| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

By htadmin
05.07.2026
0
Share:

Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Марказий Осиё энергия бозорида юз бераётган ўзгаришлар Ўзбекистон учун оддий иқтисодий масала эмас, балки узоқ муддатли стратегик хавфсизлик масаласига айланмоқда. Россия нефтни қайта ишлаш тизимидаги босимлар ва ҳарбий зарбага учраган инфраструктура, минтақавий логистикадаги ўзгарувчанлик ва глобал энергия бозоридаги беқарорлик шароитида мамлакат ўз ёқилғи сиёсатини қайта кўриб чиқиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ҳукумат ва саноатга яқин манбаларга кўра, Ўзбекистон ички нефтни қайта ишлаш қувватларини модернизация қилишни тезлаштириш, импортга боғлиқликни камайтириш ва узоқ муддатли энергетик барқарорликни кучайтириш йўналишларини муҳокама қилмоқда.

Бу муҳокамалар ҳали расмий сиёсат даражасида кескин бурилиш сифатида эълон қилинмаган бўлса-да, уларнинг иқтисодий аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ҳукумат ўзида журъат топиб, сиёсий қарорини олиши,  фурсатдан тўғри фойдаланганини билдиради. Акс ҳолда энергетик сиёсатини Россия босими остида давом эттиришга мажбур бўлади.

Импортга боғлиқ тизимнинг чекловлари

Ўзбекистоннинг ёқилғи таъминот тизими узоқ йиллар давомида ички қайта ишлаш ва импорт комбинациясига асосланган. Мамлакат бензин ва дизель эҳтиёжининг бир қисмини ички заводлар қоплайди, қолган қисми эса ташқи манбалардан келтирилади.

Иқтисодчилар бу моделни “барқарор, лекин сезгир” деб таърифлайди. Унинг асосий муаммоси шундаки, ташқи бозордаги ҳар қандай ўзгариш – нарх, логистика ёки экспорт сиёсати — ички бозорга тез таъсир қилади. Сўнгги йилларда глобал энергия занжирларида кузатилаётган беқарорлик бу заифликни янада яққол кўрсатди.

Ўсиб бораётган талаб расмий ва саноат баҳоларига кўра, Ўзбекистоннинг суюқ ёқилғига бўлган йиллик эҳтиёжи тахминан 3,2-4,0 миллион тоннани ташкил этади. Бу рақам бензин ва дизель маҳсулотларини ўз ичига олади. Бироқ иқтисодий ўсиш, автомобиллар сонининг ортиши ва саноат ишлаб чиқаришининг кенгайиши туфайли бу талаб 2030 йилга бориб 4,5-6 миллион тоннага етиши мумкин. Бу эса ёқилғи сиёсати энди фақат саноат масаласи эмас, балки макроиқтисодий барқарорликнинг асосий қисми эканини кўрсатади.

Ички қайта ишлаш инфратузилмаси

Ҳозирги кунда мамлакатнинг асосий нефтни қайта ишлаш қуввати Фарғона ва Бухоро заводларига таянади. Бу корхоналар совет давридан мерос бўлиб, сўнгги йилларда модернизация босқичига кирган.

Бухоро НҚИЗдаги янгиланишлар юқори сифатли бензин (AI-92 ва AI-95) ишлаб чиқаришни ошириш, экологик стандартларни яхшилаш ва Евро-5 талабларига яқинлашишни мақсад қилади. Фарғона НҚИЗ эса, қайта ишлаш самарадорлигини тиклаш ва маҳсулот ассортиментини кенгайтириш йўлида модернизация қилинмоқда. Бироқ мутахассислар таъкидлашича, мавжуд инфратузилма ҳали ҳам ўсиб бораётган талабни тўлиқ қоплай олмайди. Шунинг учун ҳам ҳукумат халқдан ўмарган пуллари билан чет эл банклари ҳисобларини тўлдиравермай, ўз халқи фаровонлигини ўйлаб янги нефтни қайта ишлаш заводларини ишга тушириши лозим.

Минтақавий энергия географияси ўзгармоқда

Марказий Осиёда ёқилғи таъминоти анъанавий равишда Россия ва Қозоғистонга боғлиқ бўлиб келган. Россия йирик қайта ишлаш маркази сифатида тайёр нефт маҳсулотларини экспорт қилса, Қозоғистон нефт хомашёсининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Бироқ сўнгги йилларда минтақавий бозордаги узилишлар ва логистикадаги мураккабликлар бу тизимнинг барқарор эмаслигини кўрсатмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистон билан энергетик ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирган бўлса-да, минтақа бозори ҳали ҳам ташқи омилларга юқори даражада боғлиқ. Ўз ўрнида Россия ҳам кўп йиллардан буён нефт ва нефт маҳсулотларини Ўзбекистон ўз қўшнисидан импорт қилишига қаршилик қилиб келади. Чунки бензин ва дизель унинг қўлидаги сиёсий босим картаси ҳисобланади.

Стратегик йўналишлар: диверсификация ва GTL

Ўзбекистон ҳукумати олдида бир неча стратегик вариантлар мавжуд.

Биринчиси – мавжуд НҚИЗларни тўлиқ модернизация қилиш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш. Бу бир тонна нефтдан кўпроқ юқори қийматли маҳсулот олиш имконини беради.

Иккинчиси – хом нефт ва ёқилғи манбаларини диверсификация қилиш. Бу ташқи бозордаги бир йўналишга қарамликни камайтиради.

Учинчиси ва энг муҳим йўналишлардан бири – табиий газдан суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш (GTL) технологиясини ривожлантириш. Бу Ўзбекистон учун стратегик афзаллик ҳисобланади, чунки мамлакат табиий газ захираларига эга.

Тўртинчи йўналиш – стратегик ёқилғи захираларини шакллантириш. Бу қисқа муддатли ташқи шокларни юмшатишга хизмат қилади. 

Хулоса: Ўзбекистон аҳолиси учун энергетик мустақиллик ва энергетик барқарорлик лозим. Экспертлар фикрича, Ўзбекистон яқин келажакда тўлиқ энергетик мустақилликка эришиши қийин, чунки нефт хомашёси чекланган. Мамлакатда коррупция чуқур илдиз отгани туфайли янги заводларни ишга тушириш ўта қийин масала бўлиб қолади, магарам ҳукумат ўз нафсига қарши курашмаса.

Бироқ мақсадни тўлиқ мустақиллик, балки “энергетик барқарорлик” даражасига олиб чиқиш керак бўлади, яъни ташқи бозордаги ўзгаришлар ички иқтисодиётни издан чиқармайдиган тизим яратиш сувдек ва ҳаводек зарур.

Агар модернизация, диверсификация ва GTL лойиҳалари изчил амалга оширилса, Ўзбекистон импортга қарамликни сезиларли қисқартириш ва стратегик барқарорликни мустаҳкамлаш имконига эга бўлади. Оламлар Роббиси айтади:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِل وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّام لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُون

َ– “Бир-бирингизнинг молингизни ноҳақ йўл билан еманглар ва била туриб гуноҳ билан одамларнинг молидан бир қисмини ейиш учун уни ҳокимларга (ёки судларга) етказманглар”.  (Бақара:188)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил

05.07.2026й

TagsЁқилғи тақчиллигичекловлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий жамоаси сизни ҳақиқий фаровон ҳаёт сари даъват қилади!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти қўзғолончиларни ҳеч иккиланмасдан раббоний тузумни қабул қилишга чақирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания суд тизими яҳудийлар вужуди билан газ шартномаси имзоланишини қонунийлаштирди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/