АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!
Дунёнинг етти иқлимидан оқиб келган, тили ва ранги турфа, аммо эътиқоди бир миллионлаб мусулмонларнинг бир майдонда, бир хил оппоқ либосда жам бўлиши нақадар маҳобатли ва сурурли манзара! Улар Ягона Роббининг чорловига «Лаббай!» дея, дунёвий ташвишларни, бола-чақа ва мол-дунё илинжини ортда қолдириб, илоҳий ишқ уммонига отилдилар. Бу муборак заминда на бойнинг камбағалдан, на арабнинг ажамдан устунлиги бор — барча, бир лойдан яратилган Одам фарзандлари сифатида Жаббор Зот ҳузурида бош эгиб турибди. Бу муаззам жипслик Аллоҳнинг улуғлигини бор бўйи билан тараннум этади.
Миллионлаб қалблардан вулқондек отилиб чиқаётган: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка лаа шарийка лака лаббайк!» нидоси фазоларни титратиб, фақатгина Холиққа бўлган чексиз садоқатни эълон қилмоқда. Бу садо остида Аллоҳнинг: «Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Каъбани ҳаж қилиш фарзи бор[1]» деган амрига, Расулуллоҳ ﷺнинг: «Ҳаж маросимларингизни мендан олинг[2]» деган кўрсатмасига ва бошқа инсонлардан ажралиб турган ягона бир Уммат — мўминларга бўлган битмас-туганмас садоқат намоён бўлади.
Дарҳақиқат, Ҳаж ибодати мусулмонлар бирлигининг энг ёрқин ва жонли кўзгусидир. Бу ерда нафақат тиллардаги зикр, балки диллардаги ният ва мақсад ҳам муштаракдир. Муқаддас шиорлар ижро этиладиган макон, белгиланган замон ва эгндаги оппоқ эҳром — барчаси бирлик тимсоли! Бу муаззам жипслик Исломнинг мустаҳкам пойдеворидан қад ростлаган муҳташам бир дарахтнинг сархил меваларидир.
Ҳажнинг Ислом арконлари орасида бешинчи бўлиб белгиланишида беқиёс ҳикмат мужассам. Зеро, бу ибодат ҳижрий тўққизинчи йилда — Макка тўлалигича Дорул Исломга айланиб, илоҳий ҳукмларнинг байроғи баланд хилпираган бир пайтда фарз қилинди.
Ўша йили Сарвари Коинот ﷺ Абу Бакр Сиддиқни «Ҳаж амири» этиб тайинлаб, муқаддас тупроқларда Исломнинг тўлақонли ҳокимиятини ўрнатдилар. Ҳазрати Али орқали етказилган «Тавба» сураси эса жоҳилиятнинг чириган сарқитларига узил-кесил нуқта қўйди.
Бу йил тарих зарварақларига «Элчилар йили» бўлиб муҳрланди. Бу — турфа элат ва қабилаларнинг ягона Ислом давлати соясида бирлашиши, фитна ва тарқоқликнинг даф этилиши ҳамда Умматнинг ягона сиёсий вужуд сифатида қад ростлаши эди. Зеро, Аллоҳ таоло: “Албатта, бу Халқ – ягона бир Умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман! Бас, Менгагина қуллик қилинг![3]” деб марҳамат қилган.
Расулуллоҳ ﷺ ҳижратнинг тўққизинчи йилида Абу Бакр Сиддиқни ҳаж амири қилган бўлсалар, кейинги йили бу масъулиятни шахсан ўз муборак зиммаларига олдилар. Ушбу набавий суннатда мусулмонлар раҳбари нафақат зиёратчиларнинг тинчлигига жавобгар экани, балки Уммат ишларини шариат тарозисида бошқариши шартлигига оид улкан дарс бор.
Рошид халифалар бу йўлни ўзларига дастуриламал қилдилар. Хусусан, Ҳазрати Умар халифалик даврида бирор марта ҳажни қолдирмагани замирида катта сиёсий ҳикмат ётарди: у ҳар йили барча волийларни Маккага жамлар, халқнинг дардини бевосита ўзларидан тинглар ва зулмнинг илдизига болта урар эди. Бу — оддий раият учун ўз арз-додини Ислом олами етакчисига тўғридан-тўғри етказа оладиган муборак шўро фурсати эди.
Аъмашнинг ривоят қилишича, Ҳазрати Али Ибн Аббосни ҳажга амир қилганида, у шундай оташин хутба қилганки, уни агар турк ва румликлар эшитганида, Исломнинг нафосатига мафтун бўлиб, ёппасига иймон келтирган бўлардилар.
Умматнинг бирлиги — шунчаки ширин орзу эмас, балки мусулмонларнинг ҳаёт-мамотини белгилайдиган тақдирий масаладир. Бу яхлитлик бугунги сунъий чизилган чегаралар ва қўғирчоқ ҳукмдорларга қарамай, ҳар куни беш маҳал намозда, ҳар йили Ҳаж мавсумида ўзини намоён этаверади. Мусулмонлар ягона муаззиннинг чорловига бирдек «лаббай» дейдилар. Рўзада ҳам шу аҳвол: барча бир вақтда ҳилолни кузатади, бирга рўза тутиб, бирга ифтор қилади. Рамазон ойининг ҳар бир сонияси бутун умматни ягона тартибга солади. Закот ҳам шундай эди: Расулуллоҳ ﷺ ва ундан кейинги халифалар Халифаликнинг сўнгги кунларигача закотни марказлашган ҳолда йиғиб, ҳақдорларга тарқатиш тизимини йўлга қўйган эдилар.
Бироқ бугунги мусулмонларга нима бўлдики, Аллоҳнинг бир чорловига «Лаббай!» деб, иккинчисига қулоқ ёпмоқдалар? Нега улар «Одамларни ҳажга чорла![4]» деган илоҳий нидога жон-жон деб интиладилар-у, лекин ҳаётнинг ҳар бир соҳасида Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига юриш чорлови келганда оғир сукутга толадилар? Нима учун «Жума намозига шошилинг[5]» оятини эшитиб масжидларга оқилади-ю, аммо Аллоҳнинг: «Яҳудий ва насронийларни ўзингизга дўст (иттифоқчи) тутманг![6]» деган қатъий амри назар-писанд қилинмайди? Наҳотки сарой уламолари «иш бошидагиларга» сўзсиз итоат этиш ҳақида ваъз айтганда тиллари бийрон-у, бироқ ихтилоф туғилганда «Уни Аллоҳ ва Расулига қайтаринг (шариат билан ҳал қилинг)[7]» деган оят буйруғига келганда тилларини ютиб юборадилар? Қандай қилиб «Рўза фарз қилинди[8]» оятига сидқидилдан бўйин эгиб, «Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқар![9]» деган фарздан юз ўгириш мумкин?!
Мусулмонлар бирлигининг «тақдирий масала» экани шуни англатадики — бу муқаддас йўлда ҳар қандай қурбонликка, ҳатто ҳаёт-мамот жангига тайёр туриш вожибдир! Зеро, Расулуллоҳ ﷺ: «Салтанатингиз ва бирлигингиз бир киши қўлида жамланиб турганда, ким келиб жамоатингизни парчалашни истаса, уни қатл қилинг![10]» дея бежиз қаттиқ огоҳлантирмаганлар.
Шундай экан, Умматнинг майда ва заиф бўлакларга бўлиниб кетиши, Аллоҳнинг шариатини ҳаёт саҳнасидан қувиб, Исломнинг фақат нафсга ёқадиган айрим ҳукмларигагина амал қилиш —аянчли оғир гуноҳдир. Бу ҳолат Қуръонни ўз ҳавои нафсига кўра бўлакларга ажратган ёки Китобнинг бир қисмига ишониб, бошқасини инкор этган бахтсиз кимсаларнинг қисматига ўхшаб қолишидан Аллоҳнинг Ўзи паноҳ берсин!
Эй азиз мусулмонлар! Ҳаж ибодати сизни ҳайбатли бир майдонда, ягона мақсад йўлида жипслаштиргани каби, Исломнинг барча ҳукмларини тўлиқ татбиқ этиш ҳам сизни муҳташам Халифалик соясида бирлаштириши фарздир! Сиз бунга тўла қодирсиз! Зеро, бу Уммат асрлар давомида айнан мана шундай муаззам бирликда, ягона Халифа байроғи остида иззат ва шараф билан яшаган.
Бугун орангизда ўз аҳлини асло алдамайдиган содиқ ва фидойи етакчи — Ҳизб ут-Таҳрир бор экан, ушбу шонли тарихни қайта тиклаш асло мушкул эмас. Бу ҳаракат сизнинг ғафлатдан уйғонишингиз ва Халифалик лойиҳаси атрофида бирлашишингиз йўлида кечаю кундуз тиним билмай курашмоқда. Эндиги вазифа — иккиланишни тарк этиб, қатъий қарор қабул қилиш ва ушбу шарафли ишга нусрат беришдир! Ана шундагина ҳақиқий азизликка, икки дунё саодатига ва Аллоҳнинг беқиёс розилигига эришамиз!
Устоз Халифа Муҳаммад
Роя газетасининг 2026 йил 27 май, чоршанба кунги 601-сонидан
[1] Оли Имрон сураси, 97-оят
[2] Ровий: Жобир ибн Абдуллоҳ. Муҳаддис: Муслим. Манба: «Саҳиҳ Муслим» (1297) ҳадис. Муҳаддис хулосаси: Саҳиҳ. Шунингдек: «Сунани Абу Довуд»(1970), Насоий «Сунан»да(3062), «Муснади Аҳмад»(14419).
[3] Анбиё сураси, 92-оят
[4] Ҳаж сураси, 27-оят
[5] Жума сураси, 9-оят
[6] Моида сураси, 51-оят
[7] Нисо сураси, 59-оят
[8] Бақара сураси, 183-оят
[9] Моида сураси, 49-оят
[10] Ровий: Арфажа. Муҳаддис: Муслим. Манба: «Саҳиҳ Муслим» (1852) ҳадис. Муҳаддис хулосаси: Саҳиҳ.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли