ЕХҲТ бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи ортида қандай мақсадлар яширинган?

ЕХҲТ бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи ортида қандай мақсадлар яширинган?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди. Президент матбуот хизмати тарқатган расмий хабарга кўра, учрашувда ЕХҲТ билан иқтисодий-экологик, сиёсий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Томонлар очиқ ва конструктив мулоқот юксак даражага чиққанини, ташкилот институтлари билан ҳамкорлик изчил мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этишган. Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизими, гендер тенглик, инсон ҳуқуқлари, кибержиноятчилик, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва “яшил” кун тартибини илгари суриш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун янги “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олинган.
ЕХҲТнинг Марказий Осиёдаги асл миссияси нимага қаратилганини тушуниш учун, аввало ушбу ташкилотнинг ташкил топиш тарихига теран назар ташлаш лозим. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Иккинчи жаҳон урушидан кейин, совуқ уруш авж олган даврда – 1975 йилдаги Хельсинки якуний акти асосида Ғарб блоки (АҚШ ва Европа) ҳамда Шарқ блоки (Совет Иттифоқи) ўртасидаги ҳарбий-сиёсий зиддиятларни юмшатиш майдони сифатида тузилган эди. Бироқ 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг, ЕХҲТнинг воқеси ва вазифаси бутунлай ўзгарди ва у Ғарб дунёсининг собиқ Совет ўлкаларини ўз таъсир доирасига олиш, бу ҳудудларга капиталистик дунёқарашни сингдириш учун ишлатиладиган мафкуравий қуролига айланди.
Бугунги кунда ЕХҲТ шунчаки хавфсизликни таъминловчи нейтрал майдон эмас, балки Ғарб сақофатини (маданияти, қадриятлари ва дунёқарашини) бутун дунёга, жумладан, Марказий Осиё минтақасига ҳам тарқатувчи, сингдирувчи ва уни тизимли равишда ҳимоя қилувчи бош платформа ҳисобланади. Ташкилот ўз фаолиятини ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ҳамда инсон ҳуқуқлари ва демократияни ёйишни назорат қилиш каби йўналишларга бўлган бўлиб, айнан мана шу охирги йўналиш Ғарб дунёқарашини маҳаллий халқлар онгига мажбуран тиқиштиришдаги энг асосий воситадир. Расмий хабарда ЕХҲТ ДИИҲБ (Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро) миссиялари мамлакатимизда сайлов жараёнларини мониторинг қилишда фаол иштирок этаётгани мақтаб ўтилган бўлса-да, асл воқеликда бу кузатувлар шунчаки техник жараён эмас, балки Ғарбнинг маҳаллий ҳукуматлар устидан назорат ўрнатиш ва керак пайтда “сайловлар демократик стандартларга мос келмади” деган хулоса орқали сиёсий шантаж ва босим қилиш ричагидир.
ЕХҲТнинг ушбу мафкуравий платформа сифатидаги фаолияти замирида Ислом ва мусулмонларга нисбатан ғаразли мақсадлар ҳамда исломий қадриятларни заифлаштириш режаси ётади. Учрашувда алоҳида эътироф этилган “гендер тенгликни илгари суриш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги лойиҳалар” жозибадор ниқоблар бўлиб, улар аслида соф исломий қадриятларга, шариат мезонларига ва мусулмонларнинг оилавий асосларига зарба беришни кўзлайди. ЕХҲТ мана шундай чиройли шиорлар ортига яширинган ҳолда, жамиятга бегона бўлган либерал ҳаёт тарзини, оила институтини ва иффат тушунчасини емирувчи қонунчиликни хорижий грантлар ва қўшма “йўл хариталари” орқали сингдиришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, томонлар келишиб олган “кибержиноятчиликка қарши курашиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш” бўйича янги режалар бугунги ахборот асрида мамлакатнинг рақамли суверенитетини ва ички маълумотлар базасини хорижий ташкилотлар назоратига очиб бериш хавфини туғдиради.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлунинг Ўзбекистонга ташрифи – минтақада глобал кучлар ўртасидаги геосиёсий курашнинг бир кўриниши бўлиб, расмий хабарлардаги чиройли жумлалар ортида минтақани Ғарбнинг сиёсий, мафкуравий ва ҳуқуқий қолипларига солиш уриниши ётибди. Шунинг учун мусулмонлар бундай ташкилотларнинг юртимизда бемалол изғиб юришига жуда ҳушёрлик билан қарашлари лозим. Шунингдек, фақат кузатиш билан чекланмай, бундай алоқаларга барча имкониятларини ишга солган ҳолда зарба беришлари ва қарши чиқишлари зарур. Зеро, ўзга маданият ва сақофатни тарқатувчи кучлар ҳеч қачон холис ёрдам бермайди, балки ҳар бир қадам ортида ўз таъсири ва қадриятларини ўрнатишни кўзлайди.
Салоҳиддин
24.05.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми