“Док-1 Макс” ишининг асоратлари
“Док-1 Макс” ишининг асоратлари
بسم الله الرحمن الرحيم
“Док-1 Макс” иши Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида мисли кўрилмаган муваффақиятсизликлардан бири сифатида эсда қолса керак. Айниқса, қурбон бўлганлар ва ҳалигача соғлиғи тўлиқ тикланмаётганлар жажжи болачалар эканлиги янада фожиали. Аслини олганда, ёш авлод ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган мана шу ҳукуматнинг ёмон бошқаруви ва у татбиқ қилаётган яроқсиз тузумдир. Чунки ҳукумат оддийгина йўтал ва шамоллашга қарши сироп ва дори ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмаганидан кейин яна нима дейиш мумкин?!
Майли, бу бошқа, тафсилоти ва кўлами жуда кенг бўлган масала. Ҳозирги мавзу эса бошқа нарса, яъни фожеа юз бергандан кейин ҳам унинг асоратига қарши курашда ўз ҳолига ташлаб қўйилган одамлар ҳақида. Gazeta.uz ““Энди кимга мурожаат қилишимиз керак, президентгами?” – “Док-1 Макс” иши жабрланувчилари товон пули борасидаги мавҳумликдан норози” номли мақола эълон қилди. Унда айтилишича, “Док-1 Макс” иши жабрланувчилари фойдасига жами 75,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарар ундириш ҳақида суд қарори чиққанди. Ҳозиргача 2,5 млрд сўм тўланган, аммо қолган сумма тақдири мавҳум. Жабрланувчиларнинг ота-оналари бундан норози; улар тўлиқ сумма тезроқ ундирилишини сўрамоқда. Ўзбекистонда 2022 йил охирида Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларидан болаларнинг заҳарланиши кузатилган ва бунинг оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 68 нафар бола вафот этгани ва камида 18 нафар бола ногирон бўлиб қолгани маълум қилинган эди. Ушбу ҳолат бўйича 2023 йил августида бошланган ва ярим йил давом этган суд жараёни якунида дори истеъмолидан вафот этган 68 нафар марҳум ва соғлиғи ўта оғирлашган 4 нафар боланинг қонуний вакилларига 1 миллиард сўмдан, аҳволи қониқарли бўлган 4 нафар боланинг қонуний вакилларига 500 млн сўмдан, соғлиғи яхшиланган 8 нафар боланинг қонуний вакилларига 200 млн сўмдан маънавий зарар ундирилиши белгиланган эди.
Нашрга мурожаат қилган ота-оналарнинг айтишича, улар фарзандини даволатиш учун бор-будини сотиб бўлишган, қарзга ботиб қолишган. Айримлари четга ишлаш учун кетган. Яна бошқаси катта миқдорда кредит олишга мажбур бўлган. Хуллас, фарзандининг соғлиғи учун нимаси бўлса ҳаммасини сарфлаган. Демакки, улар фарзандлари учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солишган. Уларнинг бошидан ўтганини озгина ҳис қилган одамнинг юрагига қайғу ораламай қолмайди. Бироқ ҳукумат-чи?! Ҳукумат шундай қилдими?! Ҳа, у қўлимдан келганини қилдим деб ўйлаяпти шекилли. Бу ҳукумат гўё айбдорларни ушлаб, суд қилиб, жазо бериш билан ишга якун ясади. Ҳа, шу билан у гўё бўйнидаги вазифасини адо қилди. Яқинда эса Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров “Док-1 Макс” иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга “кафолатланган тиббий ёрдам” кўрсатилаётганини айтганди. Бироқ фарзанди “Док-1 Макс”дан заҳарланган фуқаронинг айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган. Фарзанди 2022 йил декабрь ойида “Док-1 Макс”дан заҳарланган ва 65 кун комада ётган 5 ёшли Алибек Ўктамовнинг отаси Феруз Нуритдиновнинг “Daryo.uz”га айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган. “Ўша вазир ҳам, унинг ходимлари ҳам, ҳатто давлатнинг бирорта шифохонаси шифокорлари ҳам бирор марта ўғлимнинг ҳолидан хабар олмаган-ку. Қандай қилиб кўмак бераётган экан? Ҳатто уйимнинг эшиги қайси томонга очилишини билмай туриб, биз ногирон бўлиб қолган болаларни даволаяпмиз, кўмак беряпмиз дейишга уялмадими? Ўша вазирдан сўранг-чи, доримас, бирорта шприц берганмикан? Вазир бундай ёлғон гапириб турса, ундан пастдагилардан нима кутайлик?” – дейди Феруз Нуритдинов.
Унинг айтишича, вазирнинг бу гапидан сўнг кўпчилик ота-оналар вазир билан кўришиш ниятида юрибди. Жабрланувчининг айтишича, у фарзандини даволатиш учун айни кунга қадар сотилган уйи ва яқинларидан олинган қарзлари эвазига тўпланган катта миқдордаги маблағини сарфлаб бўлган. Шунга қарамасдан, унинг фарзанди гапиролмайдиган, юролмайдиган ногиронга айланган.
Ҳукуматдагиларнинг бу иш асносида шармандаси чиққани етмаганидек, энди яна уялмай одамларни алдаяпти. Болаларнинг қурбон бўлгани ва ногирон бўлиб қолгани, ҳали ҳам заҳарланиш асоратларидан азоб чекаётгани ҳам бу тепса-тебранмас бошлиқлар қалбини эрита олмаган кўринади. Дийдангиз шунчалик ҳам қотиб кетганми, юзингиздаги тери чармга айланиб қолганми?! Булар болаларга нисбатан шунчалик бўлса, катталарнинг муаммолари эрта кунда уларни қизиқтирмайди. Шунинг учун ҳам ёшлар ҳақида қайғуришларини даъво қилишлари, хусусан, уларнинг ақлан ва жисмонан соғлом бўлишлари учун бор имкониятни ишга солаётганлари ҳақидаги баландпарвоз гаплари сафсата сотишдан бошқа нарса эмаслиги яна бир карра ўз тасдиғини топди. Бу ёқда фуқаролари бир аҳволда, ўз муаммолари билан курашиб ётган бир вақтда, ҳукумат пўрим конференция ва тадбирларга пул сочиб ётибди. Қаёқдаги бўлар-бўлмас спорт мусобақалари, фестиваллар ва концертларга маблағни аямаяпти. Гўё булар Ўзбекистон имижини халқаро майдонда яхшилаш учун зарур эмиш. Унда, одамларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳам мана шу “имиж”ни яхшилаш учунми?! Билиб қўйингки, биргина гўдакнинг азоб-уқубатдан оққан бир томчи ёши олдида бу ишларингизнинг сариқ чақалик ҳам қиймати йўқ!
Бу ўриндаги масала фақат айбдорларни ушлаб жазолаш, конпенсация ундириб беришда эмас, балки давлат ўз фуқаролари устида жавобгар, хусусан, уларнинг соғлиғини ҳимоя қилишга айнан у масъул эканлигидир. Шунга кўра, давлат даволанишга муҳтож бўлган мазкур болаларнинг барча сарф-харажатларини бўйнига олиши ва то соғайиб кетмагунларича доимий назорат қилиб бориши керак эди. Керак бўлса, дунёнинг қаерида бўлишидан қатъий назар, энг юқори даражадаги даволаниш билан таъминлаши зарур. Чунки бу давлат учун вожиб иш. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: “…Имом (халифа) бошлиқдир ва у ўз раъийяти(қўл остидагилари)дан жавобгардир”. Ҳа, Ислом давлатга ўз фуқаролари соғлиғини ҳимоя қилишни юклади ва бунинг учун одамлардан пул ундиришни ман қилди. Яъни даволаниш бепул бўлиши лозим. Шунинг учун тарихда илк касалхоналарнинг Халифалик давлатида барпо қилингани ажабланарли эмас. Ушбу касалхоналар ўз даврида тиббиёт соҳасининг энг илғор масканлари бўлганди. Беморларни муолажа қилиш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича уларнинг тенгги йўқ эди. Ҳатто беморлар соғайиб, уйига жавоб берилгандан сўнг ҳам, уларга касалхона томонидан муайян миқдордаги пул ҳадя қилинарди. Токи, инсон соғайиб чиққанидан сўнг маълум вақт давомида ишламасдан фақат дам олиб, ўзини тиклаб олсин. Ҳа, ушбу муборак давлатимиз одамларга ғамхўрликнинг юксак намунасини кўрсатган эди. Бугун тиббиёт ривожланган бўлишига қарамай бундай ғамхўрликни топиш мушкул бўлиб қолди. Чунки ҳаммаси пулга бориб тақаляпти. Пул бўлса даволаниш бор, акс ҳолда “ўзинг учун ўл етим” .
Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўз фуқароларига мана шундай муносабатда бўляпти. Чунки капиталистик демократия тузумида даволаниш пулли бўлиб, давлат бу юкнинг жуда оз қисмини зиммасига олади. Натижада, кўп одамлар сифатли тиббий хизматдан мосуво бўладилар. Худди мазкур фожеа жабрдийдалари сингари ота-онасининг жуда чекли имконияти етган жойгача даволана оладилар холос. Инсон соғлиғи унинг асосий эҳтиёжларидан бири экан, уни ҳимоя қилиш ва сифатли тиббий хизмат билан бепул таъминлашни давлат зиммасига олиши шарт.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
01.11.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми