Бу зулмларнинг ниҳояси борми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бу зулмларнинг ниҳояси борми?
Ўзбекистонда қиш мавсуми бошлангани замон турли ерларда ёнғинлар, портлашлар содир бўла бошлайди, телевидение тинимсиз ёнғин хавфсизлиги ойликлари хақида сайрашни асосий мавзу қилади. МФЙ масъуллари ва бошқа турли ташкилотлар ходимлари уйма – уй юриб, аҳолига турли зулмлар билан, газни электрни узиб, ўзларича чоралар кўришади. Шу кунларда “Озодлик” радиосида берилган портлаш ҳақида баъзи изоҳларни баҳам кўргимиз келди. Қуйида “Озодлик” нинг мақоласини тўлиқ келтирамиз ва сўнгида бунга нисбатан муносабатимизни айтамиз.
“Фарғона вилоят Қўштепа тумани Ғиштмон фуқаролар йиғинида яшовчи Қодировлар уйида 2 февралга ўтар кечаси содир бўлган портлаш оқибатида бу хонадондагиларнинг ҳаммаси турли даража куйиш билан вилоят касалхонасига ëтқизилди. Куйганлар орасида икки яшар қизалоқ ҳам бор.
Озодликнинг Фарғона вилояти расмий идораларидаги манбаларига кўра¸ портлаш 2 февралга ўтар кечаси тунда содир бўлган.
Портлаш оқибатида 34 яшар Дилноза Қодирова 35 фоизлик куйиш билан¸ унинг тўрт фарзанди эса¸ 15-25 фоизлик куйиш билан Фарғона шошилинч тиббий ëрдам илмий марказига олиб келинган.
Озодлик манбаларидан олинган маълумотга кўра¸ 14 яшар Саидкамолов Хўжахон¸ 10 яшар Барнохон ва 2 яшар Робияхонлар 15 фоизлик¸ 8 яшар Саидумархон эса¸ 20 фоизлик куйиш билан касалхонада даволанмоқда.
Куйганларга тиббий ëрдам кўрсатаëтган врачлар куйишнинг танадаги барча аъзоларда борлиги¸ энг кўп ва энг чуқур куйишлар асосан қўлда эканини билдиришди.
Озодлик суҳбатлашган фарғоналик мутахассислар¸ Қодировлар оиласи¸ хусусан болалар баданидаги жароҳатларнинг 5-10 кун ичида битиши мумкинлиги¸ аммо кучли портлаш оқибатида туғилган қаттиқ қўрқиш ва эмоционал босим узоқ давом этиши ва оила саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашди.
Портлаш пайтида оила бошлиғи Аълохон Қодиров Россияда меҳнат муҳожиратида бўлган¸ аммо қишлоқдошларининг айтишича¸ портлаш хабарини олиши ҳамон етиб келган.
Портлаш сабаби на газ ва на электр йўқлигида.
Вилоят расмий идораларидан олинган маълумотга кўра¸ Қодировлар уйидаги портлашга газ босими ўта паст бўлган қувурдан газ сўриб оладиган қўлбола насос сабаб бўлган.
Ғиштмон қишлоқ фуқаролар йиғини фаолларидан бирининг айтишича¸ қиш бошланганидан бери бу ҳудуд газга уланганига қарамай¸ табиий газ таъминотидан узиб қўйилган. Айниқса¸ ҳаво совуб кетганидан сўнг қувурлардан газ келиш деярли тўхтаб қолган ва қишга ўтин-кўмир ғамламаган хонадонлар қўлбола насослар воситасида қувурдан газ тортиб уйини иситишга ўтган.
“Милиция¸ газ ва ўт ўчириш хизмати ходимлари уйма-уй юриб¸ аҳолини бундай ноқонуний газ тортиш оқибатларидан огоҳлантирган бўлса ҳам¸ кўпга келган тўйга қаноат қилмаган оилалар¸ моторчик ишлатиб¸ газ тортишмоқда. Маҳалла текширувчилари уйма-уй юриб¸ бундай насосларни ўчиртиради¸ лекин улар чиқиб кетиши билан насосни яна қўшишади”¸ дейди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда ғиштмонлик фаол.
Айтилишича¸ тўрт фарзанди билан ëлғиз қишлаëтган Дилноза Қодирова ҳам ана шундай насос ишлатган ва электр қуввати билан ишлайдиган бу насос¸ тунда ток келгач¸ кучли босим оқибатида портлаб кетган.
Айб насосдами?
Мустақиллик йилларида газ мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистон газ қазиб чиқариш бўйича дунëдаги энг йирик ўнлик сафига киради ва постсовет ҳудудида Россия ва Туркманистондан кейин учинчи ўринни эгаллайди.
“Ўзбекнефтгаз” ширкати раҳбари Шокир Файзуллаев 2013 йил майида қилган баëнотга кўра, мамлакат четга сотадиган газ ҳажми 12¸5 миллиард куб метрни ташкил этади.
Газ қазиб олиш, шунингдек газ экспорти ҳажми ошаëтгани айтилаëтган айни пайтда¸ мамлакатнинг аксар ҳудудлари 2014 йилга келиб¸ табиий газ таъминотидан узилди.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тунда -20 даражадан пастроқни ташкил қилаëтган айни кунларда аксар аҳоли газ ва электр қуввати йўқ бир шароитда қишдан омон чиқишга уринмоқда.
Бундай вазиятда Қодировлар оиласи каби қўлбола насослар воситасида газ тортишга мажбур қолаëтган хонадонларда ëнғин ва портлаш ҳолатлари ошиши тахмин этилмоқда.
Жойлардан олинган хабарларга кўра¸ тузилган махсус комиссиялар уйма-уй юриб аҳолини бундай оқибатлардан огоҳлантирмоқда.” “Озодлик”дан олинган мақола шу ерда тугайди.
Изоҳ: Бу каби холатларни бир неча йилдан буён тинимсиз такрорлайвериб ҳамманинг асаби бир чеккага тиқилиб бўлди. Ўзбекистондан ташқаридаги, тазийқдаги сайтлар, нашрлар тўхтовсиз бундай холатларни ёритиб боришмоқда, лекин холат торайгандан торайиб бораяпти. Зулм кучайгандан кучайиб бораяпти. Масалан, аҳолидан газни узиб, электрни эса ўчириб, бермасликни сабаби қилиб, расмий идоралар аҳоли қарздорлигини рўкач қилишади вахоланки “Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси ноябр ўрталарида электр энергияси учун қарздорларнинг исми-фамилияси, яшаш манзиллари кўрсатилган рўйхатни интернетда ҳамма учун очиб қўйган эди. Бироқ бу маълумот тезлик билан олиб ташланди. Чунки, қарздорлар орасида, Ўзбекистон президенти аппарати (172.537.534 сўм), республика молия вазирлиги (4.000.001 сўм), Тошкент шаҳар прокуратураси (19.426.070 сўм), шаҳар ҳокимлиги (30.614.475 сўм), Тошкент вилояти ҳокимлиги (23.188.058 сўм) Миллий телерадиокомпаниянинг “Республика телемаркази” Давлат унитар корхонаси (242.861.723 сўм) ҳам бор эди. Ҳукумат эса, йўқ бўлган свет ва газ учун аҳолидан мажбурий равишда пул ундириш билан банд.
Каримов хукуматининг мақсади фақат битта, у ҳам бўлса, Ўзбекистон халқини, умматини қўлидан келган хамма тазийқлар билан хорлашдир. Уммат эса, бунга чора кўришдан ожизлиги, бу хақида ўйлашдан, фикрлашдан ожизлиги, бу тўғрида ўйлашни, фикрлашни ўргатиши керак бўлган диний олимлар эса, умматни фикрлашдан қайтариб, фикрлаш адашган фирқаларнинг йўли, деб умматни залолатда етаклашга хисса қўшаётганлиги, умматни Аллоҳнинг розилигига фақатгина ахлоқ – одоб ва фиқҳий тортишувлар билан етиштирмоқчи бўлаётганилигидир. Ташқаридаги сиёсатчилар эса, уларнинг харакатлари ортида ўзларининг манфаатлари, демократиялари борлигидир.
Ўзбекистоннинг ўзида мамлакатдаги сиёсий холатни хаққоний ёритувчи сайт ҳам, бирон нашр ҳам йўқ, буни ҳамма билади. Ўзбекистондан ташқаридаги, сиёсий холатни ёритувчи сайтлар эса, баъзилари воқеаларни ёритиш билан чекланишса, баъзилари ўзларича, бу холатларни демократияни олиб келиш билан тўхтатиш мукинлигини айтишмоқда. Аслида шундайми?
Ўзбекистон бошига шундай холатни шу демократия олиб келмадими? Шу демократияга сиғинган золим, яҳудий Каримов ўзи тузган, янгича ўзбекона демократия, деган даъво билан умматни шу ахволга олиб келмадими?
Яна қандай демократияни бошидан ўтказиб кўрмоқчи ғофил халқ?! Бироқ онгсизлик уммонида, зулмлар дарёсида хайронда қолаётган уммат, Каримовнинг ўрнига нимани олиб келиш, ёки қандай тузум билан бундай зулмларга барҳам бериш мумкинлиги ҳақида ўйлашга ҳам онги етмайдиган қилиб юборилди.
Бечора уммат бошига золим Каримовнинг бирон зулми хосиласи келганда, дардини кимга айтишини билмай, юқоридаги сингари “Озодлик”ка ёки бошқа бирон сайтга айтишга етиб бора оляпти холос, лекин бу зулмларни қандай қилиб тўхтатишни имкони хақида биронта қалбга таскин берадиган жавоб берилмаяпти. Уммат эса, “Бу ҳаёт шу эканда, нима қиламиз энди, Худони берганига сабр қилиб яшайверамиз эканда, Каримов кетса, ўрнига бундан баттари келса нима қиламиз” деб ўзини ўзи алдаб, овунишга бошқа сўз топа олмай сарсонда юрибди.
Каримов эса, имкони борида, қўлидан келган бор зулмларини, қалбининг тўридаги нафратларини умматнинг устига сочиб олаяпти, чунки умрига қараганда ўлими яқиндир.Ва буни у яхши ҳис қилаяпти.
Эй уммат! Эй Ўзбекистон мусулмон уммати, қачонгача шундай умрингиз қўрқув ва хорликда ўтади, шунга рози бўлиб ўтиб кетаверасизми! Кўзингизни қачон очасиз! Қачон мусулмонлигингизни ҳис қиласиз?! Дунёни бошқарган уммат бўлганингизни қачон тушуниб етасиз!
Қаердан келдим? Нима учун яшаяпман? Қаерга бораман? – деган саволларни уммат ўзига бериши вақти келди.
فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ* إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِلْعَالَمِينَ* لِمَنْ شَاءَ مِنْكُمْ أَنْ يَسْتَقِيمَ
“(Қуръон хукмларидан юз буриб) қаёққа кетмоқдасизлар? У (Қуръон) бутун оламлар учун эслатма(қўлланма) эдику! Орангиздаги тўғри йўлда бўлишни хоҳлаганлар учун қўлланма эди.” (Таквир. 26,27,28)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
07.02.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми