| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халифалик — Умматни ҳақиқий маънода вакиллик қилувчи давлатдир

  • Ислом Уммати ўзининг сиёсий онгини қайта тиклаган вақтда уйғонади

  • Ислом иқтисодий тузуми — қарамликдан озод бўлишдир, дунёдан узилиб қолиш эмас

  • Ислом юртларидан илмонийликни (дунёвийликни) илдизи билан суғуриб ташлаш вожиблиги

  • Эй мусулмонлар армиялари, дунё ва Охират азизлиги сари шошилинглар!

  • Жамият бирлиги вақтинчалик туйғулар билан эмас, балки амалий сиёсатлар билан муҳофаза қилинади

  • Яҳудий вужуди Америка сиёсатини назорат қилади деган мазмундаги сохта уйдирма

  • Уруш алангалатилганидан 12 йил ўтиб, мустамлакачилик қачон Яман аҳлининг қонини тўкишдан тўхтайди?!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Қирғизистонда Хитой нуфузи тобора ортиб бормоқда

Қирғизистонда Хитой нуфузи тобора ортиб бормоқда

By htadmin
28.06.2026
0
Share:

Қирғизистонда Хитой нуфузи тобора ортиб бормоқда

Дунёда шиддат билан ўзгараётган геосиёсий вазият соясида, Қирғизистонда Хитой нуфузи изчил равишда ортиб бормоқда. Хитой дастлаб ўз нуфузини иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаган бўлса, бугунга келиб сиёсий ва ҳарбий нуфузини ҳам кучайтиришга киришди. Бунга сабаб — мамлакат иқтисодиётида Хитой улушининг мисли кўрилмаган даражага етганидир. Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Хитой сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликка суянган ҳолда, юртимиздаги ўз иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кафолатлашга интилмоқда.

Ушбу нуфузни фош қилувчи омиллардан бири — давлат қарзларининг ҳажмидир. Бугунги кунда Қирғизистоннинг умумий давлат қарзи қарийб 10 миллиард долларни ташкил этмоқда, бу эса охирги беш йил ичида мамлакат қарзлари икки баробарга ортганини англатади. Ушбу қарзлардан 1.5 миллиард доллари Хитойга тегишли бўлиб, бу давлат ташқи қарзининг энг катта  улушидир.

2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 27.2 миллиард долларни ташкил этди (Хитой божхона статистикасига кўра). Хитойдан кириб келаётган импорт ушбу ҳажмнинг энг катта қисмини ташкил қилади. Бундай улкан ҳажм билан Хитой Қирғизистоннинг биринчи рақамли тижорат шеригига  айланди. Аммо 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Хитойнинг Қирғизистонга киритган тўғридан-тўғри инвестициялари 282.3 миллион долларни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич билан Хитой инвестиция соҳасида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Хитой инвестициялари ва кредитлари махсус шартлар билан ҳамроҳлик қилишини ҳисобга олиш лозим. Масалан, агар Хитой юртимизда бирор лойиҳани ижро этса ёки инвестиция киритса, лойиҳа учун зарур бўлган барча жиҳозларни, ҳатто оддий бир болтни ҳам Хитойнинг ўзидан импорт қилади. Аниқроқ ифодалаганда, маҳаллий бозордан ҳатто битта ҳам болт сотиб олинмайди!

Бошқа томондан эса, Хитой ўзи ижро этаётган лойиҳа ва инвестицияларда ишлаш учун ўз фуқароларини (ишчиларини) олиб келади. Хитойдан олинган кредитларнинг аксарияти мана шу модель асосида бошқарилади; яъни давлат муайян бир лойиҳани амалга ошириш учун Хитойдан кредит олади, сўнгра лойиҳани ижро этишни Хитой компанияси ўз зиммасига олади. Бас, кредит маблағлари Хитой компаниясининг ўзига қайтади, хитойликлар эса лойиҳаларни ижро этиш учун юртга оқиб келадилар.

Батаҳқиқ Хитой ўзининг жимжит ва босқичма-босқич олиб бораётган сиёсати орқали юртимиз иқтисодиётининг асосий бўлакларини назорат остига олишга муваффақ бўлди. Эндиликда ушбу иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш ва уларнинг келажакдаги тараққиётини кафолатлаш унинг бош устуворликларидан бирига айланди. Ушбу воқеликнинг Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқаларни сиёсий ва ҳарбий доирага айлантиришга ундаши табиийдир.

Бу бурилишнинг дастлабки қадамлари кўрина бошлади. 19 май куни юртимизга Хитой Жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун ташриф буюриб, Ички ишлар вазири билан учрашди. Учрашув давомида икки томон Қирғизистон-Хитой ўртасида қонун устуворлигини таъминлаш (ҳуқуқни муҳофаза қилиш) соҳасидаги ҳамкорликни баҳс қилдилар.

20 май куни эса Ван Сяохун Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) раиси билан учрашди, унда Қўмита раиси ушбу маҳкаманинг мамлакат ҳудудида хитойлик инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга шайлигини  эълон қилди.

Мазкур учрашувлар ушбу ҳақиқатни очиқ-ойдин фош этади. Ҳокимият Хитой қаршисида барча эшикларни ланг очиб қўйишга тайёрдир. Бунинг эвазига эса, Хитой ўз инвестицияларини янада каттароқ ҳажмда киритишга ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу инвестициялар билан бирга янада кўпроқ Хитойликларнинг оқиб келишини кутиш табиийдир.

Ҳокимиятнинг мамлакатда ишлашга рухсат берилган хорижлик ишчилар квотасини 50 мингдан 100 мингга кўтаргани асло тасодиф эмас. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси 25 апрель куни хитойлик ишчиларнинг юртга кириб келишини осонлаштирадиган қарор чиқарди. Бунинг натижасида жамиятда норозилик ҳолатининг ортиши, балки баъзи низоларнинг алангаланиши ҳам табиийдир. Бунинг олдини олиш учун, ва хусусан Хитойнинг иқтисодий манфаатларини ва хитойлик ишчиларни ҳимоя қилиш мақсадида, икки мамлакат хавфсизлик маҳкамалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳокимият мамлакатда Хитой кўргазмаларини очиш, университетларда Хитойга тегишли махсус кафедралар ташкил этиш ҳамда Хитой маданиятини тарғиб қилувчи изчил тадбирларни уюштириш орқали Хитойнинг имижини яхшилаш устида фаолият юритмоқда. Ушбу тадбирлардан бирида давлат вакили шундай баёнот берди: «Қирғизистон-Хитой алоқалари уч минг йиллик тарихга эга тажрибани ўз ичига олади». Бу — ораларида ҳеч қандай боғлиқлик ёки умумий унсурлар мутлақо мавжуд бўлмаса-да, халқимизни ва хитойликларни худди ака-укадек қилиб кўрсатишга бўлган уринишнинг бир кўрсаткичидир.

Шунингдек, халқ орасида хитойликларга нисбатан норозилик аломатлари кўрина бошлаши билан, ҳокимият нотиқлари тезлик билан инсонларни тинчлантиришга ва реакцияларни жиловлашга шошиладилар. Масалан, инсонлар орасида «Хитойликлар кўпайиб кетди» ёки «Хитойликлар юртни босиб олди» деб сўзловчи видеороликлар тарқалганида, Президент ҳузуридаги Ахборот сиёсати бошқармаси раҳбари баёнот билан чиқиб, ушбу видеоларни фитна қўзғашга қаратилган ишлар ва ёлғон маълумотлар деб ҳисоблади.

Бунга қўшимча ўлароқ, илгари давлат қарзларига тегишли маълумотлар жамоатчилик учун очиқ эди. Бугун эса бунга чек қўйилди; эндиликда ҳар бир томонга тегишли бўлган алоҳида қарзлар ҳажми фош қилинмасдан, фақатгина умумий давлат қарзи эълон қилинмоқда. Ваҳоланки, давлат ташқи қарзининг энг катта улуши Хитойга тегишли эди. Энди эса, ушбу янги тақдим этиш услубига кўра, давлатнинг Хитой олдидаги қарзлари ҳажми жамоатчиликка фош қилинмайди. Бу — инсонлар орасида Хитойга нисбатан норозилик туйғуларининг кенгайишига йўл қўймасликни мақсад қилган бир чорадир. Шунингдек, ҳокимият келажакда Хитойдан янада кўпроқ кредитлар олишга мурожаат қилиши кутилмоқда.

Шунга кўра, ҳокимият юртни «ривожлантириш» баҳонаси остида Хитой қаршисида барча имкониятларни очиб қўйиш ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) юксалишига ва «тараққиёт»га олиб келади деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, инвестициялар ва кредитлар, ўз ҳақиқатида, мустамлакачи давлатлар томонидан бошқа юртлар бойликларини талон-торож қилиш, уларнинг капиталларини қуритиш ва ўз нуфузини кенгайтириш йўлида ишлатиладиган механизмлардан биридир. Бунинг ёнига, Хитой билан ҳамкорлик қилиш мамлакат ичида хитойликлар сонининг тобора ортиб боришига эшик очади. Лекин ҳокимият ушбу сохта «тараққиёт»га алданиб, юрт келажагини боши берк кўча сари итармоқда.

Давлат вакили айтганидек: «Қирғизистон-Хитой алоқалари уч минг йиллик тажрибага эга». Тўғри, ота-боболаримиз Хитой билан қандай муомала қилишни жуда яхши англаганлар, шу сабабли Хитой то бугунги кунгача заминимизни назорат остига ололмади. Агар биз ота-боболаримизнинг йўлидан юрсак ва уларнинг огоҳлантиришларини маҳкам тутсак, Хитой билан ўта эҳтиёткорлик билан муомала қилишга ва унинг нуфузи ёйилишининг олдини олишга қодир бўламиз. Биз бу ўринда халқ шоири Қалиғул Бай ўғлининг ушбу сўзларини ёдга оламиз:

«Секингина бағрингга суқилиб киради, сўнгра бўйнингга сиртмоқ  ташлайди, Бас, алданма эй қавмим, алданма, Хитойнинг макри ва ўйинларига!»

Шу сабабли, ҳокимият халқ овозига қулоқ тутиши ҳамда мамлакатни Хитойга гаровга бериш  ва унга қарам қилиб қўйишга олиб борувчи сиёсатларни тўхтатиши лозимдир.

 

Устоз Ҳорун Абдулҳақ қаламига мансуб

Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан

TagsХитой нуфузиҚирғизистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳиттин ва Айн-Жолут сийратини қайтариш билан саҳифаларга ўз номини нурли сиёҳлар билан битувчи ким бор?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириши яқинлашаётганини хабар қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда “ИШИД” хавфи қанчалар ҳақиқат?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/