Давлат ичидаги «давлатча»

Давлат ичидаги «давлатча»
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жорий йилнинг 11 июл куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқтисодий ва ҳуқуқий суверенитети тарихида янги саҳифа очувчи “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида ушбу воқеани қарийб ўн йилдан буён амалга ошириб келинаётган тизимли ислоҳотларнинг мантиқий натижаси, жаҳон бозорининг энг қимматли активи – ишончга инвестиция ва Тошкентни бутун минтақа иқтисодий ривожининг етакчи драйверига айлантирувчи қадам сифатида баҳолади. Олий Мажлис Сенати томонидан 9 июль куни маъқулланган ушбу Конституциявий қонунга кўра, Тошкент халқаро молия маркази (TIFC) Англия ҳуқуқи асосида, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳудуд сифатида фаолият юритади. Ушбу марказ ўзининг махсус тартибга солиш тизими, маҳаллий судлардан мутлақо мустақил тижорат суди ҳамда илғор халқаро стандартларга асосланган ҳуқуқий муҳитига эга бўлиши, глобал инвесторлар, банклар, инвестиция фондлари ва халқаро молия компаниялари учун шаффоф механизмларни кафолатлаши кўзда тутилган. Мазкур янги регуляторлик экотизими халқаро капитал, замонавий молия хизматлари ва йирик трансмиллий лойиҳалар учун Ўзбекистоннинг жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда. (qalampir.uz)
Ушбу марказ моҳиятига чуқурроқ назар ташласак, Тошкент марказида давлат ичида янги бир суверен «давлатча», яъни ташқи кучлар бошқарадиган махсус ҳуқуқий ва молиявий анклав яратилаётганига гувоҳ бўламиз. Ҳукуматнинг расмий прогнозларига кўра, мазкур лойиҳа доирасида Марказ иштирокчилари бўлган хорижий банклар ва трансмиллий фондлар учун 2076 йилнинг 1 январигача, қарийб ярим аср давомида фойда солиғи, мулк солиғи, ер солиғи ва божхона тўловларидан 100 фоизлик мутлақ озод этиш кафолати берилди. Ушбу марказ ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик, Иқтисодий кодекслари ёки меҳнат қонунчилиги ўз кучини йўқотади. Расмий баёнотларда тасдиқланганидек, бу ерда Британиянинг «Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи» (English common law) тизими ва норматив ҳужжатлари тўғридан-тўғри амал қилади. Мустақил тижорат судида эса, низоларни миллий суд тизими вакиллари эмас, балки халқаро миқёсда тан олинган, инглиз тилида иш юритадиган чет эллик арбитрлар ҳал қилади ва уларнинг қарорлари мамлакат ҳудудида сўзсиз ижро этилади. Юристлар ва соҳа экспертларининг қайд этишича, ушбу тизимнинг оддий қонун эмас, балки атайлаб Конституциявий қонун даражасига кўтариб мустаҳкамлангани шуни англатадики, хорижий капитал эгаларига берилган бу имтиёзларни келажакда ҳеч бир маҳаллий вазирлик, идора ёки ҳатто парламентнинг ўзи ҳам ички норматив ҳужжатлар билан ўзгартира олмайди ёки бекор қилолмайди. Бу норма хорижий инвесторлар талаби билан ўрнатилган мутлақ ҳуқуқий қалқон бўлиб, давлатнинг маҳаллий қонунлари ва миллий юрисдикциясидан устун туришини англатади.
Халқимиз билиши лозим бўлган асл ҳақиқат ва ушбу лойиҳа ортидаги воқелик шундан иборатки, бу ташаббус шунчаки маҳаллий ислоҳот эмас, балки глобал капиталистик тузум ва Ғарб трансмиллий компанияларининг Марказий Осиё устидан иқтисодий назоратини ўрнатиш стратегиясининг бир қисмидир. Ушбу марказ лойиҳаси Британия элчихонаси ва Лондон молиявий доираларини ифодаловчи “TheCityUK” экспертлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ортида АҚШнинг дунёни соядан туриб бошқарадиган “BlackRock”, “Vanguard” ёки “Rothschild & Co” каби улкан активларни бошқарувчи молиявий империялари турибди. Глобал фондлар ва хорижий инвесторлар Ўзбекистоннинг энергетика тизими, олтин ва уран конлари, стратегик инфратузилмалари ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнига кириб келишдан аввал, ўз маблағларини маҳаллий давлат назоратидан устун турадиган ҳуқуқий тизим билан ҳимоялашни талаб қилишди ва бунга эришдилар. Бу ҳуқуқий модел илгари Дубай (БАА) ва қўшни Қозоғистонда (Остона халқаро молия маркази — AIFC) қўлланган бўлиб, у моҳиятан давлатнинг ўз ҳудуди устидан ҳуқуқий суверенитетининг бир қисмидан воз кечиши эвазига пул жалб қилиш моделидир.
Ушбу тизим олиб келадиган яширин хавфлар жамият учун жуда жиддий сиёсий ва иқтисодий таҳдидларни юзага келтиради. Биринчидан, бу ерда очиқ ҳуқуқий тенгсизлик ва иккиёқлама стандартлар пайдо бўлмоқда: маҳаллий тадбиркор ва оддий фуқаро оғир солиқ юки, бюрократия, нақонуний аралашув ва маҳаллий судларнинг адолатсизлиги билан юзма-юз яшашга мажбур бўлаётган бир пайтда, хорижлик капиталист учун давлат марказида 50 йил солиқсиз ва инглиз қонунлари ҳимоясидаги “конфорт зона” барпо этилмоқда. Иккинчидан, валюта чекловлари йўқлиги ва крипто-активларнинг эркин айланиши маҳаллий элиталар ва коррупционерлар учун мамлакат ичидан йиғилган бойликларни ҳеч қандай тўсиқларсиз чет эл офшорларига чиқиб кетишини таъминловчи қонуний йўлак (транзит хаб) бўлиб хизмат қилиши хавфи мавжуд. Энг ачинарлиси, бутун бошли халққа тегишли бўлган миллий бойликлар ва стратегик ресурс тизимлари ушбу марказда шаклланадиган механизмлар орқали хорижий инвесторлар улушига айлантирилади. Ваҳоланки, бугунги кунда дунёни қамраб олган капиталистик тузум ва глобал либерал иқтисодиёт мавжуд экан, Тошкент халқаро молия маркази каби лойиҳалар мустамлакачи давлатлар учун Ўзбекистон каби заиф мамлакатларнинг бойликларини зулукдай сўриб олиш воситаси бўлиб хизмат қилаверади.
Хулоса шуки, инсоният бошига зулм ва адолатсизликдан бошқасини олиб келмаган капитализм ва унинг иқтисодий низоми бойларни янада бойитиб, камбағалларни қашшоқлаштирадиган шафқатсиз тузумдир. У мазкур молиявий марказлар кўринишидаги воситалар орқали бизнинг юртимизда ҳам томир отаётганини ўз кўзимиз билан кўриб турган ҳолда фақат кузатувчи бўлиб ўтиришимиз асло ярамайди. Айнан шу сабабли, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий тақдирини тубдан ўзгартириш учун бугун Ғарб андозалари эмас, балки Исломнинг мукаммал ва адолатли низомини ҳаётга қайтарадиган соф Исломий бошқарув – пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик давлати зарурдир.
Салоҳиддин
15.07.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ