Ливан билан Ғазо озиқ-овқатга эмас, балки Ҳиттин каби жангга муҳтож

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ливан билан Ғазо озиқ-овқатга эмас, балки Ҳиттин каби жангга муҳтож
Муслима Шомий (Умму Суҳайб)
Саудия Арабистонининг Ливанга ҳаво йўли орқали ёрдам кўрсатиши давом этмоқда. Шанба куни Қирол Салмон номидаги гуманитар ёрдам маркази томонидан бошқариладиган Саудия Арабистонининг 21-ёрдам самолёти Байрутдаги Рафиқ Ҳаририй халқаро аэропортига етиб келди. Самолёт юки турли хил ёрдам, жумладан, озиқ-овқат, тиббий ва бошпана воситаларини ўз ичига олади.
Америка Яқин Шарққа нисбатан стратегиясини ўз манфаатларидан келиб чиқиб ўзгартиришга одатланган. У ўз малайларини, жумладан, минтақадаги янги раҳбарият остида ўз ролини кучайтирган Сауд оиласи режимини ушбу манфаатлар ва режаларга хизмат қиладиган нарсага буюради. Аммо унинг роли минтақада сезиларли таъсирга эга бўлмаган ёрдам кўрсатувчи ўйинчи роли билан чекланган. Шунинг учун унинг дипломатияси ташаббуслар таклиф этиш, низоларда воситачилик қилиш, тинчликка эришишга ҳаракат қилиш, пул ва ёрдам бериш, яҳудийлар билан дипломатик каналлар очиш, сиёсий таъсирга эришиш учун молиявий сармоялардан фойдаланиш ва баъзи ҳолларда нефть ишлаб чиқаришни кўпайтиш орқали бошқа давлатларнинг иқтисодига таъсир ўтказишга уриниш каби юмшоқ куч воситалари билан чегараланган. Ғазо ва Ливандаги сўнгги воқеалар унинг тил бириктирувларини, заифлигини ва барчанинг кўзи ўнгида Умматга ва Исломга қарши малайлик қилаётганини очиқ фош қилди.
Сауд оиласи ҳукмдорларининг хиёнати ва малайлиги бугунги кун натижаси ёки ҳозирги вазият маҳсули эмас. У юз йилдан ортиқ вақтдан бери илдиз отган хиёнатдир. Уларнинг ўзлари ҳимоя қилишни даъво қилган Исломга қарши уруши, Ислом душманлари билан тил бириктириши ва муборак Фаластин замини масаласига хиёнати узоқ тарихга эга. Бу тарих уларнинг Британия билан тил бириктириб Усмоний Халифаликка қарши уруш қилганидан бошланган. Кейин яҳудийларнинг Фаластинни босиб олишларига имкон бериш ва ўша пайтдан то ҳозирги кунга қадар уни ёрдамсиз ташлаб келишмоқда. Қолаверса, Фаластиннинг босиб олинишига қонуний тус бериб, Фаластин аҳли учун давлатча барпо этилиши эвазига яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга чақиришмоқда. Бу билан босқинчи яҳудийларнинг муборак заминда ўрни борлигини тан олишмоқда. Ибн Салмон келиб, уларнинг малайлигини яшириб турган юпқа пардани ҳам олиб ташлади. Унинг турли интервьюлари ва қайта-қайта берган баёнотлари буни тасдиқлайди. У ўз баёнотларининг бирида «Яҳудий давлатининг бўлишига ҳеч қандай диний эътироз йўқ», деб айтди. Шунингдек, у шундай деди: «Биз (Исроил)ни душман сифатида эмас, балки биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб манфаатлар бўйича потенциал иттифоқчи сифатида кўрамиз. Аммо бунга эришишимиздан олдин баъзи масалалар ҳал қилиб олиниши керак». У юзсизча яна шундай деди: «Ҳозирча бизда яхши музокаралар олиб борилмоқда ва биз ишлар қаерга қараб кетаётганини кўришимиз керак. Умид қиламизки, бу фаластинликлар ҳаётини енгиллаштиради ва (Исроил)ни Яқин Шарқдаги ўйинчига айлантиради».
Кейин Ақсо тўфони операцияси юз берди ва бунинг ортидан яҳудийлар томонидан Ғазо аёллари, болалари, қария ва ёшларига қарши олиб борилган қирғин уруши бошланди. Бу урушда бутун дунё кўз ўнгида хўлу қуруқни ёқишди ва ҳали ҳам ёқишмоқда. Аммо Ибн Салмон ва унинг режими, мусулмон юртлардаги бошқа заиф ҳукмрон режимлар каби бу жиноятни олдини олиш учун ҳеч нарса қилмади ва ҳатто бу ҳақда бир оғиз сўз айтмади. Аксинча, яҳудий асирларни «гаровга олинганлар» деб атаб, жиноятчи билан қурбонни тенглаштирди. У 2023 йил ноябр ойида бўлиб ўтган Араб-Ислом саммитининг очилишида шундай деди: «Қироллик Ғазодаги воқеалар бошланганидан бери тинимсиз саъй-ҳаракатларни амалга оширди ҳамда урушни тўхтатиш учун маслаҳатлашувларни ва ишларни мувофиқлаштиришни давом эттирди. Биз ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни қайта талаб қиламиз ҳамда гаровга олинганларни озод қилишга ва жонларни сақлаб қолишга чақирамиз». Шунингдек, у яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш ва алоқа ўрнатиш давом этишини таъкидлади. Саудия Арабистонининг Британиядаги элчиси шундай деди: «Бу масалада олдинга силжишга ҳаракат қилинаётгани аниқ. Аммо иш Ғазодаги низога чек қўйишни, шунингдек, Фаластин давлати барпо этилишининг амалий йўли белгиланишини талаб қилади».
Сауд оиласи режими Исломга ва мусулмонларнинг Ғазода юз бераётган қирғинлар туфайли қўзғалган ҳис-туйғуларига очиқдан-очиқ қарши чиқиб, «Риёз мавсуми» деб аталган беҳаё тадбирларни ўтказишди. Улар Ғазога қарши урушда яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётган компания ва муассасаларни қўллаб-қувватлашди. Ҳатто улар ўз инсонийлигини йўқотишди. Ҳолбуки, яҳудийларнинг жиноятларига гувоҳ бўлган бутун ер юзидаги шарқу ғарб кофирларининг инсонийлиги қўзғалган эди. Одамлардан ёки олимлардан ким эътироз билдирса, зиндонга ташланди ёки бутунлай йўқ қилиб юборилди.
Афсуски, бу жиноятларга гувоҳ бўлган кўплаб уламолар сукут сақлашди. Ҳатто улар Сауд оиласи ҳукмдорларининг малайлигига рози бўлиб, уларнинг қилган ишларига ва айтган сўзларига бўйсунишди. Улар дунё матоси илинжида яратувчига маъсият бўлган ишларда бандага итоат этишга рози бўлишди. Бу билан Роббилари уларга фақат ҳақни айтиш ва золимларга қарши туришдек буюрган вазифани адо этишдан воз кечишди. Шунинг учун улар, Аллоҳнинг изни ила, шу ҳукмдорлар билан бирга жаҳаннам қаърига қулайдилар.
Эй Сауд оиласи ҳукмдорлари, эй ҳақни айтмай сукут сақлаётган уламолар: Фаластин ва Ливан аҳли сизнинг унингиз, озиқ-овқатларингиз, дори-дармон ва чодирларингизга муҳтож эмас. Аксинча, уларга ёрдам кўрсатиб, уларни яҳудийлардан озод қиладиган армияларингизга муҳтож. Сиз самолётларингизни инсонпарварлик ёрдами билан жўнаётганингиздан мақтаниб «Бу ёрдам Қирол Салмон Ёрдам Марказининг инсонпарварлиги, юксак қадрият ва ўзгармас тамойилларидан келиб чиқиб юборилмоқда. Қирол Салмон Ёрдам Маркази барча инқироз ва қийинчиликларни бошдан кечираётган давлатлар ва халқлар билан биргадир», демоқдасиз. Сиз қайси инсонпарварлик ва юксак қадриятлар ҳақида гапиряпсиз?! Агар уларга озиқ-овқат етишмаётган бўлса, сизларга қадр-қиммат ва ғурур етишмаяпти. Агар уларга бошпана етишмаётган бўлса, сизларга ер торлик қилмоқда. Сиз маҳшар кунида мунофиқлар ва Ислом душманлари билан бирга тўпланасиз.
Сиз Америка ва Британия ўйнаётган нарда ёки шахмат доначаларидан бошқа нарса эмассиз. Сиз Умматнинг бир бўлаги эмассиз, аксинча, Уммат сизни худди мурдани тарк этгандек аллақачон тарк этган. Ҳамон тирик бўлсангиз ҳам, Уммат учун сиз ўликсиз. Чунки ким Умматнинг бир қисми бўлса, ундан зулмни кўтаришга ва золимларни илдизи билан йўқ қилишга, шунингдек, Умматни юксалтириб, Ислом азизлиги билан уни азиз қилишга ҳаракат қилади. Ғазо ва Ливан аҳли учун ун керак эмас, балки улар Ҳиттин жангига муҳтож. Аллоҳнинг изни ила, Салоҳиддин каби бир қўмондон келади. У янги Ҳиттин жангига қўмондонлик қилиб, душманларни йўқ қилади, юртлар ва бандаларни озод этади. Ғалаба фақат Аллоҳдандир.
﴿وَمَا جَعَلَهُ ٱللَّهُ إِلَّا بُشۡرَىٰ وَلِتَطۡمَئِنَّ بِهِۦ قُلُوبُكُمۡۚ وَمَا ٱلنَّصۡرُ إِلَّا مِنۡ عِندِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ﴾
«Аллоҳ фақат хушхабар бўлсин, деб ва кўнгилларингиз хотиржам бўлиши учун шундай қилди. Ғалаба фақат Аллоҳнинг даргоҳидан бўлур. Ҳақиқатан, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматлидир» [Анфол 10]
Роя газетасининг 2024 йил 20 ноябр чоршанба кунги 522-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми