Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати
Покистон ва Афғонистон яна бир бор кенг кўламли уруш ёқасига келиб қолмоқда, бу эса Хитой жуда кўп тарғиб қилган ўт очишни тўхтатиш келишувига путур етказади. Покистон анчадан бери Афғонистонни «Покистон Толибон» ҳаракатига ва ўз ҳудудида ҳужумлар уюштираётган Покистон разведкасига алоқадор унсурларга бошпана бераётганликда айблаб келади, бу даъвони Толибон ҳукумати қатъиян рад этади. Бунинг қаршисида эса, Кобул Исломободни афғон фуқароларининг ўлимига олиб келаётган асоссиз ҳарбий амалиётлар ўтказишда айбламоқда, Покистон эса ўз мудофаасида фақат қуролли кимсаларни нишонга олаётганини таъкидлайди.
Шунга қарамай, хавф-хатарлар шунчаки оддий чегара тўқнашувларидан анча нарига чўзилади, зеро Исломобод Америка Қўшма Штатлари назорати остида Эрон, Миср, Туркия ва Кўрфаз давлатлари билан боғланган ҳамда Евроосиё бўйлаб кенгроқ алоқага эга бўлган янги минтақавий хавфсизлик тузилмасида асосий устуни ўлароқ ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бу каби амбициялар емирилган ғарбий фронтни эмас, балки халқаро обрў-эътиборни, барқарор чегараларни ва ишончли минтақавий алоқаларни талаб қилади. Жорий кескинлашув туб бир саволни ўртага ташлайди: Покистон ўз қўшничилигини сиёсий жиҳатдан бошқариш қудратини йўқотдими, натижада эндиликда воқеалар ривожини мажбурлов, ишончсизлик ва геосиёсий рақобат белгиламоқдами?
Ушбу емирилишнинг катта қисми генерал Осим Мунир раҳбарлиги даврида содир бўлди. Армия қўмондони 2022 йил ноябрь ойида Қамар Жавид Бажванинг ўрнини эгаллаганидан бери, Мунир Афғонистонга нисбатан тобора кўпроқ «аввало хавфсизлик» ёндашувини қабул қилди. Афғон қочқинларини оммавий равишда бадарға қилиш, узунлиги 2670 километр бўлган Дюранд чизиғи бўйлаб чегара назоратини кучайтириш ва «Покистон Толибон» ҳаракати тузилмасига қарши такрорий ҳарбий амалиётлар каби чора-тадбирлар сиёсий дипломатиядан кўра мажбурловчи ечимларни афзал кўришни акс эттиради.
Мунирнинг хавфсизлик ёндашуви фақатгина ғарбий қўшни билан чекланмайди. 2025 йил май ойида Покистон ўз ҳудудига уюштирилган асоссиз ҳужумлар фонида Ҳиндистон билан уруш олиб борди ва ўз анъанавий рақиби устидан ҳавода устунликка эриша олди, бу эса Ҳиндистонни Америкадан ўт очишни тўхтатишни сўрашга мажбур қилди. Ушбу яширин ғалаба Трампни Американинг Эронга қарши урушидаги муваффақиятсизлигини Яқин Шарқда ўз нуфузини асраб қолишга имкон берувчи янги минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий тузилма орқали сиёсий зафарга айлантиришда Мунирга янада каттароқ роль беришга ундади.
Шунингдек, Покистон айни шу хавфсизлик мантиқини мамлакат ичида ҳам татбиқ этди. Натижада Балужистон, Хайбер-Пахтунхва ва яқинда Покистон бошқаруви остидаги Кашмирда хавфсизлик кампаниялари кучайди. Ушбу чақириқлар жорий ҳарбий раҳбарият даврида бошланмаган бўлса-да, лекин Покистоннинг ҳақиқий мухолифатга нисбатан тобора зўравонлик билан қайтарган жавоби мавжуд норозиликларни муолажа қилиш ўрнига уларни янада оғирлаштирди.
Покистоннинг ўз ички рақибларини бостириш учун зўравонликдан қурол ўлароқ фойдаланиши Мунир даврида давлат қудратининг мустаҳкамланганини англатмайди, балки давлатнинг ўз фуқаролари назаридаги қонунийлиги энг тубан даражага тушганидан далолат беради. Ушбу муносабатнинг айни ўзи ҳозирда чегара ортида, Кобулда ҳукмрон бўлиб қолди, зеро бир вақтлар Покистоннинг стратегик суянчиғи бўлган Афғонистон энди унга қарши ўч олиш руҳи билан қайрилди.
Ушбу ўзгар ишлар Покистоннинг душманлари ва ҳомийлари назаридан четда қолмади. Ҳиндистон «Буюк Бҳарат» сари интилиши доирасида Афғонистон билан алоқаларини икки баробар кучайтирди. У нафақат Кобул ва Исломобод ўртасидаги ихтилофларни чуқурлаштиришга интилмоқда, балки Афғонистон ҳудудидан фойдаланиб, Покистоннинг Балужистон, Хайбер-Пахтунхва ва унинг бошқаруви остидаги Кашмир устидан назоратини заифлаштиришни ҳам мақсад қилмоқда. Ҳиндистон Покистонга қаттиқ заифлаштирилиши ва «Она Ҳиндистон» таркибига қайта қўшилиши лозим бўлган исёнкор бир вилоят ўлароқ қарайди. Покистонни парчалашга интилаётган бошқа бир томон — яҳудий вужудидир. У Покистонни ўзининг Яқин Шарқдаги минтақавий амбициялари учун улкан хавф деб билади ва Ҳиндистон билан бирга, Покистон қудрати уларнинг мавжудлигига таҳдид солаётгани ҳақидаги хавотирни баҳам кўради.
Россияга келсак, у Афғонистондаги Толибон ҳукуматини расман тан олди ва яқинда у билан ҳарбий шериклик шартномасини имзолади. У Марказий Осиё давлатлари устидан ўз гегемонлигини ҳимоя қилиш ҳамда Марказий Осиёдан Шарқий Украинагача чўзилган «Буюк Россия»нинг муайян бир шаклини қайта тиклаш учун қуролли исломий гуруҳларни ўз жанубий чегараларидан узоқлаштиришга интилмоқда. Шунингдек, Россия Мунирнинг Яқин Шарқда Америка гегемонлиги бардавомлигини мустаҳкамлайдиган янги хавфсизлик тузилмасини барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатларига қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.
Вашингтон Трампга Эрон устидан сиёсий ғалаба тақдим этадиган тинчлик битимини шакллантириш йўлидаги Мунирнинг саъй-ҳаракатларини очиқчасига қўллаб-қувватламоқда ва Афғонистон ҳудудидан Покистон хавфсизлик кучларига қарши йўналтирилган чегаралараро ҳужумларни қоралади. Бироқ, Вашингтон ва Мунир ўртасидаги сиёсий алоқа вақтинчалик манфаат устига қурилгандир; чунки АҚШнинг узоқ муддатли манфаати «Буюк Ҳиндистон»га ёки яҳудий вужудининг амбицияларига хавф туғдирмаган ҳолда Покистоннинг фойдали минтақавий шерик бўлиб қолишини таъминлашдан иборатдир. Қулай фурсат келганда, Америка Хитойга қарши туришда Ҳиндистонни кучайтириш ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун заифлашган Покистон давлатини қурбон қилиб юбориши мумкин.
Хитой, катта эҳтимол билан, Покистон давлатининг хавфсизлиги ва узоқ муддатли барқарорлигидан чинакам стратегик манфаатдор бўлган ягона йирик кучдир. Зеро Покистоннинг барқарорлиги ва салоҳияти «Бир макон, бир йўл» ташаббусини, хусусан ушбу ташаббуснинг асосий лойиҳаси бўлмиш «Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги»ни (CPEC) ҳимоя қилиш учун муҳим омилдир. Иқтисодиётдан ташқари, Хитой Покистонни Афғонистондан Шарқий Туркистон вилоятига экстремизм ёйилишининг олдини олувчи муҳим тўсиқ ҳамда Ҳиндистоннинг тобора ортиб бораётган нуфузига қарши мувозанатловчи стратегик куч сифатида кўради. Шу сабабли, Хитойнинг Покистонни қўллаб-қувватлаши туйғуларга ёки икки томонлама алоқаларнинг қувватига суянмайди, балки унинг узоқ муддатли геосиёсий манфаатларига асосланган кучлар мувозанатининг реал ҳисоб-китобларига суянади.
Мунир ички ва ташқи томондан хавфсизликни устувор қўйишга асосланган ўз ёндашувини абадий бир буюклик пойдевори деб билиши мумкин. Лекин воқелик шундан дарак берадики, унинг кескинлиги Покистон ҳисобига бошқа давлатларнинг буюкликка эришиши учун йўл очиб бермоқда, холос. Мунир учун минтақада Ислом буюклигини ва азизлигини таъминлаш учун хорижий кучларни буткул узоқлаштирган ҳолда ички сиёсатни маҳорат билан бошқарган Салжуқийлар, Ғазнавийлар, Бобурийлар ва улардан кейинги афғон ҳукмдорларининг йўлини тутиши энг афзал йўл эди.
Устоз Абдулмажид Бҳати
Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ