Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йилнинг 4 июл куни, Америка ўз мустақиллигининг 250 йиллик – чорак асрлик йирик юбилейини нишонламоқда ва глобал капиталистик дунё тизимининг бош раҳнамоси сифатида ўз қудратини кўз-кўз қилмоқда. Ушбу сана муносабати билан инсоният тарихининг энг қонли ва макиавеллистик саҳифаларига назар ташлаш, бу тизимнинг асл башарасини очиб бериш зарур. АҚШнинг 250 йиллик тарихи шунчаки ривожланиш эмас, балки 1776 йилдаги Мустақиллик декларациясидан сўнг маҳаллий 15 миллиондан ортиқ ҳиндуларни тизимли қириб ташлаш (геноцид қилиш) ҳамда Африкадан миллионлаб инсонларни қул сифатида олиб келиб, уларнинг текин меҳнати эвазига бойлик тўплаш устига барпо этилган жиноий ўтмишдир. Демократия ва инсон ҳуқуқлари ниқоби остида ишлаб чиқилган Вудрон Вилсоннинг “14 банди”дан тортиб, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Бреттон-Вудс тизими орқали долларни дунёга мажбуран тиқиштиришгача бўлган жараёнлар глобал мустамлакачилик занжирини яратди. АҚШ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки каби молиявий қуроллари воситасида ривожланаётган давлатларни қарз ботқоғига ботирди. Федерал захира тизими (ФРС) орқали эса, бутун дунё бойликларини тизимли равишда шимиб келмоқда. Бундан ташқари, 1945 йилда Хиросима ва Нагасакига ядровий бомба ташлаб, 200 мингдан ортиқ тинч аҳолини бир лаҳзада йўқ қилган, Вьетнам урушида “Агент Оранж” кимёвий қуроли билан табиат ва инсонларни заҳарлаган, 2003 йилда сохта баҳоналар билан Ироққа бостириб кириб, 1 миллиондан ортиқ мусулмоннинг қонини тўккан ҳамда Афғонистон ва Ливияни вайронага айлантирган айнан ушбу капиталистик империядир. Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) маълумотларига кўра, АҚШ дунёдаги жами ҳарбий харажатларнинг қарийб 40 фоизини (йиллик 900 миллиард доллардан ортиқ) ёлғиз ўзи амалга оширади ва ер юзидаги 80 дан ортиқ мамлакатда 750 дан зиёд ҳарбий базаларини ушлаб турибди. Ушбу жиноятларнинг энг яққол, инкор этиб бўлмас замонавий далили – Американинг Фаластин заминида мусулмонларни ваҳшийларча қириб келаётган сионист яҳуд режимини ташкил топган кунидан буён ҳар йили миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаб келаётганидир. Айниқса, БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўнлаб йиллар давомида босқинчи яҳудларни қораловчи ёки оташкесим талаб қилувчи резолюцияларга АҚШ томонидан доимий равишда вето қўйилиши, Вашингтон маъмуриятининг Ислом умматига қарши очиқ уруш олиб бораётганини кўрсатади.
Афсуски, мана шундай қонхўр ва мустамлакачи империянинг 250 йиллик тўйи муносабати билан бугунги мусулмон юртлари раҳбарларининг, жумладан, Ўзбекистон раҳбариятининг ҳам АҚШ Президенти Дональд Трампга ҳамду санолар айтиб, табрик мактублари йўллаши ва келажакдаги учрашувларни интиқлик билан кутиши уларнинг сиёсий жиҳатдан нақадар хор ва маҳкум аҳволда эканликларининг олий кўринишидир. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Дональд Трампни қутлаб, икки томонлама алоқаларни “стратегик шериклик” руҳида ривожланаётганини олқишлаши ҳамда Трампнинг Truth Social платформасида қилган эълонига биноан 2026 йил декабр ойида Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитига “меҳмон” сифатида таклиф этилганидан интиқлик билан учрашув кутиши — мусулмонлар устига бомба ёғдираётган террорчи давлат раҳбарига бўлган итоатгўйлик ва халқаро майдонда мустақил сиёсий ироданинг йўқлигини англатади. Табрик мактубида устувор йўналиш сифатида кўрсатилган “савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва муҳим минерал ресурслар (уран, литий ва бошқалар)” аслида Ғарб трансмиллий компанияларининг Марказий Осиё бойликларини шимиб кетиши учун очиб берилган йўлдир. Бугунги мусулмон раҳбарлари капиталистик демократия олиб келган сиёсий қуллик занжирларига шу қадар кўникканларки, улар йирик империяларнинг шахмат тахтасида оддий бир пиёда ёки иқтисодий восита бўлишни ўзлари учун шараф деб билмоқдалар. Росулуллоҳ ﷺ: “Агар уялмасанг, билганингни қил”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти)
Бугунги хорликдан ва глобал мустамлакачилик занжирларидан қутулишнинг ягона йўли — инсонлар томонидан ўйлаб топилган капиталистик тузумни бутунлай улоқтириб, Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифалик давлатини тиклашдир. Бу муборак давлатимиз инсониятни зулм ва босқинчиликнинг бош манбаи бўлиб турган Америка ва унинг бадбўй капиталистик демократия балосидан халос этади. АҚШ сингари қон, қурол, геноцид ва ўзга халқларни талон-торож қилиш устига қурилган ваҳший империяларни ҳамда уларнинг инсон ақлини заҳарловчи мафкураларини чириган бир тузум сифатида тарих ахлатхонасига ирғитиб ташлайди иншаАллоҳ. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Сизларнинг орангизда пайғамбарлик Аллоҳ хоҳлаганча давом этади, сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи (йўли) асосидаги Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади, сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнгра тишлаб қолувчи подшоҳлик (зулм ва меросхўрликка асосланган бошқарув) бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади, сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнгра зўравон (жабр-зулмга асосланган диктаторлик) подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади, сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнгра яна Пайғамбарлик минҳожи (йўли) асосидаги Халифалик бўлади». Кейин у зот сукут қолдилар». (Имом Аҳмад ривояти).
Салоҳиддин
07.07.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ