“Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

“Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Аввалги таҳлилларимизда ПФ-100-сонли президент фармони билан солиқ тизимига киритилган ўзгартиришлар, хусусан, умумбелгиланган солиқ тартибига ўтиш чегарасининг 5 млрд. сўмгача оширилиши ва 6 фоизлик имтиёзли ҚҚС ставкаси жорий этилишининг техник ва фискал тузоқларини очиб берган эдик. Бироқ ушбу фармон мазмун-моҳиятини фақат шулар билан баҳолашни ўзи етарли эмас. Бугун расмий ОАВ, Савдо-саноат палатаси вакиллари ва бошқа фаоллар томонидан “тадбиркорларга ҳайитлик совғаси бўлди” дея кўкларга кўтариб мақталаётган, бизнесни соядан чиқариш ҳақидаги баландпарвоз шиорлар ортида турган асл мақсадларни, уларнинг пировард иқтисодий оқибатларини чуқурроқ таҳлил қилиш лозим. Зеро, ушбу лойиҳанинг бош мезони – бизнесга енгиллик бериш эмас, балки яширин иқтисодиётда фаолият юритаётган тадбиркорларни маъмурий занжирга тортиш, яъни мажбурий “оқартириш” ва шу орқали давлат бюджетининг солиқ базасини сезиларли даражада кенгайтиришдан иборатдир.
Бу борада расмий прогнозларга таянадиган бўлсак, мазкур фармоннинг ижроси натижасида давлат бюджетига йилига камида 2 триллион сўм миқдорида қўшимча маблағ кирим бўлиши кутилмоқда. Ушбу улкан рақам ҳукуматнинг соядаги иқтисодиётни расмий фискал занжирга тортиш орқали ўз мақсадларига эришиш йўлидаги асосий нуқтадир. Фармон доирасида кўплаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари, майда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари расмий рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлашни бошлашга мажбур бўлади. Ҳукумат ушбу жараёнда тадбиркорларга дастлабки босқичда имтиёзли солиқ ставкаларини таклиф этаётган бўлса-да, бу молиявий мажбурият барибир тадбиркорлик субъектининг умумий харажатлари таркибига киради. Иқтисодий қонуниятларга кўра, ҳар қандай солиқ юки пировардида маҳсулот ёки хизмат таннархига ўтиради.
Бу занжирли жараённи оддий бир мисол, масалан, умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти орқали яққол тушуниш мумкин. Илгари расмий рўйхатдан ўтмасдан яширин ишлаб, бир порция таомни 10 минг сўмдан сотаётган тадбиркор, ўз фаолиятини тўлиқ “оқартириб”, расмийлаштиргандан сўнг солиқ мажбуриятларини бажаришга мажбур бўлади. Натижада у ўз зарарини қоплаш ва рентабелликни сақлаб қолиш учун таом нархини 12 минг сўмга ёки ундан ҳам қимматроққа оширади. Шу тариқа, соядан чиқиш ва расмийлаштириш ислоҳотларининг асл молиявий оқибати ва юки ички бозордаги инфляция ҳамда нарх-навонинг кўтарилиши кўринишида яна оддий одамлар зиммасига тушади. Давлат бюджетига кириши кутилаётган ўша камида 2 триллион сўмлик қўшимча тушумларни тадбиркорлар, табиийки, бўйнига олмайди. Улар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш харажатлари ортгани сабабли, солиқ суммасини хоҳлайдими-йўқми маҳсулот нархига устама қилиб қўшишга мажбур бўладилар. Шунинг учун қачонки янги солиқлар жорий қилинса, борлари оширилса, мана бу ҳолатда эса, тадбиркорлар расмий ишлашни бошласа, билингки, бунинг молиявий юки бевосита ёки билвосита шу халқ бўйнига тушаверади.
Масаланинг энг қизиқ жиҳати шундаки, ҳукумат томонидан қабул қилинган янги иқтисодий фармоннинг Қурбон Ҳайити байрами арафасида қабул қилиниши ва “ҳайитлик совғаси” сифатида мақтаб, кенг тарғиб қилинмоқда. Ислом ўз моҳиятига кўра ҳалол-пок ва адолатли бошқарувга таянган ҳолда инсонлар елкасига золимона солиқлар юклашни қатъиян ҳаром қилади. Шундай экан, моҳиятига кўра тадбиркорлар ва аҳоли зиммасига қўшимча солиқлар юклайдиган мазкур фармонни мусулмонларга “ҳайитлик” деб талқин қилиш бориб турган абсурддан бошқа нарса эмас! Зеро, фармонда кўзда тутилган “иқтисодиётни оқартириш” сиёсати аслида давлат рўйхатидан ўтмасдан мустақил равишда ҳалол меҳнат қилиб келган тадбиркорларни мажбурий солиқ тизимига тортишни англатади. Амалдаги капиталистик тузум назарида солиқ тўламай фаолият юритиш “жиноят” ёки “соядаги иқтисодиёт” деб тавсифланса-да, Ислом нуқтаи назаридан бундай тадбиркорлар ўз меҳнати билан ҳалол ризқ топаётган шахслардир ва уларга – токи, Исломда тақиқланмаган фаолият тури билан шуғулланмаётган эканлар – ҳеч қанақасига жиноятчи сифатида қаралмайди.
Кичик тадбиркорларнинг соядаги иқтисодиётга қочишига, албаттаки, мавжуд тузумдаги ҳаддан ташқари юқори солиқ юки, оғир бюрократия ва ноқулай сунъий шароитлар сабаб бўлмоқда. Адолатли иқтисодий муҳит яратиш ва солиқларни бекор қилиш ўрнига, маъмурий босим ўтказиш орқали тадбиркорларни мажбурий фискал занжирга киритиш муаммони тубдан ҳал этмайди, балки уни янада оғирлаштиради холос. Чунки ушбу фармон амалда ўзбек режимининг билвосита солиқлар тизими орқали халқ чўнтагидан маблағ йиғиб олиш механизмидир. Бундай чора-тадбирларнинг диний байрам билан ниқобланиши жамиятдаги иқтисодий зулмни яширишга уриниш бўлиб, пировард натижада ички бозорда нарх-навонинг асоссиз равишда қимматлашига ва аҳоли оммасининг аҳволи баттар оғирлашишига олиб келади. Ўзбек режими буни уюлиб ётган ташқи қарзлар ва бюджет тақчиллигини камайтириш учун қилаётгани, бугун ҳеч кимга сир эмас!
Демак, қонунчиликка киритилаётган ҳар қандай “соддалаштириш” ёки “енгиллик”дан мақсад одамларга вақтинчалик умид бериш бўлиб, уларнинг норозилик кайфиятини сўндириш ва узоқ муддатли талаш режасини тизимли давом эттиришдан бошқа нарса эмас. Бундай иқтисодий зулм ва солиқ қопқонларидан халос бўлишнинг ягона ечими – капиталистик солиқ сиёсатини ямаб-тузатиш, ставкаларни гоҳ ошириб, гоҳ тушириб ўйнатиш эмас, балки Исломнинг адолатли иқтисодий низомига қайтишдир. Ислом иқтисодий низомига кўра, бугунги капиталистик тузумдагидек инсонларнинг тирикчилиги, айланма маблағлари, еб-ичиши, ишлаб чиқариши ва савдо-сотиғидан олинадиган ҚҚС, фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ каби билвосита ва бевосита солиқларнинг барчаси аслида инсонлар зиммасига юкланган ҳаром молиявий мажбуриятлар сифатида баҳоланади.
Мусулмон халқимиз ўзбек режимининг мана бундай ҳийла-найранглари ва иқтисодий тузоқларига алданмаслиги зарур. Балки уларга бор кучи билан қарши кураши ва унга муқобил бўлган ягона адолатли иқтисодий низом – Исломдаги иқтисод низомини татбиқ бўлиши учун ҳаракат қилиши вожибдир. Чунки фақат мана шу ҳақ ва адолатга асосланган қонунларгина одамларни ҳаром ва золимона молиявий юклардан халос қилади ҳамда иқтисодиётимизни гуллаб-яшнатади.
Форуқ
09.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ