ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!
Нажотнинг асл калити — ижтимоий онг қатламларидаги тушунчаларни мафкуравий жиҳатдан тафтиш қилиш ва тубдан ислоҳ этишдадир. Зеро, ҳақиқий суверенитет фақат шариатга қайтарилиши ва Исломнинг мукаммал низомини нуқсонсиз татбиқ этувчи давлатнинг қад ростлаши билангина воқеликка айланади.
Бу буюк ғояга мавжуд чириган тузумга мослашиш ёки унинг яроқсиз қонунларига «ямоқ солиш» орқали асло эришиб бўлмайди. Бу йўлдаги ягона нажот — Расулуллоҳ ﷺнинг манҳажларига таянган ғоявий-сиёсий фаолиятдир. Бу фаолият тизимнинг пуч пойдеворини титиб ташловчи фикрий мужодала, амалдаги бошқарувнинг асл башарасини фош этувчи сиёсий кураш ҳамда Аллоҳнинг ҳукмларини устувор қилувчи янги ҳокимият учун нусрат (кўмак) сўрашдан иборатдир.
Уммат шуни теран англамоғи лозимки, бошидаги қора булутлар на тасодифий қисмат ва на ўткинчи хатоларнинг асоратидир. Бу — ҳукмрон бўлиб турган заҳарли дунёқарашнинг аччиқ ҳосилидир. Илдиздан суғориладиган мафкуравий ўзгаришлар қанчалик кечиктирилса, таназзул гирдобида сарсон бўлиш шунчалик узоқ ва азобли кечаверади.
Қачонки жамиятда Ислом — ҳаётнинг ҳар бир соҳасини муолажа қилувчи ягона ва муқобил тизим экани борасида яхлит сиёсий онг уйғонса ҳамда бу онг Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифаликни тиклашга қаратилган муаззам лойиҳага айланса, ҳодисалар оқими мавжуд воқелик кишанини парчалаб, янги замонни бошлаб беради.
Хулоса ўрнида айтганда, бемаъни «ямоқлар» билан уйғонишга эришиб бўлмайди. Арзон «оғриқ қолдирувчилар» эса сурункали иллатни асло даволай олмас. Ҳақиқий инқилобий бурилиш илдиздан — Аллоҳ нозил қилган ҳукмларни ҳаётнинг мутлақ таянчига айлантиришдан бошланади. Ана ўшандагина ҳақиқий барқарорлик ва одил бошқарув саодатига эришилади. Бу — четдан импорт қилинган сохта «рецептлар» эмас, балки Умматнинг ўз пок ақидасидан балқиб чиқувчи табиий ва муаззам уйғонишидир.
Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ