ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ХИЁНАТКОР МУЗОКАРАЛАРНИ ФОШ ҚИЛДИ

«ТИНЧЛИК» НИҚОБИДА: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
ХИЁНАТКОР МУЗОКАРАЛАРНИ ФОШ ҚИЛДИ
Ливан ҳукумати босқинчи яҳуд вужуди билан «тинчлик» ниқоби остида тил бириктириб, муносабатларни нормаллаштириш ва тўғридан-тўғри музокаралар столига ўтиришга ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу машъум хиёнатга жавобан Ҳизб ут-Таҳрир — Ливан вилояти «Мусулмонлар нормаллашувга қарши!» шиори остида кенг қамровли сиёсий кампанияга старт берди. Кампания доирасида Ҳизб делегациялари мамлакатнинг нуфузли сиёсатчилари, уламолар ва муфтийлар билан учрашиб, Ливан жанубидаги Сайда шаҳридан Байрутгача бўлган масофада ҳақиқат овозини жаранглатдилар. Депутат Усома Саъд ва муфтий Салим Сусандан тортиб, Олий шиа исломий кенгаши раиси ўринбосари Али Хатибгача бўлган арбоблар билан муҳим мулоқотлар ўтказилди.
Мулоқотлар чоғида Ҳизб ут-Таҳрирнинг пўлатдек мустаҳкам позицияси яна бир бор баралла янгради: босқинчи вужуд билан ҳар қандай музокарага киришиш ёки уни тан олиш — шаръан ҳаром, сиёсий жиҳатдан эса оғир жиноятдир! Ҳукуматнинг «тинчлик ўрнатиш» ёки «иқтисодни тиклаш» каби ялтироқ баҳоналар билан душман измига тушиши қаттиқ лаънатланди. Зеро, Муқаддас замин ва Байтул Мақдисни қонга ботирган кимсалар билан келишиш — шаҳидлар хунига ва бутун Ислом Умматига қилинган очиқ хиёнатдир.
Ҳизб вакиллари Ливаннинг тақдири Ислом оламидан айро эмаслигини, мамлакатнинг асл нажоти ва фаровонлиги фақат Пайғамбарлик манҳажи асосидаги рошид Халифалик соясидагина мумкинлигини таъкидладилар. Бу муқаддас бирлик бўлмас экан, Ливан ва бошқа исломий ўлкалар мустамлакачи Америка ва унинг эркатойи бўлмиш яҳуд вужуди учун шунчаки геополитик «ўйингоҳ» ва манфаатлар қурбони бўлиб қолаверади.
Ҳизб делегацияси ҳукуматнинг малайлик ботқоғига ботишига қарши туриш ҳар бир виждонли олим ва сиёсатчининг иймоний бурчи эканини эслатди. Американинг қучоғига ўзини отган ҳукмдорларга қарши кучли жамоатчилик фикрини шакллантириш — бугунги куннинг энг кечиктириб бўлмас вазифасидир. Бу хиёнат занжирини узиш учун ягона исломий ва сиёсий қалқон яратиш шарт!
Кампания изчиллик билан давом этмоқда: 2026 йил 6 май куни доктор Муҳаммад Жобир таниқли арбоб Халдун аш-Шариф билан юзма-юз келди. Мулоқот марказида — душманни қонунийлаштиришга қаратилган «музокара ўйинлари»дан огоҳ бўлиш ва ОАВ орқали халққа ҳақиқатни етказиш масаласи турди. Шунингдек, фақат яҳуд вужудига хизмат қиладиган мазҳабий фитналарнинг илдизига болта уриш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Халдун аш-Шариф Ҳизбнинг фикрларини маъқуллаб, фитналарга қарши ички бирликни сақлаш муҳимлигини эътироф этди. Ўз навбатида, Ҳизб вакиллари Умматни зулматдан нурга, хорликдан азизликка олиб чиқувчи ягона йўл — Пайғамбарлик манҳажи асосидаги рошид Халифалик эканини яна бир бор таъкидладилар. Зеро, фақат Халифаликкина душман тажовузини тўхтатишга, муқаддас тупроқларимизни озод қилиб, босқинчи вужудни илдизи билан қўпориб ташлашга қодир бўлган ягона қудратли кучдир!
Роя газетасининг 2026 йил 13 май, чоршанба кунги 599-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми