| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›«Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

«Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

By htadmin
13.05.2026
6
0
Share:

«Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унга тегишли ташкилотлар Судандаги вазиятни дунёдаги энг йирик гуманитар ҳалокат ҳамда очлик ва қочқинлик бўйича энг катта инқироз деб баҳолади. АҚШ Давлат департаменти матбуот котибининг бош ўринбосари шундай баёнот берди: «150 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 14 миллиондан зиёд киши уй-жойини тарк этди (қочқинга айланди) ва фожиа ҳамон давом этмоқда».

«Ижтимоий» ишлар вазирининг хабар беришича, вазирлик уруш бошланганидан то 2025 йилнинг октябрь ойига қадар 1800 та зўрлаш ҳолатини қайд этган бўлиб, бу рақамлар Ал-Фашир ва Курдуфондаги воқеаларни ўз ичига олмайди. Бу жиноятлар аксарият ҳолларда оила аъзоларининг кўз ўнгида содир этилмоқда. Бундан ташқари, аёллар ва болаларни асирга олиш (қул қилиш), уларнинг савдоси билан шуғулланиш ва уларни қўшни давлатларда сотиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

«Sudan Tribune» нашрининг Халқаро Меҳнат Ташкилотига таяниб хабар беришича, бомбардимон ва ҳужумлар сабабли соғлиқни сақлаш муассасаларининг 37 фоизи ишдан чиққан. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳисоботига кўра, бунда 1858 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган, 490 нафари эса жароҳатланган.

Ишсизлик даражаси урушдан олдинги 32 фоиздан 80 фоизга кўтарилди, оқибатда 5 миллион киши ўзининг асосий даромад манбаини йўқотди.

Маҳаллий валютанинг қадри 2023 йил апрель ойида бир АҚШ доллари 570 жунайҳга тенг бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 4200 жунайҳга етган. Божхона доллари эса уруш бошланганда 18 дан 20 жунайҳга, кейин 2769 жунайҳга, ҳозирда эса 3222 жунайҳга кўтарилди. Бу пировард натижада товарлар ва хизматлар нархининг кескин ошиб кетишига ўз таъсирини кўрсатди.

Ёзувчи Жон Лилининг 1579 йилда айтган қуйидаги ибораси Судан урушида биз гувоҳ бўлаётган ҳолатни тасвирлайди. У: "Муҳаббат ва урушда барча нарса рухсат этилгандир", деган эди. Бу ибора вақт ўтиши билан ҳалокатли оқибатларга олиб келувчи барча зўравонлик тўқнашувларини тасвирлайдиган тимсолга айланди.

Биргина Африканинг ўзида 30 дан ортиқ давлатни қамраб олган 26 та фуқаролар уруши халқаро мустамлакачилик курашининг кўринишларидан биридир. Бу урушлар Конго, Эфиопия, Эритрея ва Судан каби давлатларнинг бўлинишига олиб келди. Шу тариқа, давлатлар заифлаштирилди ва мустамлакачи кучларга урушлар ва қашшоқликдан ҳолдан тойган бу заиф давлатчаларнинг устидан ҳукмронлик қилишга имкон яратди. Қитъанинг қарздорлиги 400 миллиард доллардан ошди, бу эса қитъа давлатлари ялпи миллий маҳсулотининг 70 фоизидан кўпроғига тенг. Шунингдек, у ўзидан кейин 30 миллиондан ортиқ ер минасини қолдирди, бу бутун дунёдаги жами миналарнинг тўртдан бир қисмига тенгдир!

Уруш ўзининг тўртинчи йилида қаерга етиб келди?

Ҳарбий вазиятга келсак, Суданнинг 18 та вилоятидан 11 таси ҳануз уруш олови ичида, аниқроғи, уларнинг катта қисми Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари назорати остида қолмоқда. Қолган еттита вилоят эса, доимий равишда муҳим ҳаётий объектлар ва армия позицияларига зарба берадиган дрон ҳужумлари   хавфи остида қолиб, бундан ҳатто тинч аҳоли ҳам омон қолмаяпти. Шундай вазиятда, айниқса, Суданнинг шарқи ва шимолида янги гуруҳлар ташкил қилиниши билан қуролли ҳаракатлар урчиб, кўпайиб кетди. Ҳозирда 110 дан ортиқ қуролли ҳаракат мавжуд бўлиб, уларнинг 90 таси урушнинг икки томонидан бири билан саф тортган ҳолда фаолият юритмоқда. Урушнинг Шимолий ва Жанубий Курдуфонга ҳамда Кўк Нилнинг жанубига жадал суръатларда кўчиб ўтиши урушнинг якунланиши ва ҳарбий жиҳатдан узил-кесил ҳал бўлиши белгиларининг йўқлигини тасдиқлайди.

Шунингдек, милициялар ўзлигидаги этник тафовутлар ҳам уруш ҳолати ва беқарорликнинг узоқ давом этиши хавфини кучайтирмоқда. Чунки бу ерда бошланғич характерга эга бўлган қуролли ҳаракатлар ва милициялар: 25 та исломий ҳаракат ҳамда бошқа ҳудудий ва қабилавий ҳаракатлар мавжуд. Шунингдек, Судан шимолида илк бор қуролли милициялар пайдо бўлмоқда: жумладан, «Жакумий» номи билан танилган Муҳаммад Саййид Аҳмад 2025 йил июль ойида «Шимол тузилмаси» (Киён аш-Шимол) ҳаракати таркибида 50 000 жангчи тайёргарликдан ўтганини эълон қилди. Худди шунингдек, шимолда «Авлод Қимар» (Қимар болалари) кучлари ва Жазира вилоятида «Марказ халқи» кучлари ҳам пайдо бўлди.

Ҳудудий, қабилавий, манфаатпараст ва бошланғич характерга эга бўлган милициялар қўлида қурол-яроғнинг мавжудлиги ва кенг тарқалиши манзарани янада мураккаблаштиради ва тинчликка эришиш имкониятларини заифлаштиради.

Сиёсий воқеликка келсак, юқоридаги ҳарбий ва милициялашган воқеликка боғлиқ ҳолда бир нечта эҳтимолий сценарийлар мавжуд бўлиб, уларнинг энг кўзга кўрингани Ливия сценарийсидир. Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари 2025 йил февраль ойида Дарфур минтақасида таъсис ҳукуматини эълон қилди ва Ҳамидтий унинг раиси деб эълон қилинди. Бу вақтда Бурҳон ҳукумати Порт-Судан ҳукумати назорат қилаётган вилоятларда сақланиб қолган эди ва ҳозирда у Хартумга кўчди. Бу худди дунё иккита ҳукумат мавжудлигини тан олишга қараб кетаётган Ливияда содир бўлгани кабидир, зеро у ерда яқинда икки ҳукумат учун ягона бюджет эълон қилинди.

Энг даҳшатли сценарий эса Суданнинг кичик давлатчаларга бўлиниб кетиб, «сомалилашишидир» (Сомали тақдирини такрорлашидир): Дарфур, Марказ, Шимол, Шарқ, Жанубий Курдуфон ва Жанубий Кўк Нилга бўлиниши. Худди Сомалининг учта давлатга бўлиниб кетгани каби.

Судандаги уруш ҳамда унинг оқибатларида мустамлакачилик курашининг роли ҳеч кимга сир эмас. Зеро, ҳарбийлар — армия ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари Суданда Америка манфаатларини ҳимоя қилса, фуқаролик доиралари (сиёсатчилари) эса, Британия манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Нодавлат ташкилотларнинг ҳисоботи шуни тасдиқладики, уруш қочқинлик, бошпанасизлик ва очарчиликка олиб келди, миллионлаб оилалар кунига фақат бир маҳал, балки бир неча кунда бир марта овқатланмоқда. 2026 йил учун инсонпарварлик эҳтиёжлари ва уларга жавоб чоралари режасига кўра, Судан халқининг 61,7 фоизи озиқ-овқат хавфсизлиги йўқлигидан азият чекмоқда. Бу тахминан 29 миллион киши деганидир (Рейтерс, 13.04.2026). Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботи ҳам эълон қилинди, унда айтилишича, Судан жиддий қонунбузарликлар ва молиялаштиришнинг йўқлиги фонида энг йирик қочқинлик инқирозига юз тутмоқда. Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлик 14 миллион қочқин борлигини маълум қилди.

Бу вазият мамлакат ишлари ва унинг бойликларига кўз тиккан мустамлакачи давлатларнинг суқулиб киришлари учун қулай муҳит яратади. Масалан, “Тезкор жавоб бериш дарчаси” (RRW)га тўғридан-тўғри ёрдам беришдан мақсад тинчлик жараёни ёки тинчлик келишувида аёлларнинг иштироки ва таъсирини кучайтиришдир. Худди шундай иқтисодий вазиятда ҳам, Молия ишлари бўйича давлат вазири ва Судан банки раиси Жаҳон банкининг Африка гуруҳи бўйича ижрочи директори билан учрашди, шунингдек, Жаҳон банки ва Халқаро Валюта Жамғармасининг баҳорги йиғилишлари, Бирлашган Қиролликнинг (Британиянинг) ушбу жамғарма ва банкдаги ижрочи директори билан учрашувлари, буларнинг барчаси Судандаги вазиятга суқулиб кириш (аралашиш) уринишларидир.

Бунинг хулосаси шуки, ҳарбий ва фуқаролик раҳбарияти мамлакатни мустамлакачи фойдасига гаровга қўймоқда. Бош вазир Комил Идрис 2026 йил 18 апрель куни журналистлар билан учрашувда ҳукумат уруш вайрон қилган ҳудудларни қайта тиклаш учун «Суданнинг Маршалл лойиҳаси» деб номланган стратегик лойиҳалар пакетини ишга тушириш арафасида эканлигини маълум қилди. Бу Америка Ташқи ишлар вазири Жорж Маршаллнинг Иккинчи жаҳон урушида вайрон бўлган Европани қайта тиклаш режаси (кейинчалик 1948 йилдаги Маршалл режаси деб танилган) усулида амалга оширилади. Комил Идриснинг баёнотлари мамлакатни ва унинг бойлигини Америкага тақдим этаётган Бурҳоннинг изидан боришдир. Зеро, Бурҳоннинг 2025 йил 26 ноябрда «Wall Street Journal» газетасига ёзган мақоласида шундай дейилган эди: «Судан Қўшма Штатларнинг кучли ҳамкори бўлишни, минтақавий барқарорликни ҳимоя қилишга ва вайрон бўлган шаҳар-қишлоқларни қайта қуришга ҳисса қўшишни истайди. Америка компаниялари қайта қуриш, инвестиция киритиш ва узоқ муддатли ривожланишда муҳим рол ўйнайди».

Юқорида айтилган барча ҳолатлардан шундай хулосага келамизки, агар онгли ва холис инсонлар мамлакатни бу хавфли жарликка қулашидан сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмасалар, Судан аҳлига танглик, машаққат, қийинчилик ва эҳтимол, парчаланиш ҳамда куч-қудратининг кетиши кутмоқда. Бундай ҳаракат эса, уларнинг режалари ва малайликларини фош қилувчи сиёсий ҳамда фикрий амаллар орқали кофир Ғарб ва унинг лойиҳаларига хизмат қилаётган малай сиёсатчилар ҳамда ҳарбийларнинг қўлидан тутиш билангина амалга ошади. Армия, хавфсизлик ва полиция сафларидаги холис инсонлар ҳокимиятни малайлар ва хоинлар қўлидан тортиб олишлари ҳамда Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилаётганларга нусрат беришлари шарт. Зеро, фақат Халифаликкина мустамлакачининг қўлини кесиб, уни мусулмон юртларидан қувиб чиқаришга, Аллоҳнинг шариатини барпо этиб, мусулмонларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг бойликларини душманларининг эмас, балки ўзларининг қўлларига топширишга қодирдир. Амал қилгувчилар мана шундай буюк иш учун амал қилсинлар.

 

Муаллиф: Устоз Носир Ризо Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги Марказий алоқалар лажнаси раиси

Роя газетасининг 2026 йил 6 май, чоршанба кунги 598-сонидан

0
0

Related posts:

Судандаги конституцион ўзгартиш очиқ илмонийлик сари ташланган қадамдир Мустамлакачи кофирларнинг юртларимизга аралашишига ёлғиз Халифалик чек қўяди АҚШнинг Судандаги элчиси худди юртбошидек ҳаракат қиляпти Суданда кенгайиб бораётган бу машъум урушни фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати тўхтатади
TagsСудануруш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Чеченистон муфтиси Исломий Умматни бўлиб ташлашга чақирмоқда!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳукуматнинг «оригинал» йўли зўравонларча қамоққа олиш, қўрқитиш ва овозларни бўғишдир!!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятни ғарбча тушунасизми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • 13.05.2026

    Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • 12.05.2026

    Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/