| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

By htadmin
02.06.2026
5
0
Share:

Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тарих сиёсий маккорлик ва мустамлакачиликда Британияга тенг келадиган давлатни кўрмаган бўлса керак. Вақтида дунёнинг учдан бир қисмини қон ва зўравонлик билан ўз мустамлакасига айлантирган, “қуёш ботмас империя” номини олган Англия бугунги кунда ўз мустамлакачилик сиёсатини танклар ёки қўшинлар билан эмас, балки анча маккорроқ ва яширинроқ бўлган “юмшоқ куч”, яъни маориф ва таълим тизими орқали амалга оширмоқда. Британия дипломатиясининг асрий услуби шундан иборатки, улар бирор юртга кириб бормоқчи бўлишса, аввало ўша ернинг таълим тизимини, ёшларининг онгини ва бошқарув элитасини мафкуравий жиҳатдан ўзига қарам қилиб олади. Бугунги кунда Ўзбекистон таълим соҳаси мулозимларининг кетма-кет Лондон сари отланаётгани ва у ерда имзоланаётган шартномалар мана шу маккор сиёсий истилонинг амалдаги ёрқин исботидир.

Яқинда расмий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги делегациясининг Лондонда бўлиб ўтган Жаҳон таълим форумида иштирок этгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Британиядаги элчихонасида Лондон Қироллик коллежи (King's College London), Эдинбург, Уорик, Рединг университетлари, Осиё ва Африка тадқиқотлари мактаби (SOAS) ҳамда “Studynet Group” каби етакчи таълим муассасалари вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказилди. Ушбу мулоқотларда қўшма таълим дастурлари ва факультетлар ташкил этиш, Британия тажрибасини Ўзбекистон таълим тизимига тўлиқ жорий қилиш ва “замонавий таълим стандартлари” асосида кадрлар тайёрлаш масалалари келишиб олинди. (dunyo.info). Ушбу “инновацион ҳамкорлик” шиорлари ортига беркитилган ўзгаришлар аслида юртимиз ёшларини қутқариш эмас, балки инқирозга юз тутаётган капиталистик тизимга янги фикрий қуллар тайёрлаш йўлидаги навбатдаги чалғитувчи найрангдир.

Ушбу ташрифлар ва маориф лойиҳалари замирида ётган асл ҳақиқатни ва Британия империализмининг ички зиддиятларини фош этиш учун бир нечта омилларга чуқурроқ назар ташлаш лозим.

Биринчидан, Британиянинг “AQA”, “Pearson”, “Efekta” каби таълим ва имтиҳон корпорациялари ҳамда етакчи университетлари дастурларини Ўзбекистон таълим тизимининг ичига суқилиб кириши – бу тизимли равишда амалга ошириладиган сақофий (маданий) бузғунчилик ва фикрий қарамлик қопқонидир. Бу ғарбпараст тизимлар ўзи билан бирга либерал-капиталистик дунёқарашни, ғарбча ҳаёт тарзини ва моддий манфаатпарастлик маданиятини олиб киради. Британия андозалари ва грантлари асосида ўқиган, уларнинг қадриятлари руҳида тарбияланган ёш авлод ва бўлажак бошқарув кадрлари қалбида ўз юртига, ўз халқига ва Ислом сақофатига нисбатан бегоналик, Ғарб ҳаётига маҳлиёлик ва тақлид қилиш туйғуси шаклланади. Натижада, мусулмон ёшлари ўз динидан узилиб, капиталистик демократия тузумининг фикрий ва маданий қулларига, Ғарб сиёсатини кўр-кўрона ижро этувчи қуролига айланади. Бу эса, ҳарбий мустамлакадан ҳам кўра мудҳишроқ бўлган фикрий-сақофий мустамлакачиликдир.

Иккинчидан, Ғарбнинг бу таълим корпорациялари ўз дастурларини жорий этар экан, улар ўзбек таълим тизимини ўзларига иқтисодий ва молиявий жиҳатдан ҳам мустаҳкам боғлаб олишади. Марказларни сертификатлаш, ўқув қўлланмалари, аккредитацияни янгилаб туриш ва “Times Higher Education” каби ташкилотларнинг сохта рейтингларида кўриниш бериш учун Ўзбекистон бюджетидан Британия компанияларининг чўнтагига катта миқдорда маблағлар оқиб ўта бошлайди. Бу – таълим ниқоби остидаги молиявий қарамликнинг замонавий кўринишидир. Айни пайтда, ўзбек режимининг вазирликлар даражасида бундай қўшма факультетлар ва академик мобиллик дастурларига урғу бериши, мамлакат ичида мустақил илм-фан ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш сиёсати барбод бўлганининг яққол тан олинишидир. Ҳукумат ўз халқининг интеллектуал салоҳиятини юрт манфаати учун ишлатиш ўрнига, “талантли ёшларнинг халқаро имкониятлари” баҳонасида уларни хориж корпорацияларига сифатли ишчи кучи ва “ақллар оқими” сифатида етказиб бериш конвейерини шакллантирмоқда.

Либерал-капиталистик дунёқарашга эга бўлган Ғарб давлатлари, хусусан, сиёсий маккорликда бой тажрибага эга Британия, Ислом уммати ва Марказий Осиё минтақасига ҳеч қачон холис ёрдам бермайди. Улар учун бу заминлар хом-ашё манбаи, ўз маданияти ва таълим стандартларини ёядиган мафкуравий базадир. Шу сабабли, қонунчилик ва маорифга киритилаётган ҳар қандай “ислоҳот” халқ бўғзидаги иқтисодий-мафкуравий кишанларни узишга қодир эмас.

Шунинг учун Ғарб капиталистик тизимларига ва уларнинг маданиятига тақлид қилишни тўхтатиб, Исломнинг мустақил, соф ва адолатли сиёсий-иқтисодий ҳамда маориф низомига қайтишдир. Исломга кўра, давлат раҳбарияти фуқароларни ва истеъдодли ёшларни бошқа давлатларнинг мафкуравий малайига айлантириш ёки уларнинг тизимларига мослаш билан эмас, балки уларни мамлакат ичида соф исломий қадриятлар ва мустақил илм-фан билан таъминлашга масъулдир.

 

Салоҳиддин

02.06.2026й

Tagsсиёсий тузоқсохта дастурларХалқаро таълим форумлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркиядаги сайловларга бир назар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср аҳли Коронавирус даврида

  • МАҚОЛАЛАР

    Бойлик бахт келтирадими?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • 02.06.2026

    Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • 02.06.2026

    Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/