| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Уйғониш ва унинг аҳамияти

Уйғониш ва унинг аҳамияти

By htadmin
04.02.2026
304
0
Share:

Уйғониш ва унинг аҳамияти

(1-қисм)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳар бир жамиятнинг тақдири уни ташкил қилган инсонларнинг дунёқарашига боғлиқ. Инсоният тарихида юз берган барча буюк ўзгаришлар, аввало, онгдаги инқилоблардан бошланган. Бу ерда юксалиш деганда жамиятда нафақат моддий фаровонлик, балки инсоний, ахлоқий ва руҳий қийматларнинг тўлиқ рўёбга чиқиши тушунилади. Бугунги кунда Ғарб давлатлари гарчи уйғонган ва моддий жиҳатдан юксалган бўлса-да, уларда руҳий ва ахлоқий қийматлар оқсаётганини кўрамиз. Зеро, ҳақиқий фаровонлик жамиятнинг фақат бойиб кетиши эмас, балки инсоннинг қадр-қиммати, ахлоқи ва руҳияти ҳам моддий тараққиёт билан бирга мутаносиб равишда юксалишидир. Тубанлик шунчаки камбағаллик эмас, балки инсоннинг ҳаёт мазмунини англамай, фақат нафсоний эҳтиёжлар доирасида қамалиб қолишидир. Юксалиш эса инсоннинг ўзи ва борлиқ ҳақида аниқ тўхтамга келиб, ҳар бир амалини олий мақсад занжирига боғлашидир. Токи, инсон ўзини тафтиш қилмас ва ўзгаришнинг асл манбаини топмас экан, унинг ташқи ҳаётида барқарор ва мукаммал юксалиш кузатилмайди. Шу боис, уйғониш масаласи шунчаки эҳтиёж эмас, балки ҳаёт-мамот масаласидир.

Инсон ҳаётида камида бир марта: “Нега мен ўзгара олмаяпман? Нега жамиятимиз тубанликдан чиқмаяпти?” деган саволни беради. Кўпчилик ечимни иқтисодда ёки ташқи шароитларда деб излайди, аммо ҳақиқий юксалиш жараёни мутлақо бошқа ердан бошланади. Инсоннинг қадди-қоматини суяклари тутиб турганидек, унинг шахсиятини олам, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий дунёқараши тутиб туради. Суяк танада кўринмайди, аммо у бўлмаса, тана бир уюм гўшт бўлиб қолганидек, дунёқараш ҳам инсонни инсон қиладиган асосий устундир. Масалан, илм олаётган икки талабани олсак, бири учун илм фақат диплом ва пул топиш воситаси, иккинчиси учун эса бу Яратувчи олдидаги бурч бўлса, қийинчилик, кўрибсизки, уларнинг ҳаракати турлича бўлади. Инсон шунчаки тасодифий мавжудот эмас, у ўзини ушбу ҳаётдан олдинги ва кейинги ҳолат билан, яъни яратувчиси бўлган Аллоҳ билан ва келажакдаги масъулияти бўлган Охират билан боғлагандагина мақсадли ҳаракат қила бошлайди.

Биз кўпинча кўп маълумот тўплаган одамни ўзгаради деб ўйлаймиз. Аммо, масалан, ичувчи одам ароқнинг ҳаромлигини билишига қарамай, ичишда давом этаверади. Бунинг сабаби шундаки, унда ароқнинг ҳаромлиги ҳақида шунчаки маълумот бор, лекин тушунча йўқ. Худди шунингдек, кўпчилик инсонлар “ёлғон гапириш ёмон” ёки “бировнинг ҳаққини емаслик лозим” деган маълумотларни жуда яхши биладилар, лекин амалда бунга риоя қилмайдилар. Қачонки бу маълумотлар инсон онггида “бу менинг Охиратимни куйдиради” деган қатъий тушунчага айлансагина, у ҳаром ишлардан худди оловдан қочгандек қоча бошлайди. Инсон ҳаётда воқелик ҳақидаги ўз тушунчаларига қараб ҳаракат қилади. Тушунча шундай бир нарсаки, у миядаги қуруқ маълумотларни тартиблаштириб, инсон амалларига таъсир қилувчи марказга айлантиради. Агар бир нарса ҳақида тўғри тушунча шаклланса, инсоннинг интилиши ва иродаси ўз-ўзидан ўша томонга йўналиб қолади.

Шу сабабли, ҳақиқий юксалиш учун инсоннинг ҳозирги қарашларини шунчаки ислоҳ қилиш ёки юзаки таъмирлаш кифоя эмас, балки уни тубдан ва илдизи билан ўзгартириш лозим. Бу худди мева бермаётган дарахтнинг шохларини буташ эмас, балки унинг илдизини даволашга ўхшайди. Масалан, жамиятда коррупцияга қарши фақат жарималарни ошириш – бу “шохни буташ”дир. Аммо инсон онггида “ҳалоллик – бу Яратувчи олдидаги масъулият” деган тушунча илдиз отса, у ҳеч қандай назоратчисиз ҳам тўғри йўлдан юради. Шунинг учун инсонлар воқеликка баҳо берадиган тушунчаларини ўзгартирмас эканлар, уларнинг ташқи ҳолати ҳам ўзгармайди. Бизнинг ҳар бир амалимиз фикримизнинг мевасидир. Қачонки борлиқ ҳақидаги қарашларимиз мустаҳкам асосларга таянса, ҳаётимиз ҳам шунга яраша юксак ва мазмунли бўлади. Бироқ бу ерда энг асосий бир савол туғилади: инсоннинг бутун ҳаёт тарзини белгилаб берувчи ўша пойдевор фикр қандай шаклланади? Олам, инсон ва ҳаётнинг асл моҳияти ҳақидаги энг катта тугунни қандай ечиш мумкин? Токи, бу асосий саволларга ақлни қаноатлантирадиган жавоб топилмас экан, юксалиш бўлмайди ёки у нотўғри бўлади.

Давоми бор…

 

Салоҳиддин

04.02.2026й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsУйғониш ва унинг аҳамияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Ўрмон қонуни” хамон ўзини кўрсатишда давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср парламенти Халқаро Валюта Жамғармаси кўрсатмаларини ижроси сифатида қўшимча қиймат солиғини жорий қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Маслаҳат учрашувида Мирзиёевнинг ягона минтақавий бозор яратишга оид таклифи амалга ошадими?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/