| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

By htadmin
21.06.2026
0
Share:

Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳар қандай давлатнинг ҳақиқий қуввати ва суверенитети нафақат унинг ҳарбий қудрати, иқтисодиёти, ички ва ташқи сиёсати билан, балки энг аввало унинг мафкураси билан ўлчанади. Яқиндагина президент Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан ўтказган учрашувида тизимдаги катта бўшлиқ ва инқироз ҳақида гапирилди. Ушбу учрашувда Шавкат Мирзиёев соҳадаги муаммоларни баён қилар экан, шундай деди: “Баъзан бизда миллий руҳ етишмагандай бўляпти. Саҳна асарлари бор, лекин кучли таъсири йўқ. Қўшиқда овоз бор, лекин халқнинг ўткир нафаси сезилмаяпти. Кинода ҳаракат бор, лекин халқнинг дарди, ғурури кўринмаяпти. Баъзи асарларда шакл бор, лекин катта ғоя йўқ. Энг хавфли нарса, айрим ёшлар ўз миллий қаҳрамонларидан кўра, бегона образларга кўпроқ эргашяпти. Бошқаларнинг ғояси билан фикрлаяпти… Шу боис, миллий руҳни уйғотадиган санъат кeрак”. (qalampir.uz).

Ушбу инқирознинг туб илдизига етиш ва бугунги ўзбек режими жамиятга “замонавийлик” ниқоби остида нималарни тақдим этаётганини англаш учун, аввало, “маданият” сўзининг маъносини аниқлаштириб олиш зарур. Бугунги ҳокимиятлар ва уларнинг мафкуравий аппаратлари назарида маданият деганда фақат қўшиқчилик, рақс, театр ва енгил-елпи кино фильмлари тушунилиши тасодиф эмас. “Маданият” сўзининг негизи арабча “мадина”, яъни шаҳар сўзидан олинган бўлиб, ўтроқ ҳаёт тарзини, ёввойилик ва тартибсизликдан йироқликни, инсонларнинг муайян қонун-қоидалар асосида бир-бирини ҳурмат қилиб яшашини англатади. Ғарб истилоҳидаги “культура” эса, лотинча “ишлов бериш”, “парвариш қилиш” маъноларини билдириб, кейинчалик инсон онгги, хулқ-атвори ва ижтимоий ҳаётини муайян низом асосида шакллантириш мазмунига кўчган.

Маданият ҳаёт ишларида истеъмол қилинадиган ва сезгилар ёрдамида ҳис қилинадиган нарсаларнинг моддий шаклларидир. Маданият хусусий ва умумий бўлиши мумкин. Бу икки шакл ўртасидаги фарқни доимо мулоҳаза қилиш, муайян бир жамиятнинг ўзлигини асраши ва ташқи мафкуравий хуружлардан ҳимояланиши учун ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Умумий маданият – бу илм-фан, технология, саноат ва ишлаб чиқариш тараққиётидан дунёга келадиган моддий шакллардир. Масалан, физика, кимё, математика қонуниятлари, тиббиёт ютуқлари, рақамли платформалар, сунъий интеллект, компьютер ёки кино олиш учун ишлатиладиган замонавий камералар ва овоз ёзиш ускуналари муайян бир дунёқарашга хос эмас. Улар оламшумул бўлиб, уларни ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ бўлиб, жоиз ишлардандир. Давр талабига кўра, саноат ва технологияни эгаллаш ҳар бир жамият учун зарурдир.

Аммо хусусий маданият ҳаёт ҳақидаги муайян тушунчалар мажмуасидан, яъни дунёқарашдан келиб чиқади. Дунёқараш ҳаётдаги нуқтаи назарга кўра ўзига хос бўлгани каби, ундан келиб чиқадиган хусусий маданият шакллари – кийиниш услуби, ахлоқ меъёрлари, урф-одатлар, санъат асарлари кабилар ҳар бир умматнинг ўз ақидасига чамбарчас боғлиқ бўлади. Бундай бегона дунёқарашлар негизида шаклланган хусусий маданиятни, айниқса, Ғарбнинг бузуқ қадриятларини мусулмонлар томонидан қабул қилиниши, уларнинг ўзлигини йўқотишига ва чинакам маънавий ҳалокатига олиб келади.

Бугунги кунда юртимиз ОАВда, киноиндустриясида ва шоу-бизнес оламида тақдим этилаётган маданият маҳсулотларининг мутлақ катта қисми халқимизнинг асрий диний қадриятларига ва Ислом дунёқарашига зид бўлган, капиталистик дунёқарашдан келиб чиққан хусусий маданиятдир. Ҳозирги раҳбарият ва маданият мутасаддилари “маданият” деганда айнан мана шу Ғарб ҳаёт тарзини назарда тутишади ва ундан мақсадлари – жамиятга, айниқса, ёшларга Ғарб мафкурасини сингдириш, уларни фақат ҳавойи нафсга қуллик ва моддий лаззат ортидан қувишга мослаштиришдир. Маданият вазирлиги томонидан миллионлаб, миллиардлаб маблағлар сарфланиб ўтказилаётган халқаро тадбирлар ва концертларда миллийлик атлас матоси ёки чопон билан акс эттирилмоқда. Уларнинг ички мазмуни, ғояси ва сингдираётган ҳаёт тарзи эса, Ислом ақидасига мутлақо зиддир. Экрану ижтимоий тармоқларни эгаллаб олган арзонгаров сериаллар, никоҳсиз эркин муносабатларни замонавийлик сифатида кўрсатувчи сюжетлар ва енгил-елпи ҳаёт тарзини оддий ҳол қилиб тақдим этаётган кинолар бунинг яққол далилидир. Инсон табиати ва қалби тинимсиз берилаётган визуал ва мафкуравий хуружлар қаршисида аста-секин сустлашиб, аввалига бегона туюлган ҳаром ва фисқ ишларни вақт ўтиши билан оддий ҳол ўлароқ қабул қила бошлайди. Мусулмон халқимиз эса, йиллар давомида мана шундай ғоявий заҳар билан суғорилган контентларни тинимсиз истеъмол қилишга мажбурланиши орқали, уларнинг исломий туйғулари ўлдирилмоқда ва ўз ақидасидан узоқлаштирилмоқда.

Хўш, нима сабабдан бугунги кунда маданият деганда фақат мусулмонларнинг дунёқарашига зид, Исломга бегона ҳаёт тарзи жамиятга тиқиштирилмоқда ва бундан асл мақсад нима? Бунинг ортида турган асл ҳақиқат шундаки, глобал капиталистик кучлар ва уларнинг маҳаллий қўғирчоқлари бирлашиб, мусулмон халқни мафкуравий жиҳатдан мустамлака қилиш ва уларни ўз динидан буткул узиб ташлаш учун очиқдан-очиқ маданий уруш олиб бормоқдалар. Бугун дунёда энг катта кураш инсон онгги ва қалбини эгаллаш, халқларни ўз ақидасидан айириб, уларни ғарблаштириш устида кетмоқда. Президентнинг “Бугун дунёда энг катта кураш инсон онгги ва қалбини эгаллаш учун кетяпти. Мана шу курашда… кино бу – ғоя, мусиқа бу – одамларнинг руҳини кўтариш” деган гаплари ҳокимиятнинг санъат ва кинони қандай кучли мафкуравий қурол эканлигини яхши англашидан далолат беради. Бироқ улар бу қуролдан халқни ўз назоратида ушлаб туриш, сиёсий ва иқтисодий зулму зўравонликларидан чалғитиш учун фойдаланмоқдалар. Ислом дини жамият ҳаётини адолат ва илоҳий қонунлар асосида тартибга солувчи, зулм ва мустамлакачиликка қарши бош кўтарувчи куч бўлгани учун, амалдаги режим ўз оммавий маданияти орқали мусулмон ёшларни асл тарихимиз ва ақидамиздан узиб ташлашга уринмоқда. Натижада, бойлик, машҳурлик ва нафсоний лаззатларнигина бахт деб биладиган, сиёсий воқеаларга саёз қарайдиган мафкурасиз бир авлод шакллантирилмоқда.

Яна бир оғриқли жиҳат шундаки, маданият соҳаси бюджети йилдан-йилга рекорд даражада ошиб бормоқда: 2020 йилдаги 700-800 миллиард сўмлик маблағ 2024 йилда 1,9 триллион сўмга, ўтган 2025 йилда эса 2,3 триллион сўмга етди. Сўнгги ўн йилликда ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди, бироқ натижа халқнинг маънавий юксалишига эмас, балки фақат бузилишига хизмат қилмоқда. Сабаби, ҳукумат томонидан маданият элитаси олдига қўйилаётган вазифалар жамиятни Ислом қадриятларидан холи бўлган дунёвий форматда ушлаб туришдан иборатдир. Давлат бюджети, яъни оддий халқнинг маблағи ҳисобидан ажратилаётган триллионлаб маблағлар эвазига жамият мафкуравий мустақиллик эмас, ижтимоий тармоқлардаги бачканаликлар, савиясиз клиплар ва ҳокимиятни улуғловчи лаганбардорлик услубидаги арзон асарларни қабул қилиб олмоқда. Ҳукумат назарда тутаётган маданият – бу халқнинг сиёсий онггини сўндирадиган, уни ҳақиқий Ислом низомидан чалғитадиган ва Ғарбнинг бузуқ қадриятларини “замонавийлик” сифатида қабул қилдирадиган мафкуравий қопқондир.

Бу маънавий инқироздан ва маданият соҳасидаги боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли – дунёқараш ва маданият ўртасидаги фарқни тўғри англаб, бегона мафкуралар қуллигидан воз кечишдир. Биз Ғарбнинг илм-фанини, технологиясини ва рақамли ютуқларини, яъни умумий маданиятини олишимиз мумкин, чунки бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ. Бироқ хусусий маданиятимизни фақат ва фақат ўзимизнинг Ислом дунёқарашимиз асосига қуришимиз зарур. Зеро, ҳар қандай маданиятни ҳаётда татбиқ қилувчи ва унинг софлигини сақловчи сиёсий вужуд, яъни давлат мавжуд бўлиши шарт ва Ислом маданиятини ҳаётга қайтарувчи, уни ички ва ташқи хуружлардан қалқон каби ҳимоя қилувчи ягона тузум – бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатидир. Халифалик нафақат ўз ичида, балки чегарадош ва қўшни давлатларда ҳам ахлоқсизлик ҳамда фаҳшнинг тарқалишига асло йўл қўймайди. Бунга тарихдан Усмонийлар Халифаси Султон Сулаймон Қонунийнинг Француз қироли Франциск I га йўллаган машҳур мактуби яққол мисолдир. Ўшанда Халифа Францияда янги пайдо бўлаётган, эркак ва аёл қучоқлашиб тушадиган “рақс” деб аталган ахлоқсизлик ўз чегараларига ва мусулмонлар юртига ёйилиши хавфини кўриб, қиролга: “Эй Франциск! Менки, ўн саккиз қиролликнинг султони Халифа Сулаймонман. Эшитдимки, мамлакатингизда аёл ва эркаклар бир-бирини қучоқлаб, рақс номи остида очиқ ахлоқсизлик қилаётган эмишсизлар. Мусулмон давлатга қўшни бўлган мамлакатингиздаги бу шармандаликни менинг халқимга юқиш эҳтимоли борлиги сабабли, ушбу номамни олганингиздан сўнг бу бузуқликка зудлик билан чек қўйинг! Акс ҳолда, қўшиним билан бориб, у рақс майдонингизни бошингизга вайрон қилишга қодирман!”, – дея кескин таҳдид қилган эди. Токи бугунги малай ҳокимиятларнинг мусулмонларни ғарблаштириш ва Исломдан узоқлаштириш сиёсати англаб етилмас ва унга қарши Халифаликни тиклаш орқали мафкуравий ва сиёсий мустақиллик шакллантирилмас экан, триллионлаб ажратилаётган маблағлар жамиятни жарликка етаклашда давом этаверади.

Салоҳиддин

21.06.2026й

TagsИсломдан узоқлаштиришМаданият
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон қуроллари яҳуд вужудига эмас, мусулмонлар кўксига қаратилган!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон шаръий либосга нисбатан очиқ курашга ўтди!

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/