Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”
Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон ҳукумати бугун дунё ҳамжамияти кўзига “Учинчи Ренессанс” пойдеворини яратаётган маърифатпарвар давлат сифатида кўриниш учун миллиардлаб маблағ сарфламоқда. Тошкент марказида Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган, буюк алломаларнинг бой меросини ўрганиш, Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини дунёга танитиш ва илмий-маърифий юксалиш шиори остидаги “Ислом цивилизацияси маркази” бу сиёсатнинг асосий витринаси ва кўз-кўз қилинадиган масканидир. Бироқ ушбу ҳашаматли бинолар, мармар устунлар ва нақшинкор гумбазлар соясида, мамлакатнинг жазони ижро этиш муассасаларида мутлақо бошқача, яъни ғайриинсоний ва Исломга қарши манзара ҳукм сурмоқда.
Президент Мирзиёев ўз чиқишларида, ўтмишдаги Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз уруш олиб борилган, диний эътиқод эгалари ғайриинсоний қийноқларга солинган ва минглаб мазлумлар қамоқларда шаҳид кетган Каримов даврини “мустабид ва ахлат тузум” сифатида кескин танқид қилган эди. Аммо бугунги аччиқ воқелик шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистондаги қамақхоналар ўша “ахлат”лардан ҳали-ҳамон тўлиқ қутилмаган, балки у янгича қиёфада ва янгича услублар билан давом этмоқда. Режим бир томондан диний меросни улуғлаётганини даъво қилаётган бўлса, иккинчи томондан қамоқхоналарда мусулмонларни эзиш, уларнинг иймон-эътиқоди билан курашиш билан банд.
2026 йилнинг бошида режим мулозимларининг хатти-ҳаракатлари бу иккиюзламачиликни бутунлай фош қилди. Ички ишлар вазирлиги Департамент бошлиғининг ўринбосари Отабек Сатимбаев ЖИЭК-17 муассасасига текширувга келиб, ўз кибрини намойиш этди. Унинг муассаса ходимларига қарата: “Нега маҳкумларга яхши муомала қивоссанла, нега маҳкумла кўзимга қараб гапиради?” деган сўзлари Ўзбекистондаги бутун жазони ижро этиш тизимининг асл мантиғини ва ички башарасини очиб беради.
Сатимбаевнинг буйруғини ижро этишга киришган муассаса бошлиғининг ўринбосари, подполковник Улуғбек Шарипов маҳкумлар устида ҳақиқий зулмни бошлади. Муассасада ўтказилган “катта шмон” натижасида нафақат камерадаги оддий нарсалар, идиш-товоқлар ва шахсий буюмлар ташқарига отилди, балки маҳкумларнинг яқинлари – ота-оналари, фарзандлари ва бошқа яқинларининг суратлари ҳам оёқости қилинди. Режим маҳкумнинг руҳиятини синдириш учун хат ёзишни фақат маълум белгиланган вақтда камерадан махсус жойга чиқиб ёзиш ва яқинларининг суратларини фақат уч донадан кўриш каби инсон қадр-қимматини ерга урадиган чекловлар ўрнатди.
Энг мудҳиш ва жирканч ҳужум муқаддас Рамазон ойи арафасида мусулмон маҳкумларнинг эътиқодига қарши қаратилди. Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилаётган бир пайтда, ЖИЭК-17да маҳкумларга яқинларидан келган 10 кгдан ортиқ озиқ-овқатлар (передача) “камерада таракан кўпаяди” деган кулгили ва мантиқсиз баҳона билан каптёркага, яъни камерадан ташқарига қўйдиртирилди. Натижада, рўзадор биродарларимиз саҳарлик пайтида ўз озиқ-овқатларини ололмай, саҳарликсиз, оч-наҳор оғиз ёпишга мажбур бўлмоқдалар. Бундан ташқари, каптёркадаги озиқ-овқатлардан каптёршиклар, СППлар ва завхозлар ҳам умидвор бўлиб, маҳкумлардан “улуш” талаб қилмоқдалар. Агар маҳкум ўз ҳаққини бермаса, шунга яраша қўпол муомала қилинмоқда.
Булар ҳам камлик қилгандек, ҳатто камерадаги Қуръон ва жойнамозлар гўё ҳожатхонаси бор камераларда диний китобларни, Қуръонни туриши мумкин эмас, деган сохта баҳона билан кутубхонага олиб чиқиб кетилган. Маҳкумларга фақат белгиланган вақтдагина чиқиб ўқишга рухсат берилган, аммо бу вақтлар ҳам турли баҳоналар билан қисқартирилмоқда. Намоз вақтлари эса атайлаб сурилиб, ибодатга тизимли равишда тўсқинлик қилинмоқда. Бомдод намози учун соат 6:00 дан олдин туриш ва таҳорат олиб намоз ўқиш “камерадаги бошқа маҳкумларни безовта қилади” деб тақиқланмоқда. Шу билан бирга, маҳкумлар ҳар куни мажбуран гимн айтишга ва эътиқодга тааллуқли бўлган шиорни: “Мен қилган ишимдан пушаймонман, кечирим сўрайман, ватанимга хизмат қиламан”, – деган сохта сўзларни такрорлашга мажбурланмоқда.
Биз ўзбек режими, хусусан президент Мирзиёевга қуйидагиларни айтамиз: Каримов даврини “ахлат тузум” дея жирканганингиз ростмиди ёки бу шунчаки халқимиз туйғулари билан ўйнашишмиди?! Агар рост сўзлаган бўлсангиз, унда нега анави шотирларингиз ўша “ахлат тузуми”ни яна қайта титкиламоқда?! Агар бундан сизнинг хабарингиз бўлмаса, унда уларни тийиб қўйинг! Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай жирканч ишлар борасидаги жавобгарлик ва масъулият сизнинг бўйнингизга тушади! Шунингдек, биз хавфсизлик идоралари ва қамоқхона бошлиқлари, у ердаги барча ходимларни ҳам қаттиқ огоҳлантирамиз, мазлум мусулмонларга бугун қилаётган зулму зўравонлигингиз эртага сизга жуда қимматга тушади!
Билингки, “Ислом цивилизацияси маркази” каби ялтироқ ниқоблар сизнинг бу жиноий қилмишларингизни абадий яшира олмайди. Ва энг муҳими, унутмангки, Халифалик тонгги отаётган бир паллада турибмиз. Уммат уйғонмоқда ва адолат байроғи яна ер юзида ҳилпирайдиган кун яқин! Агар ўз вақтида эсингизни йиғиб, бу зулмни тўхтатмасангиз, Охиратдаги аламли азоб олдидан бу дунёда ҳам одил Халифа олдида қилмишларингиз учун жавоб берадиган кун келади. Халифа ҳар бир мазлумнинг ҳаққини, оёқости қилинган ҳар бир Қуръонни ва саҳарликсиз қолдирилган ҳар бир рўзадорнинг алами учун сизни қаттиқ жавобгарликка тортади. Аллоҳ мазлумлар билан, У зотнинг ваъдаси эса Ҳақдир!
وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ
– “Ва сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама. Фақатгина У зот уларни(нг жазосини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган кунгача қолдирмоқда, холос”. (Иброҳим:42)
Салоҳиддин
15.03.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми