Обама: Сулҳ муваффақияти Дамашқ билан Москванинг ваъдага вафо қилишларига боғлиқ

بسم الله الرحمن الرحيم
Обама: Сулҳ муваффақияти Дамашқ билан Москванинг ваъдага вафо қилишларига боғлиқ
Америка президенти Барак Обаманинг айтишича, Суриядаги сулҳ муваффақияти кўпроқ Асад режими билан Россия ва бу икки давлат иттифоқчиларининг ҳарбий амалиётларни тўхтатиш келишувига оид берган ваъдаларига риоя қилишларига боғлиқ.
Шанба куни берган ҳафталик радиомурожаатида Обама яқинда Қўшма Штатлар билан Россия эришган вақтинчалик сулҳ муваффақиятига нисбатан шубҳа мавжудлигини таъкидлади.
Лекин у Суриядаги барча томонларни ҳужумларни, жумладан, ҳаво ҳужумларини тўхтатишга ва қамал минтақасидаги фуқароларга ёрдамлар етиб борилишига халақит бермасликка чақирди.
Америка президенти Исломий Давлатни мағлуб этишнинг ягона йўли Сурияда беш йилдан буён давом этаётган урушни тўхтатишдир, деди. У Америка бошчилигидаги халқаро коалиция Исломий Давлат ташкилотини янада кўпроқ сиқувга олишини қўшимча қилди ва бу ташкилот икки йил аввал ҳарбий амалиётларини бошлаганидан бери Ироқ ҳамда Суриядаги ўз назорати остидаги ерлардан 40 %га яқинини қўлдан бой берганини таъкидлади.
Обаманинг бу баёноти Хавфсизлик Кенгаши қўллаб-қувватлаган сулҳнинг кучга кириши ортидан янгради. Зеро, бу сулҳ доирасига Суриянинг катта қисми ва у ердаги гуруҳларнинг аксари киради. Аммо буларнинг муқобили ўлароқ, Жабҳатун Нусра билан Исломий Давлат сулҳ доирасига кирмайди. Россия ҳам бир кун ичида ўз ҳаво ҳужумларини тўхтатажагини билдирди. Бироқ сулҳ кучга киришининг илк соатларидаёқ ваъдани бузиш кузатилгани қайд этилди. (Ал-Жазира нет).
Роя газетаси шарҳи:
Обама ярашув муваффақияти Сурия режими билан Россиянинг ваъдага вафо қилишларига боғлиқ, деб гўё Америка билан Россия ўртасида Сурия масаласида зиддият бордек кўрсатяпти. Бироқ, Сурия ҳодисаларини кузатиб бораётган ҳар қандай кишига унинг бу гаплари ўтмайди. Чунки Америка Сурия масаласида ўз сиёсатига эга бўлиб, бу сиёсатини амалга оширишда восита сифатида Россиянинг кўмагидан ҳамда Башар гумашталари, Эрон ва унинг Ҳизбидан фойдаланаётгани бугун очиқ-ойдин маълумдир.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб