ эмас. Шунинг учун халифа мавжуд бўлмаслиги билан жиҳод тўхтатиб қўйилмайди. Росулуллоҳ САВ дедилар:

«وَالْجِهَادُ مَاضٍ مُنْذُ بَعَثَنِيَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ إِلَى أَنْ يُقَاتِلَ آخِرُ أُمَّتِي الدَّجَّالَ، لاَ يُبْطِلُهُ جَوْرُ جَائِرٍ وَلاَ

عَدْلُ عَادِلٍ»

«Жиҳод – Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мени юборганидан бошлаб то Умматимнинг охири дажжолга қарши уришгунгача давом этади. Уни золимнинг зулми ҳам, одилнинг адолати ҳам бекор қилолмайди». Бу ҳадисни Байҳақий «Сунани Кубро»да Анас ибн Моликдан ривоят қилган. Шунинг учун жиҳод – Халифалик қоим бўлса ҳам, қоим бўлмаса ҳам фарқсиз – ўз шаръий ҳукмларига мувофиқ давом этади.

Шунингдек Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилиш ҳокимлар жиҳодни тўхтатиб қўйганлари сабабли тўхтатиб қўйилмайди. Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиш у тиклангунгача давом этади. Чунки қодир мусулмонларга бўйниларида халифа учун байъат бўлмаслиги ҳаромдир. Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар айтади: Мен Росулуллоҳ САВнинг шундай деб айтаётганларини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».

Шунга кўра жиҳод давом этади, Халифалик учун ҳаракат қилиш у тиклангунга қадар давом этади. Буларнинг бири иккинчисига боғлиқ эмас. Буларнинг ҳар бири алоҳида масаладир. Ҳар бир масала учун ўзининг шаръий далилларини изланади ва бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ масаланинг шаръий ҳукми истинбот қилинади.

4 – Шунинг учун Ҳизбнинг Росулуллоҳ САВ Мадинада давлатни тиклагунларига қадар Маккада баён қилиб берган тариқатига риоя қилиши ва давлатни тиклашга даъват қилиш босқичида жанговар ҳаракатлардан фойдаланмаслигида на Макка даври, на Мадина даври деган нарса йўқ. Балки, давлатни тиклаш далиллари Росулуллоҳ САВ Мадинада давлатни тиклагунга қадар Маккада баён қилиб берган далиллардир. Шунинг учун масала давлатни тиклаш тариқатидир. Бу ўринда Росулуллоҳ САВ баён қилиб берган тариқат – Макка давридаги сийрати баён қилиб берган тариқатдир, холос.

Агар масала исломий давлатнинг иш фаолияти ва жиҳозлари ҳақида бўлганида, буни Росулуллоҳ САВ Мадинада баён қилиб берган далиллардан олган бўлар эдик. Чунки давлат у ерда тикланган эди.

5 – Хулоса:
а) Ҳар қандай масаланинг ҳукмлари шу масала тўғрисида келган далиллардан олинади. Бу далилларнинг Маккада ёки Мадинада нозил бўлишининг фарқи йўқ. Шунинг учун рўза ҳукмлари рўза далилларидан, намоз ҳукмлари намоз далилларидан, жиҳод ҳукмлари жиҳод далилларидан ва давлатни тиклаш ҳукмлари давлатни тиклаш далиларидан олинади.

б) Давлатни тиклаш масаласида Маккаи Мукаррамада баён қилинган далиллардан бошқа далил мавжуд бўлмагани учун бу масалада Росулуллоҳ САВнинг Маккадаги тариқатига риоя қилинади. Агарда давлатни тиклаш масаласида Мадинада далиллар ворид бўлганида бу далиллар ҳам олинган бўлар эди.

Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан Исломий давлатни, яъни рошид Халифаликни тиклаш учун мадад беришини сўраймиз. Халифалик Ислом ва мусулмонларни азиз қилади, куфр ва кофирларни хор қилади ҳамда дунёнинг ҳар тарафига эзгулик уруғини сочади.

Иккинчи савол:

Менга Аллоҳ Таолонинг «Бақара» сурасидаги ушбу сўзи тушунарсиз бўлиб қолди:

فَإِذَا أَفَضْتُم مِّنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُواْ اللّهَ عِندَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ وَاذْكُرُوهُ كَمَا هَدَاكُمْ وَإِن كُنتُم مِّن قَبْلِهِ لَمِنَ الضَّآلِّينَ ثُمَّ أَفِيضُواْ مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ وَاسْتَغْفِرُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг! У зот сизларни – гарчи илгари адашганлардан бўлган эсангиз-да – ҳақ йўлга ҳидоят қилгани янглиғ сизлар ҳам у зотни эсланг-зикр қилинг! Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳдан (гуноҳларингизни) мағфират қилишини сўранглар! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир» [Бақара 198-199]

Биринчи оят

فَإِذَا أَفَضْتُم مِّنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُواْ اللّهَ عِندَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ

«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг!» [Бақара 198]

Арафотдан Машъарул Ҳаромга, яъни Муздалифага тушишни (ифоза қилишни) ифодалайди. Аммо

ثُمَّ أَفِيضُواْ

«Сўнгра тушинглар» [Бақара 199]

деб айтилган кейинги оят у ерда яна бошқа ифоза, Муздалифадан Минога ифоза қилиш мавжудлигини ифодалайди. Бундан икки ифоза, яъни биринчиси ҳожиларнинг Арафотда тўхташи ва Муздалифага ифоза қилиши, иккинчиси ҳожиларнинг Муздалифада тўхташи ва Минога ифоза қилиши тушуниладими? Бизга маълумки тўхташ Арафотда бўлади ва ўша жойдан ифоза бўлади.

Бунга ойдинлик киритиб берасиз деб умид қиламан. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Ифоза бир марта Арафотдан Муздалифага бўлади. Мана шу ифоза деб номланади. Буни баён қилиш учун сизга бу икки оятнинг маъносини изоҳлаб бераман:

فَإِذَا أَفَضْتُم مِّنْ عَرَفَاتٍ

«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин» [Бақара 198]

Яъни, агар сизлар Арафотдан кўпчилик бўлиб йўлгаотлансангизлар. Ифоза деб қуйилиб оққан тошқин сувга айтилади.

Бу ерда «عَرَفَاتٍ» сўзи «عرفة» сўзининг кўплиги эмас, балки бу ҳаждаги маълум жой маъносида ва у кўплик лафзидаги исмдир. Бу исмнинг кўплиги ва бирлиги йўқ. Яъни у ерда тўхташ жойининг – ҳар бири «عرفة» деб номланган, кўплиги «عَرَفَاتٍ» бўлган бўлаклари мавжуд эмас. Балки «عرفة» ҳам «عَرَفَاتٍ» ҳам битта маънода, яъни муайян жойнинг номидир. «عَرَفَاتٍ»даги «ت» таънис «то»си эмас. Шунинг учун у сарф қоидаларини қабул қилади.

وَإِن كُنتُم مِّن قَبْلِهِ لَمِنَ الضَّآلِّينَ

«Гарчи илгари адашганлардан бўлган эсангиз-да» [Бақара 198]

Гарчи сизлар Росулуллоҳ САВ сизларга ҳидоят олиб келишидан ҳамда ҳаж ва бошқа нарсаларнинг ҳукмларини баён қилиб беришидан олдин адашганлардан бўлган эсангиз-да…

Машъарул Ҳаром – Ибн Умар РА айтганидек – бутун Муздалифадир. Муздалифани шунингдек жам деб ҳам айтилади.

ثُمَّ أَفِيضُواْ مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ وَاسْتَغْفِرُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳдан (гуноҳларингизни) мағфират қилишини сўранглар! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир» [Бақара 198-199]

Эй Макка аҳли, сизларнинг ифозангиз ҳам бошқа одамларникидек бўлсин, яъни Муздалифадан эмас, Арафотдан Муздалифага бўлсин. Қурайш жоҳилиятда – бошқа одамлар каби Арафотда эмас – Муздалифада тўхташни одат қилган эди. Бошқа одамлар Арафотда тўхтар эди. Бу ерда Қурайшнинг бу одати бекор қилинган. Қурайш жоҳилиятда Ҳарамдан бўлмаган Арафотда тўхтамас, балки Ҳарам ичидаги Муздалифада тўхташар ва: «Биз Байтул Ҳарамда яшовчилармиз, шунинг учун Ҳарамдан чиқмаймиз» деб айтишар эди. Улар «Ҳумс» деб аталишар ва Муздалифада одамлардан алоҳида хос жойда тўхташар эди. Сўнг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қурайшни одамлардан фарқсиз равишда Арафотдан ифоза қилишга ҳамда олдинги хатолари сабабли мағфират сўрашга буюрди. Аллоҳ холис бандаларини мағфират қилувчи ва уларга раҳмдилдир.

Бухорий ва Муслим (лафз Бухорийники) Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан, отаси Оиша РАдан ривоят қилади: «Қурайш ва унинг динида бўлганлар Муздалифада тўхташар ва Ҳумс деб аталишар эди. Бошқа одамлар Арафотда тўхтар эди. Ислом келгач Аллоҳ Пайғамбари САВни Арафотга келишга, сўнг у ерда тўхтаб кейин у ердан ифоза қилишга буюрди». Бу буйруқ Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу сўзидир:

ثُمَّ أَفِيضُواْ مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ

«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 198-199]

Шу маънога кўра «ثم» олдинги ушбу

وَتَزَوَّدُواْ فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى وَاتَّقُونِ يَا أُوْلِي الأَلْبَابِ

«Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар!» [Бақара 197]

оятининг охирига атф бўлади. Яъни оятларда маъно жиҳатидан олдинга суриш ва кечиктириш мавжуд. Гўёки маъно тартиби қуйидагича бўлади: «Ва ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар! Сўнгра одамлар тушган томондан, яъни Арафотдан тушинглар, Қурайш жоҳилият даврида қилгани каби Муздалифадан эмас. Энди Арафотдан тушиб, Аллоҳнинг буйруғини бажарганингиздан кейин Муздалифага боринг ва Машъарул Ҳаромда, яъни Муздалифада Аллоҳни зикр қилинг! У зот сизларни – илгари тўғри йўлга ҳидоятланмай адашганлардан бўлганингиздан кейин – ҳақ йўлга ҳидоят қилгани янглиғ сизлар ҳам У зотга ҳамд айтинг».

Бу саволни беришга ундаган нарса – савол берувчи «ثم – атф ҳарфи, у ишларда ўртада бироз узилиш бўлган тартибни ифодалайди. Яъни ثمдан кейинги иш ундан олдинги ишдан бироз кейин бўлгани тушунилади», деб ўқиб олган ва шунга биноан бу икки оятни қуйидагича тушуниб олган кўринади:

Олдинги оятни шундай тушунган:

فَإِذَا أَفَضْتُم مِّنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُواْ اللّهَ عِندَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ

«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг!» [Бақара 198]

яъни Муздалифада, чунки ҳожилар бу пайтда Муздалифага етган бўлади.

Кейинги оятни шундай тушунган:

ثُمَّ أَفِيضُواْ مِنْ حَيْثُ أَفَاضَالنَّاسُ

«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 199]

«ثم»нинг савол берувчининг зеҳнидаги маъносига биноан: яъни сизлар Муздалифага етдингиз, Аллоҳни зикр қилганингиздан ва бомдоддан кейин Минога тушинглар. Яъни у (савол берувчи)

ثُمَّ أَفِيضُواْ مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ

«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 199]

оятини: сўнгра Муздалифадан Минога тушинглар, деб тушунган ва бу тушунча унда саволнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Бу оят бундай тушунилмайди. Биз буни икки жиҳатдан баён қиламиз:
Биринчи жиҳат: Бухорий ва Муслим

ثُمَّ أَفِيضُواْ مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ

«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 199]

оятининг нозил бўлиши сабаби ҳақида қилган ривоятга биноан оятнинг маъноси: «Сизлар Муздалифадан эмас, Арафотдан ифоза қилинглар» деб тушунилади. Аллоҳ барча ҳожиларга, шу жумладан Қурайшга ҳам Арафотдан ифоза қилишни фарз қилди.

Иккинчи жиҳат: «ثم» ишларнинг бажарилишида ўртада бироз узилиш бўлган тартибни ифодалайди. Яъни кейинги иш содир бўлишда олдинги ишдан бироз кейин бўлади. Бироқ «ثم» айрим ҳолларда бундан бошқача ҳам қўлланади. Бунда «ثم»дан кейин келган иш содир бўлишда гапда ундан олдин айтилган ишдан олдин юз беради. Лекин бу нарса қаринага ва кўзланган бир мақсадни намоён қилишга муҳтождир. Араблар «أعجبني ما صنعت اليوم ثم ما صنعت أمس أعجب мени бугун қилган ишинг ажаблантирди, кечаги ишинг эса ажабланарлироқ эди» деб айтишади. Бу ерда кечаги иш бугунги ишга атф бўляпти. Яъни кейинги иш олдинги ишга – уларнинг орасида тартиб бўлмаган ҳолда – атф бўляпти. Лекин аслида «ثم»нинг араблар орасида машҳур маъносига кўра аввал олдинги иш, ундан бироз муҳлат ўтгач кейинги иш содир бўлиши керак. Шунинг учун бундан бошқача суратда қўлланиши учун қарина лозим, дедик. Бундай қўллашдан мақсад эътиборни тортиш лозим бўлган ишни намоён қилиш бўлади. Чунки фасоҳатли араб тилида қўлланишдаги тартибнинг ўзгаришидан бир мақсад кўзда тутилади.

Арабларнинг юқоридаги сўзларини ўрганиб чиқсак, «ثم»дан кейинги иш ундан олдин зикр қилинган ишдан олдин бўлганига далолат қилувчи қарина – «أمس кеча» сўзининг «ثم»дан кейин, « اليوم бугун» сўзининг «ثم»дан олдин қўлланилгани эканини кўрамиз.

Бу гапдан намоён қилиш кўзланган мақсад бугунги ишнинг қийматини туширишдир. Гапнинг зоҳирий маъноси кечаги ишни мақташ, ҳақиқати эса бажарувчининг қудратини айблашдир. Яъни у бир ишда олдинга силжиш ўрнига орқага қараб кетди, натижада бугунги иш кечагидан кўра озроқ бўлди.

Ояти каримадаги қарина оятнинг нозил бўлиш сабабидир, уни Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Намоён қилиш кўзланган мақсад эса Қурайшнинг одатини бекор қилишдир. Қурайш одати бўйича Муздалифада тўхтар ва Арафотда тўхташ учун бормас эди. Яъни Аллоҳ Таоло олдинги оятда Арафотдан Муздалифага ифоза қилишни зикр қилгандан кейин уни яна зикр қилди ва Арафотдан Муздалифага ифоза қилиш Қурайшга ҳам худди бошқаларга вожиб бўлганидек вожиб эканлигини эслатди.

Умид қиламанки ифоза қилиш Арафотдан Муздалифага бўлиши ойдинлашди.

ثُمَّ أَفِيضُواْ

«Сўнгра тушинглар» [Бақара 198-199]

деб келган кейинги оят маънода

فَإِذَا أَفَضْتُم مِّنْ عَرَفَاتٍ

«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин» [Бақара 198-199]

деб келган оятдан олдиндир. Араб тилида олдинга ва кейинга суриш аниқ бир мақсад учун бўлади. Бу ердаги мақсад Қурайшнинг жоҳилиятдаги ўзларини бошқа одамлардан ажратиш одатларига барҳам беришдир.

16 зул-қаъда 1434ҳ
22 сентябр 2013м

TagsДавлатни тиклашжиҳодҲаждаги ифоза
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёлғончи ҳукуматга Ўзинг кифоя қил…

  • МАҚОЛАЛАР

    Бузуқ жамиятни фақат Ислом ўнглайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/