| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
21.02.2026
1019
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 12.02.2026й): Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни «Ўзтест» маркази фаолиятини тугатиш ҳамда синов ва сертификатлаш хизматларини SGS (Швейцария), Intertek (Буюк Британия), Bureau Veritas (Франция) ва TÜV (Германия) каби “тўрт гигант”га топшириш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳ: Расмий изоҳга кўра, бу қадам миллий стандартларни халқаро талабларга мослаштириш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш мақсадида қилинмоқда. “Ўзтест”нинг тугатилиши – коррупциялашган ва эскирган тизимга берилган зарба сифатида баҳоланиши мумкин. Бироқ бу аслида Ўзбекистон ўз бозорини назорат қилиш ҳуқуқини трансмиллий корпорацияларга топширишини англатади. Чунки маҳсулотнинг “хавфсиз” ёки “сифатли” эканлигини белгиловчи мезонлар кимнинг қўлида бўлса, бозор тизгини ҳам унинг қўлида бўлади. Танланган гигант компанияларнинг барчаси Европа ва Ғарб тизимига мансуб. Бу эса, Ўзбекистоннинг техник стандартлар борасида Хитойнинг GB стандартлари ёки Россиянинг ГОСТ тизимига муқобил Ғарбнинг регулятор маконига боғланиши демакдир. Маҳаллий кичик бизнес учун бу қимматга тушиши мумкин. Чунки Bureau Veritas ёки TÜV каби компанияларнинг хизмат ҳақи халқаро прейскурант асосида евро ёки долларда белгиланади. Бу кичик цехлар ва фермерлар учун таннархнинг 15-30%гача ошишига олиб келиши мумкин. Хорижий гигантлар маҳаллий шароитга қараб ўтирмайди. Уларнинг стандартларига мослашиш учун тадбиркор ишлаб чиқариш линиясини тўлиқ модернизация қилишга мажбур бўлади. Бу эса катта кредит юки демакдир. Қиммат сертификатни фақат йирик экспортёрлар сотиб ола олади. Натижада, бозорда “сертификатланган гигантлар” монополияси пайдо бўлади, кичик ишлаб чиқарувчилар эса “хавфли” ёки “стандартга мос эмас” деган тамға билан ички бозордан сиқиб чиқарилиши хавфи бор. Оқибатда, тадбиркорлар яширин иқтисодиётга ўтишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, тадбиркор сертификат учун тўлаган ҳар бир қўшимча долларини маҳсулот таннархига қўшади. Бу эса ички бозорда кундалик истеъмол товарлари нархининг ошишига олиб келади. Бунинг бош сабабчиси ўзбек ҳукумати татбиқ қилаётган капиталистик тузумдир. Унинг “Ўзтест” марказини тугатиб, сертификатлаш ва стандартлаштириш ҳокимиятини Ғарб гигантларига топшириши ҳам ана шу тузумнинг кўринмас “қўли”дир. Бу “қўллар”ни кесиб ташлаб, Умматнинг туб манфаатларини ҳимоя қиладиган ягона тузум – Аллоҳ таоло Ўз Росули ﷺга нозил қилган Ислом тузумидир. Унинг муқаррар татбиқи эса, Рошид Халифалик Давлатининг барпо бўлиши билангина амалга ошади.

Хабар (kun.uz 14.02.2026й): 14 февраль куни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Изоҳ: Унда Самарқанд вилоятидаги “Tina Agro Narpay” МЧЖ таъсисчиси Аҳрор Абдужалилов сўз олиб, Ўзбекистон денгиздан узоқда жойлашгани сабабли маҳаллий экспортчилар хорижий бозорларда рақобат қилишга қийналаётганини, транспорт харажатлари қимматлиги боис давлатдан субсидия ажратишни сўради. Бироқ Жамшид Хўжаев бундай чора Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) қоидаларига зидлигини айтиб, тадбиркорнинг сўровини рад этди. “Экспорт жараёнида транспорт харажатларини тўғридан-тўғри давлат томонидан қоплаб бериш – ЖСТдаги ҳаққоний рақобат қонун-қоидаларига умуман зид”, деди бош вазир ўринбосари. Бу жавоб нафақат бир тадбиркорга, балки барча маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилган “сигнал” бўлиб, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш эвазига маҳаллий саноатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш дастакларидан воз кечаётганини кўрсатади. Чунки ЖСТга аъзолик давлатнинг ички иқтисодий сиёсатини фалаж ҳолатга келтириб қўяди. Шуни очиқ англаш керакки, ЖСТ каби ташкилотлар аслида йирик давлатларнинг заиф давлатларни қул қилиш воситаларидан биридир. Бундай тузилмаларнинг асосий вазифаси – дунё бозорини АҚШ ва бошқа йирик капиталистик кучлар манфаатларига мослаб беришдир. Улар ўрнатадиган “эркин савдо” қоидалари аслида кучли давлатларнинг заиф иқтисодиётларни ўз измига солиш, уларнинг ички бозорини забт этиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни йўқ қилиш учун ўйлаб топилган маккорликдир. Бош вазир ўринбосарининг “ЖСТдаги ҳаққоний рақобат қонун-қоидалари” деган гапи эса, одамни энсасини қотирмай қолмайди. У қайси “ҳаққоний рақобат”ни айтмоқда?! Ахир, ҳозир йирик давлатлар ўзлари ўйлаб топган ўйин қоидаларини ҳам ўзлари оёқости қилиб, хоҳлаганини қилаётган бир пайтда, бу кимса яна қанақа ҳаққонийликни гапиряпти?! Юмшоқ қилиб айтганда, бу содда-гўлликдан бошқа нарса эмас. Мана, бунга энг ёрқин мисол – Америка. У дунё давлатларига – улар ЖСТ аъзосими ё йўқми – божларни оширмоқда ёки бож солиш билан таҳдид қилмоқда, ўртада имзоланган ҳар қандай келишувларга тупурмоқда. Хуллас, аслида ўзбек ҳукумати ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаган вақтидаёқ ютқазиб бўлган. Бунинг бадалини эса, яна шу халқимиз, маҳаллий тадбиркорларимиз тўлаши ойдек равшан. Ҳолбуки, бундай ташкилотларга аъзо бўлиш нафақат улкан иқтисодий хато, балки шаръан ножоиз ишдир.

Хабар (kun.uz 14.02.2026й): Тадбиркор шакар импорти учун божни олиб ташлашни сўради.

Изоҳ: Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ҳукумат комиссияси билан мулоқотда шакар импорти учун белгиланган 20 фоизлик божни олиб ташлаш ҳақидаги талаби бугунги иқтисодий тизимнинг ички бозорни қандай бўғиб қўйганини яққол кўрсатди. Охирги бир ой ичида шакар нархининг 2500 сўмга қимматлашгани шунчаки тасодиф эмас, балки сунъий равишда яратилган қарамлик натижасидир. Ўзбекистон шакарни асосан Россиядан олади ва МДҲ доирасидаги имтиёзлар сабабли Россия шакарига бож тўланмайди. Бироқ Россия ички бозорида нарх ошса ёки экспортни чекласа, бизнинг бозорда дарҳол тақчиллик ва қимматчилик бошланади. Тадбиркорлар таклиф қилаётган Бразилия, Покистон ёки Ҳиндистон каби алтернативалар эса 20 фоизлик бож тўсиғи туфайли рақобатга кириша олмайди. Ҳукуматнинг бу божни сақлаб туриши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ёки ғазнани тўлдириш баҳонасида одамларни қиммат маҳсулот сотиб олишга мажбурламоқда. Ҳукумат вакилларининг “кўриб чиқамиз, лекин ваъда беролмаймиз” қабилидаги жавоблари эса, ҳукуматнинг Россия каби мустамлакачи давлатлар манфаатларини халқнинг туб манфаатларидан устун қўяётганини кўрсатади. Бундай аянчли воқеликнинг ечими фақатгина маълум бир божни вақтинча камайтиришда эмас, балки иқтисодий ёндашувни тубдан ўзгартиришдадир. Исломдаги иқтисодий низомга кўра, давлат ўз фуқаролари олиб келаётган товарлардан бож (макс) олиши жоиз эмас. Шунингдек, бозорни сунъий монополия ва сиёсий қарамликлардан халос қилиш, импорт йўлидаги барча ножоиз солиқ ва бож тўсиқларини олиб ташлаш лозим. Шариат бўйича, бозорда нархларни давлат эмас, балки талаб ва таклифнинг табиий мувозанати белгилайди. Агар давлат тадбиркорга Бразилиядан ёки дунёнинг исталган нуқтасидан божсиз маҳсулот олиб киришга йўл очиб берса, бозорда рақобат пайдо бўлади ва нархлар ўз-ўзидан пасаяди. Шунинг учун ҳақиқий тўғри ечим Халифалик давлатининг иқтисодий сиёсатида бўлиб, унда давлат халқни қашшоқлаштирувчи божлар орқали эмас, балки ишлаб чиқариш ва тижоратни рағбатлантириш орқали қўллаб-қувватлайди. Фақатгина мана шундай адолатли тузум инсонларни қимматчиликдан ҳимоя қилади.

Хабар (Tarix_va_Sayohat 16.02.2026й): 1999 йилнинг 16-февраль куни Тошкент шаҳрининг бир нечта нуқталарида портлашлар содир этилди. Бу воқеа Ўзбекистон тарихидаги энг оғир террорчилик ҳаракатларидан бири сифатида қайд этилган.

Изоҳ: Ўша куни Тошкентнинг турли нуқталарида содир этилган портлашлар, расмий талқинга кўра, давлат тузумига қарши террорчилик хуружи сифатида баҳоланган бўлса-да, аслида бу воқеа Ислом ва мусулмонларга, айниқса, исломий уйғонишга қарши кенг кўламли уруш очиш учун қулай баҳона бўлди. Портлашлардан кейинги бир неча соат ичидаёқ тергов хулосалари тайёрланиб, айбдорлар “аниқлангани” ва динини маҳкам ушлаган мусулмонларга қарши мисли кўрилмаган таъқиблар бошлангани, бу воқеаларнинг аввалдан режалаштирилган сценарий экани ҳақидаги гумонларни тасдиқлайди. Ушбу санадан сўнг Ўзбекистонда “терроризмга қарши кураш” ниқоби остида минглаб беайб мусулмонлар, намозхонлар ва уламолар қамоққа олинди, энг оғир қийноқларга дучор қилинди. Бу қатағонларнинг асосий нишони – ягона “айб”лари “Роббим Аллоҳ”, деган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари эди. Мазкур ҳодиса натижасида исломий тушунчалар жамиятдан сиқиб чиқарила бошланди, масжидлар ўша пайтдаги МХХнинг тўлиқ назоратига ўтди ва фақат расмий идоралар рухсат берган доира билан чекланди… Аслида, 16 феврал воқеалари мустамлакачи тизимнинг маҳаллий ижрочиси бўлмиш золим Каримов режими учун ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва мусулмонларнинг сиёсий иродасини синдириш воситаси бўлган эди. Бугунги кунда ҳам ушбу сана эсланар экан, унинг ортида ётган асл мақсад – Ислом ва унинг аҳкомларини ҳаёт майдонидан узоқлаштириш ҳамда мусулмонларни қўрқув исканжасида тутиш бўлганини англаш муҳимдир. Чунки орадан 27 йил ўтган ва ҳокимиятда шахслар алмашган бўлса-да, бироқ “терроризм ва экстремизм”га қарши кураш ниқоби остидаги исломий уйғонишни бўғиш ҳаракатлари ҳалигача давом этиб келмоқда. Демакки, ҳукуматнинг бундай зулм ва адолатсизликларига чек қўйиш учун татбиқ қилинаётган ғайриисломий конституция ва қонунлардан воз кечиш лозим. Мусулмон халқимиз ўз эътиқодига мос эмин-эркин ҳаёт кечириши учун Ислом низоми татбиқ қилиниши зарур. Ва бу, албатта, амалга ошадиган ишдир. Аллоҳ таоло айтади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

– “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (ботил сўзлари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмасалар-да, Ўз нурини батамом (ҳар тарафга) ёйувчидир”. (Саф:8)

Хабар (daryo.uz 16.02.2026й): Ғазога қарши 264 нафар Ўзбекистон фуқароси жанг қилган — Al Jazeera.

Изоҳ: 14 феврал куни Al Jazeera телеканали томонидан эълон қилинган маълумотлар Ўзбекистон жамоатчилигини ларзага солди. Ҳисоботга кўра, икки фуқароликка эга бўлган бу шахслар “исроил”нинг геноцид сиёсатида бевосита қатнашмоқда. Ваҳоланки, Ғазода яҳудий вужуди томонидан ўлдирилган мусулмонлар сони 72 мингдан ошиб кетди. Бу рақамлар нафақат инсоний фожиа, балки Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан қўллаётган ўта адолатсиз ва иккиюзламачи сиёсатини фош қилди. Бу ерда табиий савол туғилади: наҳотки ҳар бир намозхоннинг қадамини назорат қиладиган, ижтимоий тармоқдаги битта “лайк” босган одамни ерни тагидан бўлса ҳам топадиган ДХХ бундан бехабар бўлса?! Албатта, уларнинг хабари бор! Аммо негадир, 264 нафар қуролланган қотил ҳақида гап кетганда, ўзбек режимининг “ўткир кўзлари” кўр бўлиб қолмоқда. Агар бирор мусулмон Фаластиндаги мазлум биродарларига ёрдам бериш ёки исломий шижоат билан жиҳод қилиш ниятини билдирса, у дарҳол “террорчи” тамғаси билан 15-20 йилга қамоққа тиқилади. Бу режим юртимизда ҳатто Фаластин ва Ғазони қўллаб-қувватлаб тинч намойиш ўтказишга ҳам рухсат бермади. Бироқ яҳудий армиясида мусулмон гўдакларини ўлдираётганларга нисбатан на бирор жиноят иши очилди, на улар қидирувга берилди. Бу ҳолат ҳукуматнинг фақат Ислом ва мусулмонларга қарши нақадар “жасур” эканини, яҳудий ва насоролар манфаатлари олдида эса ожиз ва мутелигини кўрсатади. Бугунги аянчли воқелик шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда дунёда мусулмонларнинг жони, моли, обрўси ва муқаддасотларини ҳимоя қиладиган бирорта реал куч мавжуд эмас. Мусулмон давлатларининг мавжуд армиялари ва ҳукуматлари мазлумларга ёрдам бериш ўрнига, ўз халқининг қўл-оёғини боғлаб, душманга йўл очиб бермоқда. Мусулмонларни қирғин қилаётганлар сафида туриш куфр сафида туриш билан баробар бўлган бир пайтда, бу қотилларнинг жазосиз қолаётгани Умматнинг нақадар ҳимоясиз қолганидан даракдир. Мазкур хабар ҳам мусулмон халқимизнинг кўзини янада каттароқ очиши керак. Зеро, устимизга ўтириб олган ўзбек режимининг ҳам, исломий юртлардаги бошқа жинояткор режимлардан фарқ қилмаслиги яна бир бор тасдиқланди. Бинобарин, халқимиз бу хорликлардан олиб чиқадиган ва золимларга муносиб жавоб қайтарадиган ягона куч – Халифалик давлати эканлигини англаш вақти, албатта, келди.

Хабар (president.uz 17.02.2026й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга келди.

Изоҳ: АҚШга ташриф доирасида Мирзиёев Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади. Саммит кун тартибида Ғазо секторини тиклаш, минтақада гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳамда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади. Маълумки, Ўзбекистон жорий йил бошида Давос иқтисодий форуми доирасида ушбу кенгашга таъсисчи давлат сифатида аъзо бўлган эди. Ушбу ташриф ва янги ташкил этилган тузилмани таҳлил қилар эканмиз, унинг ортида турган асл сиёсий мақсадларни кўриш қийин эмас. Тинчлик кенгаши номи остида аслида Фаластин заминидаги босқинчи яҳудий вужудининг хавфсизлигини кафолатлаш ва унинг минтақадаги ҳукмронлигини легаллаштириш режаси ётибди. Ғазони “тиклаш” ҳақидаги гаплар эса, ўн минглаб мусулмонларнинг қони тўкилишига сабабчи бўлган қуролларни етказиб берган, яҳудий вужудини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган Америка томонидан ўйлаб топилган навбатдаги сиёсий найрангдир. Бу лойиҳа мусулмон ўлкаларининг раҳбарларини босқинчиликни тан олишга ва Ислом умматининг душманлари билан ҳамкорлик қилишга мажбурлаш қуроли ҳисобланади. Мирзиёев бошлиқ ўзбек режимининг бундай жинояткор лойиҳада, айниқса, муборак Рамазон ойида иштирок этиши гуноҳ устига гуноҳга қўл уришдан бошқа нарса эмас. Мусулмонларнинг қони дарё бўлиб оқаётган бир пайтда, Исломий юртлар устидаги золим режимлар ўша қирғинни молиялаштираётган ва қўллаб-қувватлаётган, Эпштейн воқеаси билан дунёга шарманда бўлаётган кофир сиёсий элиталар билан бир стол атрофида ўтиришни ўзларига уят санашмаяпти. Шулар қатори президент Мирзиёев ҳам Америка берадиган сохта халқаро обрў, вақтинчалик “ишонч” ва “ҳимоя” эвазига юртимиз бойликларини савдога қўймоқда. Мусулмонларни бундай хорликдан фақатгина Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Халифалик давлати қутқара олади. Халифалик соясидагина муборак Фаластин замини, Ғазо ва Ақсо озод бўлади, мусулмонларнинг жони, моли ва обрўси муҳофаза қилинади, мустамлакачи кучларнинг сиёсий ўйинларига чек қўйилади. Токи, мусулмонлар ўз давлатига эга бўлмас эканлар, уларнинг раҳбарлари куфр дунёсининг қўлида қўғирчоқ бўлишда ва мустамлакачилик занжирларини мустаҳкамлашда давом этаверадилар.

Хабар (kun.uz 18.06.2026й): Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Рамазон ойи нега айрим давлатларда 18 февралда, бошқаларида эса 19 февралда бошланаётганига доир саволга жавоб берди.

Изоҳ: “Саудия Арабистонида ҳилол кўрилгани айтилган бўлса-да, кўплаб давлатларда у кўринмаган. Бундай вазиятда биз қайси қарорга амал қилишимиз керак?” дейилади диний соҳа мутахассисларига юборилган саволда. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво маркази саволга қуйидагича жавоб берди: “Ҳилол (янги ой) ернинг барча нуқталарида бир хил вақтда кўринмайди… Шунинг учун аксар мамлакатларда 17 феврал кечаси ҳилол кўринмади ва Шаъбон 30 кунга тўлдирилиши тўғри бўлди. Саудиянинг “ҳилол кўринди”, деган хабарига биноан у ерда ва унга эргашган айрим мамлакатларда Рамазон эрта бошланди. Бундай вазиятда энг тўғри йўл – ҳар бир юрт ўз муфтийсининг фатвосига амал қилишидир”. Албатта, мусулмонларда нега дунё бўйича Рамазон ойи ҳар хил санада бошланмоқда, деган саволнинг пайдо бўлиши жуда табиий ва ўринлидир. Фақат унга Ўзбекистон диний идораси Фатво марказининг жавоби тўғри эмас, ҳатто буни қасддан чалғитиш деб аташ ҳам мумкин. Қолаверса, бу жавобда бирор шаръий далил йўқ, аксинча, ҳадисга эмас, “катта”ларингизга эргашинг, деган маъно бор. Чунки Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинган ҳадисда: “Ойни (янги ҳилолни) кўриб рўза тутинглар ва ойни кўриб оғиз очинглар. Агар ҳаво булутли бўлса, Шаъбон ойининг ҳисобини ўттиз кун қилиб тўлдиринглар”, – дейилган. Бу фалон юртда ой кўринди, пистон юртда кўринмади, деган маънони англатмайди. Балки Ер юзининг қайсидир нуқтасида ишончли кишилар томонидан янги ҳилол кўрилса, бу бутун Уммат учун кифоя бўлиши кераклигини англатади. Фатво маркази эса, мазкур жавоби билан Ислом Умматининг сиёсий парокандалигини яширмоқчи бўляпти. Бундай бўлиниш ва тарқоқлик, мустамлакачиликнинг аччиқ меваси бўлган сохта чегаралар ва миллий давлатлар мусулмонларнинг ибодатларига ҳам соя солганини кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда, мусулмонларнинг байрам ва ибодатлардаги ихтилофи бу – чегаралар ва сиёсий режимларнинг натижасидир. Бундай хорлик ва бўлинишдан қутулишнинг ягона йўли – Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Халифаликни тиклашдир. Фақат ўшандагина Уммат яна битта вужудга айланади, Рамазонни бирга бошлаб, Ҳайитни бирга нишонлайди ва бошқа ҳаётий масалалари ҳам тўғри тартибга солинади.

 

Салоҳиддин  

21.02.2026й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳақиқий мухолафат билан сохта мухолафат ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливия устидаги кураш регионал уруш келтириб чиқарадими?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Босиб олинган Кашмир Уммат қалқони бўлган Халифаликни барпо этиш орқали озод этишимизни талаб қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/