| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Туркия ўзига зиёндан бошқа нарса келтирмаган НАТО саммитига мезбонлик қилганидан кўра, Халифалик шон-шарафини қайта тиклаши афзалроқ эди!

  • Эй мусулмонлар, душманингиз битта, кучингиз эса онгингиз ва ихлосингиздадир

  • 20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

  • Хавфсизликми ёки жосуслик?

  • ​Қора экран ортидаги изтироб

  • Давлат ичидаги «давлатча»

  • Аёлларга баландпарвоз баёнотлар эмас, адолатли бошқарув керак 

  • Аслият атрофидаги гаплар…

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Женевадаги Сурия музокаралари жараёни истиқболлари

Женевадаги Сурия музокаралари жараёни истиқболлари

By htadmin
22.11.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Женевадаги Сурия музокаралари жараёни истиқболлари

                                                                       Аҳмад Хатвоний қаламига мансуб

2016 йил 14 март душанба куни Женевада Сурия музокараларининг навбатдаги раунди ўз ишини бошлади. Музокарани ҳар томонлама БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стеффан де Мистуранинг ўзи бошқариб турди, кун тартибини ҳам унинг ўзи белгилади. Мистурага кўра, йиғин эълонини муқаддас китоб ўлароқ баҳолаш мумкин. Унинг айтишича, бевосита сўзлашувлар кечикмасдан биринчи бўлиб келган делегация билан белгиланган вақтда бошланади. Душанба куни сўзлашувлардаги энг муҳим кун бўлиб бу куни бир неча масала, хусусан учта энг муҳим масала кўриб чиқилади. Жумладан: барча томонларни жамловчи, кенгқамровли янги ҳукумат тузиш, янги конституция ишлаб чиқиш ҳамда 2016 йил 14 мартдаги музокаралар бошланган кундан эътиборан, саккиз ой мобайнида БМТ мутасаддийлиги остида президентлик сайловлари ва парламент сайловлари ўтказиш масаласи.

Башар Асад ҳукумати ҳам, шунингдек, музокаралар олий ҳайъатида гавдаланувчи расмий мухолафат ҳам келишга розилик билдирди. Делегациялар бир-бирини қувиб, Женевага шошилди. Мухолиф делегация раиси Асъад Заъбий билан Жайшул Исломнинг сиёсий масъули «бош музокарачи» Муҳаммад Аллуш Женевага етиб келганидан сўнг сўзлашувларда иштирок этишга тайёргарлик кўрилган ҳолда иккаласининг суратлари чоп этилди.

Одатдагидек, музокарадан кейин ва олдин икки томон ўртасида даҳанаки тортишув бўлиб ўтди. Масалан, шанба куни аср пайтда ўтказилган матбуот конференциясида Башар режими ташқи ишлар вазири Валид Муаллим «Женевага борганимизда ким билан музокара қилишимиз керак экан, билмадим. Бизнинг делегация 24 соат кутади, ҳеч кимни тополмайдиган бўлса, орқага қайтаверади ва муваффақиятсизлик жавобгарлиги иккинчи томон зиммасига тушади», деди. Муаллим яна де Мистуранинг музокара жараёни бошланишидан олдин эълон қилинган шартларини рад этиб, бундай деди: «БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стеффан де Мистуранинг йиғин кун тартибини белгилашга ҳаққи йўқ. Бу иккала музокарачи томоннинг келишувига мувофиқ белгиланадиган нарса. Чунки музокара асосан фақат Сурияга хосдир ва у Сурия етакчилигида бўлади».

Ўз навбатида, Сурия мухолафатини гавдалантирувчи музокара олий ҳайъати делегацияси раиси Асъад Заъбий ҳам бундай сўзларни айтди: «Тўла ижроий салоҳиятларга эга, жумладан, жумҳурият президентининг салоҳиятларига ҳам эга ўтиш даври ҳукумати ҳайъатини ташкил этиш музокара жараёни асосидир». Яна бундай деди: «Хавфсизлик Кенгашининг 2254 қарори 12-13 бандлари ҳануз чалалигича қолмоқда. Агар Асад музокара ҳақида жиддий гапираётган бўлса, у ҳолда, қамоққа олинганларни озод этсин». Бундай қўшимча қилди: «Асад режими ва унинг жарчилари Сурияда Башар Асад режими тақдири ҳақида гапиришдан олдин, сурияликлар тақдири ва уларни қутқариш ҳақида гапирсин». «Бош музокарачи», дейилаётган Муҳаммад Аллуш ҳам бундай деди: «Валид Муаллимнинг матбуот йиғинидаги гапини эшитдик… бу гапи музокара борасида унинг жиддий эмаслигига далолат қилмоқда», «Биз Женевага Башар Асадсиз ҳокимият бўлиши ва ўша ерда ўтиш даври ҳайъати тузиш мақсадида келганмиз». Музокарачи томонлар оммавий ахборот воситалари орқали ҳам даҳанаки тортишувни давом эттиришди. Масалан, Муаллим «Ҳукумат ҳеч кимнинг президентлик мақоми ҳақида баҳслашишига йўл қўймайди… бу мақом қизил чизиқдир ва фақат Сурия халқининг мулкидир», дея огоҳлантирди. Унга раддия сифатида Сурия мухолафат ҳайъати матбуот воизи Мунзир Мохус «менимча, Женева йиғинига путур етказилмоқда ва бу очиқ кўриниб турибди… Муаллим бу йиғинни ҳали бошланмасидан тўхтатиб қўймоқда», деди.

Бироқ мухолафат делегациясининг ҳам, режим делегациясининг ҳам де Мистура баёнотига эътироз билдиришига ҳамда бутун музокара муҳитини қамраб олган кескин ахборот воситаларидаги даҳанаки тортишувларга қарамай, де Мистура яна ўзининг бошда эълон қилган позицияларини таъкидлашдан қолмади ва «президентлик ва парламент сайловлари Сурияда, БМТ мутасаддийлиги остида бугундан то ўн саккиз ой мобайнида бўлиб ўтади», деди. Шунингдек, «сайловлар ўтказиладиган аниқ вақт душанба куни Женевада бўлиб ўтиши кутилаётган музокаралар столида белгиланажаги»ни таъкидлади.

Кейин 14 март билан 24 март ўртасида Женева йиғинида белгиланган тинчлик музокаралари учта масалага тўхталишини яна қайта изоҳлаб, барча томонларни жамловчи ва кенгқамровли янги ҳукумат тузилади, янги конституция ишлаб чиқилади, 2016 йил 14 мартдаги музокаралар бошланган кундан эътиборан, саккиз ой ичида БМТ мутасаддийлиги остида президентлик сайловлари ва парламент сайловлари ўтказилади дея таъкидлади.

Де Мистура «сўзлашувларнинг биринчи босқичида лоақал биринчи масалада бўлса ҳам силжишга эришиш умид қилинаётгани, бу биринчи масала барча томонларни жамловчи ва кенгқамровли янги ҳукумат тузиш масаласи экани»ни таъкидлади.

Де Мистура музокаранинг бу раундидан сўнг бир ҳафтадан ўн кунгача пауза бўлишига ва кейин сўзлашувлар яна давом этишига эътиборни қаратди, сўзлашувлар режим вакиллари билан мухолафат вакилларининг алоҳида-алоҳида залларда ўтирган ҳолда ўтказилажагини билдирди.

Дарҳақиқат, Америка Россия билан келишган ҳолда, аллақачон музокаранинг айни раундига замин тайёрлаган. Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Женева сўзлашувлари борасида олға силжишга тарғиб қилар экан, «Бундан икки ҳафта аввал ҳарбий амалиётларни тўхтатиш бошланганидан бери зўравонлик сезиларли даражада орқага чекинди», деди. У Саудия сафари якунлаши олдидан бундай сўзларни айтди: «Афтидан, 27 февралда бошланган навбатдаги ўт очишни тўхтатиш келишуви изчиллашган, зўравонлик амалиётлари ҳам 90 %га камайган кўринади». Керри ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилаётганига доир Сурия мухолафати шикоятларини бундай дея ҳал қилди: «Қўшма Штатлар ва Россия бу шикоятларни ўрганиш учун шанба куни Иордания пойтахти Аммонга йиғиладилар».

Шундай қилиб, музокара жараёни мустаҳкамланганини ва энди музокарачиларнинг уни амалга оширишдан қочолмайдиган бўлишганини гувоҳи бўляпмиз. Америка де Мистурани музокара васийси қилиб қўйди. У кўзлаган мақсадига эришиш учун музокара жараёнини аниқ ва пухта режалаштирилган йўлдан олиб кетадиган бўлди.

Тўғри, томонларнинг даҳанаки тортишувлари, айрим таклиф қилинганларнинг – координацион ҳайъат раиси Ҳайсам Манно сингари – унга боришдан ўзини олиб қочиши каби, музокара ҳаракатини секинлаштирадиган ишлар ҳам бўлмоқда. Шу орқали музокара ўз йўлидан қоқилиши ва мақсад сари кечикиши ҳам мумкин. Бироқ музокара режасини тузган давлатлар нуқтаи назарига кўра, музокара бошланди, пойдевори ўрнатилди ва якуни белгиланди, шуларнинг ўзи унинг муваффақиятини таъминлаш ва ғоясига олиб бориш учун кифоя қилади.

Лекин бу муваффақият – фаразан амалга ошган тақдирда ҳам – Сурия аҳли истагини ифодаламайди. Чунки аслида қўзғолонни ўшалар бошладилар, тоғут Башар Асад режимининг бутун аркони, рамзи ва салтанати билан қўшиб ағдариш сари ўшалар қўзғалдилар. Бу музокара эса бугун шу режимнинг мустаҳкамланишига ва башарасини чиройли қилиб кўрсатилишига, энг камида, шу қонхўр режим бошқарувида ҳамкорлик қилинишга ҳисса қўшмоқда. Бу ҳамкоркликни амалга ошириш учун режимнинг давлатига, хавфсизлик хизматига ва армиясига бир оз ямоқ солиш, бўяб кўрсатиш керак бўлади, холос. Ана шунда худди бугунги режимга ўхшаган яна бир янги режим ишлаб чиқилган бўлади. Аммо бу янги режим ҳатто музокарачиларнинг ўзларининг истакларидан бир кичик қисмини ҳам қондиролмайди. Музокаранинг асосий принципини рад этиб келаётган кишилар истакларинику эртақачон қондиролмайди.

Бу музокара ҳатто тоғут шахсининг ва унинг айрим ёрдамчиларининг кетиши билан якунланган тақдирда ҳам, режимнинг собиқ пойдеворлари сақланиб қолаверади, Америка ва Уммат душманларига тобе бўлиш кўлами янада ортади. Бинобарин, шундай заҳриқотил музокара туфайли қўзғолон ҳам ҳалок бўлади…

Бироқ ҳақиқий қўзғолончилар бундай музокара ботқоғига ҳаргиз тортилмайдилар, Американинг ёлғон ваъдаларига ҳам, унинг югурдаги де Мистуранинг «муқаддас китоб»ига ҳам ҳаргиз алданмайдилар, қўзғолон асло тўхтамайди… Улар қонхўр режим таянчларини парчалаб, оёқлари остида тепкилаб, бутунлай вайрон этиб йўқ қилмагунларича ва унинг харобалари узра ҳақиқий исломий борлиқни барпо этмагунларича, зинхор қуролларини ташламайдилар. Шундан кейин музокарачиларнинг шунча елиб югуриб, халлослаб қилган музокара раундлари шамолга учади-кетади, уларнинг «чиройли» орзулари ҳам, хўжайинларининг шайтоний ниятлари ҳам чанг мисол тўзғиб йўқолади.

Роя газетасининг 2016 йил 16 март чоршанба кунги 69-сонидан

TagsЖеневаСтеффан де МистураСурия музокаралари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев табиат ниқоби остида кимга хизмат қиляпти?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    2017 йилги Давос иқтисодий форуми Глобаллаштириш ва магнатлар кураши

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон –”Газпром” алоқалари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/