Ўзбекистонда таълим дастурларини ким белгилайди ва нима мақсадда?
Ўзбекистонда таълим дастурларини ким белгилайди ва нима мақсадда?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Президентининг “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакат таълим тизимида бир қатор ўзгаришларни бошлаб берди. Фармонга кўра, 1 йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда, ўйинга асосланган таълим жорий этилмоқда ва “Янги авлод” номли инновацион марказлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистонда таълим соҳасидаги дастурлар расман Вазирлар Маҳкамаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади дейилса-да, амалий жиҳатдан таълим сиёсати Жаҳон банки, UNICEF, UNESCO, Британ Кенгаши (British Council), Европа Иттифоқи таълим дастурлари, АҚШ ва Британия грант тизимлари ҳамда хорижда тайёрланган “таълим экспертлари” томонидан белгиланади.
Бу тузилмалар маблағ, методика, баҳолаш стандартлари ва “муваффақият индекси”ни беради. Ҳукумат эса, шу қолипга мослашади. Натижада таълим сиёсати маҳаллий эҳтиёждан эмас, грант шартларидан келиб чиқиб шаклланади.
Биз бу ўринда эътибор қаратишимиз лозим бўлган асосий жиҳат таълим тизимига доир услублар ва воситалар эмас, балки аввало, таълим программаларининг мафкуравий пойдевори ва стратегик мақсадлари бўлмоғи лозим. Чунки услуб-воситалар шу иккисига хизмат қилади.
Ташқи кучлар томонидан “сифатни ошириш”, “инновация” каби шиорлар остида экспорт қилинаётган таълим дастурлари асосида — динни ҳаётдан, сиёсатдан, давлатдан ажратиш, уни шахсий ҳаёт доирасига қамаб қўйишни кўзлайдиган секуляризм туради. Унга кўра, инсоннинг дунёқараши, яшашдан кўзлаган мақсади ва бахт-саодат тушунчаси шаклланади. Ҳаёт ишларини соф манфаатдорлик билан ўлчайдиган, бахтни имкон қадар кўпроқ жасад лаззатларидан баҳра олиш деб тушунадиган секуляризм намоёндаларининг инсон тилга олишга ҳам жирканадиган ишларидан намуналарни Эпштейн ва унинг мижозлари мисолида яққол кўриб турибмиз.
2017 йилдаги мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш чораларига оид 5198-сонли президент фармони, 2019 йилда қабул қилинган Ўзбекистон олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, 2020 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун, 2022-2026 йилларга мўлжалланган, таълим сифатини ошириш, қамровини кенгайтириш ҳамда инновацияларни жорий этишни мақсад қилган Миллий ривожланиш стратегияси кабилар айнан Эпштейн ва унинг мижозлари кўтариб юрган ғарб капитализми дунёқарашини ёш авлодга сингдиришга хизмат қилади, холос.
Бугунги ёш авлод секуляр таълим, медиа ва контент орқали импорт қилинган ғарбча бузуқ ҳаёт тарзи, “эркинлик”ни замон талаби сифатида қабул қилиш, динни шахсий ва хусусий масала деб кўриш
руҳида тарбияланяпти. Бундай авлод ҳақиқий адолат учун курашмайди, зулмни тузум даражасида кўрмайди, глобал кучлар манфаатига қарши фикр юритмайди. Айнан шу авлод мустамлакачиликка энг мос авлод ҳисобланади.
Айни пайтда, Ўзбекистоннинг давлат мактабларида исломий таълим тақиқланган, хусусий исломий таълим эса, қатъий назорат ва таъқиб остида. 8 февраль куни Самарқандда ҳужра ташкил қилиб, болаларга исломий таълим бериш билан шуғулланган эркак қамоққа олинди. Бундан олдин Тошкент вилоятида 15 нафар болага исломий таълим берганларга жиноят иши очилди. Бу каби хабарлар сўнгги пайтларда ахборот саҳифаларида тез-тез учрайдиган бўлиб қолди.
Бу шунга далолат қиладики, Ўзбекистон ҳукумати ташқи мустамлакачи кучлар белгилаб берган таълим сиёсати натижасида Бухорийларни эмас, Эпштейнчиларни етиштириб чиқармоқчи, халқнинг покиза табиатини бузиб, Ғарбнинг жирканч дунёқараши ва ҳаёт тарзи билан муроса қилаверадиган “мўътадилчилар”ни кўпайтирмоқчи. Бунинг асосий сабаби эса, исломий таълим ташқи кучларнинг мустамлакачилик илдизини қуритадиган тўғридан-тўғри таҳдид хисобланади.
Ваҳоланки, ёш авлодни ҳақиқий соғлом тарбиялашнинг ягона йўли — Исломий таълим дастурини ҳаётга татбиқ қилишдир. Бу амалга ошмагунча, “Янги авлод” деган номлар ортида мустамлакачилик сиёсати ва унинг ифлос мақсадлари яшириниб қолаверади. Айнан исломий таълим Бухорий ва Термизий каби муҳаддис уламоларни, Салоҳиддин Айюбий ва Қутайба ибн Муслим каби саркардаларни, Умар ибн Абдулазиз ва Султон Сулаймон Қонуний каби ҳоким ва сиёсатчиларни етиштириб чиқарди. Булар каби етук шахслар бугунги авлод орасидан ҳам чиқиши учун Исломий таълим дастурини ҳаётга татбиқ қилиш лозим. Бу эса, уни татбиқ қиладиган Рошид Халифалик Давлатини тикламасдан туриб тўлиқ амалга ошмайди.
Иззатуллоҳ
16.02.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми