«Тошкент мулоқоти» глобал кучлар трансформацияси кўзгусида

«Тошкент мулоқоти» глобал кучлар трансформацияси кўзгусида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Халқаро муносабатлар тизими «якка қутблилик» даврининг сиёсий ва институционал инқирозини бошдан кечириб, қудрат марказлари қайта тақсимланаётган мураккаб «ўтиш даври» гирдобида турибди. Ғарб гегемонлик моделининг «стратегик толиқиши» ва глобал мажбуриятларнинг ҳаддан ташқари сочилиб кетгани фонида, Евроосиё қитъаси янги геосиёсий ва иқтисодий архитектуранинг марказий полигонига айланмоқда. Ана шундай тарихий вазиятда, 2026 йил 23 июнь куни Тошкентда халқаро экспертлар ҳамжамияти диққатини тортган муҳим воқелик — «Россия ва Хитой: Евроосиё учун тажриба ва истиқболлар» мавзусидаги юқори даражадаги таҳлилий давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг «Ma’no» тадқиқот ташаббуслари маркази ҳамда Россия ва Хитой элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир шунчаки юбилей саналарни (Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг 30 йиллиги ҳамда икки давлат ўртасидаги Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартноманинг 25 йиллигини) нишонлаш эмас, балки янгиланаётган кучлар мувозанатини мувофиқлаштирувчи стратегик платформа вазифасини бажарди.
Давра суҳбатида Россия ва Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари — Алексей Ерхов ва Юй Цзюнь томонидан илгари сурилган тезислар мавжуд глобал архитектурага муқобил концепция сифатида баҳоланди. Дипломатлар Москва ва Пекин ўртасидаги стратегик шерикликнинг тамал тошлари сифатида тенг ҳуқуқлилик, суверенитетни ҳурмат қилиш ва учинчи давлатларга қарши йўналтирилмаганлик тамойилларини эътироф этди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов ўз чиқишида Россия–Хитой ўртасидаги келишувларни «тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар» деб атаб, улар ҳозирги беқарор халқаро вазиятда барқарорликнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди. Ерховнинг таъкидлашича, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик «янги, адолатлироқ жаҳон тартиботини шакллантиришга» ҳисса қўшмоқда. Бу баёнотлар Москва ва Пекиннинг Ғарб марказли халқаро тизимга нисбатан муқобил сиёсий ва иқтисодий платформани илгари суришга интилаётганини англатади.
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюнь эса, Россия ва Хитой ҳамкорлигини «йирик давлатлар ўртасидаги янги муносабатлар намунаси» сифатида баҳолади. Унинг сўзларига кўра, икки давлат Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, «Бир камар, бир йўл» ташаббуси доирасида транспорт, энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ниятида. Бу эса Пекиннинг минтақага нисбатан қарашлари биринчи навбатда иқтисодий интеграция ва инфратузилмавий боғлиқликни кучайтиришга қаратилганини кўрсатади. Юй Цзюнь ўз нутқида қуйидаги муҳим жиҳатларга урғу берди: «Хитой ва Россия ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорликка асосланган йирик давлатлар муносабатларининг янги йўлини танлаб, юз йиллик ўзгаришларда барқарор омилга айланди. Хитой Россия, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан «Бир камар, бир йўл» ташаббуси транспорт, энергетика, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда минтақада барқарорликни мустаҳкамлашга тайёр. Санкциялар ўрнига ўзаро манфаатли ривожланиш моделлари таклиф этилмоқда».
Яъни Москва ва Пекиннинг глобал сиёсий ўзгаришлар шароитида Евроосиёда шакллантирмоқчи бўлган янги тартиб ҳақидаги қарашлари шуни англатадики, бугунги кунда АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан қўлланилаётган иқтисодий чекловлар ва «кулранг зона»лардаги босимларга жавобан, икки куч – Хитой ва Россия – Евроосиё маконига ўзига хос иқтисодий моделни, яъни санкциявий мажбурлов тизими ўрнига реал инфратузилмавий лойиҳаларни ривожлантиришни, шунингдек, «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида яшил энергия, транспорт коридорлари, робототехника ва яримўтказгичлар соҳасида интеграцияни кучайтириш орқали тизим ичида янги имкониятлар тақдим этувчи «сукутли шериклик» занжирлари шакллантиришни таклиф этмоқда.
Бугунги геосиёсий манзара анъанавий «совуқ уруш» моделидан тубдан фарқ қилади. Унда ҳукмрон кучнинг бир лаҳзада қулаши эмас, балки бир қутбли гегемонлик тизимининг аста-секин емирилиши кузатилмоқда. Вашингтоннинг ташқи сиёсий мажбуриятлари кўлами унинг реал бошқарув салоҳиятидан ошиб кетаётгани «гегемон куч»да стратегик толиқиш ортиб бораётганини фош қилмоқда. Натижада, АҚШ «шартли устунлик» мақомига тушиб қолаётган бир пайтда, Хитой бевосита ҳарбий тўқнашувлардан қочиб, иқтисодий ва технологик устунлик орқали стратегик муҳитни ўзгартирмоқда. Россия эса, муҳим нуқталарда «тўсқинлик қилувчи куч» сифатида намоён бўлмоқда. Ушбу мураккаб геосиёсий мувозанатлар фонида Марказий Осиёнинг «бешлик» давлатлари эндиликда ташқи кучлар фаол аралашган «ўйин майдони»га айлангани кўзга яққол ташланмоқда.
Минтақа Хитой учун хавфсизликни таъминловчи ҳаётий «орқа дарвоза» бўлса, Россия учун Осиё ичкариси ва Яқин Шарқ билан боғловчи табиий географик қалқондир. Бу жараёнда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) трансчегаравий хавфларни мувофиқлаштирувчи ва санкцияларга қарши муқобил ривожланиш моделини ишлаб чиқувчи бош маслаҳатлашув майдонига айланмоқда.
Оқ уй Россия ва Хитой ўртасида тўлақонли стратегик иттифоқ тузилишига йўл қўймаслик учун бор имкониятини сафарбар этиб, кўп қиррали манипуляция усулларидан фойдаланишга интилмоқда. АҚШ ташқи сиёсатининг тарихий ўзаги ҳисобланган «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» стратегияси доирасида Вашингтон икки давлат ўртасидаги яширин рақобат ва Марказий Осиёни ўз «орқа ҳовлиси» деб билиш борасида манфаатлар тўқнашувидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Оқ уй Хитойни иқтисодий қарамлик ричаглари ва Тайвань муаммоси орқали, Россияни эса Украина «ботқоғи» ҳамда иқтисодий чекловлар воситасида жиловлашга, шунингдек, AUKUS ва QUAD каби альянслар орқали «ҳарбий қуршов» ҳосил қилишга уринмоқда. Аммо бу босимлар «икки тиғли қилич» каби бўлиб, Америка ички бозоридаги инфляция ва иқтисодий заифликни фош этмоқда. Трампнинг Пекин ташрифидан сўнг Владимир Путиннинг Хитойга келиши ва 20 дан ортиқ стратегик шартномаларни имзолаши Вашингтоннинг манипуляция сиёсати муштарак манфаатлар қаршисида заифлашиб бораётганини кўрсатди.
Юқоридаги барча омилларни бир нуқтага жамласак, халқаро низом энди барқарор кўп қутблилик эмас, балки ҳеч бир куч мутлақ назоратни ушлаб тура олмаётган «тарихий муаллақлик» ва ўтиш даври гирдобида экани аён бўлади. Бугун Америка, Хитой ва Россия инқироз ботқоғига ботган оламда, ҳеч қандай фикрий асосга эга бўлмаган соф моддий манфаатлар тўқнашуви майдонида ўзларининг сохта ва пуч цивилизациясини сақлаб қолиш учун ўзаро талашишмоқда. Мавжуд халқаро тизимнинг ички таркибий емирилиши, инсониятни зарурий эҳтиёжлар ва ички хавфсизлик билан таъминлашдаги ожизлиги фонида дунёни адолат билан бошқарадиган муқобил тизимга эҳтиёж ҳар қачонгидан ортди. Йирик кучларнинг бир-бирини ҳолдан тойдирувчи урушлар ва сиёсий манипуляциялар исканжасида заифлашиши Ислом Уммати учун тортиб олинган султонлигини қайтариб олиш ва дунё етакчилигини ўз қўлига олиш учун олтин имкониятдир. Зеро, Эрон, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё каби стратегик тугунлар, энергия уммонлари ва глобал савдо йўллари айнан мусулмонлар яшайдиган, иймон ва эътиқод замини ҳисобланган ҳаётий артериялардир. Мустамлакачи кучлар мазкур минтақалардаги мусулмон халқларнинг маънавий ва сиёсий уйғонишидан, назорат тизгини яна Ислом Умматининг ихтиёрига ўтишидан ажалдан қўрққандек зир титрайдилар. Дунё бошқаруви тизгинини қўлга олиш, инсониятни капитализм зулматидан нажот нурига олиб чиқадиган, фаровонлик ва ички хавфсизликни чин маънода кафолатлайдиган адолатли тизимни тақдим этиш учун пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифалик Давлатини барпо этиш имконияти ҳар қачонгидан ҳам пишиб етилди.
Бу шунчаки сиёсий орзу эмас, балки глобал кучларнинг заифлашуви ва капиталистик тузумнинг маънавий-моддий вайрон бўлиши фонида бўй кўрсатаётган тарихий ва воқеий ҳақиқатдир. Мафкуравий сиёсий тизим сифатида Халифалик давлатигина бундай глобал зиддиятларни адолат билан узил-кесил ҳал қилишга қодир ягона кучдир. Қачонки, Уммат ўз аҳлини алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир раҳбарлигида ушбу исломий мафкуравий дунёқараш муқобилини ҳаётга татбиқ этса, Аллоҳнинг изни ва ваъда қилган нусрати билан, яқин орада дунё бошқаруви жиловини ўз қўлига қайта олажак ва залолатга ботган инсониятни нажот нурига олиб чиқажак. Аллоҳ таоло Ўзининг азалий қарорини Қуръони Каримда шундай муҳрлаган:
وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ
«Шубҳасиз, Биз аввалги эслатма ва илоҳий битиклардан сўнг Забурда ҳам: «Ер юзининг ҳақиқий ворислари ва унда ҳукмронлик қилувчилар фақат Менинг солиҳ бандаларимдир», деб ёзиб қўйганмиз». (Анбиё:105)
Иззатуллоҳ
28.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ